⚖️ Тахтакўпирда «Ёшлар ва қонун» лойиҳаси доирасида ҳуқуқий-маърифий тадбирлар ўтказилди 🤝 Адлия вазирлигининг ижтимоий буюртмаси асосида «Мадад» ННТ ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамкорлигида Тахтакўпир туманида ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди. 👥 «Мадад» ННТ ходимлари А. Эъзозхонов, О. Равшанов ва М. Исмайлов иштирокида ўтказилган машғулотларда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашларига кўмаклашишга эътибор қаратилди. 📚 Тадбирлар доирасида ҳуқуқий тренинглар, хотин-қизлар ҳуқуқларига бағишланган семинарлар, интерактив викториналар ва ёшлар қабули ташкил этилди. 💡 Ўз ҳуқуқини билган ёш — ўз келажагини ишонч билан қуради! #Мадад #Тахтакўпир #ЁшларВаҚонун #ИжтимоийБуюртма
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 193 |
| 2 h | 305 |
| 4 h | 348 |
- After 1 hour193
- After 6 hours348
- Total to date348