Posts of Abdulloh Rahim
Аҳнаф шундай дейди: — Оёқ кийимнинг яхшисини танланг. Чунки улар эркакларнинг зийнатидир. @AbdullohRahim
Open in TelegramАёл эркак учун ҳузур манбаидир. Аёл билан келишмовчилик бўлса, ҳаловат бўлмайди. Шу учун бир қизга уйланмоқчи бўлсанг, унинг оиласини суриштир. Чунки тоза илдизнинг меваси ширин бўлади. @AbdullohRahim
Open in TelegramҲаким зотлардан бири шундай насиҳат қилади: — Илм ўрганишга ва мол-дунё йиғишга ҳаракат қил. Чунки инсонлар икки тоифа бўлади. Хослар ва омма. Хослар сенинг илминг учун, омма эса сенинг молинг учун эҳтиром қилади. @AbdullohRahim
Open in TelegramЎғлим, камбағал бўлиб қолсанг камбағаллигингни ҳеч кимга айтма. Агар айтсанг, инсонлар сени ёқтиришмайди ва уларнинг олдида қадринг тушади. @AbdullohRahim
Open in TelegramКенгчиликда сенга шерик бўлишга энг ҳақли инсон — қийинчиликда ёнингда турган инсондир. @AbdullohRahim
Open in Telegram— Қандай севги кучлироқдир? — Бир-бирига ўхшаган икки инсоннинг севгиси. @AbdullohRahim
Open in TelegramУч кишининг дўсти бўлмайди: маййитни, фақирни ва маҳбусни. © Ибн Муқаффа @AbdullohRahim
Open in TelegramЭркакларнинг топганлари, харажатлари, ҳаракатлари, ғам-ташвишлари ва ўзларидаги нарсаларни чиройли қилиб кўрсатишга уринишларининг асосий сабаби аёллар ва уларга алоқадор нарсалар учундир. @AbdullohRahim
Open in TelegramКимнинг дардкаш дўсти бўлса, унга катта неъмат берилибди. Бунинг қадрини фақат бундан маҳрум бўлганларгина билади. @AbdullohRahim
Open in TelegramСенга қилган яхшилигини унутган ва сенинг ундаги ҳақларини унутмайдиган инсон билан дўст бўл. @AbdullohRahim
Open in TelegramЎғитланган ерда ўсган яшилликдан ҳазир бўлинг. Яъни: Ёмон оила ва ёмон муҳитда ўсган гўзал аёлдан эҳтиёт бўлинг. @AbdullohRahim
Open in TelegramОқил киши билан занжирбанд бўлиш жоҳил билан ипак ва атласлар ичида яшашдан кўра яхшироқдир. @AbdullohRahim
Open in TelegramКим кийимини тоза тутса, хавотири камаяди. Ким ўзига хушбўй сурса, ақли зиёда бўлади. Ким шу иккисини ўзига одат қилса, олийҳимматли бўлади. @AbdullohRahim
Open in TelegramСевадиган одам севгилисининг ҳол-аҳволини сўрашдан чарчамайди. Унга интилади, шамоллардан ифорини топишга ҳаракат қилади ва маҳбубасига олиб борадиган йўлга ошиқиб туради. @AbdullohRahim
Open in TelegramРуҳлар орасида муҳаббат бўлса, икки севишган орасидаги бошқа фарқлар ўз аҳамиятини йўқотади ва бу муҳаббатга ҳеч нарса тўсқинлик қилолмайди. @AbdullohRahim
Open in TelegramДўстликнинг аломатларидан бири, киши яқинининг дўстига дўст, душманига душман бўлиши керак. @AbdullohRahim
Open in Telegram