«Қонун ҳиссиётлардан холи бўлиши, баёнотлардан устун туриши керак...» ©Ғ.Хакимов.«Ёзилмаган асар»📚 @AdolatFarzandi
Open in Telegram
AdolatFarzandi
Канал асосчиси: Ғуломжон Турғунпулатович Хакимов. Юридик фанлар номзоди, доцент. I-даражали юрист.
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 24, 2026 | 923 |
| Nov 25, 2026 | 958 |
| Nov 26, 2026 | 709 |
Most viewed this month
- 01Views1.87KForwards—Reactions34Comments—
- 02Views932Forwards—Reactions12Comments—
- 03Views913Forwards—Reactions14Comments—
- 04Views896Forwards—Reactions17Comments—
Latest posts
Павел Дуров ундан telegramдаги @liar номли ник-тахаллусни аноним шахс 1 000 000 (миллион) долларга сотиб олганини маълум қилди Тўлов криптовалютада амалга оширилган. liar инглизчада «ёлғончи» деганидир... @AdolatFarzandi
Open in TelegramЎзбекистонда пойабзаллар ҳам маркировка қилиниши мумкин Солиқ қўмитаси ички бозорда сотиладиган пойабзалларни 2027 йил 1 январдан бошлаб ихтиёрий, 2028 йил 1 январдан эса мажбурий рақамли маркировкалаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди. 2028 йилдан маркировкаланмаган пойабзаллар савдоси тақиқланиши мумкин. Маълумот учун, пойабзаллар импортига 20 фоиз, бир жуфтига камида 3 долларлик бож амал қилмоқда. Ана бўмасам... @AdolatFarzandi
Open in TelegramМусиқа миямизга қандай таъсир қилади? Мусиқа тинглаётганимизда миямиз шунчаки товушларни эшитмайди. Бир вақтнинг ўзида хотира, диққат, ҳиссиёт, ҳаракат ва башорат қилиш билан боғлиқ бир нечта нейрон тармоқлар фаоллашади. Миямиз мусиқанинг давомини олдиндан тахмин қилишга ҳаракат қилади. 2026-йилги International Cancer Neuroscience Symposium тадбирида классик мусиқа жонли ижро этилган. Бу оддий концерт эмас эди. Ижрочилар скрипка, виолончель ва пианино чалишган. Шу билан бирга, томошабинлардан бирининг мия фаолияти ЭЕГ (электроэнцефалография) орқали реал вақт режимида кузатилиб, визуал кўринишга келтирилган Бу орқали мусиқа тинглаш жараёнида миямизнинг фаол ишлаши намойиш этилган Масалан, таниш мусиқани тинглаётганингизда, мия кейинги нота ёки мусиқий жумла қандай давом этишини олдиндан тахмин қилади. Кутилган давомийлик юз берганда ёки кутилмаган ўзгариш содир бўлганда, мия бунга турлича жавоб қайтаради. Мусиқа миянинг мукофот тизими билан ҳам боғлиқ. Айниқса, севимли қўшиғимиздаги энг таъсирли қисм келганда дофамин ажралиши мумкин. Дофамин мотивация, кутиш ва завқланиш жараёнларида иштирок этади. Демак, мусиқа тинглаш - пассив жараён эмас. Унда хотира, диққат, ҳиссиёт, башорат қилиш ва эшитиш тизимлари биргаликда ишлайди. Мусиқа қулоқларимизга етиб боради, лекин унинг катта қисми миямизда содир бўлади... Science @AdolatFarzandi
Open in TelegramСуратда: Зиёлилар кенгаши илк мажлиси делегатлари Мазкур суратда кимларни танидингиз? Шахсан мен биринчи қатор чапдан 17, ўнгдан 11 бўлиб турган қадрдонни дарров танидим... @AdolatFarzandi
Open in Telegram«Дунё гўзали-2026» Халқаро гўзаллик танловида пуэрто-риколик Женнифер Баррето ғолиб бўлди Женнифер мазкур танловда ғолиб бўлган илк оилали ва бола-чақали аёл сифатида тарихга кирди. Танловда ўзимизнинг самарқандлик Зиёдахон Шарипова ҳам иштирок этган бўлиб, у сочларини қирқта қилиб ўрган ва миллий либослар кийган ҳолда иштирок этди. Афсуски, Зиёда топ-30 таликка ҳам кира олмади. Афтидан замонавий дунё ҳали унчалик ҳам миллийлик ва ибо-ҳаёга тайёр эмасга ўхшайди... @AdolatFarzandi
Open in TelegramҚамоқдаги «наркобарон»га ходимлар учун ажратилган камерасиз хона жиҳозлаб берилган Маҳкум колония реабилитация марказида ходимларга ажратилган ва видеокузатув камераси бўлмаган хонада бир ўзи яшаб келган. Маҳкумларни сақлаш режими унга нисбатан татбиқ қилинмаган. Колония бошлиғи ўринбосари маҳкумга яширинча телефон киритиб берган. У эса ушбу телефон орқали интернет-наркодўкон фаолиятини йўлга қўйган. Суд ҳукми билан колония бошлиғи ўринбосари 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган... @AdolatFarzandi
Open in TelegramАктёрлар Ўзжан Дениз ва Дениз Чақир Туркияда Истанбул бўйлаб амалга оширилган наркотикларга қарши махсус тадбирда қўлга олинган Ушбу актёрлардан ташқари актёр Берен Саат, режиссёр Жем Каржи, промоутер Эрдал Бозкуш сингари жами 25 та машҳур шахслар қўлга олинган. Қўлга олинганлар наркотиклар муомаласи ва фоҳишабозлик билан шуғулланиш сингари жиноятларда гумон қилинмоқда... @AdolatFarzandi
Open in TelegramЎзбекистон Президенти АҚШга совға қилган иккита нақшинкор айвон пойтахт Вашингтондаги Ғарбий Потомак паркига ўрнатилди Ўзбекистонлик усталар 200 йиллик ёнғоқ дарахтларидан тайёрлагани айтилаётган бу санъат асарлари АҚШ Мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан аввалроқ жўнатилган эди. Ортиқча такаллуф қилмоқчи эмасман, аммо бошқалар билан ҳар қандай ҳолатда ҳам муросаю мадора қилиш, вазминлик билан сиёсат юритиш, кескин баёнотлар бермаслик, дўстона муносабатлар ўрнатиш ва ҳақиқий дипломатларга хос феъл-атворни айрим давлат раҳбарлари айнан бизнинг Президентдан ўрганишса арзийди. Назаримда, агар Президентимиз Россияда президент бўлганида катта эҳтимол билан Украинадаги уруш бошланмас эди. Шундоқ жангари ва террорчи деб тан олинган «Толибон» билан муроса қилаётган Президент бир маконда улғайиб катта бўлган украинлар билан ҳам бемалол тил топишиб ўртадаги низоли масалаларни тинч йўл билан ҳал этиш йўлини албатта топган бўлар эди... @AdolatFarzandi
Open in Telegram«ИНСТАГРАММ ЖИННИСИ» Хотиним ҳар дақиқада инстаграммда ўтиравериб унга бутунлай муккасидан кетди. Инстаграмания касаллигига йўлиқди, бечора. Эрининг айтганини қилмайди, аммо инстаграммга бош эгиб қуллуқ қилади. Шунинг ортидан устимизда ҳар-хил тажрибалар ҳам ўтказишни бошлади. Эрталабдан ухлаб ётган болаларнинг тепасида оппоқ тунги халат кийган ҳолда икки қўлидаги стаканда ярим қайноқ сув билан пайдо бўлади. Агар ногаҳон кўзларинг очилиб қолса борми, худди «Озодлик ҳайкали»га ўхшаган арвоҳга кўзинг тушиб қўрқувдан инфаркт бўлишинг аниқ. - Ич! - деб буйруқ оҳангида гапиради уйқудаги болаларга. - Илтимос, ойи, бир пас ухлаб олайлик. - Ич, дедим! Инстаграмнинг айтишича, эрта тонгдан илиқдан сал қайноқ сув ичиш, айниқса, ичига лимон сиқилган бўлса, ичакларни юриштириб росса ҳожатингни юмшоқ келтирар экан. Қаранг-а?! Ундай бўлса, биз ёшлигимизда ч..чолмай юрган эканмиз-да. Инстаграмга содиқ бўлишга қасамёд қилган хотиним унинг айтганини қилдирмай қўймайди, сувни болаларга ичиради. Аммо қани энди шу билан унинг машмашалари тугаса?! - Колгейт тиш пастаси зарар экан, мана бунақасидан ишлатиш керак экан, - деб экранда алламбало тиш пастасини кўзларимга олиб келади. У Колгейтнинг зарарини шу қадар тавсифлайди-ки, сўнгги пайтларда тишимни ювишга ҳам қўрқиб қолдим. - Бўлди, бас. Уйдаги идишларни алмаштирамиз. - Нега? Ҳаммаси бутун, яхши идишлар бўлса. - Яқинда олган сковородкамнинг тагидаги қопламасидан заҳарли модда ажралиб чиқар экан. Бошқасини оламан. Яқинда олган сковородкаси бу аслида сўнгги икки йил ичидаги адашмасам, бешинчи ёки олтинчиси. Ҳар сафар биронта камчилик топиб янгисини олади. Чунки «инстаграммда айтишларича...» Ичимда Онажоним раҳматли келин бўлиб тушганда олиб келган сковородкалари билан токи вафот этгунларича овқат пишириб келдилар. Манимча, бирон марта ҳам зарарини сезмагандик, деб хаёл сураман. - Писта ёғи зарар экан. Ёки зайтун ёғида ёки бўлмасам сариёғда овқат пишириш керак экан. - Энди бу гап қаёқдан чиқди? - Доктор Эшчановнинг инстаграммда айтишича.... Охийри маълум бўлади-ки, биз доимий истеъмол қилиб келадиган писта ёғи аслида бензин экан. Нега шу пайтгача ёниб кетмаганимга ўзим ҳам ҳайронман. Негадир тўй ошини яхши кўраман ва айниқса ундаги кишмишлар жону дилим. - Бир яхшилаб кишмишли қилиб ош пиширмайсизми? - Ээ-ээ, кишмиш сахар келтириб чиқарар экан. Ана биттаси кишмишли ош еманглар, ман шундан сахар бўп қолдим, деб инстаграммда рилс қилиб чиқибди... - Ҳожатхонанинг сувини тортганда қопқоғини ёпиб тортиш керак экан... - Унитазда гавдани тўғри тутиб ўтириш керак экан... - Ўт қопида муаммоси борлар пиёз емаса, қорни кам дамланар экан. Чиқарган гази ҳам унча сассиқ бўлмас экан... Бориб-бориб охийри хотиним ҳар битта гапимга инстаграмдан иқтибос келтириб жавоб берадиган бўлиб қолди. Ўзимни ҳеч нарсага ақли етмайдиган ғирт тентак сифатида қабул қила бошладим. Аввалги онахонлар, хотин-қизларимиз инстаграмм бўлмаган пайтларда қандай қилиб бир оилани гулдек олиб ўтиришган, фарзандларни оқ ювиб-оқ тарашган, эрига гап қайтармай онаси берган тарбия билан итоатда бўлган эканлар, ҳайронман. Бугун одатдагидан ишдан кеч қайтишимга тўғри келди. Қорним оч. - Овқат тайёрланг, онаси. - Кечқурунга овқат зарар экан... Уёғини эслай олмайман. Фақат оғзимдан ҳе ўша инстаграмм, телефон чиқарганингни...деб бўралатиб сўкиб хотинимнинг қўлидаги телефонни тортиб олганим эсимда, холос. Бир маҳал қарасам телефони ерда чилпарчин бўлиб ётибди. Ичимда «Оббо, энди шу етишмай турган эди. Ҳозир йиғлаб дийдиёсини бошлайди», деб турибман. Қаёқда дейсиз? Хотиним бир менга, бир ерда ётган телефон парчаларига қаради-да: - Вой, жуда яхши бўлди. Ану куни как раз битта рилс кўргандим. Битта телефонни уч ойдан ортиқ ишлатиш мумкин эмас экан. Бу телефонимга яқинда тўрт ой бўлади... ©Ғ.Хакимов.«Ёзилмаган асар»📚 @AdolatFarzandi
Open in TelegramConnections
Similar channels
AI SUPERVAYZER@supervayzer_aiLaw3.48K- Adolat nashrlari@adolat_nashrlariLaw3.6K
O’zR ADVOKATLAR PALATASI@advokatlarpalatasiuzLaw3.64K
Intellektual mulk yangiliklari@adliyaimdLaw3.28K
Sunnatillo Musayev Advokat@advokat_musayevLaw3.87K
Bolalar ombudsmani rasmiy telegram-kanali@bolalar_ombudsmaniLaw3.06K- Бизнес-адвокат | Biznes-advokat@abduvohidyakubovLaw3K
TDYU YURIDIK KLINIKASI@tdyu_yuridik_klinikasiLaw4.21K