Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 168 |
| 6 ч | 192 |
| 8 ч | 202 |
- Через 6 часов192
- Всего сейчас202

📚Канал: https://t.me/xayotiy_xikoyalari 👥 Группа: https://t.me/xayotiy_xikoyalarii 🏙️: NAMANGAN 👉 Adminga: @Otabek_U7008 👉 🌹Hayotiy Hikoyalar🌹 Hikmatli so'zlar, chiroyli she'rlar, manoli gaplar barchasi bizning kanalda! zerikmaysiz.
По дню публикации
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 25 нояб. 2026 г. | 409 |
| 26 нояб. 2026 г. | 322 |
| 28 нояб. 2026 г. | 202 |
Часов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 168 |
| 6 ч | 192 |
| 8 ч | 202 |
🧕Бир опамиз айтиб бердилар... Ҳаётий воқеа. Ҳижоб Бу аёл давлат муассасаларида ишлаган, кўзга кўринган фан арбоби эди. Елиб-югуриб ишлаб, нафақа ёшига ҳам етди. Аллоҳнинг раҳмати эса бошланган (динимизга йўл очилган) йиллар эди. Унга рўмол ўрашни (ҳижобмас) таклиф этдик. - Ўлсам ҳам ўрамайман, - деган кескин жавоб, албатта, кўнглимизни оғритди.... Ажали келиб турган экан... Кўп ўтмай бу аёлни кўчада машина уриб кетиб ҳалок бўлганини эшитдик... Маҳаллачилик, жанозасида бирга бўлдик... Мени ларзага солган ҳолат: Аёллар кафанида рўмол шаклидаги бир парча ҳам бор. У жасаднинг бошига ўралади. Буни қарангки, аёлга зарба шунақа келган эдики, боши ичига кириб кетгандек, бошсиз эди. Бу парчани ўраш имкони бўлмай елкасидан ташлаб қўйила қолди... Астағфируллоҳ. Ўлсам ҳам ўрамайман, дегани эсимга тушди... Бунақаларга ҲИЖОБ хайф..... (астағфируллоҳ, бунақа дегани ҳаққим йўқ.... лекин рўмоли учунгина (шу кунлар мисолида) ишидан, ўқишидан, оиласидан ажралиб қолаётган азиза муслималаримизнинг ҳижоб аталмиш рутбаси.... бунақалар арзимайди бу мартабага...) Аллоҳим, кетар чоғимизда шарманда қилмагин. Ниятларимиз доим Сенинг розилигингни топишлик бўлсин. Сўзимизнинг энг хайрлиси Аллоҳга йўлиққан пайтимиздаги бўлсин.... Умримиз Аллоҳ ризо бўлиб турган ҳолатда поёнига етсин... Нафасимиз Аллоҳ номи билан суғорилган бўлсин... Аллоҳим... Имон билан ҳузурингга борайлик.. Амийн. Я Ҳакиймун ЪАлийм... 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Открыть в Telegram📢Ибрат. Ароқ ичишга одатланган кишига: "Аллоҳга тавба қилмайсанми?" дедим. У менга синиқ нигоҳла боқди ва кўзидан ёш томчилаб деди: "Ҳаққимга дуо қилинг!". Бу одамнинг ҳолатини ўйлаб кўриб, қалбим юмшади. Унинг йиғиси Аллоҳ ҳақларига бепарво бўлганидан, хафалиги тескари иш қилганидан ва Аллоҳ билан сулҳлашишга рағбат ҳис этганидан эди. У иймонли, лекин синовга учраган мўмин эди. У омонликни истар ва унга яқинлашишда мендан ёрдам олмоқчи эди. Ўзимча ўйладим, менинг ҳолим ҳам шу одамникидек, балки бунданда баттар бўлиши мумкин. Тўғри, мен ҳаётда ароқ тотимаганман. Чунки мен яшаган муҳит унинг нималигини билмасди. Лекин мен ғафлат ароғини ичган эдим-ки, у мени Раббимдан чалғитиб, ҳақларини унуттирган эди. У одам йўл қўйган камчилиги учун йиғлаяпти. Мен ва менга ўхшаганлар эса камчиликларимиз учун йиғламаймиз. Чунки биз ўзимизга алданганлармиз. Ароқни ташлаши учун мендан дуо сўраган ўша одамга ўгирилдим ва: "Кел биргаликда ўзимиз учун дуо қиламиз" дедим. «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз» (Аъроф сураси, 23-оят) Шайх Муҳаммад Ғаззолий 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Открыть в Telegram💌НЕВАРАМГА МАКТУБ Балки сен бу мактубни ўқиётганингда менинг сочларим бутунлай оқарган, қўлларим қалтираётган бўлар. Балки бу ёруғ дунёда бўлмасман ҳам. Аммо сенга қолдирмоқчи бўлган меросим бор. У на уй-жой, на тиллаю жавоҳир, на банкдаги бойлик. У — бир умр яшаб, англаган ҳақиқатларим. Болам, ҳаётда катта одам бўлишга эмас, яхши одам бўлишга интил. Чунки катта одамларни лавозими тугагач унутишади, яхши одамларни эса вафотидан кейин ҳам дуо қилишади. Ҳеч қачон бировнинг фарзандини бегона санама. Йиғлаётган боланинг миллати, дини, насаби билан қизиқма. Аввал унинг кўз ёшларини арт. Оч одамдан нима учун оч қолганини сўрашдан олдин қорнини тўйдир. Одамларнинг кийимига қараб ҳурмат кўрсатма. Эгнидаги эски чопонидан бошқа бойлиги йўқ инсоннинг қалбида бутун бошли хазина яширинган бўлиши мумкин. Пул топ, болам. Аммо пул сени топиб, ўз қулига айлантирмасин. Бойлигингни қанча нарса сотиб олганинг билан эмас, қанча инсоннинг оғирини енгил қилганинг билан ўлча. Илм ол. Дунёни кез. Тил ўрган. Лекин қанча юксалсанг ҳам, онангнинг олдида болалигингча қол. Унинг қўнғироғига жавоб бериш учун ҳеч қачон ўта банд бўлма. Бир кун келиб телефонингдаги ўша таниш рақамдан қўнғироқ бўлишини қанчалар исташингни ҳозир тасаввур ҳам қилолмайсан. Адолатсизлик қаршисида сукут сақлама. Сукут баъзан одоб эмас, жиноятга шерикликдир. Ҳақиқатни айтишнинг бадали бор, аммо виждонни сотишнинг бадали ундан-да оғир. Фарзандларингни фақат ўзиб кетишга эмас, йиқилганларни турғизишга ҳам ўргат. Бировнинг мағлубияти эвазига қозонилган ғалабадан фахрланма. Дарахт эк. Китоб ўқи. Кексаларнинг ҳикояларини тингла. Болаларнинг саволларидан зерикма. Дастурхонингда меҳмонга, қалбингда муҳтожга ҳамиша жой бўлсин. Мен бу дунёда фарзандини қутқариш учун бор-йўғини сотган оналарни, боласининг дарди олдида ожиз қолиб, яширинча йиғлаган оталарни, яшаш учун ажал билан курашган гўдакларни кўрдим. Улар менга ҳаётнинг энг катта сабоғини беришди: инсоннинг энг бебаҳо бойлиги — яна бир тонгни яқинлари билан қарши олиш имконияти экан. Шунинг учун бахтни эртага қолдирма. Яхшилик қилиш учун бойиб кетишингни, ота-онангни зиёрат қилиш учун бўш вақтингни, севган инсонларингга меҳрингни изҳор этиш учун муносиб фурсатни кутма. Умр биз ўйлагандан анча қисқа. Болам, мен сенга мукаммал дунё қолдиролмадим. Ҳали ҳам қаердадир болалар оч, қаердадир беморлар давога муҳтож, қаердадир инсонлар адолат излаб сарсон. Аммо сенга бефарқ бўлмасликни васият қиламан. Бир куни менинг қабримни зиёрат қилишга вақтинг бўлмаса, хафа бўлмайман. Ўша куни бир бемор болага ёрдам бер, бир етимнинг бошини сила, бир қариянинг кўнглини ол. Менинг хотирам учун бундан гўзалроқ эҳтиром бўлмайди. Ва яна бир илтимосим бор, болам... Мендан қолган энг азиз жумлани ўз фарзандларингга, улар эса ўз набираларига етказишсин: Боланинг бегонаси бўлмайди! Мени қанча йил яшаганим билан эмас, кимларнинг яшашига озгина бўлса-да сабабчи бўлганим билан эсла. Сени чексиз яхши кўрувчи бувинг. Муаззам Иброҳимова. 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Открыть в Telegram🏠Ижарада қийналип кеттим, ижарани тўласам болаларим оч қолади, болаларни тўйдирсам ижарага тўлай олмаяпман. - ҳозиргина бир дўстим қўнғироқ қилиб бир иш борлигини айтди. - қанақа иш экан ? - бир онахон ёлғиз яшар эканла, фарзандлари узоқда ишлар экан, ҳовли зўр, озиқ - овқат вип, онахон билан бирга яшашлик, уйни саришта қилиб онахонга хамрох бўлувчи аёл керак экан, ойлик ҳам беришаркан. - вей, бир камим энди қари кампирга қарашим қолувди, рахмат. - синглим, айнан сиз учун бу зўр вариантку, ижара тўлови йўқ, роўзғорлик ташвиши йўқ, ойлик маош ҳам беришса, жон деб бориб яшайвермайсизми? - йўқ, керакмас дедимку, сиз ёрдам бериб ҳеч бўлмаса рўзғорлик беринг, ижарамни бир бало қилиб эплаб оламан. - сизга бошқа бир маслахат бераман. - айтинг. - икки болангизни эрингизгикига берворинг, ўзингиз бирорта банкда ишлайдиган бойга тегиб олинг, зўр яшайсиз. - ҳой менга қаранг, сиз менга ёрдам бермасликка бахона қидираяпсизми? - ёрдам бермасликка бахона эмас, аксинча асос бор. Дадангиз ва укангиз билан гаплашдим, - тилини тийиб ўтирса келсин, уйда яшагани шароит бор, овқатимизни пишириб бермаса, кирларимизни ювмаса, ҳовлига қарамаса ва мен ва укасига вижжиллаб захрини сочаверса қандай қилиб бу қизим билан муроса қилишга бошим қотди, қолаверса ўзи зарда қилиб ижарага чиқиб кетди дедилар. - мунчаям мижғов чол экансиз, уйимга бориб суриштиришга "..... ни пишириб" қўйганмиди, қараб туринг, устингиздан парталга арз қиламан, тут тут тут тут Тугади. 25.11.2026. 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Открыть в TelegramСўнгги дафъа кўраётганини билиб, қайта-қайта тикилди. Шундан кейин ич-ичидан тошиб келаётган ҳис-туйғулар, титроқ калималар байтлар ҳолида тилидан тўкила бошлади: — Эй даҳшатли ажал ўқига дучор бўлган, Оллоҳнинг лутфи ва ёрдами билан юз туя эвазига халос бўлган зотнинг фарзанди!.. Оллоҳ сени муборак ва умрингни зиёда қилсин. Агар тушимда кўрганларим тўғри бўлса, сен жалол ва икром соҳиби Оллоҳ томонидан Одам фарзандларига ҳалол ва ҳаромни ажрата олишни ўргатиш учун пайғамбар сифатида жўнатиласан. Сен Исломни — бобонг Иброҳимнинг динини тиклаш учун жўнатиласан. Оллоҳ сени миллатлар билан биргаликда яшаб келган бутлардан, бутпарастликдан қутқаражак. Туғилган ҳар жонзот ўлажак, ҳар янги нарса эскиражак, кўп бўлган камайиб битажак, фоний бўлажак. Дарвоке, мен ҳам ўламан. Аммо доим кишилар қалбида яшайман. Чунки пок, дуруст бир фарзанд туғдим, ўзимдан кейин хайрли бир ёдгорлик қолдирмоқдаман... Омина ортиқ гапиролмай қолди. Нафаси сиқар, пешонаси совуқ тердан жиққа ҳўл бўлган эди. Энди ортга қайтилмайдиган умр йўлининг тугагани, сўнгги қадамларини босиб ўтганига қатъий ишонч ҳосил қилган эди. Сўнгги дафъа ўғлининг дийдорига тўймоқчи бўлди. Ўзини зўрлаб, зўрға, бир неча сониягина қарай олди. Кейин чуқур бир нафас олиб, ҳаётдан кўз юмди. Вужуди жонсиз, ҳаракатсиз қолди... Умму Айманнинг дод-фарёди тирик етим бўлиб қолган гўдакнинг йиғиси билан қўшилиб кетди. Оминанинг вазифаси инсониятнинг саодат раҳбарини, рақиби ва тенги йўқ султонини қорнида кўтариб юриш, туғишдан иборат эди. Бу вазифани вафо билан бажарган, бироқ ўзининг дунёси ўзига вафо қилмаган эди. Турмуш қурган йили эри вафот этди, ягона овунчоғи бўлган фарзандидан неча йилларгача айрилди, ундан кейин уни бағрига босиш бахтига эндигина эришганида, қаршисига ўлим фариштаси келди... Гул юзига ёмғир каби кўз ёши инган гўдак Умму Айманнинг қўлида кўрди ўзини. Унинг меҳр-шафқати боланинг қалбини ардоқлади. Чўл дейишга лойиқ бир қум дарёсининг ўртасида, уларни одамгарчилик туфайли меҳмон қилган оиланинг уйида онасидан жудо бўлиш, уни бегона тупроқ қўйнига топшириш ва бир умрга ундан ажралиш ғоят оғир савдо эди. Омина Абво қишлоғининг қумли тупроғига қўйилди. Бу фожиа нурли чеҳра эгасига қаттиқ таъсир қилган эди. У онасининг устига тортилган тупроқдан ҳам оғирроқ ғам юки остида қолганини ҳис этди. Шундан кейин азобли сафар бошланди. Умму Айман бир туяга минди. Ота-онасидан ажралган етимни қучоғига олди. Иккинчи туяни етаклаб йўлга чиқди. Абво қишлоғидан узоқлашиб кетганларидан кейин ҳам ора-сира орқасига қараб кўяётган гўдакнинг кўзларидан тинмай ёш оқар, баъзан «Онам, онажоним» дегани эшитилиб қолар, аммо Умму Айман уни бағрига босар, бошини силар, оналик меҳри билан сочларини ҳидлар эди... "Саодат асри қиссалари" китобидан 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Открыть в Telegram✒️АБВОДА ҚАЗИЛГАН МОЗОР. Бир неча йил ўтди. Суюкли невара олти ёшга тўлди. Абдулмутталиб том маънода шафқат паноҳига айланган, она-боланинг ҳар бир эҳтиёжини зиёда қилиб қондирар эди. Аммо Омина кун сайин сўлиб борар, юрагида қандайдир бир дард пайдо бўлган эди. Мана, олти йилдан ошибдики, бева яшайди. Бир куни Абдулмутталибга: —Ичимни бир дард ёндирмоқда, отажон, — деди. —Нима бўлди, қизим? —Билмадим. Лекин ҳеч таскин тополмаяпман. Абдулмутталиб бошини эгди, оппоқ соқоли кўксига тушди, хиёл ўйга толди, сўнгра: — Шу, бир саёҳат қилиб келсанг, қандай бўларкан, қизим, — деди. — Қаерга ҳам борардим. — Ясрибга бор. Тоғаларингни кўриб келасан. Ҳамда... — Абдулмутталибнинг кўзлари ёшланди. Омина ҳам худди шу аҳволда эди. — Ҳамда Абдуллоҳнинг қабрини зиёрат этарсан. Омина бу маслаҳатга рози бўлди. Гўёки кекса Абдулмутталибнинг юрагидаги орзуларини ўқигандай эди. — Қачон йўлга тушай, отажон? — Қачон хоҳласанг, ўшанда. Ўша томонга борадиган бирон бир карвонга омонат қўшиб юбораман. Бориб, бироз дам олиб келасан. Бир куни Абдулмутталиб Ясрибга борадиган бир йўловчи карвонни топгани ҳақида хабар келтирди. Омина Зуҳра қабиласига бориб, қариндошлари билан хайрлашди. Сўнгра карвонга қўшилди. Ёнида суюкли ўғли Муҳаммад билан жорияси Умму Айман ҳам бор эди. Улар икки туяга миниб олдилар. Эрталаблари тонг саҳардан йўлга тушилар ва қоқ тушгача юрилар, сўнгра тўхтаб дам олинар эди. Аср пайти — куннинг тафти қайта бошлагач, яна йўлга тушилар, туялар яна хизматини давом эттирар эди. Қумлар устидан оғир-оғир одимлаётган бу жонзотлар битмас-туганмас сабр-тоқат билан Макка ва Ясриб орасидаги бепоён йўлни босиб ўтардилар. Ора-сира туяларни ғайратга солиш учун ўқиладиган шеърлар қулоққа эшитилиб қоларди. Кўз қамаштирадиган даражада чўзилиб кетган кумлар устида соатларча йўл давомида биронта ҳам дов-дарахт учрамасди. Баъзан бир нечагина хурмо дарахтининг, бошларини бошларига қўйиб хасратлашаётгандай турган ҳолатига дуч келинарди, тепада учиб юрган қушлар кўриниб қолар, улар йўловчиларга шу яқин орада сув борлигидан дарак берар эдилар. Шунда тўхтаб мешларга сув тўлдирилар, туялар суғорилар ва яна юриш давом этар эди. Йўл бир неча кун давом этди. Кун неча марта чиқиб, неча марта ботди. Ниҳоят, бир куни яшил хурмо дарахтлари билан қопланган гўзал бир шаҳар кўринди. — Ана Ясриб, ана Ясриб!.. — деб ҳайқирганлар бўлди. Йўловчилар узоқ ва машаққатли сафардан кейин енгил нафас олдилар. Севиндилар. Севинишга тўла ҳақли эдилар. Чунки узоқ йўл давомида қароқчиларнинг ҳужумига дучор бўлмаган, йиртқич ҳайвонларга рўбарў келмаган эдилар. Энг муҳими, неча кунлардан бери чанг-тўзон ичида, туяларнинг устида чайқала-чайқала давом этган сафар тугаган эди. Шаҳарга киришгач, Омина биринчи учратган одамга: Нажжор ўғилларининг манзилига бормоқчи эдик, — деди. У одам боши билан ишора қилди: — Туянгни мана бу йўлдан ҳайда. Ниҳоят, кўзланган манзилга етиб келдилар. Маккадан келган меҳмонлар хурсандчилик билан кутиб олиндилар. Нажжор ўғиллари Абдулмутталиб туғилиб, вояга етган қабила эди. Онаси Салмо ушбу қабиланинг қизи эди. Омина келган куннинг эртасига бир қабр тепасига борди, йиғлаб ўтирди. Бу Абдуллоҳнинг қабри эди. Кунлардан бир куни эрта тонгда Маккадан кузатган, орқасидан ўпкаси тўлиб, тикилиб қолган Абдуллоҳини орадан олти ярим йил ўтгач, мана шу тарзда зиёрат қилиб турарди. Аммо кўргани шунчаки бир ҳовуч тупроқ эмас эди. Бу тупроқнинг остида тирик қолиши учун беҳад фидокорликлар кўрсатган мард ва гўзал йигит Абдуллоҳнинг жасади ётарди. Тирик қолиши учун юзта туя қурбон этилган Абдуллоҳ... Маккалик бир хотин томонидан «Менга уйлансанг, сенга юзта туя бераман», дея турмуш қуриш таклиф этилган Абдуллоҳ... Коинот пайғамбарининг отаси бўлганидан бехабар, унинг гул юзини бир мартагина бўлса ҳам кўрмасдан ажал ўқига дучор бўлган Абдуллоҳ шу ерда ётарди. Омина мозор бошига тиз чўкди. Не қиларини, нима деярини билмай, сокин ўтириб қолди. Кўзлари мозор тупроғига тикилган эди. Шу ҳолатда нималарни ўйлади, кўз олдидан нималар ўтди, у ерда қанча вақт қолиб кетди — номаълум. Кўзларидан оқиб ёноғига тушган ёшларни ҳам балки сезмади ёки артишни лозим кўрмади. Барвақт ҳаётдан кўз юмган хожаси учун йиғлаш айб эмас эди. Ҳаётининг айни бахор чоғида, эндигина уйланган йигит, сафардан қайтаркан, касалга чалиниб вафот қилган эди. Олти йилдан ортиқроқ вақтдан бери ичини ёндириб келаётган ҳасрат туйғуси аҳён-аҳёнда алангаланар, Оминанинг юрак-бағрини тилка-пора қилар эди. Шу онда юрса ҳам, ўтирса ҳам, кулса ҳам, доимо қалбида яшаб келган, фақат севгили ёригагина дахлдор бўлган туйғулар Оминанинг кўнглини ўртарди, кўнглидаги ғам-алам кўзларидан шашқатор ёш бўлиб оқарди. Омина қабрнинг тепасида қачонгача турганини ўзи ҳам билмасди. Билса ҳам, бирон нарсани фарқлай олмасди. На бозор билан, на расталар билан иши бор эди. Кайтди, тоғалариникига келди. Нажжор ўғилларининг маҳалласидаги болалар янги бир дўст орттирганларидан беҳад хурсанд эдилар. Хушбичим, очиқ чеҳрали, ширинсухан, кучли, бақувват бир бола эди у. Аммо жанжал, тўполонни сира ҳам хуш кўрмасди. Уришаётган болаларни кўрса, ажратиб қўярди, яраштирарди. Қўллари, юзи тоза, кийган кийими озода. Маккадан Ҳошим ўғилларининг хонадонидан келган эди у. Бир куни Омина суюкли ўғлининг эшикдан жуда хурсанд ҳолда кириб келганини кўрди. Уни бу ҳолатда кўриш Оминани тинчлантирар, унга ором бағишлар эди. Омина ўғлини бағрига босди: — Бугун жуда хурсандсан, ўғилгинам, — деди. — Ҳа, онажон. Биласизми, мен сузишни ўргандим. Оминанинг юраги ҳаприқиб кетди: —Каерда? —Оди ибн Нажжорнинг ҳовузида. — Эҳтиёт бўл, болажоним, бирон зиён-заҳмат етмасин. ...Меҳмонлар бир ой қолиб кетдилар. Бу орада суюкли Муҳаммад болалар билан дўстлашиб олди. Тоғаларининг ўғиллари билан биргаликда ўйинлар ўйнади. Бир куни Нажжор ўғилларининг юрти билан хайрлашдилар. Омина Макка томон йўл олди. —Яна келгин, Омина. —Сизларни соғинамиз. — Бизлардан Абдулмутталиб оиласига салом айтгин...— деювчиларнинг саломатлик тилашларидан сўнг йўлга чиқдилар. Ортда қолганлар ширин хотиралар оғушида эдилар. Бири маҳзун юзли Омина ҳақида, бошкаси юзидан нур ёғилиб турувчи ўғли ҳақида баҳс қиларди. Омина бу сафардан жуда мамнун бўлди. Хожасининг кабрини зиёрат қилди, қариндошлари билан дийдор кўришди. Маккадан кўра иқлими анча енгил ва юмшоқ бўлган Ясрибда, хурмо дарахтларининг соясида, гўзал боғ-роғларда кўнгилдагидек дам олди. Энди Абдулмутталиб оиласини ҳам роса соғинган эди. Бир неча кунлик сафардан сўнг оқшом пайти Абво деб аталувчи бир кишлоққа етиб келиб, тўхтадилар. Чунки Омина ҳолдан тойган, ўзини ёмон ҳис килаётган эди. Бу аҳволда узоққа етиб бора олмаслиги аён. Бу ерда бир неча кун дам олиб, дармонга кирса, яна йўлга чиқиш мумкин бўларди. Арабларнинг ғоят меҳмондўстлиги шу ерда яққол кўринди: Омина меҳмони бўлган хонадон мутлақо нотаниш эди, шундай бўлса ҳам, уни қучоқ очиб кутиб олишди. Аммо касали тобора авж ола бошлади. Умму Айман Оминага қандай қилиб бўлса ҳам ёрдам бермоқчи бўлар, аммо чорасиз эди; гул юзли жигаргўшаси Муҳаммад ҳам ўта ғамгин ҳолда, ҳаёт шами секин-секин сўниб бораётган бечора онасига қараб ичи ўртанар эди. Уй эгаларининг тажрибаси ҳам, Умму Айманнинг ғайрати ҳам, пурзиё гўдакнинг ёнаётган юраги ҳам тақдирга битилган ҳукмни ўзгартира олмади. Омина тобора жони бўғзига тиқилиб келаётганини ҳис этаркан, бошида юзлари маҳзун жигари кўзларига қаттиқ тикилиб турганини сезиб, унга томон бурилди. Боласини ўзига тортди. Энди зўрба-зўр қимирлаётган лаблар унинг гул юзларидан ўпди. Унинг муборак исидан ҳидлаб, ўпкасини тўлдирди. Мажолсиз қўллари билан кўксига босди. Келажакда Оллоҳнинг ҳар турли неъмати ва раҳматининг энг буюк тимсоли, дунё ва охиратнинг султони, набийлар сарвари бўлмиш бу гўдакни дунёга ўзи келтирган, аммо уни тўйиб-тўйиб бағрига боса олмаган, тўйиб сева олмаган эди. Ҳолбуки унга ўзидан яқин, унда ўзидан кўпрок ҳаққи бўлган кимса йўқ эди.
Открыть в Telegram− Бу бованг, мени отам Зарип чўпон, − деди тоғам, кейин яна бир суратни узатди: − Мановси моманг, энам Хосият. Сен буларди кўриб тур, энангди товиб бераман. Тоғам расмларни қарай-қарай, битта сарғайиб кетган суратни ажратиб, менга узатди. − Ана шу энанг, Анбар бўлади. Анбар отин дейидик, ҳазиллашиб. Суратда сочларини қирқта қилиб ўриб, учига пилик таққан, бошига ироқи дўппи кийган ўн етти-ўн саккиз ёшли кўзлари катта-катта қиз бир даста атиргулни ушлаб турарди. Тоғам қандай мени онамга ўхшатди, билмадим, аммо сурат эскириб кетган бўлса-да, ундаги қиз, яъни менинг онам жуда гўзал эди. Мен суратни бағримга босганимча, секин ўрнимдан турдим. − Энди онамни топаман! − дедим ишонч билан. − Энди онажонимни аниқ топаман! 6. Эртасигаёқ онамнинг суратини олиб, Самарқандга жўнадим. − Зарипова Анбар денг? Зарипова Анбар, Зарипова Анбар... − кўзларимга маъюс тикилди шифохона бош врачи. − Нега аввал келганингизда онангиз Зарипова эканини айтмадингиз? − Ўзим ҳам кеча билдим. − Ақалли бошқа фамилиядаги Анбар бўлсаям бир кўрай, десангиз бўлмасмиди? − ўрнидан туриб, хона бўйлаб юра бошлади, бош врач. − Сизларда борми ўзи, Зарипова Анбар? − врачнинг гапларидан тоқатим тоқ бўлди. − Бор, дўстим, бор, − деди врач рўпарамда тўхтаб. − Аммо энди сизга қандай тушунтирсам экан? Буни айтишга тил ожиз. − Нимани айтишга қийналаяпсиз, айтаверинг! − дедим мен ҳам ўрнимдан туриб. − Биламан, онам касал. Аҳволи оғирроқ бўлсаям, айтаверинг, кўрдим, ҳар хил касалларни. Аҳволи оғир бўлсаям у менинг онам! Билдингизми, у менинг онам! − Эҳ, дўстим, омадингиз йўқ экан, − деди врач. − Аҳволи у қадар оғир ҳам эмасди. Беозор аёл эди. Ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам. Бировдан бир нима сўрамасди ҳам. Фақат битта гапни айтарди. «Ўғлим келади, мени ўғлим олиб кетади», дерди. Ўтган куни ҳам сизни сўради. «Ўғлим келмадими?» деди. «Ўғлим албатта келади, ўғлимни кутинглар!» деди. Бечоранинг кўнгли сезган экан-да. Ука, бардам бўлинг, ўтган куни ... онангиз қазо қилди! − Қазо қилди? У нима дегани? − бу сўзларнинг маъноси бирданига калламга кирмади. − Нега қазо қилади? Мен худди онамни шифохона бош врачи ўлдиргандек, унинг ёқасига ёпишдим. − Онамни топиб беринг! Қани менинг онам? Қаерда менинг онам? Бош врач кўнгли таскин топар дебми, онам ётган хонага олиб борди. − Мана шу каравотда ётарди, − деди бўлим бошлиғи. − Сиз ... онангизга ўхшаркансиз. − Сизни ўлгунча кутди. Охирги нафасида ҳам «Ўғлим келмадими?» деди бечора, − деб йиғлаб юборди бир ҳамшира. − Ноинсоф, уч кун олдин келсангиз нима қиларди? − Қабрини кўрсатинглар! − дедим бош врачнинг хонасига келганимиздан кейин. − Қаерга кўмгансизлар? − Шаҳардан ташқарида, Кимёгарлар қўрғони деган жойда «Биродарлик қабристони» бор. Ўша ерга дафн қилдик. − Онамни олиб кетаман! Тиригида бир бор келиб кўришга ярамадим, ҳеч бўлмаса жасадини олиб бориб, одамдай кўмай! − Хафа қилаяпсиз, ука, биз ҳам одамдай кўмганмиз, − деди овозини сал баландлатган бош врач. − Ювиб, кафанлаб, жаноза ўқиб, кўмганмиз. − Барибир олиб кетаман, қабрини кўрсатинг! Бош врач кимларгадир телефонда кўрсатма берди. − Юринг, сизни онангизнинг қабрига олиб боришади. Аммо бугун уни безовта қилманг, эртага тайёргарлик кўриб келинг, мен унгача тегишли ҳужжатларни тўғрилаб, тегишли идоранинг рухсатини олиб қўяман. Эртага олиб кетасиз. Мен ўша куни уйга кетмадим. Онамнинг қабри устида қолдим. Укаларимга телефон қилиб, бир юк машинаси билан келишларини тайинладим. Тоғамнинг ўғлига телефон қилиб, тоғамни ҳам олиб келишларини тайинладим. 7. Қабрни очдик. − Ўзинг туш, қўрқма! − деди тоғам. Лаҳадга тушдим. Оппоқ кафаннинг бош томонини секин очдим. Тиригида кўрмаган онажоним билан илк учрашувимиз қабрнинг ичида содир бўлди. Тоғам берган суратдаги қиз, сал улғайган, аммо сира-сира элликка бормаган, ақалли қирққа кирганга ҳам ўхшамайдиган онажоним юмуқ лаблари бир ширин табассумга мойил бўлиб, оппоқ юзидан нур таралиб, худди ўлмагандек, худди ширин туш кўриб, ухлаб ётгандек эди. Онажонимни, озиб, қушдек енгил бўлиб қолган онаизоримни кўтариб, қабрдан чиқдим. − Ҳа, шу энанг! Шу Анбар! − деди тоғам онамнинг юзини очиб кўриб. − Биз мункиллаб қолдик, энанг қарримапти, жиян, энанг ҳечам қарримапти. Эртасига жаноза ўқиб, онамни отамнинг ёнига дафн қилдик. Кейинги куни қизларим, ўғилларимни қабристонга олиб бордим. Бувисининг қабрига бир қучоқ атиргулни қизим, менга ўхшайдиган қизим, аслида онажонимга ўхшайдиган катта қизим, мен энди Анбар деб чақира олмаётган, Онажон деб чақираётган қизим қўйди... 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Открыть в Telegram✒️Каримберди Турамурод. Кўнгли бўшлар ўқимасин! Бу ҳикоя кўз ёши билан, юрак қони билан ёзилган... #АНБАР_ОТИН 1. Фарзандли бўлганимдан бир суюнган отам, унинг қиз эканидан икки суюнди. − Қизингнинг отини Анбар қўямиз, − деди отам кўзлари ёшланиб. − Нега Анбар? Анбар эскича от-ку? Анбар отин қадимда ўтган шоира аёлнинг оти-да. Замонавийроқ от қўйсак бўлмайдими, ота? − Бўлмайди, − деди отам амрона оҳангда. − Қизингнинг оти Анбар бўлади, тамом, вассалом! − Хўп ота, Анбар бўлса, Анбар-да. Сиз нима десангиз, шу. − Ҳали ўғлинг ҳам, қизинг ҳам кўп бўлади. Уларига ўзинг истаган, замонавий отларни қўяверасан. Сенга қиз фарзанд берса, отини Анбар қўяман, деб ният қилиб юрардим, шукур, ниятимга етдим! 2. Отамнинг гапига фаришталар омин деган экан, Анбардан кейин яна икки ўғил ва яна икки қиз кўрдим. Барибир уларга ҳам замонавий исмларни қўёлмадим. Ҳаммасига отам исм қўйиб берди. Ўғилларимга ёзувчиларнинг, қизларимга шоираларнинг исмларини қўйди. Отам ҳамма болаларимни яхши кўрарди. Аммо Анбарга меҳри бошқача эди. Уни бошқача яхши кўрарди. Бир ерга борса, олиб келган совғаларини беришни Анбардан бошларди. Кап-катта одам қариндошларнинг тўй-маъракаларига Анбарни етаклаб борарди. Чойхонага чиқса ҳам Анбарни бирга олиб кетарди. Ҳовлида Анбар сал кўринмай қолса, то топилмагануча «Анбар қани?» деб ҳеч кимни тинчитмасди. Анбар касал бўлмасин, Анбар иситма қилмасин эди, Анбар қолиб, отам инграрди. Анбар тузалгунча отам касал бўлиб қолган кунлар ҳам бўларди. − Ота, бунча яхши кўрмасангиз шу пучуқ Анбарни? − сўраб қолардим баъзан. − Анбар отинни нега яхши кўришимни бир куни айтаман, − деб қўярди отам негадир хомуш бўлиб. − Анбарни отанг туққан, − деб ҳазиллашарди онам. − Сабаби шу. 3. Отам оғир дардга чалиниб қолди. Дўхтирлар «Умид йўқ», дейишгандан кейин уйга олиб келдик. Отам дард азобига зўрға чидар, аммо олдига Анбар кирганда кўз ёшларини тиёлмас эди. − Анбаржонга берган азобларимнинг жазосини тортяпман, − дерди Анбарни бағрига босиб. − Нега ундай дейсиз? − ҳайрон бўларди катта қиз бўлиб қолган Анбар. − Менга қачон азоб берибсиз? Сиз мени бирор марта ақалли уришмагансиз-ку? Отам охирги кун айтди, ҳаммасини. Охирги кун билдик, нега Анбарни бошқача меҳр билан суюшини. − Болам, Анбар отинни эҳтиёт қил! Билиб қўй, Анбар онангнинг оти, ўғлим! У сени, ... жуда яхши кўрарди. Мен Анбарни эҳтиёт қилолмадим. Сени туғаётиб, онангнинг, ... онангнинг эси оғиб қолганди. Дўхтирлар тузалмайди, дейишгач, Қаршидаги руҳий касаллар шифохонасига жойлаштирганман. Онангни топ! Азимова Анбар эди исми шарифи. Мени кечир, болам! Отам бошқа бирор сўз айта олмади. 4. Ўша кундан ёруғ дунём қоронғу бўлди. Онам деб юрган онам менинг туққан онам эмас экан-да? Укаларим, сингилларим ўгай экан-да, менга? Менинг онам ким? У қанақа аёл? Нега отам бирор марта онам ҳақида айтмаган? Отам онамдан хабар олиб турганмикан? Ақалли бирорта сурати йўқмикан, онажонимнинг? Отамнинг маъракалари ўтгандан Қаршига жўнадим. Бозордан нон, янги чиққан мевалардан олиб, руҳий хасталар шифохонасига бордим. − Йўқ, бизда Азимова Анбар йўқ, − деди шифохона қабулхонасидаги ҳамшира. − Балки аввал бўлгандир, ўттиз беш йиллар бўлган тушганларига? Аниқлаб бера олмайсизми? − Озроқ кутиб туринг! − деди ҳамшира ва қалин-қалин дафтарларни варақлай кетди. − Йўқ, бизда ҳеч қачон Азимова Анбар деган касал бўлмаган, − деди дафтарлардан бошини кўтарган ҳамшира. − Қирқ йил аввалги рўйхатларни ҳам қараб чиқдим, йўқ. Балки, Китобдаги шифохонага ётқизилгандир, ўша ерни ҳам бир кўринг! − Буларни хасталарга берсам бўладими? − сўрадим ҳамширадан, қўлимдаги нарсаларни кўрсатиб. − Қолдиринг, қизларга айтаман, тушлик пайти беморларга беришади! − Ўзим олиб бориб берсам, дегандим, − дедим ичимда рўйхатда топилмаган, кўрганим билан на мен танийдиган, на мени танийдиган онамни беморлар ичида кўриб қолиш умиди билан. − Юринг, бўлмаса аёллар бўлимига кузатиб қўяман! Ҳеч кимни бу шифохонага иши тушгулик қилмасин экан. Ҳар бир эшикдаги қулф ва эшик ичкарисидаги темир панжарадаги қулфлар шарақлатиб очилиб, ичкарига кирар экансан, ортингдан аввал эшикдаги, сўнг темир панжарадаги қулфлар яна шарақлатиб қулфланаркан. Кейин йўлакдаги темир панжарадаги қулфлар шарақлатиб очилиб, ичкарига кирар экансан, ортингдан яна темир панжарадаги қулфлар шарақлатиб қулфланаркан. Беморлар ётган палаталарда ҳам, деразаларда ҳам темир панжаралар. − Нега бунча темир панжара, нега бунча қулф? − онам ҳам шундай темир панжаралар орасида қаердадир ётганини ўйлаб, қаҳр билан сўрадим, ўзини бўлим бошлиғи деб таништирган врачдан. − Ахир, бу ер шифохона-ку? Концлагер эмас-ку? Бўлим бошлиғи девордаги ёшгина оқ халатли қизнинг суратини кўрсатди. − Бу қиз эндигина институтни битириб келган, қалби орзуларга тўла врач эди. Беморларни ўз онасидек, опаси ё синглисидек эъзозларди. Уларни касал демасди, «Дам олгани келгансизлар, дам олиб кетасизлар», дерди. Улар нима билан жавоб қилишди? Кутилмаганда унга ташланишиб, бўғиб ўлдириб қўйишди. Бундай воқеалар такрорланишини истамаймиз. Сиз ҳам нарсаларингизни қолдириб, тезроқ кета қолинг! Темир панжаралар орасидан қўлларини узатиб, нон, пул сўраётган аёлларни кўриб, баттар хўрлигим келди. − Ичларингизда Анбар опа деган аёл йўқми? − сўрадим овозим титраб. Беморлар бир-бирига қарашди. Бири баланд овозда саволимни қайтарди. Ҳеч ким мен Анбарман, демади. 5. Бирор ҳафтада аянчлим таассуротларимдан ўзимга келиб, Китобга бордим. Китобда ҳам Азимова Анбар деган касал ҳеч қачон бўлмаганини айтишди. У ердагиларнинг тавсияси билан кейинги ҳафтада Термиздаги руҳий хасталиклар шифохонасига бордим. Термизда ҳам онам топилмади. Бир Анбар исмли аёл бор экан, аммо у мен билан тенгдош чиқди. − Биздаги тузалмайди, деб ҳисобланган кўпгина беморлар анча йил олдин Самарқанддаги шифохонага кўчирилган эди, − деди шифохона бош врачи. − Балки Самарқанддан излаб кўрарсиз, онангизни? − Албатта, бораман, нечта шифохона бўлса, ҳаммасига бораман. Албатта топаман, онамни! Аммо Самарқанддан ҳам, Тошкентдан ҳам, бирорта бошқа шаҳардан ҳам онамни топа олмадим. Онамни ахтариб, билдим, юртимизда руҳий хасталар ҳам, улар даволанадиган шифохоналар ҳам оз эмаслигини. − Чироқчида бир тоғанг бўларди, ўғлим, − деб қолди бир куни онам. − Кичкиналигингда келиб турарди, аммо кўп йил бўлди, келмай қўйганига. Ўша куниёқ Чироқчига жўнадим. Сўраб-суриштириб, тоғамнинг ҳовлисини топиб бордим. Тоғам кексайиб, кўзлари хира тортиб қолган экан. Аммо мени дарров таниди. − Анбарди улимисан? − деди юзларимга тикилиб туриб. − Ҳа, Анбарди ўзи бўпсан. Киччилингдаям энангга ўхшайидинг. Отанг яхшима? − Отам дунёдан ўтиб қолди, тоға. − Яхши бўпти, − деди тоғам кутилмаганда. − Энди борди-келди қисак бўлайкан-да. Отанг биттагина тоғангга сени кўриш учун бориб туришди таъқиқлағанийди. − Тоға, онамнинг бирорта сурати қолмаганмиди? − сўрадим истиҳола билан. − Онам қанақа эди? Онам борлигини отам ўлаётганида айтди, тоға. Уйимизда бирорта сурати ҳам қолмаган экан. − Қаяқтан қосин? Ўзи энанг бир жилғана турди отанг минам. Сени туваятиб, касал бўп қолди. Сўғин отанг жиндихонага обориб тайлади. Самарқанга кўчиргунча бориб турайдим, кейин ўзимди ташвишларим минам бўп, Самарқан боролмадим, жиян. − Самарқанддаги касалхонага бордим. Азимова Анбар деган касал йўқ экан. − Азимова деб изладингма? − ўйланиб қолди тоғам. − Отангди эсидан чиқибди-да? Отанг ўзини памиласи минам беришга ор қиб, бизларди памила минам топширғанийди. Сен Зарипова Анбар деб изла! − Эҳ, шуни эртароқ билмабман, − деб тезда жўнаш тараддудига тушиб қолдим. − Шашма, энангди қизлиғидағи битта расми қоған, шуни опкет! − деди тоғам ва невараларига буюрди. − Шермат! Чамаданди опчиқ! Тоғамнинг невараси бир эски жомадонни олиб чиқди. Тоғам уни очди. Ичи тўла эски хатлар, ҳужжатлар ва бир қоғоз халта тўла расм экан. Тоғам ҳар бир суратни кўзига яқин олиб бориб, тикилиб қарар экан, битта суратни ажратди.
Открыть в Telegram
arabic.uz (matnli kanal)@arabicuz_matnЦитаты2,9 тыс.
MILLIONER KUTUBXONASI@biglibrary_uzЦитаты2,85 тыс.
Sen va Choy@sen_va_choyЦитаты2,7 тыс.
ᴜᴊᴀsᴛɪᴋ ♡@ujastik21Цитаты3,29 тыс.
Ҳаётий сабоқлар@hayotiy_saboqlaarЦитаты2,62 тыс.
Faxriyor Baxtiyorov@faxriyor_ijodЦитаты3,44 тыс.
🌺 𝐁𝐞𝐦𝐞𝐡𝐫𝐠𝐢𝐧𝐚𝐦...🌱@qalbimda_senЦитаты3,5 тыс.
HAYOT | Statuslar Kanali (RASMIY)@hayotЦитаты2,39 тыс.