Posts of Sunnatillo Musayev Advokat
Зўравонликдан жабрланган болаларни ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилади 🖋 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14-октабрдаги "Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ–375-сон қарори қабул қилинди. ✅ Қарор терговга қадар текширув ва дастлабки тергов жараёнида, шунингдек, судда зўравонликдан жабрланган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга ҳамда уларнинг қайта руҳий жароҳатланишининг олдини олишга қаратилган. ❗️ Асосий ўзгаришлар: ✅ Самарқанд шаҳрида Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳузурида "Нажот" болалар маркази ташкил этилади. "Нажот" болалар маркази халқаро "Барнаҳус" модели асосида фаолият кўрсатади; ✅ 2026 йил 20-октабрдан бошлаб Марказда Самарқанд вилояти бўйича жинсий эркинликка ва жинсий дахлсизликка қарши, шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситишга қаратилган жиноятлар бўйича жабрланувчи болалар билан сўроқ қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш ва заруратга кўра бошқа процессуал ҳаракатлар амалга оширилади; ✅ болалар билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар психолог хулосаси асосида ва махсус тайёрланган прокурор иштирокида ўтказилади; ✅ барча ҳаракатлар мажбурий равишда аудио ва видеоёзувга қайд этилади ва жиноят иши бўйича далил сифатида эътироф этилади. Бу эса болани судга қайта чақирмаслик имконини беради; ✅ жабрланувчи боланинг гумон қилинувчи, айбланувчи, уларнинг яқинлари ва ҳимоячилари билан қонуний вакили иштирокисиз бевосита учрашишига йўл қўйилмайди; ❗️ Самарқанд тажрибаси асосида "Barnahus" моделини республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этиш имконияти кўриб чиқилади. ✅ 2027 йил 1 январдан бошлаб болалар билан ишлаш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар корпуси шакллантирилади. Жиноят иши бўйича жабрланувчи ёки гувоҳ сифатида жалб қилинган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади. ✅ болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, уларга ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизмат кўрсатишга ихтисослашган "1246" махсус қисқа рақамли "ишонч телефони" "112" қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати билан "Рақамли ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади. Саволингизни: @Musayev_savolbot га қолдиринг 👉 @advokat_musayev 👈
Open in Telegram❗️ БОЛАЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИК УЧУН ЖАЗОЛАР КЕСКИН КУЧАЙТИРИЛДИ 2026 йил 14 октябрда ЎРҚ–1180-сон Қонун қабул қилинди. Қонун билан болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, айбдорларнинг жавобгарлигини кучайтириш ва жабрланган болаларга ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича муҳим ўзгаришлар киритилди. 🔴 ЭНГ ОҒИР ЖИНОЯТЛАР УЧУН — УМРБОД ҚАМОҚҚАЧА 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш ва унга нисбатан жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун: ➡️ 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, ёки ➡️ умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Шунингдек, вояга етмаганга нисбатан жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, терроризм ва қонунда кўрсатилган бошқа айрим оғир жиноятлар учун ҳам умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилди. ⚠️ Боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан жиноятни содир этган шахсга нисбатан шартли ҳукм қўлланилмайди. 👨👩👧 ОТА-ОНАЛАР УЧУН ҲАМ ЖАВОБГАРЛИК КУЧАЙДИ Агар ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс болани тарбиялаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса: ➡️ 5 БҲМдан 10 БҲМгача жарима солиниши мумкин. 📱 Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотини тарқатганлик учун: — фуқароларга 7 БҲМ; — мансабдор шахсларга 50 БҲМ миқдорида жарима белгиланди ва ахборот маҳсулоти мусодара қилиниши мумкин. Шунингдек, болалар масалалари бўйича комиссия қарорини ижро этмаслик ёки унинг ижросига тўсқинлик қилиш учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланди. 🏫 БОЛАГА ЗЎРАВОНЛИК ҚИЛГАН ТАЪЛИМ ХОДИМИ ИШДАН БЎШАТИЛИШИ МУМКИН Болани тарбиялаш ва унга таълим бериш мажбурияти юклатилган таълим ташкилоти ходими болага нисбатан зўравонлик содир этгани учун жавобгарликка тортилса, бу ҳолат меҳнат шартномасини бекор қилиш учун қўшимча асос бўлади. ⚖️ ЖАБРЛАНГАН БОЛА ЁЛҒИЗ ҚОЛДИРИЛМАЙДИ Қонунга кўра: ✅ зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади; ✅ жинсий зўравонликка оид ишлар бўйича вояга етмаган жабрланувчига давлат ҳисобидан адвокат иштироки таъминланади. 📌 ХУЛОСА Бу ўзгаришлардан асосий мақсад — болага нисбатан зўравонлик содир этилгандан кейин фақат жазолаш эмас, балки болани ҳимоя қилиш, унга ҳуқуқий ёрдам бериш ва бундай қилмишлар учун муқаррар жавобгарликни таъминлаш. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 📤 Болалар ҳуқуқи ва хавфсизлигига бефарқ бўлмаган яқинларингизга ушбу маълумотни юбориб қўйинг. Саволингизни: @Musayev_savolbot га қолдиринг 👉 @advokat_musayev 👈
Open in TelegramАгарда Сизни судга зудлик билан чақириб қолишса ушбу суд борлигини олдин билмаган бўлсангиз ушбу ҳужжат Сизга асқотади деган умидаман фойдаланинг. Фойдаси текса мен ҳурсанд Саволингизни: @Musayev_savolbot га қолдиринг 👉 @advokat_musayev 👈
Open in Telegram🚦 БАХТСИЗ ҲОДИСА СОДИР БЎЛИШИНИ КУТИШИМИЗ КЕРАКМИ? 📍 Бекобод тумани, Зафар шаҳарчасидаги «Ҳавас» савдо маркази рўпарасида жойлашган пиёдалар ўтиш жойи ҳақида гапирмоқчиман. Ушбу йўлдан ҳар куни юзлаб автомобиллар ҳаракатланади. Энг муҳими, бу ердан пиёдалар, жумладан, ёш болалар ҳам ўтади. Авваллари бу ҳудудда мактаб мавжуд эмас эди. Ҳозир эса хусусий мактаб ва боғча фаолият юритмоқда. Натижада болаларнинг йўлдан ўтиш ҳолатлари тобора кўпаймоқда. Бир савол мени ўйлантиради: эртага шу ерда бирор бола билан бахтсиз ҳодиса содир бўлса, унинг олдини олиш имконияти бор эди-ку, деб афсусланмаймизми? Мен ҳам Бекобод туманида адвокатлик фаолиятимни олиб бораман. Шу ҳудуддаги вазиятга бефарқ қараб тура олмадим. Шу сабабли келгусида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, айниқса болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бекобод тумани ҳокимлигига расмий мурожаат киритдим. Мурожаатда: ✅ Ҳокимлик томонидан масъул ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ тузиш ✅ ЙҲХХ ва йўлга масъул идоралар билан биргаликда ҳудудни ўрганиш ✅ Автомобиллар ва пиёдалар қатновини таҳлил қилиш ✅ Мазкур пиёдалар ўтиш жойига светофор ўрнатиш имкониятини қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқиш сўралди. Менинг мақсадим оддий: бахтсиз ҳодиса содир бўлганидан кейин эмас, ундан олдин чора кўрилишига эришиш. Ҳозирда ҳокимлик томонидан ушбу мурожаатнинг қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва тегишли чоралар белгиланишини кутмоқдамиз. Натижалари ҳақида сизларни ҳам хабардор қилиб бораман. Сиз нима деб ўйлайсиз? Ушбу пиёдалар ўтиш жойига светофор ўрнатиш зарурми? Айниқса Зафар шаҳарчаси аҳолисининг фикри мен учун муҳим. Изоҳларда ўз муносабатингизни билдиринг. ⚖️ Адвокат Суннатилло Мусаев 👉 @advokat_musayev 👈
Open in Telegram📚 ҲАР БИР КАСБ ОРТИДА — БИР УСТОЗ БОР. Бугун жамиятимиздаги энг улуғ ва энг масъулиятли касб эгаларидан бири — устоз ва мураббийлар куни. Азиз устозлар! Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Инсон ҳаётида шундай инсонлар бўладики, улар фақат дарс бермайди — фикрлашни, интилишни, хатодан хулоса чиқаришни ва инсон бўлиб яшашни ўргатади. Устознинг меҳнати синфхонада тугамайди. Унинг берган билими, айтган насиҳати ва кўрсатган йўли шогирдларининг бутун ҳаёти давомида улар билан бирга қолади. Юртимизнинг келажаги, аввало, ёш авлодга қандай таълим ва тарбия берилаётганига боғлиқ. Бу йўлдаги энг катта масъулият эса айнан Сиз — устозлар зиммасида. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, меҳнатингизга муносиб қадр ва шогирдларингиз ютуқларидан доим фахрланиб юриш насиб этсин! 🌷 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар! Ҳурмат билан, Суннатилло Мусаев — адвокат 👉 @advokat_musayev 👈
Open in Telegram🏗 ҚУРИЛИШНИ РУХСАТСИЗ БОШЛАШГА ТАЛАБЛАР КУЧАЙТИРИЛДИ! 2026 йил 28 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–1179-сон Қонун билан қурилиш соҳасида давлат назорати ва бошқарувига оид муҳим ўзгаришлар киритилди. ❗️ ЭНДИ ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИНИ БОШЛАШ УЧУН РУХСАТНОМА КЕРАК «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, қурилиш-монтаж ишларини бошлашдан олдин қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциясидан рухсатнома олиш талаб этилади. Яъни қурилишни ҳужжатларсиз бошлаб, кейин расмийлаштириш хавфи янада ошмоқда. ⚠️ КЎП КВАРТИРАЛИ УЙНИ РУХСАТСИЗ ҚУРГАНЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК ҲАМ БЕЛГИЛАНДИ Агар шахс кўп квартирали уйни назорат инспекциясининг рухсатномасисиз қурса ва худди шундай ҳаракат учун аввал маъмурий жазога тортилган бўлса, такроран содир этилган қилмиш: ➡️ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. ❗️ Демак, бу ерда ҳар қандай биринчи мартаги рухсатсиз қурилиш автоматик равишда жиноят дегани эмас. Жиноий жавобгарлик учун қонунда белгиланган тегишли шартлар мавжуд бўлиши керак. 🏢 ОҒИР ОҚИБАТГА ОЛИБ КЕЛГАН ҚУРИЛИШ ҚОИДАБУЗАРЛИГИ УЧУН ЖАЗО ЯНАДА ОҒИР Агар шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш: — одам ўлимига; — ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, ➡️ 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. 📌 ЭНГ МУҲИМ ЖИҲАТ Ушбу Қонун дарҳол кучга кирмайди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. ⚖️ ХУЛОСА: Қурилишни бошлашдан олдин: ✅ рухсатнома талаб қилинадими; ✅ лойиҳа ҳужжатлари тўлиқми; ✅ объект бўйича тегишли экспертиза ва келишувлар мавжудми — буларни аввалдан текшириш керак. Чунки «аввал қуриб оламиз, кейин ҳужжатини тўғрилаймиз» деган ёндашув энди анча оғир ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. 📤 Қурилиш билан шуғулланадиган тадбиркор ва танишларингизга ушбу маълумотни юбориб қўйинг. Саволингизни: @Musayev_savolbot га қолдиринг 👉 @advokat_musayev 👈
Open in TelegramУйини сотгани борган эди, электрон базадан хотин чиқди! Ангренлик эркак ҳовлисини сотиш учун нотариусга борибди. Ҳужжатлар текширилса, электрон базадан "иккинчи хотин" чиқибди. Эркак ёқа ушлабди: — Бу хотинга қачон уйланганман? Тўй қаерда бўлган? Нега куёвнинг ўзига айтилмаган?! На тўй бўлган, на ош берилган. На келинни кўрган, на никоҳдан хабари бор. Аммо базанинг гапи битта: "Хотинингиз бор!" Энг қизиғи, бу никоҳдан ҳамманинг хабари бордек, ФҲДЁ билади, нотариус билади, электрон тизим билади. Фақат "куёв"нинг ўзи билмайди. Бир ярим йилдан бери идорама-идора, судма-суд юрибди. Икки марта судга мурожаат қилган, аммо даъвоси рад этилган. Сирли "иккинчи хотин" эса базадан чиқмай, маҳкам ўтирибди. Хуллас, тўйга чақирилмай қолган ягона одам куёвнинг ўзи бўлибди. Рақамлаштириш ҳам шу даражага етибди. Одам ҳовлисини сотаман деб борса, тизим унга хотин топиб бераркан. Яхшиямки, базадан бола-чақа ҳам чиқиб қолмабди… Саволингизни: @Musayev_savolbot га қолдиринг 👉 @advokat_musayev 👈
Open in TelegramМаъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида Саволингизни: @Musayev_savolbot га қолдиринг 👉 @advokat_musayev 👈
Open in Telegram📣 БУГУНДАН ИШ ТАШЛАШНИНГ ҚОНУНИЙ ТАРТИБИ КУЧГА КИРДИ! 2026 йил 12 сентябрдан ходимларнинг иш ташлаш ҳуқуқини амалга ошириш тартибини белгилайдиган янги нормалар кучга кирди. 11 июнда қабул қилинган ЎРҚ–1150-сон Қонун билан Меҳнат кодексининг 581-моддаси янги таҳрирда баён қилиниб, Кодекс 582–593-моддалар билан тўлдирилди. (Lex.uz) ⚠️ Лекин бу “ходим хоҳлаган пайти ишга чиқмай қўйиши мумкин” дегани эмас. Меҳнат кодексининг 581-моддасига кўра, агар жамоавий меҳнат низосини яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари орқали ҳал қилиб бўлмаса, иш берувчи бундай жараёндан бош тортса ёки эришилган келишувни бажармаса, меҳнат жамоаси иш ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. (Lex.uz) 📌 Иш ташлаш қандай эълон қилинади? Қарор ходимларнинг умумий йиғилишида қабул қилинади ва йиғилишда қатнашганларнинг 50 фоизидан кўпроғи уни ёқлаб овоз бериши керак. Бундай қарор иш ташлаш бошланишидан камида 1 ой олдин қабул қилиниши лозим. Касаба уюшмаси эса қарор ҳақида иш берувчини 1 иш куни ичида ёзма равишда хабардор қилади. (Lex.uz) ❗️ Иштирок этиш мажбурий эмас Иш ташлашда қатнашиш — ихтиёрий. Ҳеч ким ходимни иш ташлашда қатнашишга ҳам, қатнашмасликка ҳам мажбур қила олмайди. Иш ташлаш, қоида тариқасида, ходимларнинг доимий иш жойида ўтказилади. (Lex.uz) 🛡 Иш ташлаган ходим ишдан ҳайдаладими? Қонуний иш ташлаш жараёнида иштирок этганликнинг ўзи ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди. Шунингдек, унинг иш жойи ва лавозими сақланади. Бироқ муҳим жиҳати: иш берувчи ходим иш ташлашда қатнашган вақт учун иш ҳақи тўламасликка ҳақли. (Lex.uz) 🚫 Ҳамма ҳам иш ташлай олмайди Масалан, қонунга кўра иш ташлашда: — тиббиёт ходимлари; — айрим давлат фуқаролик хизматчилари; — ҳарбий хизматчилар; — судьялар ва айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари; — энергия ва сув таъминоти тизими ходимлари; — алоқа тизими ходимлари қатнашиши мумкин эмас. Шунингдек, фавқулодда ҳолат, фавқулодда вазият, уруш ҳолати ёки умумий сафарбарлик даврида иш ташлаш тақиқланади. (Lex.uz) ⚖️ ХУЛОСА Энди иш ташлаш қонунчиликда аниқ механизмлар билан тартибга солинди. Лекин ходимлар шунчаки келишиб, эртага ишга чиқмай қўйиши — қонуний иш ташлаш ҳисобланмайди. Қонунда белгиланган тартиб бузилса, иш ташлаш ноқонуний деб топилиши мумкин. (Lex.uz) 📤 Бу маълумотни ходимлар ва иш берувчи танишларингизга ҳам юбориб қўйинг.
Open in Telegram📣 ТОШКЕНТДА CALL-МАРКАЗГА ТАЖРИБАЛИ ОПЕРАТОР ҚИЗ КЕРАК! «SUNNATILLO MUSAYEV» адвокатлик бюроси жамоасига мижозлар билан ишлайдиган тажрибали call-марказ оператори қабул қиламиз. Бу вакансия тажрибасиз номзодлар учун эмас. ✅ Асосий талаблар: — call-марказда камида 1 йил ишлаган бўлиши; — мижозлар билан телефон орқали тўғри ва ишончли мулоқот қила олиши; — сотув ва қайта алоқа қилиш тажрибасига эга бўлиши; — CRM тизимида мустақил ишлай олиши; — нутқи равон, масъулиятли ва натижа учун ишлайдиган бўлиши; — Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида ишлай олиши; — қиз бола бўлиши. 📌 Асосий вазифалар: — кирувчи қўнғироқ ва Telegram мурожаатларига жавоб бериш; — тайёр скрипт асосида юридик хизматлар ҳақида маълумот бериш; — мижозларни консультация ва хизматларга йўналтириш; — CRM тизимида мижозлар билан ишлаш; — мурожаат қилган мижозлар билан қайта алоқа қилиш. 💰 Ойлик: 2 000 000 — 8 000 000 сўм Иш натижаси ва бонусларга қараб даромад янада юқори бўлиши мумкин. 🕘 Иш графиги: Душанба–Жума: 08:00–17:00 Шанба: 08:00–12:00 Якшанба: дам олиш 📍 Иш жойи: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани ❗️ Фақат call-марказда камида 1 йил иш тажрибасига эга номзодлар мурожаат қилиши сўралади. ☎️ Телефон: 94-101-69-67 ✈️ Telegram: @YuristMusayev 🔗 https://t.me/YuristMusayev 📤 Талабларга мос танишингиз бўлса, ушбу эълонни унга ҳам юбориб қўйинг. Саволингизни: @Musayev_savolbot га қолдиринг 👉 @advokat_musayev 👈
Open in Telegram📌 ҲОЗИРГИ АСОСИЙ ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВЛАР ВА ҲИСОБ-КИТОБ МИҚДОРЛАРИ Кўпчилик иш ҳақи, пенсия ва нафақалар бўйича амалдаги энг кам миқдорларни адаштириб юборади. Қуйида асосий рақамларни бир жойга жамладик: 🔹 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 360 000 сўм 🔹 Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) — 440 000 сўм 🔹 Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 504 000 сўм 🔹 Ёшга доир энг кам пенсия — 983 000 сўм 🔹 Ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — 1 083 000 сўм Жумладан, иш стажи тўлиқ бўлмаган ҳолатдаги ногиронлик пенсияси ҳам шу миқдордан кам бўлмайди. 🔹 Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ногиронлик нафақаси — 1 083 000 сўм 🔹 Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа — 1 083 000 сўм 🔹 983 000 сўмдан 1 083 000 сўмгача ёшга доир пенсия олувчиларнинг пенсияси — 1 083 000 сўм 🔹 Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга нафақа — 878 000 сўм 🔹 Иш стажи тўлиқ бўлмаган ҳолатдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори, қўшимча тўлов ҳисобга олинган ҳолда — 878 000 сўм ⚠️ Эслаб қолинг: БҲМ, энг кам иш ҳақи ва пенсия миқдорлари турли ҳисоб-китобларда қўлланилади. Шунинг учун уларни бир-бири билан адаштирмаслик муҳим. 📤 Ушбу маълумотни ота-онангиз, яқинларингиз ва пенсия ёки нафақа олувчи танишларингизга ҳам юбориб қўйинг. Саволингизни: @Musayev_savolbot га қолдиринг 👉 @advokat_musayev 👈
Open in Telegram❗️Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади Президент Халқ қабулхонаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида СМС-хабарнома орқали қайта алоқа хизмати ишга туширилди. 📲 Фуқаролар энди мурожаатининг барча босқичларини pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети ва СМС орқали кузатиб бориши мумкин. Жавобдан қониқса — «Розиман», қониқмаса — «Эътирозим бор» тугмасини босади. Эътироз билдирилган мурожаат қайта ижрога юборилиб, қайта кўриб чиқилади. Янги тизим мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан фуқаронинг назоратини кучайтиради. Саволингизни: @Musayev_savolbot га қолдиринг 👉 @advokat_musayev 👈
Open in Telegram📣 БЕКОБОДДА CALL-МАРКАЗГА ОПЕРАТОР ҚИЗЛАР КЕРАК! «SUNNATILLO MUSAYEV» адвокатлик бюроси жамоасига мижозлар билан ишлайдиган оператор қабул қиламиз. 💰 Ойлик: 2 000 000 — 8 000 000 сўм Иш натижаси ва бонусларга қараб даромад янада ошиши мумкин. 🕘 Иш графиги: Душанба–Жума: 08:00–17:00 Шанба: 08:00–12:00 Якшанба: дам олиш 📌 Асосий вазифалар: — қўнғироқ ва Telegram мурожаатларига жавоб бериш; — тайёр скрипт асосида хизматлар ҳақида маълумот бериш; — мижозни консультация ва юридик хизматларга йўналтириш; — CRM тизимига маълумот киритиш. ✅ Нутқи равон, масъулиятли ва мижозлар билан ишлашга қизиқадиган номзодлар керак. 🔥 Call-марказда тажрибангиз бўлса — синов муддатисиз ишга қабул қилинасиз. 🎓 Тажрибангиз йўқми? Иш ўргатилади. 📍 Иш жойи: Бекобод ☎️ Телефон: 94-101-69-67 ✈️ Telegram: @YuristMusayev 🔗 https://t.me/YuristMusayev 📤 Бекободда иш қидираётган муносиб танишингиз бўлса, эълонни унга ҳам юбориб қўйинг. 👉 @advokat_musayev 👈
Open in Telegram🌾 ЕРНИНГ ЁНИДАН АРИҚ ЎТСА, У АВТОМАТИК РАВИШДА СУҒОРИЛАДИГАН ЕР БЎЛАДИМИ? ❌ Йўқ. Ернинг ёнида ариқ ёки канал борлигининг ўзи уни «суғориладиган ер» деб ҳисоблаш учун етарли эмас. 📌 ҚОНУН НИМА ДЕЙДИ? Ер кодексининг 44-моддасига кўра, ер суғориладиган ер ҳисобланиши учун: ▪️ қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқли; ▪️ суғориш учун яроқли; ▪️ уни суғоришни таъминлайдиган сув манбаи мавжуд; ▪️ ер ушбу сув манбаига боғланган; ▪️ доимий ёки муваққат суғориш тармоғи мавжуд бўлиши керак. Ер кодекси — Lex.uz 🔎 ЕРНИНГ СУҒОРИЛАДИГАНЛИГИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ? Бу ерда асосий расмий манбалардан бири — давлат ер кадастри маълумотлари. Фақат кадастрда «суғориладиган» деб ёзилганини кўриш билан чекланмаслик керак. Қуйидагиларни ҳам аниқлаш муҳим: ▪️ ер қайси контурга киритилган? ▪️ контур қайси ер тури сифатида ҳисобга олинган? ▪️ «суғориладиган» деган маълумот қачон киритилган? ▪️ қайси бирламчи ҳужжат асос бўлган? ▪️ ер қайси сув манбаига боғланган? ▪️ қайси канал ёки ариқ орқали суғорилиши белгиланган? ▪️ амалда ерга сув етказиб бериш имконияти борми? Вазирлар Маҳкамасининг 389-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, кадастр маълумотлари бирламчи ва жорий маълумотларга бўлинади ҳамда тегишли харита, схема, координаталар ва бошқа материалларда акс эттирилади. 389-сон қарор — Lex.uz ⚠️ КАДАСТРДА «СУҒОРИЛАДИГАН» ДЕБ ТУРГАН БЎЛСА-ЧИ? «Базада шундай турибди» деган жавобнинг ўзи билан чекланиб қолманг. Давлат органига энг муҳим саволни беринг: «Ушбу ер қайси ҳужжат асосида суғориладиган ер деб ҳисобга олинган?» Шунингдек, контур рақами, сув манбаи, суғориш тармоғи ва ерга амалда сув етказиш имконияти ҳақидаги маълумотларни ҳам сўраш мумкин. Агар «суғориладиган» деган маълумот тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланмаса, кадастр маълумотининг асослилиги масаласини кўтариш мумкин. ❗️ БУ ЕРДА ЯНА БИТТА ЖУДА МУҲИМ ФАРҚ БОР Агар ер аввал ҳақиқатда суғориладиган ер бўлган, кейинчалик сув келмай қолган бўлса — бу ҳолатнинг ўзи ерни автоматик равишда суғорилмайдиган ерга айлантирмайди. Бундай вазиятда Ер кодексининг 44¹-моддасидаги махсус тартиб аҳамият касб этади. Аммо ер аслида ҳеч қачон суғориладиган бўлмаган, лекин кадастрга хато равишда «суғориладиган» деб киритилган бўлса — бу бошқа масала. Бунда гап ернинг мақомини ўзгартириш ҳақида эмас, кадастрдаги нотўғри маълумотни тузатиш ҳақида кетиши мумкин. ⚖️ ХУЛОСА: Давлат органи: «Бу суғориладиган ер» дедими? Дарров биринчи саволни беринг: 👉 «ҚАЙСИ ҲУЖЖАТ АСОСИДА?» Чунки ернинг ёнидан ариқ ўтиши бошқа, унинг қонунчилик ва кадастр ҳужжатлари бўйича суғориладиган ер сифатида ҳисобга олиниши — бошқа масала. 📤 Ер ёки кадастр масаласида муаммоси бор танишларингизга ушбу постни юбориб қўйинг. Саволингизни: @Musayev_savolbot га қолдиринг 👉 @advokat_musayev 👈
Open in Telegram