Кабинет

Посты канала ZAYDIBNSOBIT.UZ

сначала новые

#24706Фото
Просмотры765−59%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#24705Фото

🌙✨ЖУМАНИНГ ХАЙРИ ВА БАРОКАТИ СИЗГА БУЛСИН✨🌙 🌙✨Жумъа кунини кераксиз шеър ва табриклар билан эмас балки бу куннинг суннатлари билан ва Набий Алайхиссаломга саловатлар билан бошланг. إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا سورة الأحزاب56“ 🌙✨Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтинг!” (Аҳзоб, 56) اللهم صلّ على محمد وعلى آل محمد، كما صليت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، وبارك على محمد وعلى آل محمد، كما باركت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، إنك حميد مجيد. 🌙✨«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм. Ва барик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа али Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажид» 🌼Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 :  @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

Открыть в Telegram
Просмотры205−89%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#24704Фото
Просмотры384−79%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч4
2 ч384
  1. Через 1 час384
  2. Всего сейчас384
#24694Фото

Переслано из Олий Маъҳад | Расмий

#Малака_ошириш 🗣 ОАВНИНГ РАДИКАЛ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ ИММУНИТЕТ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ ▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан бош имомлар ва имом-хатиблар учун навбатдаги малака ошириш ўқувлари ташкил этилди. ▪️ Машғулотлар давомида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров «Оммавий ахборот воситаларининг радикал ғояларга қарши иммунитет шакллантиришдаги ўрни» мавзусида маъруза қилди. 💬 Маърузада бугунги ахборот маконида кузатилаётган турли таҳдид ва хатарлар, радикал ғояларнинг оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиш хусусиятлари, шунингдек, уларнинг жамият маънавий муҳитига кўрсатаётган таъсири атрофлича таҳлил этилди. 🔗 Шу билан бирга, ахборот манбаларидан келаётган маълумотларни тўғри баҳолаш, зарарли ахборотларнинг таъсирига тушиб қолмаслик, ёт ғояларга нисбатан танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ахборот хуружларига қарши маънавий-маърифий иммунитетни кучайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. 📌 Ушбу ўқув машғулотлари имом-хатибларнинг диний-маърифий соҳадаги билим ва салоҳиятини янада ошириш, замонавий ахборот муҳитида самарали фаолият юритиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом дунёқарашни шакллантириш ҳамда жамиятда соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. ©️Тошкент ислом институти Матбуот хизмати 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Открыть в Telegram
Просмотры707−62%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч601
4 ч689
6 ч707
  1. Через 6 часов707
  2. Всего сейчас707
#24693Видео
Просмотры726−61%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч670
5 ч715
7 ч726
  1. Через 6 часов726
  2. Всего сейчас726
#24691Превью ссылки

КЕЛИН ОЛИБ ҚОЧИШ ОДАТИ #ҳалол_ҳаром ❓1637-САВОЛ: Бизда Қорақалпоғистонда тўйдан олдин келин ўғирлаш одати учраб туради. Динимизда бу ишнинг ҳукми қанақа? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом соғлом табиат ва юксак инсоний ахлоқ-одоб динидир. Шунинг учун ҳам унда инсонлар орасида мавжуд бўлган олийжаноб инсоний қадриятлар қадрланади ва аксинча, инсонийликка зид бўлган одатларни тарк қилишга чақирилади. Шунинг учун ҳам келинни олиб қочиш каби удумлардан тезлик билан воз кечиш лозим. Чунки бундай ишлар бир томондан келин томонни, айниқса, унинг ота-оналарини ташвиш ва хавотирли аҳволга солиб қўяётган бўлса, бошқа томондан унинг катта гуноҳ эканлигидир. Сабаби ўғирлаб кетилган аёл ўзига номаҳрам эркак билан ёлғиз қолади. Бу ҳолат ислом шариатида қораланган иш ҳисобланади. Уни ота-бобомиз қилиб келган ва урфга айланиб кетган дейиш билан ҳалолга айланиб қолмайди. Аллоҳ таоло бир неча ояти карималарда ота-боболарнинг нотўғри ишларига кўр-кўрона эргашишни танқид қилган. Жумладан, Бақара сурасининг 170-оятида шундай деган: وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اتَّبِعُوا مَا أَنزَلَ اللَّهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا ۗ أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لَا يَعْقِلُونَ شَيْئًا وَلَا يَهْتَدُونَ ‎﴿١٧٠﴾‏ Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашингиз», дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни нимада топсак, шунга эргашамиз», дейдилар. Оталари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоят топмаган бўлсалар ҳам-а?! Демак, мўмин-мусулмон инсон бирор ишни қилишдан аввал унинг шаръий ҳукмини билиб олиши керак бўлади. Бошқаларнинг ўша ишни қилаётганини мезон қилиб олиш инсонни залолатга бошлайди. Айтиб ўтилганидек, динимиздаги қоидалардан бири шуки, жамият ичида тарқаб қолган урф-одатлар шариат кўрсатмасига зид келса, ундан воз кечилади. Мувофиқ келса, қабул қилинади. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ ўз китобида бундай дейдилар: إذا خالف العرف الدليل الشرعي فإن خالفه من كل وجه بأن لزم منه ترك النص فلا شك في رده كتعارف الناس كثيرا من المحرمات من الربا وشرب الخمر ولبس الحرير والذهب وغير ذلك مما ورد تحريمه نصا “Урф шаръий далилларга зид келадиган ҳолатда агар урф ҳар томонлама, далилни тўлиқ тарк этишга олиб борадиган даражада шаръий далилга зид келса, ҳеч шубҳасиз урф рад этилади. Бунга мисол қилиб ҳаромлиги борасида очиқ шаръий далиллар келган рибо, хамр ичиш, ипак кийиш ва тилла тақиш каби гуноҳларни айрим одамлар урф-одатга айлантириб олганликларини айтиш мумкин.”. (“Нашрул арф” китоби). Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қиз олиб қочишлик на динимизга ва на қадриятларимизга тўғри келадиган одатлардан ҳисобланар экан. Исломда бундай урф-одатлар қаттиқ қораланади. Шунинг учун қаерда бу иш содир бўлаётган бўлса, мактаб ёшидан бошлаб болаларга унинг зарари ва гуноҳлиги тўғрисида тушунча бериб борилиши ва уни бартараф этишда ота-оналар, имом-хатиблар ҳамда бошқа масъуллар биргаликда ҳаракат қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 :  https://t.me/zaydibnsobit01

Открыть в Telegram
Просмотры1 450−22%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#24689Видео
Просмотры1 620−13%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#24686Текст

ҚАБРИСТОНГА ҚЎШНИ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ? #намоз ❓CАВОЛ: Масжидимиз уч томонидан қабристон билан ўралган. Баъзи танишларим қабристон ичида жойлашган масжидда намоз ўқиб бўлмайди, деб жамоат намозига, масжидга чиқишмайди. Уларни шу ишлари тўғрими? Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиб бўлмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар масжид деворлар билан ўралган ёки бошқа бирор тўсиқ бўлиб қабристон ташқарида қолган бўлса, намоз ўқиш макруҳ бўлмайди. Бу ҳолатда бемалол намоз ўқиш мумкин. Аммо ўртада бирор тўсиқ бўлмаса намоз ўқиш макруҳ бўлади. Бу ҳақида мўътабар фиқҳ китобларимизда шундай дейилади: ولا بأس بالصلاة فيها إذا كان فيها موضع أعد للصلاة وليس فيه قبر ولا نجاسة “Агар қабристонда намоз учун жой тайёрланган бўлиб у жойда қабр ҳам нажосат ҳам бўлмаса, намоз ўқишнинг бирор зарари йўқдир” (“Раддул муҳтор” китоби). وتكلموا ايضا في معنى الكراهة الى القبر، قال بعضهم: لان فيه تشبها باليهود، وقال بعضهم: لان في المقبرة عظام الموتى، وعظام الموتى انجاس وارجاس هذا كله اذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع حايط او سترة، اما اذا كان لا يكره، ويصير الحايط فاصلا، واذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع سترة، فانما يكره استقبال هذه المواضع في مسجد الجماعات яъни: “Уламолар қабрга қараб намоз ўқиш макруҳлиги тўғрисида сўз юритиб, баъзилари: “Макруҳлик сабаби бу ишда аҳли китобларга ўхшашлик бор”, деганлар. Баъзилари” “Қабристонда маййитлар суяги бор бўлиб, улар нопок ва нажосатдир”, деганлар. Уламолар айтган бу макруҳлик – намоз ўқиётган билан қабристон ўртасида девор ёки бирор тўсиқ бўлмаган ҳолатда бўлади. Агар девор ёки тўсиқ бўлса, намоз ўқиш макруҳ эмас. Девор ажратувчи бўлади. Агар намоз ўқувчи билан қабрлар ўртасида бирор тўсиқ бўлмаса, жамоат масжидларида қабр тарафга юзланиш макруҳ бўлади” (“Ал-Муҳийт ал-Бурҳоний” китоби). Замондош олимларимиз томонидан ёзилган мўътабар манбаларда ҳам ушбу масалага қуйидагича хулоса қилинган: قال الحنفية: تكره الصلاة في المقبرة إذا كان القبر بين يدي المصلي، بحيث لو صلى خاشعاً وقع بصره عليه. أما إذا كان خلفه أو فوقه أو تحته فلا كراهة على التحقيق، كما لا كراهة في الموضع المعد للصلاة بلا نجاسة ولا قذر Ҳанафийлар: “Қабристонда агар қабр намоз ўқиётган киши олдида бўлиб, намозхон хушу билан намоз ўқиётганида (яъни, кўзи сажда жойига қараганда ҳам) кўзи қабрга тушадиган даражада бўлса (яъни бирор тўсиқ бўлмаса), намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади”. Агар қабр намозхоннинг тепаси, усти ёки остида бўлса, бу ҳолда кароҳият йўқдир. Бу худди нажосат ва нопок нарсалардан холи, намоз учун тайёрлаб қўйилган жойда намоз ўқиш макруҳ бўлмагани кабидир”, деганлар. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” ва “Ал-фиқҳу алал мазаҳибил арбаъа” китоблари). Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қабристонга қўшни масжидларда намоз ўқиш жоиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари бунга энг катта далилдир. Чунки ушбу масжид ҳам қадимдан "Бақиъ" қабристони билан ёнма-ён жойлашган. Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак қабрлари ҳам масжид билан туташ. Шунга қарамай ҳозирга қадар бирорта уламо "Масжиди Набавий"да намоз ўқиб бўлмайди, деган даъвони қилгани йўқ. Қолаверса, шариатимизда қабристон атрофига масжид қуришдан қайтарилмаган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

Открыть в Telegram
Просмотры1 810−2%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#24684Текст

«ҲУЛОСА  ҚИЛИНГ...» Икки йигит суҳбатлашди. — Қаерда ишлайсан? — Фалон жойда. — Ойлигинг қанча? — 1 млн 700 минг. — Атиги 1 млн 700 мингми? Оз-ку? Шунча пулни қандай етказасан? Бу гапни эшитиб у ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди. Бир аёл бошқасидан сўради. — Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди? — Ҳеч нима. — Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам, совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми? Бу гаплар унинг юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди. Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди: — Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди? — Иши қийин. Бўш вақти кам. — Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми? Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди. Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий бир сўз билан инсоннинг ҳаётини, борини барбод қиламиз... ❕Тафаккур қилинг! Исёнга, ношукрликка сабаб бўлманг! Бу инсонга ёмонлик қилиш билан тенг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм

Открыть в Telegram
Просмотры2 140+15%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#24683Фото
Просмотры2 110+14%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#24679Текст

​​ЛАБ ҚИМИРЛАТМАСДАН ҚУРЪОН ЎҚИШ ХАТМГА ЎТАДИМИ? #Қуръон ❓1433-CАВОЛ: Тил ва лабни ишлатмасдан Қуръони каримни ўқиб чиқса, хатм қилган ҳисобланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни хатм қилган бўлиши учун ҳарфларни тил билан талаффуз қилиб, камида ўзи эшитадиган даражада ўқиган бўлиши керак. Чунки нутққа тегишли ҳукмларда энг камида ўзи эшитиши шартдир. Шунга кўра бирор шахс сажда оятини ичида, ўзи эшитмайдиган даражада ўқиса, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлмайди. “Шарҳул виқоя” ва унинг шарҳи “Умдатур ривоя” китобида қуйидагилар айтилган: وأَدْنَى المخافتةِ إسماعُ نفسِه، هو الصَّحيح وهذا قول أبي جعفر الهندواني - رضي الله عنه - إذ مجرد حركة اللسان لا تسمى قراءة بدون صوت عنده، “Махфийликнинг энг ками ўзига эшиттиришдир. Саҳиҳ гап ҳам шу. Бу Абу Жаъфар Ҳиндувоний розияллоҳу анҳунинг сўзидир. Чунки тилнинг ўзини овоз чиқармасдан қимирлатиш бу кишининг наздида қироат ҳисобланмайди”. Гапира олмайдиган одамлар, агар тилини қимирлата олса, шундай ўқийди. Буни ҳам қила олмаса, кўзнинг ўзи билан, қалби билан ўқийди. Фақиҳларимиз соқов инсоннинг намози, такбир айтиши, қироат қилишини баён қила туриб, уларнинг тил билан такбири таҳрима айтиши шарт эмас дейишган. Шунга кўра гапира олмайдиган кимсалар Қуръони каримни кўзи билан ўқиб, хатм қилаверадилар. ولا يلزم العاجز عن النطق بها كالأخرس تحريك لسانه وكذا في حق القراءة هو الصحيح لتعذر الواجب “Соқов каби гапира олмайдиган одамнинг тилини қимирлатиши вожиб эмас. Қироат қилишидаги ҳукм ҳам мана шу ва бу гап саҳиҳдир. Чунки у вожиб бўлган амални қила олмайди”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01

Открыть в Telegram
Просмотры2 060+11%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#24677Текст

Умр йўлдошимга ризқ эшиклари ўз-ўзидан очилиб кетди. Воқеа соҳибаси сўзлайди: - Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан ҳол-аҳвол сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим... Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йўлдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Шундан сўнг борди келдимиз узилди, лекин доим бир биримиз билан қўнғироқлашиб ҳол-аҳвол сўраб, янгиликларимиз билан бўлишиб турар эдик. Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди, лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет: - Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйга кирдим. Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам ҳайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали, энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкин. Мен бу гапларимни дугонамга ҳасад қилиб айтмаяпман, аслида уларнинг олдинги моддий аҳволлари анчагина оғир эди. Қандай қилиб бунга эришишган экан. ... Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин барака билан ДУО қилганимдан кейин, ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим. У менга деди: - СубҳанАллоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақида сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим. Ҳикоямиз шундан бошланди: мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга пул йиғадиган кичкина сандиқча қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни минг, беш, ўн минг солиш эди. Хуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул соладиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар хафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай ўнг чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар ЖУМА намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар. Дугонам яна шундай деди: - Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эдилар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз. Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтганидек, "Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У Зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса... Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтарилурсиз..." Хайр-садақа қилиш билан инсоннинг моли камайиб қолмайди. Балки бойлигига барака киради. Ҳадиси шарифда бундай дейилади: "Ҳар куни тонгда инсонлар уйқудан уйғонганда ер юзига икки фаришта тушади. Улардан бири: "Аллоҳ инфоқ-эҳсон қилган инсоннинг молини тўлдир", деса, иккинчиси: "Аллоҳ, бахил одамнинг молига талофат етказ" деб дуо қилади. Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз хаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди, лекин Аллоҳ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01

Открыть в Telegram
Просмотры2 130+15%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#24676Фото
Просмотры4 180+125%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#24674Текст
Просмотры2 610+41%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
#24673Фото
Просмотры2 430+31%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
#24672Фото
Просмотры3 780+104%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#24670Фото
Просмотры2 050+11%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—