ГАЙМОРИТНИНГ УЙ ШАРОИТИДА ТАБИИЙ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.
ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛАДИ?
Гайморит юқори жағ ва бурун атрофи бўшлиғининг яллиғланиши бўлиб, кўпинча бурун бўшлиғига турли микроорганизмлар кириши натижасида юзага келади. Масалан, грипп вируси, стрептококк, стафилококк, диплококк, кўк йиринг таёқчалари, анаэроб инфекциялар ва ичак таёқчалари гайморитни қўзғаши мумкин.
ҚАНДАЙ ДАВОЛАШ МУМКИН?
Гайморитнинг бошланғич даврида 7-8 кун ичида даволаниш керак. Борди-ю бемор касаллик бошланганидан анча кейин даволанса, муолажа узоқ муддат талаб этади. Ҳар икки ҳолатда ҳам бемор шифокор назоратида бўлиши лозим. Ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмаслик ёки тўла даволанмаслик гайморитни зўрайтиради ва бошқа асоратларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шу сабабли бурун соҳасида бирор муаммоси бор инсон, албатта, лор ҳузурига бориши лозим. Бундан ташқари, нам соч билан кўчага чиқмаслик, чўмилгандан сўнг енгил кийинмаслик, оёқни иссиқ тутиш муҳим саналади.
Яхшиси, гайморит бошланишида дори ичишга шошилмаганингиз маъқул. Чунки уй шароитида бир неча хил муолажалар ҳам ёрдам бериши мумкин.
-Асалари маҳсулотлари ёрдамида даволаш.
*Прополис-гайморитда жуда фойдали бўлиб, у жуда кўп касаллик қўзғатувчилари жумладан вируслар, бактериялар, замбруғлар ва бир хужайрали микроорганизмларга қарши таъсир этувчи универсал табиий антибиотик хисобланади.
- Ингаляция 1 литр қайноқ сувга 1 чой қошиқ 20% ёки 2чой қошиқ 10% прополиснинг эритмасини аралаштиринг. Эритманинг стол устига қулай вазиятда қўйинг ва бошингизни сочиқ билан ёпиб чуқур –чуқур нафас олинг. Даволаш давомийлиги 10-15 минут. Тўлиқ соғайгунингизча давом эттиринг.
-20мл чаканда мойига 10 мл 10% прополис эритмаси қўшилади. Хосил бўлган аралашмани бурунга илиқ холатда 2 томчидан 3-4 махал томизинг.
-тенг миқдорда спирт + асал + пиёз суви + ўсимлик ёғи + майдаланган хўжалик совуни + сут аралаштириб сувли хаммомда совун тўлиқ эригунча аралаштирамиз. Хосил бўлган мазнинг пахтали таёқчага(ватную палочка) суртамиз ва 3 махал 15 минутга хар бир бурун тешикларига киргизамиз. Курс давомилиги 20 кун холатга қараб яна такрорлаш мумкин.
Диққат! Прополисга аллергияси бор беморларга мумкин эмас.
*Денгиз тузи ёрдамида бурунни ювиш. Бунинг учун 1чой қошиқ (ундан кўп солманг)денгиз тузи 0.5 литр қайноқ сувга солиниб, туз эриб кетгунга қадар аралаштирилади. Хосил бўлган аралашмани харорати 40-45 градусда бўлган холда бурун тешигига киргазиб ювинг. Иккинчи бурун тешигидан тортиб олманг, ўз холича чиқсин.
*Пиёзнинг майда тўғраб уни эзиб бир неча маҳал чуқур- чуқур хидланг.
*100 мл сувга 2грамм мўмиё аралаштириб бир неча махал(3-8) холатга қараб бурунга илиқ холда томизилсин. Курс давомида хар куни 0.5 граммдан мўмиё ичилсин.
*Аччиқ бодом мойи 2 томчидан 3,4 махал илиқ холда бурун катакларига томизилсин.
* Алоэ ширасини 2 томчидан 3 махал бурун катакларига томизинг.
*Зулук билан даволаш. Жуда яхши фойда бериб, бу гайморитда оғриқ қолдирувчи, дренаж фаолиятининг кучайтирувчи, яллиғланишга қарши, шишга қарши, иммунитетнинг ошурувчи, регенератор таъсир этади.
*Ош тузининг духовкага солиб ёки қозонда қиздиринг. Қизиган тузнинг матога солиб ўранг ва пешона 2 бурун ёнига босинг.
Диққат! Қиздириш касалликнинг ўткир холатида мумкин эмас.
*Седананинг исириққа ўхшатиб тутатинг ва чуқур – чуқур хидланг.
* Қуйидаги иммунитетнинг оширувчи, антибактериал ўсимликлар йиғмаларидан дамламалар қилиб ичинг. Далачой, маврак, мойчечак, чучукмия, отқулоқ, иссоп, дуб пўстлоғи.
Албатта бу тавсияларнинг доктор ёки мохир табиб билан маслахатлашиб амалга оширишларингни тавсия қиламиз.
Доктор Сатторов А
Доктор Саттарова Г
–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули учун:
🌐 https://t.me/zaytun_med
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
@zaytunmedtib