#туну_кун_халқ_хизматида Пойтахт кўчаларида ёғингарчилик муносабати билан юзага келган тирбандликларни олдини олиш мақсадида ЙПХ ходимлари кучайтирилган тартибда хизмат ўташмоқда Ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаган ҳолда, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиб ҳаракатланишларини, ходимларни ишораларига риоя қилишларини сўраймиз. Каналга уланиш
Открыть в Telegram
Zoyir Yo'ldoshov
Davlat yo‘l harakati xavfsizligi xizmati Axborot xizmati rahbarining telegramdagi kanaliga xush kelibsiz
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 30 окт. 2026 г. | 8 640 |
| 9 нояб. 2026 г. | 2 270 |
| 10 нояб. 2026 г. | 8 377 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры18,8 тыс.Пересылки—Реакции17Комментарии—
- 02Просмотры8,64 тыс.Пересылки—Реакции30Комментарии—
- 03Просмотры3,32 тыс.Пересылки—Реакции21Комментарии—
- 04Просмотры3,01 тыс.Пересылки—Реакции27Комментарии—
Новые посты
Ёғингарчилик вақтида ҳаракатланиш юзасидан ҳайдовчиларга тавсиялар: 🚗 тезликни пасайтиринг — йўл ва об-ҳаво шароитига мос тезликда ҳаракатланинг; ❗️ оралиқ масофани сақланг — олдиндаги транспорт воситасига жуда яқин ҳаракатланманг; 💡 чироқларни ёқинг — кўриш имконияти чекланган вақтда яқинни ёритувчи чироқлардан фойдаланинг; 🚘 кескин ҳаракатлардан сақланинг — тўсатдан тормоз бериш ва рулни кескин буришдан эҳтиёт бўлинг; 🚶🏻♂️ пиёдаларга эътиборли бўлинг — пиёдалар ўтиш жойлари ва аҳоли гавжум ҳудудларда тезликни камайтиринг; 🛞 автомобиль техник ҳолатини текширинг — шиналар, тормоз тизими ва ойна тозалагичлар созлигига ишонч ҳосил қилинг; 💧 сув тўпланган жойлардан эҳтиёткорлик билан ўтинг — юқори тезликда сувли ҳудудларга кирманг; ❗️ Унутманг! Ёғингарчилик вақтида шошқалоқлик ва эътиборсизлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳаракат хавфсизлигига масъулият билан ёндашинг, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйманг! ❗️ Шошилманг — манзилингизга соғ-омон етиб боринг! Каналга уланиш
Открыть в TelegramҲайдовчи билан одоб-ахлоқ номаларига зид равишда муносабатга киришган ЙПХ инспектори лавозимдан четлатилиб, унга нисбатан хизмат текшируви тайинланди Каналга уланиш
Открыть в TelegramЭнди чорраҳа ва қайрилиб олиш жойлари яқинида йўл чизиғини босганлик учун ЙПХ ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирмайди Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 октябрдаги 596 сон қарорига кўра, 1 ноябрдан бошлаб чорраҳагача 50 метр, қайрилиб олиш жойигача 20 метр масофада 1.1 ва 1.3 йўл ётиқ чизиқларини босиб ҳаракатланиш учун ЙПХ инспекторлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилмайди. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик қоидабузарликларини қайд этишга рухсат берилади. Яъни энди камар тақмаслик ҳолатини техник талабларга жавоб берадиган, маълумотларни “Маъмурий амалиёт” модулига автоматик равишда узатиш имкониятига эга бўлган қурилмалар ҳам аниқлаши мумкин. Каналга уланиш
Открыть в Telegram#ИИВ_35_йил_халқ_хизматида Ўзбекистон Республикасига, халқимга ва Президентимга садоқат билан хизмат қиламан! 25 октябрь — ИИО ходимлари куни муборак бўлсин! Каналга уланиш
Открыть в Telegram#IIV_35_yil_xalq_xizmatida “Йўл патруль ходимлари | Хамдам Собиров, Муниса Ризаева, Ёрқинхўжа Умаров 25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни Каналга уланиш
Открыть в TelegramФорманинг нелигин сен мандан сўра, Ўн саккиз ёшимдан кийганман уни. ⚡️25 октябрь — "Ички ишлар органлари ходимлари куни" Каналга уланиш
Открыть в TelegramТаълим муассасаларида "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" кучайтирилади Бугун Таълим ва илм-фан вазирлигида Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокида Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтиришга қаратилган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бир қатор масалаларга тўхталиб ўтилди: ➖Болалар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларини кескин камайтириш; ➖Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари томонидан мактабларда "Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси" клуби фаолиятини кенгайтириш; ➖Клублар ўртасида ташкил этиладиган "Яшил ранг", "Йўл ҳаракати қоидалари билимдони", "Энг намунали йўловчи" каби викторина ҳамда "Яшил чироқ" мусобақасига пухта тайёргарлик кўриш; ➖ "Диққат, йўловчи!", "Диққат, болалар!" номли ва шу каби профилактик тадбирларни жонлантириш. ✅ Йиғилиш якунида болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш ва уларни маданиятли йўл ҳаракати иштирокчиси сифатида тарбиялаш мақсадида 2026-2027 ўқув йили давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси тасдиқланиши келишиб олинди. Каналга уланиш
Открыть в TelegramМопед ва скутер бошқаришда нега ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилмоқда? 🟢2026-йилнинг 9 ойи давомида мопед ва скутерлар иштирокида 563 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Ушбу аварияларда 488 нафар шахс тан жароҳати олган, 89 киши ҳалок бўлган. 🟢2025-йил давомида мопед ва скутер ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ қарийб 300 та ҳолат аниқланган бўлса, 2026-йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич 4 312 тага етган. 🟢Шунингдек, 162 та ҳолатда мопед ва скутер ҳайдовчилари ҳам тегишли ҳужжатларсиз, ҳам маст ҳолатда бўлгани аниқланган. 🟢Мазкур рақамлар мопед, скутер ва кичик ҳажмли мототранспорт воситаларини бошқаришда хавфсизлик талабларини кучайтириш заруратини кўрсатмоқда. Каналга уланиш
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Rasmiy axborot@rasmiy_axborot_officialНовости и СМИ29,7 тыс.
BUXORO YOSHLARI@yiabuxoro_viloyat_boshqarmasiНовости и СМИ3,14 тыс.
"Чайхана-Азия" (ЧА)@chayhonaaziyaНовости и СМИ3,21 тыс.
Jurnalistlar.uz@jurnalistlari_uzНовости и СМИ3,22 тыс.
Şirin Xabarlari | RASMIY@shirin_xabarlariНовости и СМИ3,1 тыс.
MARKAZ XABARLARI@manaviyat_markazНовости и СМИ3,23 тыс.
*E-auksion* Namangan rasmiy kanali@eauksionnamanganuzНовости и СМИ3,24 тыс.
Andijon teleradiokanali@andijon_trkНовости и СМИ3,24 тыс.
Кто упоминает
Rasmiy axborot@rasmiy_axborot_official1 упоминаниеПоследний пост
Muhammad Temur A’zam@temurazam1 упоминаниеПоследний пост
Xushnudbek.uz@xushnudbek1 упоминаниеПоследний пост