Кабинет

Посты канала YURIST MASLAHATI

сначала новые

#12449Текст

Ер бошқа МЧЖда, бинони эса сиз қургансиз. Ер эгасининг ҳисобига миллиардлаб инкассо тушса, мулкни суд орқали қандай ўтказиш мумкин? #Савол_беринг_жавоб_берамиз «Асл Замин» МЧЖнинг балансидаги мулкни «Бунёдкор Қурилиш» МЧЖнинг балансига ўтказиш керак. Сабаби, ўтказилиши керак бўлган мулклар «Бунёдкор Қурилиш» МЧЖ томонидан қуриб битказилган. Ер «Асл Замин» МЧЖга кадастр ҳужжати билан тегишли. Ҳокимнинг оғзаки қарорига асосан кейинчалик «Бунёдкор Қурилиш» МЧЖга мулкларни кадастр орқали расмийлаштириб бериш топширилган. Лекин ушбу ҳужжат расмийлашмаган. Ҳозирда «Асл Замин» МЧЖ ушбу мулкларни «Бунёдкор Қурилиш» МЧЖга беришга қарши эмас, фақат суд орқали олишни шарт қилиб қўйяпти. «Асл Замин» МЧЖнинг ҳисоб рақамига 3,5 млрд сўмга инкассо қўйилган. Шу ҳолатга ҳуқуқий ечим борми? Мазкур вазиятни ўрганиб чиқиб, «Бунёдкор Қурилиш» МЧЖ томонидан қурилган кўчмас мулкни «Асл Замин» МЧЖнинг 3,5 млрд сўмлик қарздорлиги (инкассо) таъсиридан ҳимоя қилган ҳолда суд орқали ўтказишнинг қуйидаги қонуний ечимини таклиф этаман. Лекин жараённи амалга ошириш нозик протсессуал ҳолатларга эга. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 182-моддасига асосан, мулк ҳуқуқи янги ашёни ўзи учун яратиш ёки битимлар орқали вужудга келади. Бироқ, Ер кодексининг 31-моддаси ва ФКнинг 212-моддасига кўра, «Асл Замин» МЧЖга тегишли ер участкасида ҳокимнинг оғзаки топшириғи билан тегишли ёзма рухсатномаларсиз қурилган бино ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланиши ҳамда ФКнинг 84 ва 185-моддаларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилмагунга қадар «Бунёдкор Қурилиш» МЧЖда мулк ҳуқуқи вужудга келмаслиги мумкин. Бундан ташқари, агар иморат аллақачон «Асл Замин» МЧЖ балансида ва кадастрида расмийлаштирилган бўлса, «Асл Замин» МЧЖнинг 3,5 млрд сўмлик инкассо қарздорлиги сабабли ушбу мулкни оддий олди-сотди ёки беғараз бериш шартномаси орқали ўтказиш ФКнинг 115 ва 124-моддаларига асосан кредиторлар (солиқ ёки МИБ) томонидан қалбаки битим сифатида суд орқали ҳақиқий эмас деб топилиши хавфини туғдиради. Мазкур ҳолатда энг самарали ва хавфсиз ҳуқуқий ечим — «Асл Замин» ва «Бунёдкор Қурилиш» МЧЖлар ўртасида қурилиш бошланган сана билан расмий Инвестиция (ёки биргаликдаги фаолият — ФК 962-моддаси) шартномаси ҳамда бажарилган қурилиш ишлари ва сарфланган харажатлар бўйича солиштирма далолатномаларни расмийлаштириб, Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 25 ва 148-моддаларига асосан иқтисодий судга «Инвестиция шартномаси мажбуриятларини бажариш ва янги қурилган кўчмас мулк объектига нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисида» даъво аризаси киритишдир. Суд жараёнида «Бунёдкор Қурилиш» МЧЖ қурилишни ўз маблағлари ва пудрат кучи билан амалга оширганлигини тасдиқловчи бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини (ҳисобварақ-фактуралар, смета, материаллар кирими) тақдим этади, «Асл Замин» МЧЖ эса ИПКнинг 157-моддасига мувофиқ даъвони тан олади. Агар «Асл Замин» МЧЖнинг 3,5 млрд сўмлик инкассо қарздорлиги бўйича ижро иши қўзғатилиб, мулкка хатлов қўйилган бўлса, «Бунёдкор Қурилиш» МЧЖ «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 84-моддасига асосан судга мулкни хатловдан чиқариш (банд солишдан озод қилиш) ва мулк ҳуқуқини белгилаш ҳақида даъво киритиши шарт. Суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуннинг 27 ва 31-моддаларига асосан бино-иншоотни (ФКнинг 482-моддасига мувофиқ у жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқ билан биргаликда) «Бунёдкор Қурилиш» МЧЖ номига кадастр орқали тўсиқсиз расмийлаштириш учун қонуний асос бўлиб хизмат қилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры6 070−46%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч3 920
5 ч6 070
  1. Через 1 час3 920
  2. Через 6 часов6 070
  3. Всего сейчас6 070
#12448Текст
Просмотры7 130−37%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч2 470
2 ч5 950
4 ч7 130
  1. Через 1 час2 470
  2. Всего сейчас7 130
#12447Фото
Просмотры6 690−41%к среднему
Пересылки—
Реакции150
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч2 830
2 ч5 730
4 ч6 690
  1. Через 1 час2 830
  2. Через 6 часов6 690
  3. Всего сейчас6 690
#12446Текст

Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари қандай ташкил этилади? Таълим ва илм-фан вазирлиги ушбу масалада билдирилган саволларга жавоб берди: ➖Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари давлат боғчалари ва мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этилади. Узоқ ҳудудларда боғча ёки мактаб бўлмаса, «Келажак» марказлари, техникумлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам гуруҳлар очилиши мумкин. ➖Ҳозирда 4 мингдан ортиқ мактабнинг бўш хоналарида тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Яқинда яна 191 та мактабда 246 та гуруҳ очилиши режалаштирилган. Бироқ коэффициенти юқори мактабларда эмас, фақат бўш жойи ва зарур имконияти мавжуд мактабларда гуруҳлар ташкил этилади. ➖Боғчага қатнайдиган болалар тайёрлов машғулотларини ўша боғчанинг ўзида ўтайди ва дарсларни боғча тарбиячиси олиб боради. Мактаб биноларида ташкил этиладиган гуруҳлар учун эса алоҳида педагоглар ишга қабул қилинади. ➖Тайёрлов гуруҳлари учун мактабда ишлаб турган ўқитувчилар ўз дарсларидан ажратилмайди. Машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячилар ёки олийгоҳларнинг мактабгача таълим йўналишида битирувчи курсда ўқиётган талабалари олиб бориши мумкин. ➖Гуруҳлар очиладиган бинолар санитария хизмати, ёнғин хавфсизлиги ва таълим бошқармаси вакиллари томонидан олдиндан текширилади. Иситиш, ёритиш, сув, ҳожатхона ва бошқа хавфсизлик талаблари ўрганилади. ➖Давлат боғчалари ва мактабларида бир йиллик тайёрлов бепул амалга оширилади. Хусусий таълим ташкилотларида эса ота-оналар шартнома асосида хизматдан фойдаланиши мумкин. ➖Тайёрлов гуруҳларида алоҳида дастур асосида, асосан, ўйин методикаси орқали таълим берилади. Дастур жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзи, нутқ ва мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари, билиш жараёнлари ҳамда ижодий ривожланиш йўналишларини қамраб олади. ➖Боғчадаги тўлиқ гуруҳлар, қисқа муддатли ва мобил гуруҳлар ҳамда мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этиладиган гуруҳлар учун ягона таълим дастури амал қилади. Гуруҳларнинг шаклидан қатъи назар, болалар бир хил дастур асосида тайёрланади. ➖Ҳозирда 6 ёшли болаларнинг 98 фоизи — 726 921 нафари мактабга тайёрлов билан қамраб олинган. Уларнинг 489 172 нафари боғчаларда, 19 910 нафари қисқа муддатли ва мобил гуруҳларда, 215 003 нафари мактаблардаги бўш синфхоналарда, 2 836 нафари эса бошқа шаклларда тайёрловдан ўтмоқда. Қамров кўрсаткичи сўнгги 7 йилда 37 фоиздан 98 фоизга етган. ➖Болаларни 100 фоиз қамраб олиш учун тахминан 800 та қўшимча гуруҳ ва 20 мингга яқин ўрин яратиш зарур. Бу харажатлар 2027 йилги давлат бюджетига киритилиши режалаштирилган. Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры9 860−13%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч5 760
5 ч9 570
7 ч9 860
  1. Через 1 час5 760
  2. Через 6 часов9 860
  3. Всего сейчас9 860
#12445Опрос
Просмотры8 240−27%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч2 820
2 ч6 250
4 ч7 490
8 ч8 240
  1. Через 1 час2 820
  2. Через 6 часов8 240
  3. Всего сейчас8 240
#12444Текст

Штат қисқарганда 24 йиллик стаж ва 3 фарзанди бор ходим ишдан бўшатиладими? #Савол_беринг_жавоб_берамиз Ассалому алайкум. Банк филиалида 2002 йилдан бери 24 йил кассир бўлиб ишладим. 2026 йилда штатим қисқаришга тушди деб, мени вақтинча ёлланма агентликка ўтказишди ва тез орада яна штатга оламиз дейишди. Кейин декрет ўрнига қўямиз деб ваъда беришди. Қарамоғимда 3 нафар фарзандим бор. Октябрь ойида агентлик ҳам тугатилиб, бутунлай ишсиз қолдим. Мени қисқартиришга тушириш тўғрими, қандай йўл тутишим керак? Ва алайкум ассалом. Штат қисқарганда Сизни ишдан бўшатишда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқингиз даставвал инобатга олиниши шарт эди. Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 167-моддаси биринчи қисмига кўра, ходимлар сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади. Иккинчидан, мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан, ходимларнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда, қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ҳамда мазкур иш берувчида узоқ муддатли иш стажига эга бўлган ходимларга ишда қолишда афзаллик берилади. Сизнинг ҳолатингизда мазкур ташкилотдаги 24 йиллик катта иш тажрибангиз ҳамда қарамоғингизда 3 нафар фарзандингиз борлиги штат қисқариши даврида устунлик берувчи асос сифатида баҳоланиши керак эди. Шу сабабли меҳнат ҳуқуқларингиз бузилган деб ҳисобласангиз, иш берувчининг ушбу хатти-ҳаракатлари бўйича ҳудудий Давлат меҳнат инспекциясига ёки бузилган ҳуқуқларингизни тиклаш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры9 140−19%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч5 170
4 ч8 650
6 ч9 140
  1. Через 1 час5 170
  2. Через 6 часов9 140
  3. Всего сейчас9 140
#12443Видео
Просмотры8 340−26%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч5 170
3 ч7 110
7 ч8 340
  1. Через 1 час5 170
  2. Через 6 часов8 340
  3. Всего сейчас8 340
#12442Текст

#Бизнес_солиқ Э-ижара тизимида иккиламчи ижара бекор қилинса нима қилиш керак? Кўплаб тадбиркорлар Э-ижара тизимида кўчмас мулк сотилмаган бўлса ҳам, иккиламчи ижара шартномалари автоматик тарзда рад этилганига дуч келмоқда. Кўчмас мулк ижараси шартномаси ҳисобда йўқ деб топилса, корхонанинг барқарорлик рейтингидан дарҳол 5 балл айириб ташланади. Натижада, масалан, 82 балл тўплаган тадбиркор тизим хатоси туфайли 77 баллга тушиб, айрим солиқ имтиёзларидан вақтинча маҳрум бўлиб қолиши мумкин. Солиқ органларининг тушунтиришича, техник носозлик сабаб тизимдан ўчирилган иккиламчи шартномаларни қайтадан рўйхатдан ўтказиш шарт эмас, улар базада тўғриланади. Шунга қарамай, рейтинг пасайишининг олдини олиш учун вазиятни назоратга олиб, солиқ хизматининг 1198 рақамли алоқа маркази орқали (4-қўшимча тармоқ) техник мурожаат қолдириш тавсия этилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры8 740−22%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч3 730
3 ч6 790
5 ч8 020
6 ч8 740
  1. Через 1 час3 730
  2. Через 6 часов8 740
  3. Всего сейчас8 740
#12441Фото
Просмотры9 840−13%к среднему
Пересылки—
Реакции45
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч6 380
4 ч8 440
7 ч9 840
  1. Через 6 часов9 840
  2. Всего сейчас9 840
#12440Текст

#Кадровик 📌 Мактабда дарс соатлари қисқаришида энг кўп йўл қўйиладиган 5 хато ❌ Хато Мактаб директори дарс соатларини ўз хоҳиши бўйича исталган ўқитувчига бўлиб бериши мумкин. ✅ Тўғриси Дарслар директор томонидан эмас, махсус тарификация комиссияси томонидан Низомда белгиланган қатъий кетма-кетлик асосида тақсимланади (3271-сон Низом 15-банди). ❌ Хато Ўқитувчининг дарс соатини маъмурият хоҳлаган вақтда бир ставкадан камайтириб қўйиши мумкин. ✅ Тўғриси Дарс соати камайиши меҳнат шартларининг ўзгариши ҳисобланади ва ходим камида икки ой олдин ёзма равишда, имзо қўйдириб огоҳлантирилиши шарт (МК 137-моддаси). ❌ Хато Янги ишга кирган мутахассис малака тоифаси юқори бўлган тажрибали устоз билан тенг дарс талаб қила олади. ✅ Тўғриси Юқори малака тоифасига эга педагоглар бир ставкагача бўлган дарс соатларини олишда устунлик ҳуқуқига эга (3271-сон Низом 15-банди). Масалан, олий ва биринчи тоифали фан ўқитувчисига соатлар ёш мутахассисдан олдин тўлиқ ажратилади. ❌ Хато Синфлар ёпилиб дарс соати етмай қолган муаллим дарҳол ишдан бўшатиб юборилади. ✅ Тўғриси Иш ҳажми қисқарганда ҳам ходим камида икки ой олдин ёзма огоҳлантирилиши шарт. Фақат ходим янги шартларда ишлашни рад этсагина, унга ишдан бўшатиш нафақаси ва қонунда назарда тутилган кафолатлар берилган ҳолда шартнома бекор қилиниши мумкин (МК 137-моддаси). ❌ Хато Ўқитувчининг розилигисиз унга бир ярим ставкадан кўп дарс соатини мажбурий юклаш қонуний ҳисобланади. ✅ Тўғриси Максимал дарс юкламаси бир ярим ставкадан ошмаслиги керак ва қўшимча соатлар фақат ходимнинг ёзма аризаси асосида берилади (3271-сон Низом 16-банди). ❗️ Ноқонуний тақсимот мансабдор шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача маъмурий жарима юклайди (МЖтК 49-моддаси). Агар сизда дарс соатлари ноқонуний тарзда камайтирилган бўлса, мактаб тарификация комиссияси баённомасидан кўчирма талаб қилинг ҳамда ҳудудий меҳнат инспекциясига ёзма ариза киритинг. Постни сақлаб қўйинг ва ҳамкасбларингизга юборинг, бу ҳар кимнинг бошига тушиши мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры10 500−7%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч1 420
4 ч8 740
7 ч10 500
  1. Через 6 часов10 500
  2. Всего сейчас10 500
#12439Фото
Просмотры8 080−28%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч3 220
4 ч7 220
6 ч8 080
  1. Через 1 час3 220
  2. Через 6 часов8 080
  3. Всего сейчас8 080
#12438Текст

❗️ Уй сотиб олишдан олдин қурилиш рухсатномасини онлайн текшириш мумкин my.gov.uz порталида қурилаётган ва қурилиши якунланган объектлар ҳақида очиқ маълумот олиш хизмати ишга туширилди. Бу янги уй қурилишига маблағ киритишдан олдин унинг ҳужжатлари билан танишиш имконини беради. Хизмат орқали объектнинг манзили, топшириш муддати, қаватлар ва хонадонлар сони, шунингдек, буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар ҳақидаги маълумотларни кўриш мумкин. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш рухсатномаси, Давлат экспертизаси ҳамда Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши хулосалари ҳам очиқ тақдим этилади. Маълумот ва ҳужжатларни электрон шаклда юклаб олиш мумкин. Хизмат республика бўйича 30 дан ортиқ йўналишдаги объектларни қамраб олади. 👉 Хизматдан фойдаланиш Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры9 230−18%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч4 910
5 ч8 520
7 ч9 230
  1. Через 1 час4 910
  2. Через 6 часов9 230
  3. Всего сейчас9 230
#12437Текст
Просмотры9 210−18%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч2 800
2 ч6 530
8 ч9 210
  1. Через 1 час2 800
  2. Через 6 часов9 210
  3. Всего сейчас9 210
#12436Текст

Уйдан чиқмай, ҳеч қандай харажат қилмай онлайн ҳуқуқий консультация олиш, судга ва бошқа давлат ташкилотларига ҳужжатларни онлайн юбориш мумкин. Юрист маслаҳати канали ўз фаолиятини бошлаганига қарийб 5 йил бўлди. Мазкур йиллар давомида фуқароларнинг ўзини қийнаб келган мурожаатларига ҳуқуқий асосланган жавоблар бериб, уларнинг муаммолари юзасидан судга ва бошқа давлат ташкилотларига аризалар тайёрлаш ва уларни онлайн юбориш билан шуғулланиб келмоқда. Натижада ўз муаммоларини уйдан чиқмай ҳал қилиш имконига эга бўлишмоқда. Сизда ҳам мана шундай имконият мавжуд. Ҳуқуқий муаммонгиз борми, уни бизга, ўз мутахассисларига топширинг ва кўнгилни хотиржам қилган ҳолда ишингизни давом эттиринг. Мурожаат қилганда масалангизни матн ёки аудио шаклда тўлиқ тушунтиринг, ҳолат юзасидан ҳужжатлар мавжуд бўлса, уларни юборинг. 👉 Боғланиш учун @yuristgamurojaat

Открыть в Telegram
Просмотры9 650−14%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч4 930
7 ч9 650
  1. Через 1 час4 930
  2. Через 6 часов9 650
  3. Всего сейчас9 650
#12435Опрос
Просмотры11 900+6%к среднему
Пересылки—
Реакции35
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч5 410
2 ч8 630
4 ч10 200
8 ч11 900
  1. Через 1 час5 410
  2. Через 6 часов11 900
  3. Всего сейчас11 900
#12434Текст

Юқори кучланишли электр тармоқлари остида уй қурдингизми? Амнистиядан умид қилманг Тошкент вилояти маъмурий судининг № 3-1004-2403/115-сонли иш бўйича чиқарган қарори кўплаб фуқаролар учун охирги огоҳлантириш бўлди. Фуқаро О.Р. ўзбошимчалик билан эгалланган 6 сотих ер ва ундаги 180 кв.м турар-жойни қонунийлаштириш учун Кадастр агентлигига мурожаат қилган, бироқ рад жавобини олган. Сабаби оддий ва аниқ - объект 110 кВ кучланишли электр тармоғининг муҳофаза зонасида жойлашган. Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаси 1-қисмига кўра, муҳофаза зоналарида жойлашган объектларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш тақиқланади. Бу норма шунчаки қоғоздаги чеклов эмас, Шаҳарсозлик кодексининг 45-моддаси 1-қисми билан мустаҳкамланган хавфсизлик талабидир. Юқори кучланишли тармоқлар остида яшаш инсон ҳаёти учун доимий хавф туғдиради ва суд бундай ҳолатда амнистияга йўл қўймайди. Кўпчилик кадастрнинг рад жавобини ноҳақ деб ўйлайди, аммо бундай низоларда аввал объектнинг координаталарини текшириш керак. Бино ҳақиқатда муҳофаза зонасига кирадими ёки йўқ? Буни аниқлаш учун мустақил геодезик ўлчовлар ўтказиш шарт. Агар бино муҳофаза зонасидан ташқарида бўлса, кадастрнинг хатосини янги далиллар билан судда исботлаш имкони бор. Агар бино чиндан ҳам зона ичида жойлашган бўлса, суд орқали ютиш имконияти нолга тенг. Ўзингизни алдаманг ва хавфли ҳудудлардаги қурилмалар учун ортиқча сарф-харажат қилманг. Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры8 660−23%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч5 510
4 ч8 660
  1. Через 1 час5 510
  2. Через 6 часов8 660
  3. Всего сейчас8 660
#12433Текст

#Кадровик Ноқонуний бўшатилган ходим ишга тикланиб, бўш юрган вақти учун тўлиқ маош олади Иш берувчи томонидан ноқонуний равишда ишдан бўшатилган ҳар бир ходим суд орқали аввалги лавозимига сўзсиз тикланиш ва мажбурий бекор юрган барча даври учун тўлиқ иш ҳақини ундириш ҳуқуқига эга. Амалиётда кўп учрайдиган ушбу ҳолатда иш берувчининг ходимни ўз ихтиёрисиз ёки сохта важлар билан ишдан четлатиши меҳнат қонунчилигига мутлақо зиддир. Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 545-моддасига мувофиқ, ишга тиклаш тўғрисидаги якка меҳнат низолари бўйича фуқаролик судларига даъво киритиш муддати ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси топширилган кундан бошлаб бир ойни ташкил этади. Ушбу қатъий белгиланган бир ойлик даъво муддатини узрсиз сабаб билан ўтказиб юбориш суд томонидан даъво талабларини рад этиш учун мустақил асос бўлади. Иккинчидан, мазкур кодекснинг 560-моддасига асосан, ноқонуний равишда меҳнат шартномаси бекор қилинган ходим аввалги ишига тикланиши ҳамда унга мажбурий бекор юрган барча вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаб берилиши шарт. Шунингдек, суд иш берувчининг ноқонуний қарори натижасида ходимга етказилган маънавий зарар миқдорини ҳам аниқлаб, уни ташкилот ҳисобидан ходим фойдасига ундириб беради. Масалан, лавозим маоши ойига 5 000 000 сўм бўлган ходим ноҳақ бўшатилиб, суд жараёни икки ой давом этган бўлса, суд ходимни ўз ишига дарҳол тиклаш ҳақида қарор чиқаради ва иш берувчига мажбурий бекор юрилган 2 ойлик давр учун жами 10 000 000 сўм ўртача иш ҳақи ҳамда маънавий зарар компенсациясини тўлаш мажбуриятини юклайди. Шу сабабли, ишдан ноқонуний бўшатилган тақдирда уч ойлик муддатни ўтказиб юбормасдан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига ишга тиклаш даъвосини киритиш зарур. Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры8 760−22%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч3 890
4 ч8 760
  1. Через 1 час3 890
  2. Через 6 часов8 760
  3. Всего сейчас8 760
#12432Файл
Просмотры14 200+26%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
11 ч9 110
26 ч14 200
  1. Через 24 часа14 200
  2. Всего сейчас14 200
#12431Текст

Муддатли тўловга савдо қилувчи айрим ташкилотлар Марказий банкда рўйхатдан ўтиши шарт бўлади Марказий банк товарларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотувчи ташкилотларни аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби бўйича низом лойиҳасини муҳокамага қўйди. Лойиҳага кўра, қуйидаги иккала шартга ҳам жавоб берадиган савдо ташкилотлари Марказий банкда ҳисобга туриши талаб этилади: ➖чораклик савдо айланмаси 500 млн сўмдан ортиқ бўлса; ➖ушбу айланманинг камида 50 фоизи бўлиб-бўлиб тўлаш ҳиссасига тўғри келса. Ишлаб чиқарувчи корхоналар бундан мустасно. Бундай ташкилотлар Солиқ қўмитасининг электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-касса чеклари бўйича маълумотлари асосида ҳар чоракда аниқланади. Белгиланган мезонларга мос келган ташкилотлар чорак якунланганидан кейинги ойнинг 20 санасигача Марказий банкка ҳисобга туриш учун ариза тақдим этиши керак бўлади. Янги тартибни 2027 йил 1 январдан жорий этиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа эса 2026 йил 1 декабргача жамоатчилик муҳокамасида бўлади. Президентнинг қарорига кўра, 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизмати операторлари Марказий банк реестрига киритилгандан кейингина ушбу фаолият билан шуғулланиши мумкинлиги белгиланган. Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры12 600+12%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
11 ч8 810
24 ч12 600
  1. Через 24 часа12 600
  2. Всего сейчас12 600
#12430Текст

❗️Маъмурий суд ишларини юритишнинг янги кодекси лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Даъво муддатининг 4 та тури таклиф этилган Парламентда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Судга ҳужжат топширганда майда хатолар учун ариза қайтариб юборилишидан чарчаганлар учун янгиликлар бор. ➖ Амалиётда кўп учрайдиган бундай оворагарчиликларга барҳам бериш кўзда тутилмоқда. Аризадаги формал камчиликлар учун суд аризани қайтармайди ва камчиликларни бартараф этишда кўмаклашади. ➖ Янглишиб бошқа ҳудуддаги судга топширилган ариза қайтарилмайди, балки “ягона дарча” тамойили асосида тегишли судга ўтказилади. ➖ Давлат органи ўз қарори қонуний ва асосли эканлигини ҳамда қўлланилган жарима ёки чора мутаносиб эканлигини ўзи исботлаши шарт. Масалан, агар солиқ органи сиртдан асоссиз жарима қўйса, олдин фуқаро унинг ноҳақлигини исботлаш учун овора бўларди. Энди эса идоранинг ўзи сувдан тоза чиқишини ва қўлланилган чоранинг қонунийлигини тўлиқ асослаб бериши шарт қилиб қўйилмоқда. Суд эса буни қатъий текширади. Бундан ташқари, бузилган ҳуқуқни тезкор тиклаш учун тўрт турдаги даъво институти жорий этилиб, уларни беришнинг аниқ муддатлари белгиланмоқда. Савдо-саноат палатасига биринчи инстанция судида иштирок этмаган бўлса ҳам, тадбиркор манфаатида юқори инстанцияга тўғридан-тўғри шикоят киритиш ҳуқуқи берилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры11 700+4%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
12 ч8 760
25 ч11 700
  1. Через 24 часа11 700
  2. Всего сейчас11 700
#12429Текст

❗️ 2027 йилдан тижорат ижараси қоидалари қандай ўзгаради нима янгиликлар бўлиши кутилмоқда Ижарага олган бинони вақтинча ёпишга тўғри келди ёки мулкдор шартномани асоссиз бузмоқчими, кўчмас мулк ижарасида бизнес эгалари дуч келадиган бундай муаммолар яқин келажакда янгича ҳал этилиши мумкин. Ҳуқуқий томонини тартиб билан изоҳлаб берай. Қонун лойиҳаси муҳокамасида иштирок этиш муддати 2026 йил 6 декабргача этиб белгиланди ва тижорат ижарасининг янги қоидалари 2027 йил 1 январдан бошлаб кучга кириши режалаштирилган. Унга кўра, 1991 йилдаги эскирган «Ижара тўғрисида»ги қонун бекор қилинади. Бино ёки иншоотни камида бир йил муддатга ижарага бериш шартномасини кадастр органларида алоҳида рўйхатдан ўтказиш мажбурияти бекор қилиниб, шартномани фақат Э-ижара тизимида рўйхатдан ўтказиш кифоя қилади. Масалан, ижарачи мулкдор айби билан ёки коммунал тармоқлар ўчирилгани сабабли ишлай олмаса, у ҳақни камайтиришни талаб қилишга ҳақли. Депозит қолдиғини ижарага берувчи бино қайтарилгандан кейин 10 иш куни ичида қайтариши шарт. Мулкдор ижарачи ўз ҳисобидан таъмирлаш ишларини амалга оширган ёки бино нархи ошишига олиб келган асос билан ижара ҳақини оширишни талаб қила олмайди. Ижарага берувчи сотишдан олдин ижарага олувчига объектни ёзма равишда таклиф қилиши ва унинг жавобини 1 ой кутиши шарт. Ижарага олувчи имтиёзли ҳуқуқи бузилган тақдирда 3 ой ичида суд орқали сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз зиммасига олишни талаб қилиши мумкин. Камида бир йил ижарада бўлган компания кўчиб кетганидан кейин 1 ой давомида фасадда янги манзил эълонни сақлаш ҳуқуқига эга. Собиқ ижарага олувчи бир йил ичида мулкдор худди шу бизнесни ўзи қилса ёки бошқага берса, миқдори йиллик ижара тўловидан кам бўлмаган компенсация талаб қилиш ҳуқуқига эга. Манба Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры11 100−2%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
13 ч8 580
26 ч11 100
  1. Через 24 часа11 100
  2. Всего сейчас11 100
#12428Текст
Просмотры9 630−15%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
#12427Текст

#Бизнес_солиқ Э-ижара тизимидаги эскирён шартномалар 2026 йилдан ўчирилади Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 2026 йил 19 ноябрдаги йиғилишида ушбу масалалар муҳокама қилинди. Унга кўра, 2026 йилдан бошлаб ижарадан олинадиган даромад бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг проактив ҳисоботи Э-ижара маълумотлари асосида тўлдирилади. Мулки йўқ бўлган жисмоний шахсларнинг эскирган шартномалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи проактив ҳисоботда ҳисобланмайди. Агар Э-ижарада жисмоний шахс билан тузилган шартнома мавжуд бўлиб, лекин унинг мулкида бундай мол-мулк бўлмаса, шартнома ўчирилади. Ижарачи жисмоний шахсга берилган муддат тугагандан кейин ва солиқ органига ҳужжатлар тақдим этиб, муддатидан олдин бекор қилинган шартномани ҳисобдан чиқариши мумкин бўлади. Ижарачининг шартномани мустақил равишда ҳисобдан чиқариш тартиби фақат Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгартишлар киритилгандан кейин кучга киради. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 386-сон қарори Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры11 400+1%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
15 ч9 970
24 ч11 400
  1. Через 24 часа11 400
  2. Всего сейчас11 400
#12426Текст
Просмотры15 100+34%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
17 ч13 700
24 ч15 100
  1. Через 24 часа15 100
  2. Всего сейчас15 100
#12425Текст

Ипотека кредитлари бўйича субсидияларга ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ипотека кредитлари бўйича субсидияларга аризалар 2026 йил 25 ноябрь куни соат 10:00 дан қабул қилина бошлашини маълум қилди. Аризалар илгари берилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмай қолган қисми ҳисобидан қабул қилинади. Асосий талаблар: ➖ ижтимоий мезонлар бўйича баҳолашда 30 ва ундан юқори балл тўплаш; ➖ кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши; ➖ ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика бўйлаб мулк ҳуқуқидаги турар жой бўлмаслиги; ➖ ўртача ойлик даромад белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши. Ариза Давлат хизматлари марказлари, myGov иловаси ёки my.gov.uz портали орқали топширилади. Ҳарбий тузилмалар ходимлари бевосита Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади. Ариза топшириш даврида OneID тизимида иштирок этувчи банкларга кредит тарихидан фойдаланишга рухсат берилган ва кредит тарихини олишга чеклов ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланади ва ариза рад этилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры13 500+20%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
19 ч13 000
24 ч13 500
  1. Через 24 часа13 500
  2. Всего сейчас13 500
#12424Фото
Просмотры12 200+8%к среднему
Пересылки—
Реакции25
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
19 ч11 700
25 ч12 200
  1. Через 24 часа12 200
  2. Всего сейчас12 200
#12423Текст

#Кадровик Талаба бўлгани учун ишга олишмаса, бу камситиш, Ўқишни ишга қўшиб олиб бориш ҳуқуқий жиҳатдан тақиқланмаган. Талаба бўлиш ишга қабул қилишни рад этиш учун қонуний сабаб бўлмайди. Лекин кадрлар бўлимида «талабаларни олмаймиз, дарсга кетасизлар» деган жавоб ҳамон эшитилади. Келинг, буни ҳуқуқий асослари билан бирма-бир тушунтириб берай. Биринчидан, Меҳнат кодексининг (2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сон) 7-моддасига кўра, меҳнат соҳасида камситишга йўл қўйилмайди. Иш берувчи номзодни унинг касбий ва ишчанлик сифатларига қараб баҳолайди. Номзод ўқиётгани малакасига таъсир қилмайди, шунинг учун фақат шу сабабли рад этиш камситиш ҳисобланади. Иккинчидан, талаба ходим бўлгач, у бошқалар қатори меҳнат шартномаси, иш вақти ва иш ҳақи қоидаларига бўйсунади. Иш вақтининг нормал давомийлиги ҳафтасига 40 соат, ярим ставка эса унинг ярми, яъни ҳафтасига 20 соат. Қайси вариантда ишлаш дарс жадвалига ва томонларнинг келишувига боғлиқ. Кодексда тўлиқ ставкада ишлашни талабага тақиқловчи қоида йўқ, иш вақти умумий қоидалар доирасида белгиланади. Учинчидан, ишни ўқиш билан бирга олиб борувчи ходимлар учун Меҳнат кодексида алоҳида кафолат ва компенсациялар назарда тутилган, жумладан имтиҳон ва синов даврида ўқув таътили берилиши. Улар амалга ошиши учун ходим иш берувчига ўқиш жойидан маълумотнома ёки чақирув тақдим этиши керак. Масалан, 3-курс талабаси ойига 2 000 000 сўмлик ярим ставка ишга ариза берди. Номзод талабга жавоб беради, ўрин бўш, аммо раҳбар «талаба бўлгани учун олмаймиз» деди. Бу рад этишнинг ягона сабаби ўқиш бўлса, у камситиш ҳисобланади. Агар ўша талаба тўлиқ ставкага келишса, ҳафтасига 40 соат ишлайди ва ойлик ҳам шунга мутаносиб равишда, яъни 4 000 000 сўмгача ошади. Иш вақти ва дарс жадвали меҳнат шартномасида аниқ ёзилса, имтиҳон даврида ҳам низо чиқмайди. Агар сизни талаба бўлганингиз учун ишга олишмаса, раҳбарга ариза ёзиб, рад этиш сабабини ёзма равишда беришини сўранг. Ёзма жавоб олсангиз ёки жавоб бермасалар, давлат меҳнат инспекциясига ёки судга мурожаат қилишингиз мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры11 900+6%к среднему
Пересылки—
Реакции22
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
20 ч11 700
25 ч11 900
  1. Через 24 часа11 900
  2. Всего сейчас11 900
#12422Текст

#Кадровик Давлат улуши 50 фоиздан кам ташкилотга суткалик 0,35 чегараси мажбурий эмас Устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кам ташкилотда хизмат сафари суткалик ҳаражатлари бўйича 0,35 чегараси тавсиявий хусусиятга эга. Масалан, ташкилотнинг устав фондида давлат улуши 30 фоиз. Жамоа шартномасида суткалик ҳаражат БҲМнинг 50 фоизи миқдорида белгиланган. Текширувчи эса БҲМнинг 35 фоизидан ошган қисмни ортиқча тўланган, яъни талон-тарож қилинган деб ҳисоблайди. Ҳисоблаш осон бўлиши учун БҲМни шартли равишда 100 000 сўм деб олайлик. Суткасига 35 000 сўм ўрнига 50 000 сўм тўланган бўлса, фарқ суткасига 15 000 сўм бўлади. 5 кунлик сафарда бу жами 75 000 сўмни ташкил қилади. Текширувчи шу суммани «ортиқча» деб ёзади. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида»ги Низомнинг 16-бандига кўра, кундалик ҳаражатлар ҳақи жамоа шартномаларида белгиланади, лекин БҲМга нисбатан коэффициентларда жами 0,35 гача бўлиши мумкин. Амалда бу БҲМнинг 35 фоизидан ошмаслик деб тушунилади. Бироқ шу Низомнинг 1-банди иккинчи қисмида унинг қоидалари устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотлар учун тавсиявий хусусиятга эга экани айтилган. Яъни бундай ташкилотлар суткалик ҳаражат миқдорини жамоа шартномаси билан ўзи белгилаши мумкин. Эътибор беринг, бу ёндашув фақат давлат улуши 50 фоиздан кам ташкилотларга тааллуқли. Агар сизнинг ташкилотингизни текширса ва шундай далолатнома тузилса, эътирозингизда Низомнинг 1-банди иккинчи қисмига таянинг. Эътирозга суткалик ҳаражат миқдори аниқ ёзилган жамоа шартномасини илова қилинг. Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры12 700+13%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#12420Фото

☎️ Олий суднинг "Ишонч телефони" ким учун ишлайди ёки нега гўшакни ҳеч ким кўтармайди? Ҳурматли кузатувчилар, бугунги кунда шахсан мени қийнаётган ва сарсон қилаётган бир муаммо ҳақида гаплашамиз. Одамлар адолат излаб энг сўнгги инстанция – Олий судга мурожаат қилади. Лекин у ер билан боғланишнинг ўзи бир муаммо! Интернетдан қидирсангиз, Олий суднинг бир нечта алоқа рақамлари чиқиб келади: 📞 Ишонч телефони: +998 71 207-97-37 📞 Фуқаролар қабулхонаси: +998 71 207-73-77 (ички 01613) 📞 Канцелярия: +998 71 207-73-77 (ички 01707) Тартиб бўйича иш вақти душанбадан жума кунигача 09:00 дан 18:00 гача (13:00–14:00 тушлик) деб аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган. Лекин реал вазият қанақа? Бу рақамларга умуман тушиб бўлмайди! Қўнғироқ қиласиз, узундан-узоқ гудок кетади, лекин ҳеч ким жавоб бермайди. Одамлар зерикканидан ёки шунчаки ҳол-аҳвол сўраш учун телефон қилмайди-ку бу ерга? Кимнингдир тақдири ҳал бўляпти, кимдир муҳим процессуал саволига жавоб излаяпти. Давлатнинг энг олий суд органи ўз фуқароларининг қўнғироқларини шунчаки жавобсиз қолдирса, оддий халқ кимга додини айтсин? "Ишонч телефони" деган ном фуқароларда ишонч уйғотиши керак эмасми? Агар бу рақамлар фақатгина расмиятчилик учун, сайтларда "мана бизда ҳам бор" деб кўрсатиб қўйиш учун очилган бўлса, очиқчасига эълон қилинглар! Ҳурматли Олий суд масъуллари ва матбуот хизмати, ушбу ҳолат бўйича тезкорлик билан ўрганиш ўтказишингизни ҳамда фуқароларнинг қўнғироқларига нега умуман жавоб берилмаётгани сабабларини жамоатчиликка маълум қилишингизни сўраймиз. 👉 @yuristlar_maslahati 👈

Открыть в Telegram
Просмотры12 500+11%к среднему
Пересылки—
Реакции61
Комментарии—