СУКУТ СУДЬЯНИНГ ФАЗИЛАТИДИР! Тажрибали судьялар суд мажлисларини ўтказишда камгапликни ўзига лозим тутади. Улар, асосан, тарафларни эшитишга катта аҳамият қаратади. Айрим судьялар борки, даъвогарга юзланиб гапирса, "бўлди, даъвогар ютиб кетди", сўнг жавобгар тарафга гапирса, "йўқ, жавобгар ютиб чиқса керак" деб, ўйлайди одам (яъни, улар якуний фикрларини тарафларга умуман билдирмайди, икки тарафни ҳам тенг кўради). Баъзида, "суд умуман эмоция билдирмаябди-я, важларимни судга тўғри ва тўлиқ етказа олмоқдаманми ўзи?" деб, ўйланиб қолади одам. ЛЕКИН, бугун юқоридаги сифатларга тамомила тескари сифатга эга бўлган, яъни ўз фикрини умуман тутиб тура олмайдиган судьяни кўрдим ва ҳайратда қолдим. Бугун ишга тиклашга оид бир меҳнат низоси кўрилиши бошланди. Ушбу ишда даъвогарнинг ҳуқуқини ҳимоя қилмоқдаман. Процесс бошланди, ишнинг мазмуни эълон этилди, ҳуқуқлар тушунтирилди, дастлабки кўрсатмалар берилди, даъво талабларига аниқликлар киритилди. Сўнг, айрим савол-жавобларга ўтилди. ➖ Шунда, жавобгар ташкилотнинг вакили менга қуйидаги мазмундаги якка-ю-ягона саволини берди: "ҳурматли даъвогарнинг вакили, айтингчи даъвогар ўз ҳуқуқи бузилганлигини дарҳол билган бўлса-да, нега у судга аввалроқ мурожаат этмасдан, деярли 3 ойга яқин вақт ўтканидан сўнг даъво аризаси киритди?" ➖ Бироз сукут сақлаб, ушбу саволга жавоб беришни бошлайман деб турсам, раислик этувчи судья гапни олиб: "Келинг, ушбу саволингизга мен жавоб бераман! Бундай вазиятларда деярли барча адвокатлар 3 ойлик муддатни кутиб, кейин судга даъво аризаси киритади!" деб, таъкидлади. Тўғриси, энсам қотди, лекин индамадим. Сўнг: "ҳурматли вакил, даъвогар шундай қарорга келди" деб, гапни қисқа қилдим. Процесс тугашидан аввал судга оғзаки илтимоснома киритиб, жавобгар вакили томонидан судга берилган ҳужжатлар билан танишиб, нусха олишни сўрадим. Илтимосим қаноатлантирилди. Процесс кейинга қолдирилди. Раислик этувчи хонанинг нариги тарафидаги бўш жойни кўрсатиб: "ўтириб, иш ҳужжатлари билан танишиб, нусха олишингиз мумкин" деди. Мен танишиш ва нусха олиш ишларига киришиб кетдим. Сўнг, раислик этувчи ёрдамчига юзланиб, кейинги процесс иштирокчиларини чақиришни сўради. Кейинги процесс бўйича жавобгар ташкилот вакиллари киришди. Судья ёрдамчиси даъвогарнинг вакили кечикиб келаётганлиги ҳақидаги хабарни раислик этувчига етказди. Раислик этувчи даъвогар вакилини кутишга қарор қилди шекилли, жавобгар ташкилот вакиллари билан мулоқотга киришиб кетди ва қуйидаги мазмундаги сўзларни айта кетди: "сизларнинг соҳангиз ходимлари ҳам судга кўп мурожаат этадиган бўлиб қолди-я? Мен вертикаллик сақланиб қолиниши керак деб фикрлайман. Барча ходимлар судга мурожаат этаверса, ташкилотда парокандалик юзага келади. Масалан, хабарларингиз бор, 333 деган "бошга бало" бор. Ойлиги 2-3 кунга кечикиб қолса ҳам, судга мурожаат этадиганлар бор. Тассавур қилинг, 5 млн сўм пул 5-6 ойга кечикиб тўланса, у 50 млн сўмга айланиб кетади! Бундай ҳолатда бюджет дош берадими?! Мен, барибир, вертикаллик сақланиб қолиниши керак деб фикрлайман..." Шу жойида мен ўз ишимни тугатиб, судга раҳмат айтиб, хонадан чиқиб кетдим. Тўғриси, ушбу сўзларни эшитганимдан ҳозиргача ўзимни боса олмаябман. Нега дейсизми? Ушбу постни ёзишни атайлабдан кечиктирдим, ҳовурим тушсин, постга эмоция кўп қўшилмасин деб. Судьянинг бугунги сўзлари юзасидан айрим фикрларимни айтиб ўтмокчиман: Биринчидан, савол бериш, у юзасидан жавоб-тушунтириш бериш — бу тарафларнинг ҳуқуқи. Тарафга берилган савол юзасидан суд жавоб бериши процессуал қоидаларга ҳамда судьянинг этика қоидаларига зид ҳисобланади, ишнинг ҳолатларига тарафлар томонидан аниқлик киритилишига тўсқинлик қилади. Иккинчидан, белгиланган даъво муддати доирасида судга мурожаат этиш тарафларнинг мутлақ ҳуқуқи. Қачон, қандай ва ким орқали судга мурожаат этишни тарафларнинг ўзи ҳал қилади. Суд даъво муддатига баҳо беришда: "барча адвокатлар даъво муддати охирги санасини кутади, уларнинг ҳаммаси бир хил" деб, таъкидлаши мумкин эмас. Даъво муддати масаласида суд ушбу муддатга риоя этилгани ёки риоя этилмаганлилига баҳо беради, холос. Учинчидан, суд тарафлар тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принципига қатъиян риоя этиши лозим, ҳаттоки бунда иккинчи тараф судга келмаган ҳолатда ҳам. Яъни, бир тараф судга келмаганда, суд иккинчи тарафга қарата: "ходимларингиз судга кўп мурожаат этадиган бўлиб қолди-я, ҳуқуқлари озроқ бузилса ҳам, судга мурожаат этадиганлар кўпайиб кетди, айрим нормалар бошга бало бўлди, "кўп мурожаат бўлса, бюджет пулларини сақлаб қолиб бўлармикан?", ташкилотда вертикаллик (яъни, тепадан пастга қадар сўзсиз бўйинсуниш) сақланиб қолиниши керак деб ҳисоблайман" дейиши, албатта, тенглик қоидаларига зид ҳисобланади. Фикрлашимча, мазкур вазиятда судья жавобгар ташкилот вакилларига ишни уларнинг фойдасига ҳал қилиши ҳақида мужда бериб қўйди. Тўртинчидан, ФПК талабига кўра, суд ишларни қонунчилик асосида ҳал қилади. Айрим қонунчилик нормалари адолат тамойилларига тўғри келадими йўқми, суд уларни бирдек қўллаши шарт, вассалом. Ушбу нормаларни муҳокама қилишни эса қонун ижодкорларига қўйиб бериш керак. Бешинчидан, суд барча соҳа ходимлари даъво аризалари юзасидан қўзғатилган фуқаролик ишларини ажратмасдан, бирдек кўриб чиқиши лозим. Эътибор беринг, ФПКнинг 8-моддасига кўра, фуқаролик ишлари бўйича одил судлов фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан, ташкилотларнинг эса ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, мулкчилик шаклидан, жойлашган ери, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади. Айрим соҳа ходимларининг махсус қонунчилиги борми, бас, суд ишларни ўша махсус қонунчилик асосида, махсус қонунчилик айрим масалаларни тартибга солмаган қисмида эса Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 11-моддасида келтирилган тартиб асосида ҳал қилиши лозим. Олтинчидан, суд бюджет қўриқчиси эмас, ФПКнинг 7-моддасига кўра суд одил судловни амалга оширувчи орган ҳисобланади. Шу билан бирга, Конституциянинг 23 бобига кўра, суд қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритади. Шу билан бирга, суд қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳужжатларининг Конституция ва қонунларга мувофиқлиги текшириб, одил судловни таъминлайдиган орган ҳисобланади. Яъни, суд ижро этувчи органларга "симпатия" билдириши мумкин эмас. Еттинчидан, вертикаллик фақат қаттиққўллик ҳамда ходимларнинг судга мурожаат этишини чеклаш билан таъминланмайди. Эътибор беринг, МКнинг 295-моддаси 3-қисмига кўра, меҳнат интизоми нормал иш учун зарур ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш, ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари, меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш орқали таъминланади. Конституциянинг 55-моддасига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ушбу постни ёзишдан мақсадим судьянинг кимлигини айтиш, уни жазолатиш эмас. Чақимчилардан эмасман. Балки, ушбу постни ёзишдан мақсадим — судья бўлиш осон эмаслигини, ушбу лавозимни эгаллаш жуда ҳам катта масъулиятни талаб қилишини, одил судловни амалга ошириш чоғида судья шахсий фикр ва мулоҳазаларини четга суриши лозимлигини, суд ҳужжати қабул қилинмагунича уларни ошкора қилмасликни талаб этилишини, суд учун оқу-қаро, шоҳу-гадо, соғу-норасо бирдек бўлиши шартлигини, судья, масалан, 5 млн сўм 50 млн сўмга айланиб кетишида ходимларни бўри сингари кўришга шошилмасдан, ўша 5 млн сўм 5-6 ой давомида иш берувчи томонидан кечиктирилганлигига ҳам баҳо бериши кераклигини (яъни, суд ишнинг барча ҳолатларига тўлиқ баҳо бериши кераклигини) яна бир бор барчамизга эслатишдир. «Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур» (Зариёт сураси, 55-оят). YURISTKADR адвокатлик фирмаси адвокати Хумоюн Сойипов 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramПосты канала YURISTKADR
Бугун – 25 ноябрь куни навбатдаги ўқув курсимиз якунига етди. HR, кадрлар хизмати ҳамда юристлардан иборат тингловчилар гуруҳи билан меҳнат муносабатлари ва ходимларга оид иш юритиш бўйича навбатдаги ўқув курсимиз муваффаққиятли якунланди. Сиз кўриб турган қадрдон шогирдларимизга малака оширганлик ҳақидаги сертификатларни топширдик. Кейинги курсларга ёзилмоқчи бўлганлар учун алоқа контактларимиз: @yuristkadr_menejer 📞+99890-010-86-15 | +99893-444-48-71 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 1 480 |
| 2 ч | 3 000 |
| 4 ч | 3 580 |
- Через 1 час1 480
- Всего сейчас3 580
Переслано из YURISTKADR MOLIYASI
Farzandingiz xususiy boğça yoki maktabga boradimi? Unda har oy 360 000 sömgaça soliqni ortiqça tölayotgan bölişingiz mumkin. Yiliga bu 4 mln sömdan köp böladi Köpçilik ota-onalar bu imtiyozdan bexabar. Uni oliş uçun 2 ta oddiy yöl bor. Yana bir yangilik ham bor: tez orada bu summa 2 baravar oşişi mumkin. Batafsil👉🏻 VIDEODA
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 3 670 |
| 3 ч | 4 520 |
| 7 ч | 5 360 |
- Через 1 час3 670
- Через 6 часов5 360
- Всего сейчас5 360
Ҳар йили 25 ноябрдан 10 декабрга қадар БМТ ташаббуси билан “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик” глобал кампанияси ўтказилади. Кампаниянинг асосий мақсади – хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарларнинг жавобгарлигини таъминлаш. Олий Мажлис Сенатида кампаниянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Сенат Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизда оилавий зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилангани, жабрланганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш механизмлари жорий этилганини таъкидлади. Тадбир доирасидаги муҳокамаларда зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини тиклаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳимоя ва психологик ёрдам кўрсатиш, масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Кампания доирасида ҳудудларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари ва ўқув семинарлари ташкил этилади. Шунингдек, ижтимоий видеороликлар ва ахборот материаллари орқали фуқароларга зўравонлик ҳолатларидаги ҳуқуқий ҳимоя чоралари ҳамда ёрдам олиш имкониятлари тушунтирилади. 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 4 110 |
| 4 ч | 5 440 |
| 7 ч | 6 060 |
- Через 6 часов6 060
- Всего сейчас6 060
ДЕЯРЛИ 1 МИЛЛИАРДЛИК СУД ИШИМИЗ ҲАМ ЎЗ ЯКУНИГА ЕТДИ. Ташкилот юристининг ғайриқонуний бўшатилгани ташкилотга деярли 1 миллиардга тушди (мажбурий прогул, маънавий зарар ва бошқа қўшимча харажатлар, давлат божлари...). Даъвогарнинг «Адвокат Каримжонов» адвокатлик бюросига қилган мурожаатига асосан, унинг манфаатларини Олий судда ҳам ҳимоя қилдик. Иш ҳолатига кўра, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси МКнинг 137-моддаси билан бекор қилинган. ❌ Ишга тиклаш ўрнига 3 ойлик иш ҳақи миқдорида товон пули ундириш ва бошқа даъво талаблари юзасидан киритилган даъво аризаси биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан қаноатлантиришдан рад қилинган. ✅ Апелляция инстанциясидан бошлаб, даъвогарнинг мурожаатига асосан, унинг манфаатида Саидали ака (https://t.me/yuristkadr) билан бирга ишга киришган эдик. Апелляция инстанциясида ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда МК 137-модда талаблари бузилганлиги, юридик хизмат ходими билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда Адлия розилиги олинмаганлиги ва яна бошқа бир қатор важларни келтирган эдик. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш ҳамда биринчи марта юридик хизмат ходими лавозимига тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 3444-сонли буйруғига кўра, юридик хизмат кўрсатиш ходимлари билан меҳнат шартномасини бекор қилишда тегишли Адлия муассасасига тақдимнома киритилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон «Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 44-бандида, МК 137-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, меҳнат шартномаси бекор қилинганининг қонунийлигини текширишда судлар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар ҳақиқатдан ҳам рўй берган-бермаганлиги, ходимнинг янги иш шартларида ишлашни ҳақиқатдан рад этганлигини аниқлашлари лозим. Агар меҳнат низосини ҳал қилишда ходим янги иш шартларида ишлашга рози бўлганлиги аниқланса, суд меҳнат шартномасини МК 137-моддасининг тўртинчи қисмига асосан бекор қилинишини ғайриқонуний деб топади. ✅ Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси юқорида келтирилган асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилган эди. Тафтиш инстанциясининг ажрими билан қарор ўзгаришсиз қолдирилган эди. Иш берувчи орада Олий судга тафтиш шикояти киритди. Бугун Олий суд тафтиш инстанциясидаги суд ишимиз ҳам ўз якунига етди. Олий суд тафтиш инстанцияси ҳам юқоридаги асосларга кўра апелляция ва тафтиш инстанциялари томонидан чиқарилган суд қарорларини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини қаноатлантиришсиз қолдирди. Ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўлиқ, холисона кўриб чиққан Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари Курязов, Алижонов ва Назаровларга ўзим ва даъвогар номидан ташаккур билдираман. Мухаммадамин Каримжонов 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 3 040 |
| 3 ч | 4 690 |
| 4 ч | 5 280 |
| 8 ч | 5 570 |
- Через 1 час3 040
- Через 6 часов5 280
- Всего сейчас5 570
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 2 950 |
| 3 ч | 3 940 |
| 4 ч | 4 390 |
| 6 ч | 4 580 |
- Через 1 час2 950
- Через 6 часов4 580
- Всего сейчас4 580
#ишга_тиклаш_судлари Меҳнат шартномаси муддати тугаши муносабати билан ишдан бўшатилган ходимни ишга тиклаш судида сўраладиган ҳужжатлар: (Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ишга қайтиш даврига олинган муддатли ходим мисолида) Меҳнат шартномаси МК 158-моддаси муддатли меҳнат шартномасини муддати тугаши муносабати билан бекор қилишга оид ишга тиклаш суд ишларида, суд томонидан иш берувчидан қуйидаги хужжатлар талаб қилиб олиниши лозим: 1. Ташкилот устави (низоми); 2. Меҳнат шартномасини бекор қилган ташкилот раҳбарининг ваколати, яъни лавозимга тайинлангани ҳақидаги ҳужжат (таъсисчилар қарори ёки юқори ташкилот раҳбарининг буйруғи); 3. Муддатли мехнат шартномасининг нусхаси; 4. Муддатли меҳнат шартномаси тузиш учун асос бўлган ҳолатни исботловчи далил (асосий ходим йўқ бўлган даврга тузилган бўлса, йўқ бўлган ходимнинг буйруғи); 5. Иш жойи сақланаётган асосий ходимнинг ишга қайтганлиги тўғрисидаги ҳужжат (масалан, буйруқ); 6. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзма огоҳлантириш; 7. Ёзма огохлантириш ходим томонидан олинганлигини тасдиқловчи далиллар; 8. Агар ходим ишда давом этган бўлса, иш келганлиги назорат маълумотлари (турникет, табел бўлиши мумкин); 9. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ; 10. Меҳнат шартномасини бекор қилиш буйруғидан кўчирма берилганлиги (ходимнинг имзоси) ёки буйруқ кўчирмасини ходим манзилига юборилганлигини тасдиқловчи хат (билдирги); 11. Ходимнинг охирги бир йиллик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома; 12. Суд томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган бошқа ҳужжатлар. 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 3 320 |
| 3 ч | 4 290 |
| 5 ч | 4 770 |
| 6 ч | 4 950 |
- Через 1 час3 320
- Через 6 часов4 950
- Всего сейчас4 950
Переслано из «YURIST VA KADR» NTM
Якуний тест — билимлар синовда! 📝 «YURIST VA KADR» НТМ тингловчилари учун якуний синов жараёнлари қизғин кечмоқда. Ҳар бир иштирокчи ўзлаштирган билимларини амалда мустаҳкамламоқда. 🔹 Меҳнат қонунчилиги 🔹 Амалий саволлар 🔹 Сертификат Кейинги гуруҳга ёзилиш учун: @yuristkadr_menejer 📞 90 010 86 15 | 93 444 48 71 Telegram I Instagram I Youtube I Website
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 1 450 |
| 4 ч | 4 680 |
| 7 ч | 5 060 |
- Через 1 час1 450
- Через 6 часов5 060
- Всего сейчас5 060
Шундай қилмасангиз бўлмайди. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга (8-2 ва 8-3-моддаларига) асосан ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро варақалари дастлаб иш берувчига топширилади ҳозир. 1. Яъни, суд ходимга ижро варақаларини беради ва ходим уларни олиб ижро қилиш учун дастлаб иш берувчига топширади. 2. Иш берувчи ташкилот ижро ҳужжатларини ижро қилмаса, ходим ўша ижро варақаларининг ўзидаги вариантини оладида, дастлабки ижро варақасини иш берувчига берилганлигини тасдиқловчи аризани илова қилган ҳолда МИБга топширади. Ана шундагина, МИБ суд ҳужжатини ижро қилмаган ташкилот раҳбарига маъмурий жазо қўллаб, суднинг қарорини ижро қилдиради. Яъни, иш берувчи томонидан ходимни ишга тиклашга мажбурлайди ва иш ҳақи тўловларини мажбуран ундириб беради. Бироқ, фойдасига суд қарори чиққан ходимлар кўп ҳолларда МИБга ижро ҳужжатини иш берувчига топширганлигини тасдиқловчи далилларни беролмаяпти ва натижада икки ўртада сарсон бўлиб қоляпти. Шунинг олдини олиш учун юқорида икки хил аризадан намуна беряпман. Биринчи аризани унга ижро варақаларини илова қилиб иш берувчига берасиз. Эътибор беринг, шу вақтда аризанинг ўзингиздаги нусхасига иш берувчи томонига “олдим” деб ёздиринг ва сана ҳамда имзони ҳам қўйдиринг. Иккинчиси МИБга бериладиган ариза бўлиб, унга ижро варақасини ва дастлабки ижро варақасини иш берувчига топширганингиз ҳақидаги биринчи аризанинг нусхасини илова қиласиз. Шунда қилмасангиз бўлмайди, бўлмаса, иш берувчи томони ҳам, МИБдаги айрим масъулиятсиз ходимлар ҳам “йўқ, бизга келмаган” деб тураверади кўзини лўқ қилиб. Сиз буёқда сарсон бўлиб қолаверасиз. 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 2 900 |
| 5 ч | 5 060 |
| 6 ч | 5 290 |
- Через 1 час2 900
- Через 6 часов5 290
- Всего сейчас5 290
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 3 570 |
| 7 ч | 5 410 |
- Через 1 час3 570
- Через 6 часов5 410
- Всего сейчас5 410
Переслано из «YURIST VA KADR» NTM
⚖️ ХАРИД ФАОЛИЯТИДА МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ ВА ҲУҚУҚИЙ ХАВФСИЗЛИК «ЮРИСТ ВА КАДР» НТМ томонидан махсус малака ошириш курси ташкил этилмоқда. 🎯 КУРСДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ - Ташкилот ва корхона раҳбарларига; - Харид бўйича масъул ходимларга; - Бош ҳисобчилар ва бухгалтерларга; - Иқтисодчи ва молиячиларга; - Шартномалар билан ишловчи мутахассисларга; - Давлат харидларида иштирок этувчи тадбиркорлар ва маҳсулот етказиб берувчиларга. 📅 ДАРСЛАР 28 НОЯБРДАН БОШЛАНАДИ! 🗓 Шанба–якшанба гуруҳлари ⏳ 5 ҳафта | 40 соат 💻 Онлайн: 14:00–18:00 🎓 Курс якунида сертификат берилади. Гуруҳларда жойлар сони чекланган! Шанба–якшанба гуруҳларига ёзилишга улгуриб қолинг!** 📩 Қўшимча маълумот олиш учун: @yuristkadr_menejer 📞+99890-010-86-15 | +99893-444-48-71 Telegram I Instagram I Youtube I Website
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 2 510 |
| 2 ч | 4 150 |
| 6 ч | 5 020 |
- Через 1 час2 510
- Через 6 часов5 020
- Всего сейчас5 020
Кун бўйи интернетда ўтириш ҳам интизомсизликдир. Амалиёт давомида ҳамкор бўлган бир иш берувчини судда ҳимоя қилдим. Иш берувчи муҳим бўлинмалардан бирининг раҳбарини интизомий жазо сифатида ишдан бўшатган. Ишдан бўшатишгача ходимга 1 марта интизомий, 1 марта бошқа ҳуқуқий таъсир чораси (огоҳлантириш) қўлланилган эди. Лекин ходим бу чоралардан тегишли хулоса чиқармаган. У шундан кейин ҳам иш вақтида ва иш жойида ижтимоий тармоқлар орқали ишга ва меҳнат вазифасига мутлақо алоқаси бўлмаган хабарлар, турли кўнгилочар видеолар ва ҳар хил кинофильмларни кўриш билан банд бўлган. Натижада иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини МК 161-моддаси иккинчи қисми 4-банди билан, меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун бекор қилган. Чунки, ходимда охирги 1 йил ичида 1 та интизомий жазоси ва 1 та бошқа ҳуқуқий таъсир чораси бор эди. Охиргиси чегарадан чиқиш экани аниқ эди. Хуллас калом, судда бу ходимнинг охирги ножўя ҳаракатлари, яъни иш вақтида ўз ишини қилиш ўрнига ижтимоий тармоқлардаги кўнгилочар хабарлар билан банд бўлгани алоҳида муҳокама қилинди. Мен суднинг эътиборини МК 181-моддаси биринчи қисмидаги “ходим ички меҳнат тартиб қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш (иш) жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажариши керак бўлса, ўша вақт иш вақтидир” деган қоидага қаратдим. Яъни, ходим иш вақтида кўнглига келган ва ўзи хохлаган иши билан шуғуллана олмайди. У иш вақтида ва иш жойида марҳамат қилиб, ўз меҳнат мажбуриятлари билан банд бўлсин. Бир кунда 8 соатлик иш вақти бўлса, шунинг 2 соатини, уни-буни қўйинг, хатто 10 дақиқасини интернетдаги бўмагир масалаларга сарфлаши меҳнат интизомининг бузилишидир. Айнан шундай! У бўлди, бу бўлди бу ишда суд бизни тўғри қабул қилди ва якунда мен ҳимоя қилган иш берувчи фойдасига қарор чиқарди. Ҳа, бу 100 фоиз адолатли қарор эди. Дўстларим, мени тўғри тушунинг. Мен бу пост орқали иш вақтида асосий вақтини доим ижтимоий тармоқларда ўтказаётган ходимлар, айниқса, давлат хизматчилари ўз меҳнат мажбуриятларини бузмоқда деб ҳисоблайман. Ҳамма ўз ҳаддини билиши керак. 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 2 190 |
| 2 ч | 4 760 |
| 4 ч | 5 800 |
| 7 ч | 6 740 |
- Через 1 час2 190
- Через 6 часов6 740
- Всего сейчас6 740
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 3 890 |
| 4 ч | 5 730 |
- Через 1 час3 890
- Через 6 часов5 730
- Всего сейчас5 730
Переслано из Advokat Qosimov
Битта судья, бир кундаги қарорлар, бир хил ҳолат, битта Қонун, икки хил ҳулоса. 2026 йил 2 ноябрь куни Самарқанд туманлараро судида МИБ қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризамиз кўриб чиқилиб қарор қабул қилинди. Биз МИБ қарори ўз вақтида аризачига жўнатилмаганлиги сабабли ўтказиб юборилган муддатни тиклашни сўрагандик. Чунки аризачи бу қарордан хабардор бўлмаган ва қарорни олгач ўн кун ўтмасдан судга ариза киритилган эди. Жавобгар МИБ вакили эса шикоят бериш муддати ўтганлиги учун аризани рад қилишни сўради. Ишни кўрган судья Ж.Х. ариза МИБ қарори устидан шикоят қилиш учун белгиланган 10 кунлик муддат узрли сабабсиз ўтказиб юборилган деб топди. Қизиғи айнан шу судья шу куни, 2026 йил 2 ноябрь куни яна битта қарор чиқарган экан. Иш ҳам деярли бир хил – МИБ қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида. Иккинчи ишда ҳам аризачи муддатни ўтказиб юбориб, муддатни тиклашни сўраган. У ҳам худди биз каби қарор МИБ томонидан жўнатилмаганлиги, қарорни олгач, ўн кун ўтмасдан ариза берганлигини важ қилиб келтирган. Бу ишда ҳам МИБ вакили муддат ўтиб кетганлиги учун аризани рад қилишни сўраган. Буни қарангки, айнан шу судья иккинчи ариза бўйича аризачи низоли қарордан хабари бўлмаганлигини инобатга олиб, аризачининг судга шикоят беришнинг ўтказиб юборилган муддатини узрли деб топиб, ўтказиб юборилган судга шикоят бериш муддатини тиклаган. Камига, суд иккинчи ишда шикоят беришнинг ўн кунлик эмас, олти ойлик муддатидан келиб чиқиб қарор қабул қилган. Ваҳоланки, судьямиз бундай ишларда ўн кунлик муддат қўлланилишини билишини бизнинг ишимизда кўрсатиб қўйганди. Қисқаси ўша гап: Қози бува нима деса ҳам қонунга тўғри келаверади. #shestnitsadesahambo’laveradi Каналга уланиш👇 👉@advokatqosimov👈
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 10 ч | 4 380 |
| 24 ч | 7 850 |
- Через 24 часа7 850
- Всего сейчас7 850
Давлат ташкилотларида ходимларга тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича алоҳида Президент қарори чиқди. Аввал ҳам айтганимдек, Президент бу борада масъулларга жуда қаттиқ топшириқлар бериб, “қонунбузарларга кескин чоралар кўрилади” деди. Лекин биз бу амалиётни ишлатишга ҳаракат қилиб кўрдик ва ишонч ҳосил қилдикки, шикоят йўллаган шахснинг мурожаатини Вазирлар Маҳкамасининг 518-сонли қарори тартибида кўриб чиқиш ва натижаси бўйича ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш механизми ишламаяпти. 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 12 ч | 6 530 |
| 24 ч | 8 250 |
- Через 24 часа8 250
- Всего сейчас8 250
Комплаенс ва коррупцияга қарши курашувчи ходимлар учун семинар! “Yurist va kadr” НТМ томонидан давлат ташкилотларидаги комплаенс ва коррупцияга қарши курашувчи ходимлар учун ўқув-семинарлари ташкил қилинмоқда. Асосий мавзу комплаенс ва коррупцияга қарши курашувчи тузилмалар томонидан текширувлар ўтказиш тартиби ҳақида бўлади. Яқинда қабул қилинган янги тартиб ҳақида ҳам гаплашамиз. Семинар буюртмачиларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, офлайн ёки онлайн тарзда ўтказилиши мумкин. Маърузачи: амалиётчи ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев. 📩 Қўшимча маълумот олиш учун: @yuristkadr_menejer 📞+99890-010-86-15 | +99893-444-48-71
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 13 ч | 7 230 |
| 25 ч | 8 360 |
- Через 24 часа8 360
- Всего сейчас8 360
Кинематография агентлигига қўшиб 20 та ташкилот тугатилмоқда! Давлат раҳбарининг 2026 йил 21 ноябрдаги "Кинематография соҳасига замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш ва «Oʻzbekfilm» миллий кино брендини яратишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-250-сонли фармони қабул қилинди. Мазкур фармонга асосан: ➖Кинематография агентлиги; ➖унинг таркибидаги 19 та ташкилот; ➖ва Агентлик ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасини тугатиш белгиланди. 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 13 ч | 6 770 |
| 26 ч | 7 900 |
- Через 24 часа7 900
- Всего сейчас7 900
АДВОКАТЛАРГА ШОШИЛИНЧ ОГОҲЛАНТИРИШ! Тошкент шаҳри ва республикамиз ҳудудларида фаолият юритаётган адвокатлар диққатига! Тошкент шаҳри ва республикамизнинг ҳудудий бошқармалари тизимида фаолият юритаётган адвокатларнинг шахсий Telegram орқали Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиков номидан турли мазмундаги топшириқлар ва хабарлар юборилаётганлиги аниқланди. Маълум қиламизки, Адвокатлар палатаси раиси адвокатларга бундай тарзда, шахсий Telegram орқали топшириқ ва кўрсатмалар юбормайди. Агар расмий топшириқ, кўрсатма ёки хатлар мавжуд бўлса, улар белгиланган тартибда, расмий каналлар орқали, тегишли ҳудудий бошқармалар номига юборилади. Шу муносабат билан, Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиков номидан шахсий Telegram орқали юборилаётган шубҳали хабарлар, топшириқлар ва мурожаатларга ишонч билдирмаслик, уларга жавоб бермаслик ҳамда бундай хабарларнинг ҳаққонийлигини расмий манбалар орқали текширишингизни сўраймиз. Ҳушёр бўлинг! Сохта хабарларга алданманг! Ўзбекистон адвокатлар палатаси 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramПереслано из «YURIST VA KADR» NTM
“YURIST VA KADR” NTMда дарс жараёнлари ! 📚Лавҳада дарсларни меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис устозимиз Акмалхон Нигмонхўжаев олиб бормоқда. Сиз ҳам дарсларимизда қатнашинг. Сертификат берилади. Жойлар чекланган. 📩 Қўшимча маълумот олиш учун: @yuristkadr_menejer 📞+99890-010-86-15 | +99893-444-48-71 Telegram I Instagram I Youtube I Website
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 16 ч | 6 640 |
| 25 ч | 7 050 |
- Через 24 часа7 050
- Всего сейчас7 050
Касалликлар бўйича даволаниш муддатлари Бу 62-сон қарорнинг 1¹-иловаси билан тасдиқланган касалликлар бўйича даволаниш муддатлари қайд этилган махсус рўйҳат. Ногиронлик белгилашда ва касаллик варақалари бўйича даволаниш муддатларини аниқлашда жуда муҳим ҳужжат бу. 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 17 ч | 9 020 |
| 24 ч | 9 500 |
- Через 24 часа9 500
- Всего сейчас9 500
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 18 ч | 7 000 |
| 25 ч | 7 320 |
- Через 24 часа7 320
- Всего сейчас7 320
ХИЗМАТ ТЕКШИРУВИ ва ЎРГАНИШ: Хизмат текшируви ходим ёки мансабдор шахснинг қонунбузарлиги ёки интизомий жавобгарлик масалаларини аниқлаш учун ўтказилади ва текшириш ходимнинг айбини аниқлаш ва якунда унга интизомий чора кўриш учун асос бўлади. Ўрганиш бирор-бир масала, фаолият ёки муаммони таҳлил қилиш ёки тақдим этилган маълумотларни тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун амалга оширилади. Ўрганиш натижа юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш, ислоҳотлар ўтказиш ёки муайян бир фаолиятнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилади. Оддий қилиб айтганда, хизмат текшируви ўтказишдан мақсад содир этилган қилмишда ходимнинг айбдорлигини аниқлаш ва унга нисбатан интизомий жазо қўллаш бўлса, ўрганиш ўтказишдан мақсад, мавжуд жараёнлар юзасидан таҳлиллар ўтказиш ва самарадорликни ошириш бўлади. Булар ўртасида ҳужжатларни тафтиш қилиш борасида ҳам жиддий фарқлар бор. Хизмат текширувида ҳужжатлар ходимнинг қонунбузарлигини ва интизомий қилмишини исботлаш (ёки уни инкор қилиш) мақсадида тафтиш қилинади. Ўрганишда эса ҳужжатлар муайян бир фаолиятни таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ва тегишли таклиф тайёрлаш мақсадида тафтиш қилинади. Яна бир фарқи хизмат текшируви муайян бир ходим ва ходимларга қаратилган бўлса, ўрганишда ундай эмас, ўрганиш ходимларга эмас, муайян бир фаолиятга қаратилган бўлади. Шундан келиб чиқиб хизмат текширувида устидан текширув ўтказилаётган ходимдан тушунтириш хати олинади. Ўрганишда эса ходимлардан тушунтириш эмас, тегишли фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва фикр-мулоҳазалар олинади. Тартиблари борасида ҳам жиддий фарқлар бор. Қонунчилик бўйича хизмат текшируви ўтказиш тартиби аниқ нормалар билан тартибга солинган. Масалан, Меҳнат кодексининг 302-311-моддалари ва “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 49-моддаси билан хизмат текшируви ўтказиш борасида аниқ талаблар қўйилган. Бу нормалар билан хизмат текшируви ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан тузилган махсус комиссия томонидан амалга оширилиши белгиланган. Лекин ўрганиш ўтказиш аниқ бир нормалар билан тартибга солинмаган, шу сабабли, бу жараённи иш берувчилар ўзларининг ички бошқарув сиёсатлари асосида йўлга қўйиши ва амалга ошириши мумкин. 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 18 ч | 7 850 |
| 26 ч | 8 200 |
- Через 24 часа8 200
- Всего сейчас8 200
Переслано из ADLIYA YANGILIKLARI
#Iqtibos “Qishloq xo‘jaligi yerlariga oid munosabatlarni huquqiy tartibga solishni takomillashtirish: samarali foydalanish va xususiy mulkchilikni rivojlantirish istiqbollari” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasida bildirilgan taklif. 🌐 website 📱 facebook 📱 instagram 📱 linkedIn 📱 youtube 📱 twitter
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 19 ч | 6 250 |
| 25 ч | 6 490 |
- Через 24 часа6 490
- Всего сейчас6 490
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 20 ч | 7 280 |
| 24 ч | 7 330 |
- Через 24 часа7 330
- Всего сейчас7 330
ЭЪТИРОФ Судья Касимов Ихтияр Уралович бир мунча муддат давомида Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг судьялари қаторида самарали фаолият юритди. Мазкур қисқа вақт давомида судья И.Касимов, асосан, меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судья сифатида танилди. Чиндан ҳам, меҳнат низоларининг дақиқ жойларини чуқур тушунадиган ва теран фикрлайдиган судья И.Касимов Ўзбекистон Республикаси Олий суд Раёсатининг “Фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар корпусини шакллантириш ҳақида”ги қарорида келтирилган рўйхатда ҳам жой олган эди. У кишидан Аллоҳ рози бўлсин ва илми янада зиёда бўлсин, ҳозир у киши иштирок этган меҳнат низолари бўйича айрим суд ҳужжатларини завқ билан таҳлил қилмоқдаман ва ўрганмоқдаман. Фикрлашимча, судья И.Касимов академияга ўтиб кетганидан ҳамда судья С.Сафоева ўзини меҳнат низоларидан нисбатан узоқроқ тутишни лозим деб топганидан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича пойтахт судида меҳнат низолари бўйича суд амалиёти анча сустлашиб қолган (танқид эмас, фикр сифатида ёзилмоқда). Илмли инсонни эътироф этиш лозим, бизга судья И.Касимовдек меҳнат низолари бўйича мутахассислар етишмаябди. YURISTKADR адвокатлик фирмаси адвокати Хумоюн Сойипов 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramХалқаро болалар куни арафасида Сенат Раиси Танзила Нарбаева ёш экофаоллар билан очиқ мулоқот ўтказди. Ўтган йилги мулоқотда Сенат Раиси бундай учрашувларни анъанавий ташкил этиш таклифини илгари сурган эди. Мулоқотда ёшлар экологик стартапларни ривожлантириш, атроф-муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратида иштирок этиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Танзила Нарбаева уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, таклифларни қонунчилик ва парламент назорати жараёнларида ҳам инобатга олиш муҳимлигини таъкидлади. Бугунги мулоқотда билдирилган таклифлар ёшларнинг экологик муаммоларга бефарқ эмаслигини ва уларнинг ечимига ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини кўрсатди. 👉@yuristkadr
Открыть в TelegramПереслано из Advokat Qosimov
Танқид қаерда тугайди-ю, ҳақорат қаердан бошланади? Блогер ҳокимнинг қарорини ижтимоий тармоқда танқид қилди. Қачон бу оддий фикр ҳисобланади-ю, қачон жиноий жавобгарликка сабаб бўлади? Масалан, "бу қарор ҳокимнинг ваколати олиб қўйилгандан кейин чиқарилган, шунинг учун ноқонуний" дейиш — танқид. Аммо мансабдорни ҳақоратловчи сўзлар билан аташ — бутунлай бошқа гап. Шу ва бошқа саволларга "СУД ВА ҲУҚУҚ" подкастининг 1-сонида жавоб топасиз: 🔹 Журналист ва блогернинг фарқи нимада? 🔹 Туҳмат ва ҳақорат учун қайси моддалар бўйича жавобгарликка тортилади? 🔹 Товламачилик (165-модда) ва фирибгарлик қандай баҳоланади? 📺 Тўлиқ подкастни кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=LX8aVYSlUO0 Каналга уланиш👇 👉@advokatqosimov👈
Открыть в TelegramУй ишчиси бўлиб ишласа хам стаж ёзилади. САВОЛ: Мен анча вақт ишсиз юриб, бир фуқаро уйига уй ишчиси бўлиб ишга кирдим. Фуқаро мен билан меҳнат шартномаси тузди, лекин буйруқ чиқарилмади. Демак уй ишчиси бўлсам, ишлаган давр меҳнат стажига киритилмас эканда? ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 515-моддасида бу холат батафсил тушунтирилган. Ушбу моддага кўра, уй ишчиси яъни ходим билан фуқаро ўртасида меҳнат шартномаси 3 нусхада тузилади, улардан бири иш берувчи фуқарода қолади, иккинчиси ходимга, учинчиси иш берувчи фуқаро яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Уй ишчиларини ишга қабул қилиш буйруқ эълон қилинмасдан амалга оширилади. Уй ишчиларига меҳнат дафтарчаси юритилмайди. Лекин 519-моддада уй ишчиларини ёлланиб ишлаш бўйича иш даврлари, ижтимоий солиқ тўланса, ходимнинг меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади. Ходимнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ижтимоий солиқ тўлаш тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади. Шу сабабли хавотирга ўрин йўқ, юқоридагиларга асосан ижтимоий солиқ ўз вақтида тўлаб борилса, уй ишчиси бўлиб ишлаган барча даврларингиз меҳнат стажингизга қўшилади. Экспертимиз: Эъзозабону Мамаризаева 👉@yuristkadr
Открыть в Telegram