Иман Инвест масаласида максимал ўз фикримни билдирмасликка ҳаракат қилдим. Ишончли манбалардан маълумотлар келишини кутдим. Бугунга қадар йиғилган маълумотлардан чиқарган хулосаларимдан воқеликни шахслар кесимида тушунтиришга ҳаракат қиламан. Маҳмуд Усмон. Компаниянинг хато ишларини сезиб қолган ва бартараф этишни сўраган, шунингдек қўшимча улуш ҳам талаб қилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу масалада Маҳмуд Усомннинг ўзи ҳам оппоқ эмас. Яъни қўшимча улуш даъво қилгани бор гап. Лекин лойиҳа молиявий пирамидага айланиб кетишининг олдини олган. Рустам Рахматов. Ҳақиқатда бу йигит нафсига қул бўлган ҳамда инвесторлар пулларини ўз шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборган. Менга келган маълумотларга қараганда унга нисбатан бир қатор оғир гуноҳлар ва қонунбузилишлар даъво қилинган. Лекин далил тарзида маълумотлримиз етарли бўлмагани учун буларга тўхталиб ўтирмайман. Аброр Мухтор Алий. Компания боши берк кўчага кириб қолгани эвазига унинг номини оқлаб беришга бундан зўр номзод йўқ. Мўмайгина пул эвазига домламиз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзига қарши бўлган томоннинг номини лойга чаплаб, ўз вазифасини аъло даражада адо этади. Ҳасанхон Яҳё. Компаниядан ҳеч қандай пул даъвоси йўқ. Шунчаки илк исломий молия ҳаракати Ўзбекистонда шарманда бўлишининг олдини олишга ҳаракат қиляпти. Компаниянинг айбларини билгани ҳолда келгусида бартараф этилишидан умид қилиб кўз юмяпти. Хулоса. Ушбу воқеа атрофидагиларнинг деярли барчасида қандайдир манфаат бор. Икки ўртада эса дин душманлари маза қилишяпти. Мусулмонлар бир-бирининг гўштини ейишаётгани айни муддао бўляпти. Айниқса Аброр домланинг тарафдорлари ҳар доимгидек радикал тарзда тарафкашликка ўтишган ҳамда ўзларига қарши томонни домламиз ҳалоллаб берган услубда филологик жумлалар билан ҳақорат қилиб ётишибди. Ютказаётган эса мусулмонлар бўляпти. Иман Инвестга пул киритиш керакми? Омма учун бу борада тавсия беролмайман, лекин шахсан ўзим қўймаган бўлар эдим. Чунки бежиз Маҳмуд Усмон Рустамнинг лойиҳадан чиқишини талаб қилмаяпти. Бу бола ҳар қачон ҳам нафсига енгилиб қўйиши ва лойиҳани молиявий пирамидага айлантириб юбориши эҳтимоли йўқ эмас. 🚀 @adolat_kuychisi — Адолатсизликка қарши бирга курашамиз!
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 5,140 |
| 4 h | 8,170 |
| 7 h | 8,600 |
- After 1 hour5,140
- After 6 hours8,600
- Total to date8,600