Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 101 |
| 2 ч | 223 |
| 4 ч | 269 |
| 6 ч | 306 |
- Через 1 час101
- Через 6 часов306
- Всего сейчас306
Часов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 101 |
| 2 ч | 223 |
| 4 ч | 269 |
| 6 ч | 306 |
Часов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 134 |
| 3 ч | 235 |
| 4 ч | 275 |
| 6 ч | 431 |
ҚИЗ ТУҒИШ АЙБ ЭМАС Бир шодон,бир қувноқ бўласан, Бошингда не бўлса кўрасан, Не эксанг ўшани ўрасан, Қиз туғиш айб эмас хотинга. Синмасин кўнгиллар дарчаси, Фарзанддир юракнинг парчаси, Бахтиёр қизлилар қанчаси, Қиз туғиш айб эмас хотинга. Дармон бўл, дардларга яраб кўр, Аёлинг кўнглига қараб кўр, Тирноққа зорлардан сўраб кўр, Қиз туғиш айб эмас хотинга. Меҳрибон, ҳолингни сўргани, Отам деб бошингда тургани, Шукур қил Аллоҳнинг бергани, Қиз туғиш айб эмас хотинга. Ҳар неки Аллоҳдан атодир, Қиз жони отага фидодир, Аёлдан айб излаш хатодир, Қиз туғиш айб эмас хотинга. Бандам деб Яратган суймаса, Ҳолингга бир назар солмаса, Нетардинг Аллоҳим бермаса, Қиз туғиш айб эмас хотинга. Не эксан ўшани ўрасан, Бошингда борини кўрасан, Узатиб йиғлаблар қоласан Қиз туғиш айб эмас хотинга. 🖋Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 277 |
| 3 ч | 548 |
| 7 ч | 870 |
Часов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 234 |
| 3 ч | 506 |
| 7 ч | 820 |
Замонларга куникиб кетдик 🤨🧐🤦🙈 Муаллиф: Хуршид Карим ✍️✏️📝🧾📜📒📚📖 Ижрода : Умр Узоқ 🎤🎙️🔊🎚️🎛️🎵🎧🖥️💻 Ифори йўқ ялтироқ, ялпиз, Райҳонларга кўникиб кетдик, Остимизда ер қаттиқ, олис, Осмонларга кўникиб кетдик, Гул ҳам тикан ўсар бир шоҳда, Самимийлик зиндонда, чоҳда, Шайтонсифат юзаки, сохта, Инсонларга кўникиб кетдик. Ҳалолликни синдирди ҳаром, Қай тарафга бормоқда авом, Ҳақиқатни ўлдириб тамом, Ёлғонларга кўникиб кетдик. Зўр ночорни унутиб қўяр, Мўмин мўмин кўзини ўяр, Ёв қочганда мардлар кўпаяр, Майдонларга кўникиб кетдик. Хокисорлар ҳаётдан куйган, Ким кимнидир ёрини суйган, Фариштанинг тўнини кийган, Шайтонларга кўникиб кетдик. Ибо ҳаё аҳволи вой, танг, Ҳаёсизлик гуллади қаранг, Тармоқларда кийимсиз, сатанг, Жононларга кўникиб кетдик. Дўст дўстини сирини сотар, Меҳрсизлар дийдаси қотар, Фақат ғийбат пайконин отар, Камонларга кўникиб кетдик. Инсоф имон қолмади бойда, Пулга ўчлар бор ҳамма жойда, Бир ёмоннинг яхшиси қайда, Ёмонларга кўникиб кетдик. Ўзгардими хоҳиш истак,
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 137 |
| 3 ч | 206 |
| 7 ч | 323 |
Часов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 129 |
| 3 ч | 191 |
| 7 ч | 282 |
ХУДОДАН СЎРАДИМ Неки бўлса бори-пешона тақдир, Нима бўлса борин худодан кўрдим, Ҳар не ишга қодир Яратган Ҳақдир, Сиздан сўрамадим худодан сўрдим. Орзуга тўлдириб юракларимни, Ҳар дам яхши қилдим тилакларимни, Дуога тўлдириб билакларимни, Сиздан сўрамадим худодан сўрдим. Фойда чиқармиди дарё кўз ёшдан, Мурувват чиқмас ҳеч юраги тошдан, Қотган нон яхши деб миннатли ошдан, Сиздан сўрамадим худодан сўрдим. Тўпроқ тўйдиради кўзлари очни, Офтоб ялтиратар марварид тошни, Умримга етгулик шодлик,қувончни, Сиздан сўрамадим худодан сўрдим. Тотдим Аллоҳ берган ҳилват,хузурни, Тушларимда кўрдим ҳазрат Хизирни, Бўйимга баробар эъзоз,қадрни, Сиздан сўрамадим худодан сўрдим. Дард берса чидадим сабрлар қилиб, Меҳридан яшнадим,жилмайиб,кулиб, Жойнамоз устида дуолар қилиб, Сиздан сўрамадим худодан сўрдим. Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 366 |
| 3 ч | 563 |
| 7 ч | 703 |
🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🍂 Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин! ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг 👉🏼t.me/Xurshid_Karim
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 192 |
| 3 ч | 338 |
| 7 ч | 442 |
Часов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 11 ч | 363 |
| 24 ч | 574 |
Часов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 11 ч | 328 |
| 24 ч | 525 |
ТИЛАК Нима ҳам дер эдим тақдирнинг иши, Қисматим шу дейман тарк этар бўлсанг, Бахтингдан қувонсин ҳар кўрган киши, Қайтмайдиган бўлиб кет кетар бўлсанг. Ортингга қарама, келажакка юр, Борган манзилларинг кўркам, обод эт, Яшагин дунёда эркин озод, ҳур, Қайтмайдиган бўлиб, қайтмас бўлиб кет, Шундай бахтли бўлгин, сенинг бахтингга, Ҳавас қилсин ҳатто бахтиёрлар ҳам Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Открыть в TelegramҚИЁМАТ ЯҚИНМИ Дилларни маҳв этган хиёнат, Қиёмат яқинга ўхшайди, Тарк этган кўнгилни диёнат, Қиёмат яқинга ўхшайди Етимни кўзларин тўлдириб, Ҳаққини есалар сўлдириб, Ўч олса боласин ўлдириб, Қиёмат яқинга ўхшайди. Нопокдир эҳ қанча қадамлар, Иффатин сотарлар санамлар, Шайтонга дарс берар одамлар, Қиёмат яқинга ўхшайди. Ҳаёнинг кўзлари бойланар, Номуснинг юзлари лойланар, Аёллар эркакка айланар, Қиёмат яқинга ўхшайди. Ичда дер одамнинг оласи, Ким тинглар мазлумнинг ноласин, Отасин урмоқда боласи, Қиёмат яқинга ўхшайди. Тик токда нечалар беюзлар, Ликиллаб баданин кўз кўзлар, Даъюслар кўпайди даъюслар, Қиёмат яқинга ўхшайди. Опани сингилга меҳри йўқ, Укаси акага отар ўқ, Оқибат ёнмоқда, лахча чўғ, Қиёмат яқинга ўхшайди. Кўклам эт қиш ила кузларни, Эритгин юраги музларини, Эй Тангрим кечиргин бизларни, Қиёмат яқинга ўхшайди. ✍️🏻Хуршид Карим ✨✨✨✨✨✨
Открыть в Telegram#sotiladi Sheʼr ideya mualliflik huquqi bilan himoyalangan 💯💯 Muroja☎️941309110 Muallif ruxsatisiz foydalanish mumkin emas ❌❌ 🪐🌟🪐🌟🪐🌟🪐🌟🪐🌟 Идея + шеър, шеър нархида 5⃣0⃣ 💲
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 18 ч | 382 |
| 25 ч | 468 |
МУҲАББАТ ШАРТНОМАСИ Эй кўзим гирёнаси, Қалбимнинг дурдонаси, Кел иккимиз тузайлик, Муҳаббат шартномаси. Орзунинг пат қаламин, Ботириб дил дардига, Ёзамиз аҳдимизни, Атиргулнинг баргига. Ишқ-севги сиёҳига, Ботиб ошиқ жонимиз, Бир банди орзу умид, Бир банди ҳижронимиз, Бир банди алам, қайғу, Азобларнинг нақди бор, Ўртасида висол-у, Охирида бахти бор. Кўнглимизга садоқат, Иморатин соламиз, Бир тақдирга иккимиз, Битта чипта оламиз. Келишамиз, тузамиз, Бахтли ҳаёт бошлаймиз, Айрилиқ деган бандни, Кесиб олиб ташлаймиз, Эй бахтим кошонаси, Қалбимнинг дурдонаси, Кел иккимиз тузайлик, Муҳаббат шартномаси. Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 23 ч | 484 |
| 25 ч | 496 |
ДАДАМНИНГ ПОЙИГА Қишларни синдирган кўклам ёз бўлай Дилларни ҳуш этган дилбар соз бўлай Мен учун дунёда энг улуғ инсон. Дада пойингизга поёндоз бўлай Сиз кўркам савлатим,кўклам,ёзимсиз Пиру бадавлатим,тахтим тожимсиз, Жаннати инсоним,улуғ ҳожимсиз Дада пойингизга поёндоз бўлай Борини аямас саҳий инсоним, Ҳар кимга кўмакдош меҳри осмоним, Ҳотамтойим менинг, чин қаҳрамоним, Дада пойингизга пойондоз бўлай. Дунёдан юз буриб йиғлаган чоғим Далдалар бердингиз аритиб доғим Сиз ишонган боғим, суянган тоғим Дада пойингизга поёндоз бўлай Болам деб тинмаган югурган елган Дардим айтмасамда қалбидан сезган Сўзидан жаннатнинг ислари келган Дада пойингизга поёндоз бўлай ✍Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 23 ч | 403 |
| 25 ч | 415 |
ХАЙРЛИ ТОНГ! ☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲👇 ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг t.me/Xurshid_karim
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 23 ч | 467 |
| 25 ч | 482 |
ОНА Жойномоз устида дуолар қилиб, Меҳрини пойимга тўшаган онам. Ғам чексам оҳ уриб, бағрини тилиб, Фарзанди дардида яшаган онам. Қошимда парванам бедор жонсарак, Она нимангиз бор меҳрдан бўлак. Дайдидек тентираб кеч келсам яна, Озорга тўлдириб маъюс кўнглингиз, Нега тергамайсиз, урушмайсиз она, Нега койимайсиз телба ўғлингиз, Мени деб ҳамиша жонингиз ҳалак , Она нимангиз бор меҳрдан бўлак. Борига шукур деб, йўғига сабр, Ҳеч қачон қалб руҳи синмаган онам. Фидокор,меҳнатдан излаган қадр, Шу ёшга кириб ҳам тинмаган онам. Сочлари супурги, қўллари курак, Она нимангиз бор меҳрдан бўлак. Сизсиз боҳорларим кўринар куздек, Сиз -ла кундузларим нурли, чароғон, Ҳеч ким силамайди бошимни сиздек, Ҳеч ким севмас мени сиздек онажон, Меҳрингиз олдида дарё бир кўлмак. Она нимангиз бор меҳрдан бўлак. Сизни паноҳида асрасин эгам, Мудом ёруғ қилсин юзларингизни, Сиз менинг энг азиз кишимсиз онам. Кўзимга суртаман изларингизни, Жаннат пойингиздан ўтган бир йўлак, Она нимангиз бор меҳрдан бўлак. 🖋 Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Открыть в TelegramЖОНИ ҚИРҚТА ХОТИНЛАР Умр ўтаверади. Оқар сувдек оқинлар, Рўзғорим деб тинмайди, Жони қирқта хотинлар. Тунлар тинмас алласи, Шу Аллоҳга ноласи, Ухлатмайди боласи, Жони қирқта хотинлар. Шом саҳар чиқмас ердан, Манглайи қаро тердан, Дакки эшитар эрдан, Жони қирқта хотинлар. Ҳеч ким билмас сири бор, Фалакда кўз қири бор, Тоғорада кири бор, Жони қирқта хотинлар. Чидар ҳаёт жабрига, Йиғламайди қадрига, Тоғлар чўкар сабрига, Жони қирқта хотинлар, Ҳаёти нурга тўлсин, Йўллари гулга тўлсин, Жонлари омон бўлсин, Жони қирқта хотинлар. Хуршид Карим 23.11.2024 t.me/Xurshid_Karim
Открыть в TelegramЛАФЗИДА БЎЛАР Арслоннинг аслиги наслида бўлар, Нокаснинг пастлиги нафсида бўлар, Сўзидан қайтмайди ҳаққий эркак, Эркакнинг эркаклиги лафзида бўлар. ✍ Xurshid Karim 🎤 JUMANAZAR URALOV
Открыть в Telegram#sotiladi Sheʼr ideya mualliflik huquqi bilan himoyalangan 💯💯 Muroja☎️941309110 Muallif ruxsatisiz foydalanish mumkin emas ❌❌ 🪐🌟🪐🌟🪐🌟🪐🌟🪐🌟
Открыть в TelegramПереслано из XURSHID KARIM qo‘shiqbop she'rlar
#sotiladi Sheʼr ideya mualliflik huquqi bilan himoyalangan 💯💯 Muroja☎️941309110 Muallif ruxsatisiz foydalanish mumkin emas ❌❌ 🪐🌟🪐🌟🪐🌟🪐🌟🪐🌟
Открыть в TelegramПереслано из XURSHID KARIM qo‘shiqbop she'rlar
#sotiladi Sheʼr ideya mualliflik huquqi bilan himoyalangan 💯💯 Muroja☎️941309110 Muallif ruxsatisiz foydalanish mumkin emas ❌❌ 🪐🌟🪐🌟🪐🌟🪐🌟🪐🌟
Открыть в TelegramЛАФЗИДА БЎЛАР Арслоннинг аслиги наслида бўлар, Нокаснинг пастлиги нафсида бўлар, Сўзидан қайтмайди ҳаққий эркак, Эркакнинг эркаклиги лафзида бўлар. Номуси бор эрни эр экан дерлар, Арслонга қиёслаб шер экан дерлар, Айтинг кимга қиёс ғийбатчи эрлар, Эркакнинг эркаклиги лафзида бўлар. Сўлса гулламайди кўнгилни боғи, Бир умр ювилмас дилдаги доғи, Хотинни урмайди эркакни соғи, Эркакнинг эркаклиги лафзида бўлар. Имони бор эркак хиёнат қилмас, Жиддий мағрур бўлар хушомад қилмас, Пул топ деб хотинни кўчага қувмас, Эркакнинг эркаклиги лафзида бўлар. Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Открыть в Telegram