Account

Posts of Advokat Xondamir Kulbayev

newest first

#630Photo
Views2,140−68%vs avg
Forwards—
Reactions72
Comments—
#629Video
Views3,290−51%vs avg
Forwards—
Reactions54
Comments—
#628Text
Views3,800−43%vs avg
Forwards—
Reactions86
Comments—
#627Text

Наманганда дахлсизликка оид янги қоидалар бузилиб терговчи қамоққа олинди!   Наманган вилоят прокуратураси - Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси Рустамжон Мамажоновни бугун суд орқали қамоққа олишга эришди. Лекин дахлсизликка оид янги қонун нормалари ўта қўпол равишда бузилган ҳолда.   Воқеа хронологияси:   1. Терговчига нисбатан жиноят иши вилоят прокурори томонидан қўзғатилиши белгиланган бўлсада, жиноят иши прокуратуранинг оддий терговчиси томонидан қўзғатилган. 2. 2026 йил 05 ноябрь куни вилоят прокуратураси Янгиқўрғон туман ИИБ терговчиси Р.Мамажоновни ЖПКнинг 221-моддаси 1-бандига асосан ушлайди. Қамоққа олиш ҳақида судга илтимоснома киритилади.   Дахлсизликка оид янги нормаларга кўра терговчи дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган шахсдир ва уни қамоққа олишга фақатгина вилоят прокурорининг розилиги билан рухсат берилган, судга етиб келган санкция материалларида эса вилоят прокурори 1-ўринбосарининг розилиги бўлган, вилоят прокурорининг розилиги бўлмаган. 3. Кейинчалик бирор жойда регистрация қилинмаган прокурор розилиги судга тақдим этилган! Бош прокуратура прокурор розиликларини қайд этиш китобларини ва бошқа регистрация манбаларини текшириши лозим. Сохтакорлик (задним числом) белгилари мавжуд. 4. Дахлсизлик ҳуқуқига эга шахслар 3 соатгача ушлаб турилишига рухсат этилган бўлсада терговчи 32 соатдан кўпроқ вақт давомида ушлаб турилган.   5. Наманган шаҳар суди прокурорнинг қамоққа олиш илтимосномасини дастлаб рад этади.   Ҳақиқатан, янги дахлсизлик қоидаларига кўра, дахлсизлик талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда жиноят ишини юритиш учун масъул бўлган мансабдор шахс қонунга хилоф процессуал мажбурлов чорасини бекор қилади. (ЖПК 546-11-модда)   6. Аммо, вилоят прокуратураси эртаси куни яна терговчини чақириб уни бошқатдан ушлаб туради ва айбловни қўшимча моддалар билан тўлдириб, суддан санкция олишга эришади! - ЖПК 243-моддасига кўра прокурорнинг қамоққа олиш илтимосномаси суд томонидан рад этилганида, фақатгина янги асослар юзага келсагина шахсга такроран эҳтиёт чораси қўлланилади.   - ЖПК 546-9-модасига кўра дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган шахснинг айблови тўлдирилганида янги розилик олиниши лозим. Аммо бундай розилик вилоят прокуроридан олинмаган ва судга тақдим этилмаган.   Катта эҳтимол билан регистрация қилинмаган янги розилик қарори яна пайдо бўлиб қолса керак.   Жиноят кодексига киритилган янги 230-3-моддага кўра: Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки қонунига мувофиқ дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсни била туриб қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, мажбурий келтириш, унга нисбатан тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирув, тергов ҳаракатларини ёки уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклайдиган бошқа ҳар қандай процессуал мажбурлов чораларини амалга ошириш, шунингдек бундай ҳаракатлар содир этиш тўғрисида буйруқ ёки топшириқ бериш, — жиноий жавобгарликка сабаб бўлади! https://t.me/advocatekulbayev

Open in Telegram
Views17,600+162%vs avg
Forwards—
Reactions137
Comments—
#626Video

Тўғриси бировнинг ҳасад қилишига, орқамдан ғийбат қилишига, тухмат қилишига ўрганиб қолганман. Олдин бировни ҳасад қилганини ҳис қилиб аксинча кайф қилардим. Лекин энди гап хасаддан ўтиб, чоҳ қазишга, иғво қилишга қараб кетмоқда. Шунақа пайтларда шу инсонларга нима ёмонлик қилган эканман деб ўйлаб қоламан, айбни аввал ўзимдан қидираман. Шу кунга қадар орқамда бирорта "танка" бўлмаган, оддий ишчи оиласидан чиққанман, бутун уруғ-аймоғим ичида биринчи юрист бўлган одамман. Ҳар қандай қийин вазиятларда фақат Худога ишониб катта қадамлар ташлаганман. Одамлар Хондамир хеч нарсани билмайди деб ўйлашади, аммо Худонинг Қудрати билан орқамдан бўлаётган кўплаб фисқу-фасодлар қулоғимгача етиб келмоқда. Бундай иғволар одатда менга яқин инсонлардан чиқади. Агар кимдир мани орқага қайтармоқчи бўлса, "бу болани ўзгартираман" деса адашади, ҳар бир қадамимнинг охири нима бўлиши мумкинлигини, бўлажак тухматларни бўйнимга олиб шу ишга кираман. Худо раҳматли Шерали Жўраев жуда кучли қўшиқ айтганларда: Иймонинг дўстингдир, ҳасад душманинг, Иймонсиз қоласан, иймонсиз қоласан! Ҳасадгўй инсон. Тўйни кўрсанг ҳавас қил, Борни кўрсанг ҳавас қил, Зўрни кўрсанг ҳавас қил, Хасаддан сақлан, Куйиб кул бўласан, ҳасадгўй инсон! https://t.me/advocatekulbayev

Open in Telegram
Views8,580+28%vs avg
Forwards—
Reactions47
Comments—
#625Video
Views8,930+33%vs avg
Forwards—
Reactions127
Comments—
#624Video
Views9,830+47%vs avg
Forwards—
Reactions128
Comments—
#623Photo

ТЕРГОВЧИНИНГ РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ПОРАСИ — 76 млн доллар! Марат Тамбиев — юстиция майори, Москва шаҳрининг Тверь тумани бўйича Россия Тергов қўмитаси тергов бўлими собиқ бошлиғи. Жиноят иши материалларига кўра, у халқаро хакерлик гуруҳи иштирокчиларига ёрдам бергани учун ўз ҳамкасблари билан биргаликда қиймати 7,3 миллиард рубль бўлган (76 млн $) 2 718 та биткоин, шунингдек, тахминан 1,5 миллион АҚШ доллари олган. Терговчининг компьютери тинтув қилинганда, жуда рамзий номга эга бўлган — «Пенсия» номли папка топилган. Унда 1 032 та биткоин сақланган криптовалюта ҳамёнларига кириш маълумотлари мавжуд бўлган. 2024 йил октябрь ойида Тамбиев 16 йилга қаттиқ тартибли колонияда жазо ўташга ҳукм қилинди, юстиция майори унвонидан маҳрум этилди ва унга 500 миллион рубль миқдорида жарима тайинланди. Журналистларнинг коррупция бўйича рекорд ҳақидаги саволига у оммавий ахборот воситаларида жуда машҳур бўлиб кетган қуйидаги ибора билан жавоб берди: «Если быть, то быть лучшим!» Бироқ бу воқеадаги энг қизиқ жиҳат — миллиардларнинг тақдири. Суд 1 032 та биткоинни давлат даромадига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди. 2025 йил январь ойида эса суд ижрочилари уларни мусодара қилишни бошлади. Шунингдек, собиқ терговчининг кўчмас мулклари ва бошқа мол-мулклари ҳам мусодара қилинди. Шу билан бирга, дастлабки 2 718 та биткоиннинг бир қисми, жиноят иши материалларига кўра, ишдаги бошқа шахсларга теккан. Адвокатлар Тамбиев ҳибсга олинганидан кейин ҳам криптовалюталар номаълум ҳамёнларга ўтказилгани ҳақида баёнот беришган. Барча 2 718 та биткоиннинг кейинги тақдири жамоатчиликка ҳануз тўлиқ ойдинлаштирилмаган. Тамбиевнинг ўзи эса айбини тан олмаган. P.s. Сизлар юрибсизлар 10 минг $ ни "катта пул" деб)

Open in Telegram
Views9,610+43%vs avg
Forwards—
Reactions31
Comments—
#622Text

“Сирожиддин медиа” иши ва монополия қилинаётган минбарлар   Яқинда блогер Сирожиддин Адилов 4 йил муддатга манзил колониясига ҳукм қилинди. У киши билан “Гулираъно кейси”да танишганмиз, бир оз зиддиятдан кейин гаплашиб, орани очиб олганмиз. Шахсий ғаразим йўқ, Аллоҳ мушкулини осон қилсин.   С.Адиловнинг айблилик масаласига тўхталмоқчи эмасман, чунки бу билан бошқаларни унинг айбсизлиги ёки айблилигига манипуляция қилиб қўйишим мумкин.                         Гапим бошқа хавф — суд мустақиллигига ижтимоий тармоқлар орқали таъсир ўтказиш ҳақида.   Биз шундай замонда яшаяпмизки, судланувчининг айбли ёки айбсизлигини фақат судда эмас, балки медиа маконда ҳам исботлашимиз зарур. Медиа маконда судья — бу халқ! Халқнинг аксариятида эса юридик билим йўқ, ҳиссиётга берилувчан. Ким кўпроқ гапирса, ўшани ақлли деб ўйлайди, ким ҳиссиётлар билан ўйнашса, ўшандан қаҳрамон ясайди.   Оддий мисол, “Сирожиддин медиа” ишида судья С.Расулов бошқа лавозимга ўтиб, судья алмашгани учун суд бошидан бошланди. Суд чўзилгач, ҳамма бор мағзавани суд тизимига ағдарди, ҳатто депутатларимиз ҳам.   Аммо суд ҳокимиятидан бирор мард чиқиб: “Эй барака топгур, судья алмашганида ишни бошидан кўриш шу депутатларнинг ўзи қабул қилган қонун талаби! Қани, депутатларимиз бу масалани қонун билан орасини очиб берсинлар унда. Вилоят суди раиси ўринбосари Президент фармойиши билан тайинланади, фармойиш матнини тайёрлаб Президентга киритиш процесси ўйинчоқ эмас, шу процессда турган судья нима қилсин – “Президентга айтинглар мени судьяликка тайинламай турсин, “Сирожиддин медиа”ни ишини кўриб олай” десинми?” деб гапирмади. Аксинча, суд тизими оқимга ўтиб олиб судьяларнинг кибербуллингга учрашига томошабин бўлиб ўтирди.   Ҳозирги процессда ҳам судья А.Шайдоев айбловни анча енгиллаштирди. Ҳукмни ўқиб, писиб қочиб кетмасдан, суд залидагиларга юзма-юз бўлиб,  қайси далилларга асосланганини, нима учун айбдор деб топганини тушунтирди, “саволлар борми” деб сўради, саволларга жавоб берди. Бундан бошқа судья яна нима қилсин?   Ким-ким, аммо судья А.Шайдоев оқлов ҳукмлари бўйича рекорд ўрнатган судья, бировнинг “заказ”ини бажаради ва яна бир балолар деб фол очиб, судьяни кибербуллингга учратишдан олдин ҳиссиётни йиғиштириб олинглар, пиар ва популизмни ҳам.   Биринчи эътирозим прокуратурага: прокурормисиз, одамни айблаб судга бердингизми ёки айбловни тасдиқладингизми — уни медиага ҳам ғижжалаб тушунтиришга мажбурсиз! Барча масъулиятни судьяга ташлаб, уни ўнлаб микрофонлар қаршисида қолдириб кетадиган замонлар ўтди.   Прокуратуранинг судларда иштирок этувчи бўлими нимага блог юритмайди? Шов-шувли ишларни халққа оддий тилда тушунтирмайди? Бошқалар халқ фикрини манипуляция қилаётганига нега қараааб ўтиради?   Бу соҳада биринчилардан бўлиб “Гулираъно кейси”да ИИБ ходимларининг айбсизлигини медиада детектив фильмдек оддий ва қизиқарли тилда тушунтириб берган эдим. “Адолатсизлик, тухмат” деганча, оддий формула: айблов нима, аслида ҳолат қандай бўлган, шахсни нима учун оқлаш ёки айблаш керак, шуни қонуний асослаб беринг, бўлди! Прокурор билан адвокат суддаги каби медиада ҳам контентлар орқали тортишса, халқнинг ҳуқуқий онги ошар эди.   Кейинги эътирозим Олий суд матбуот хизматига: нега зерикарли расмий муносабатдан бошқасига ўтмайсизлар? Замонавий SMM қоидаларини татбиқ этиб, аудиторияни оширишингиз керак. Ўзбекистонда Одил судлов обуначиси кўп блогерларнинг қош-қовоғига қараб қолмаслиги шарт!   Оддий мисол, ИИОнинг кундалик хизмат видеолари билан @press.qahramon ҳозирда 2 млн. дан ортиқ обуначи тўплади. Тизим ҳозирда ҳар қандай ахборот хуружларига битта шу блогнинг ўзи билан жавоб бера олаяпти.   Шунингдек, судга кибер-босим ўтказиш учун бирор-бир жавобгарлик қонунчилигимизда йўқ! Бу босимлар таҳлил қилинмаяпти, суд мустақиллигига хавфи эътиборсиз қоляпти. Депутатларимиз пиарни бас қилиб, шуни ўйлаб кўришар?   Замон ўзгараяпти, жиноят ишлари бўйича ОАВ минбарлари манипуляторлар қўлида монополия бўлиб қолиб кетмаслиги керак. Акс ҳолда бу хатони келажак кечирмайди! https://t.me/advocatekulbayev

Open in Telegram
Views8,690+30%vs avg
Forwards—
Reactions58
Comments—
#617Video
Views8,590+28%vs avg
Forwards—
Reactions58
Comments—
#616Text

Давоми Шунда Навоий вилоят суди менга яна жавоб хати бериб, “прослушка” бўйича кассация шикояти беришга фақат ташаббускор органнинг ҳаққи борлигини маълум қилди. Ваҳоланки, ўзига нисбатан бўлган суд ажрими устидан юқори судга мурожаат қилиш - ҳам маҳаллий, ҳам халқаро ҳуқуққа кўра шахснинг энг муқаддас ҳуқуқларидан бири. Мана ҳозиргача шу “прослушка” бўйича 10002 ҳарбий қисм, ДХХ, суд, прокуратурага 15 га яқин Адвокат сўровлари, кассация шикоятлари юбориб ҳам – суд ажримини ололмаяпман. Эртага Зарафшон шаҳар суди бу прослушка маълумотларини қандай қилиб далил деб топиши мумкин? Хулосам шу бўлди: махфий суд ажрими ҳеч қачон суднинг электрон базаларига бириктирилмайди ва унинг регистрацияси китобларда қайд этилади. Яъни, яъни, яъни... тезкор-қидирув органида “задним числом” билан санкция олиш имконияти мавжуд. Маъсуллардан, агар қонун чиқаришга шунчалик қизиқишса Олий мажлисга ишга ўтишларини, менга эса инсон ҳуқуқлари бузилишига асос бўлган суд ажримини тақдим этишларини сўраб қоламан! https://t.me/advocatekulbayev

Open in Telegram
Views5,990−11%vs avg
Forwards—
Reactions29
Comments—
#615Text

10002-ҳарбий қисм телефонларни санкциясиз эшитаяптими? Навоийдаги тилло конида жамоат тартибини сақловчи махсус ИИБнинг опери ва Навоий кон-металлургия комбинатининг бошқа мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят иши ҳозирда ЖИБ Зарафшон шаҳар судида кўриб чиқилмоқда. Мазкур кейсда такрорланмас ўта қизиқ ҳолатга дуч келдик. Яъни, ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИИБнинг опери ва бошқаларга нисбатан тезкор-қидирув иши очилиб, уларнинг телефонлари эшитиб турилган. Кейинчалик олинган маълумотларнинг махфийлиги ечилиб, тергов органига тақдим этилган. Аммо, мазкур телефон сўзлашувларини эшитиб туриш тезкор-қидирув тадбири ўтказилишига асос бўлган санкция йўқ! “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунга кўра “прослушка” тезкор-қидирув тадбирини ўтказишга санкция бериш прокурорнинг ваколатида. Аммо, Конституцияга кўра бу ваколат ҳозир судга ўтган. Прокуратурага Адвокат сўрови киритганимда, улар 27.05.2023 йилда Қўшма қарор чиққанлигини (ХДФУ), шунга кўра прокуратура бу тезкор-қидирув тадбирига санкция бермаганлигини маълум қилди. Қўшма қарорга кўра, энди опер “прослушка” тадбирини ўтказиш учун прокурорга эмас, балки тўғридан-тўғри судга илтимоснома киритар экан, судда эса махфий маълумотлар билан ишлашга рухсат берилган судья бу илтимосномани кўриб чиқиб, ажрим чиқариб берармиш. Суд ва ҲМҚОнинг юқори раҳбарлари ўзаро келишиб чиқарган Қўшма қарорнинг аҳволини қаранг. Улар қонун тартибга солиши керак бўлган масалани ўзлари тартибга солиб қўя қолишибди. Энг қизиғи ҳатто терговчи “прослушка” учун "через прокурор" судга чиқади. Аммо, тезкор ходим тўғридан-тўғри судга чиқар экан. Манимча бу раҳбарлар ЖПКнинг 1-моддасини ОТМда ўқимай кетган бўлса керак, унда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартиби Жиноят-процессуал кодекси билан белгиланади” деб ёзилган. Ўртоқлар, олдин “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунда суд процесси билан тартибга солинадиган ҳолат йўқ эди. Аммо, энди суд мажлиси қандай бўлиши, ким судга мурожаат қилиши каби қонун чиқарувчи белгилайдиган нормаларни, ЖПКга ҳам киритмасдан, ўзларингиз махфий қўшма қарорлариз билан белгилаб қўя қолибсизлар-да?! Прокуратурадаги “санкция бериш” ваколати судга ўтган бўлса-да, аммо “розилик бериш” ваколати ҳали турибди. Прокуратурадан судга ўтган барча тергов ҳаракталари бўйича судга чиқишдан олдин прокурорнинг розилиги олинади. Прокурор ҳам ўзига Қонун берган ваколатни “ма” деб, Қўшма қарор билан бировга бериб юборибди-да?! Кўраяпсизми, тергов ҳаракати ҳисобланган “прослушка” қонун билан тартибга солинган, аммо тезкор-қидирув тадбири ҳисобланган “прослушка” - ҳалигача қонун билан тартибга солинмасдан келинмоқда. Балки, атайлаб... Энг қизиғи кейин бошланди, вилоят судига бориб, Адвокат сўрови киритиб, суд ажримини беринглар десам, вилоят суди раиси А.Аллаев жавоб хати билан ушбу суд ажрими махфий эканлигини маълум қилди. Мен уларга ЖПКнинг 19-моддасига кўра суд ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари барча ҳолларда ошкора эълон қилинишини айтсам, улар менга бу суднинг ажримининг махфийлигини ДХХ бекор қилишини хат билан маълум қилишди. Қизиқ томони ДХХ “прослушка”нинг барча стенограммаси ва аудиоёзувлари махфийлигини бекор қилиб берган, лекин битта шу санкцияни бекор қилмаган-да. Кейин мен ДХХга Адвокат сўрови киритиб, суд ажримини беринглар, махфий бўлса махфийлигини ечиб беринглар десам, ДХХ жавоб хати билан бу суд ажримининг махфийлигини бекор қилиш учун судга мурожаат қилишимни маълум қилди. Шунда мен Янги Ўзбекистондаги қонунчиликни кўриб ҳайрон қолдим: “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”га кўра 30 та инсон ҳуқуқидан бири бўлган телефон сўзлашувларининг сир сақланиши ҳуқуқи бузилиб – телефонлар эшитиб турилса, ушбу эшитиб туришнинг асоси бўлган санкция махфий бўлса, мен қандай қилиб суд ажримининг устидан апелляция-кассация шикояти киритишим мумкин, дедим. Кейин таваккалига ҳали мавжудлигини ҳам билмайдиган суд ажримининг устидан кассация шикояти киритдим. Давоми бор… https://t.me/advocatekulbayev

Open in Telegram
Views5,550−17%vs avg
Forwards—
Reactions28
Comments—
#588Text

ДХХ кучлими ёки прокуратура? #қайситашкилоткучли   ОТМда ўқиб юрганимизда “Фалон ташкилот кучлими ёки писмадон ташкилот кучлими?” деган детский бахсларимиз бўларди. Ишлаб, тажриба орттириб шуни тушундимки, жойи келса, ишингиз тушса ХМҚОнинг оддий ходимининг ҳам қалами тиллодан бўлиб қолади.   Аммо бугун кучлар мувозанати юзасидан кўплаб саволларим бор. Айниқса прокуратура ва ДХХ ўртасидаги мувозанат ҳақида.   Ҳозир ДХХ кучли десам, кўпчилик прокуратура ходимлари “ДХХ тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасини пеш қилишади.   Аммо, ўртоқлар, келинг реал ҳаётга, ерга тушайлик:   Ўтган йиллар давомида қанчадан-қанча прокуратура ходимлари пора билан қўлга тушди, улар қўлга тушишини айбсизлик презумциясига тупурган ҳолда видеотасвирлар билан ижтимоий тармоқларга олиб чиқишди. Лекин ДХХ ходимларини тергов қила оладиган, ДХХ ходимларидан неча киши жиноят содир этганини билган прокуратура бир маротаба бўлса ҳам бу статистикани эълон қила олдими? Ё нима ДХХ ходимлари умуман коррупцияга йўл қўймаганми?   Нимага, Сиз назорат қиладиган субъект ўзининг имижини сақлаш учун, халқ орасида “қутқарувчи” сифатида кўриниш учун шунча ҳаракат қилади-ю, аммо “прокурор - ўғри” деган тамғани Сиз ўз имижингиздан ҳалигача олиб ташлолмадингиз? Нимага Сиз ДХХ каби “ўзини фақат ўзи жазолайди” деган “сунъий иммунитет” яратиб олмагансиз? Ё нима, қонундаги Сизнинг мутлақ ваколатингизга кирадиган нарсалар бошқаларнинг ваколатига ўтиб кетдими?   Сизнинг ўзи номингиз прокуратура, нимага яна Сизга норасмий “куратор”лар бор?   Мен прокуратура ходимлари бирваракайига кучли эмас демоқчимасман. Мен учун ким кучли биласизми? “Юридик дух”и бор прокурор кучли!   Қайси прокурорда ”юридик дух” бор биласизми? Кети тоза прокурорда!   Бугун прокуратура тизимида рахбарлар қўрқоқлиги учун қуйи прокурорлар ўз қонуний ваколатларидан тўлақонли фойдалана олмаяпти. Чунки, ўша рахбарларга прокуратуранинг обрўйи бир тийин, улар бугун ўзининг шахсий шароитини яхши қилиб олса бўлди.   Прокуратура Ўзбекистонда энг катта ваколатга эга ташкилот. Туманда, вилоятда, Республикада ким қамалишини ёки қамоқдан чиқишини шу ташкилот ҳал қилади. Аммо бугун прокурор принципиал бўлолмаяпти, ман бу “заказ”ни қилмайман деб айта олмаяпти. Мен тан оламан, прокуратура ходимлари орасида грамотный юристлар жуда кўп. Хеч қаерда ҳужжатлар прокуратурадаги каби эстетик вкус билан ёзилмайди. Аммо, бугун ҳақиқий юристни педагогик дипломи бор опер йўриғига солиб олаяпти.   Тўғри тушунинглар, агар бу гапларни, бу ҳақиқатларни биров айтмаса, Сиздаги “юридик ғурур”ни бугун биров уйғота олмаса, шақиллатиб клавиатурани босиб ўтиришдан нарига ўтолмайдиган котибликдан бошқасига ярамасангиз, “ўзбекчилик, ўзбекчилик” деб юридик тизимда бирорта принципиал одамни қолдирмасак, Ўзбекистондаги “ўзаро бир-бирин тийиб туриш тизими” ишламаса – логотипингиздаги қилич ва қалқонни нима кераги бор?   Бир замонлар бўларди, 20-бўлим прокурори ўзи бориб МХХнинг қўлидаги жиноят ишларини тасдиқлаб, кейин уларни судга олиб бориб берарди. Ўша вақтларга қараб кетаяпсизми? Салгина ўз ваколатини кўрсатган прокурорни “ташкилотлар орасидаги муносабатларни бузаяпсан” деб ишдан олишса, “бизнинг ишимиз назорат қилиш - назоратимиз остидаги субъектларнинг ишини қилиш эмас” дейдиган раҳбар прокурорлар бўлмаса – қонун Сизга берган шунча ваколатлар увол бўлмайдими?   Ҳурматли прокуратура ходимлари, прокурорлар ва фахрийлар! Мазкур мақола Сизга душманлик учун ёзилмади, бунинг учун мендан хафа бўлманглар, мен шунчаки хақиқатни ёздим холос...   P.S. Кейинги мақоламиз “ДХХ кучлими ёки ИИВ” бўлади. Ушбу мақолалар силсиласини кузатишда давом этинг.   Каналга уланиш: https://t.me/advocatekulbayev

Open in Telegram
Views10,300+54%vs avg
Forwards—
Reactions75
Comments—