Тергов департаментида ташкиллаштирилган навбатдаги фуқаролар қабули 102 та мурожаат келиб тушган. Тергов йўналишига оид мурожаатларнинг 9 таси (14 фоизи) қабул жараёнининг ўзида ҳал этилган, 13 таси (21 фоизи) юзасидан фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Қолган 41 та мурожаат (65 фоизи) қўшимча ўрганиш ва тегишли чоралар кўришни талаб этганлиги сабабли масъул раҳбар ва ходимларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинган.
Открыть в TelegramПосты канала ⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
Олий суднинг судьялари М. Эргашев, С.Мамадалиева ва С.Эргашевлар асоссиз ҳукм қилинган терговчини оқлабди. Кўз тегмасин. Охирги пайтлар одамни хурсанд қиладиган ишлар қила бошлади бу маҳкама. Бардавом бўлсин! Оқланишга ҳақли бўлганлар аслида кўп. Буниям тан олиш керак!
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 1 260 |
| 2 ч | 2 610 |
- Через 1 час1 260
- Всего сейчас2 610
Ўрмон қонуни… Барча суд қарорларининг ижросини Олий суд раиси ўринбосари 2026 йил 11 ноябр куни тўхтатган бўлсада, 1990 йилда ташкил этилган фермер хўжалигининг ерлари аукционга чиқариб юборилганлигини қандай тушунишимиз керак? Ёки Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва бошқа идораларнинг 36 йиллик фермер хўжалиги ерларини талашдан бошқа иши қолмадими? Фермер хўжалиги 700 бош чорвасини ҳокимнинг ҳовлисига ҳайдаб борсинми? Нима қилсин бечора?
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 830 |
| 2 ч | 2 440 |
| 4 ч | 3 390 |
- Через 1 час1 830
- Через 6 часов3 390
- Всего сейчас3 390
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 2 270 |
| 2 ч | 2 810 |
| 3 ч | 3 130 |
- Через 1 час2 270
- Всего сейчас3 130
Инсонга қанча кўп қадр берсангиз, у шунча бошингизга чиқишга мойил бўлади. Айниқса, унга бу қадрингизни очиқ-ойдин билдирсангиз... Антон Чехов
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 510 |
| 2 ч | 2 200 |
| 3 ч | 3 180 |
| 7 ч | 3 900 |
- Через 1 час1 510
- Через 6 часов3 900
- Всего сейчас3 900
Мен бир нарсага ҳайронман. Миллионлаб хизматларни кўрсатадиган Давлат хизматлари марказларида "Интернет қотиб қолди, база ишламай қолди, профилактик тадбирлар олиб бораяпмиз"-деган баҳона билан хизмат кўрсатиш тўхтатилмайди ҳисоб. Очиғи, бунақа муаммо кўтарилгани эсимда йўқ. Лекин улардан бир неча минг марта кам хизмат кўрсатадиган Олий суднинг "Адолат" базасида эса ҳар ҳафта нимадир муаммо бор. Балким, масала рақамлаштиришга масъул бўлган шахслардадир? Ахир, юрт битта, ҳаво бир, Интернет ўша, лекин муаммо бирида бор, иккинчисида йўқлиги ғалатику!?
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 2 300 |
| 4 ч | 3 450 |
| 6 ч | 3 780 |
- Через 1 час2 300
- Через 6 часов3 780
- Всего сейчас3 780
Республикамизда: Президент ҳузуридаги ташкилотлар; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралар; Вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар; Инспекциялар ва давлат хизматлари; Давлат марказлари; Алоҳида мақомга эга давлат ташкилотлари сони юздан зиёд эканлиги айтилган эди. Энди тасаввур қилинг, уларнинг ҳар бири, ҳар йили 4 гектардан боғ барпо қила бошласа қандай бўлади?
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 970 |
| 2 ч | 2 540 |
| 4 ч | 3 520 |
| 6 ч | 4 160 |
- Через 1 час1 970
- Через 6 часов4 160
- Всего сейчас4 160
Адолат — давлат биносининг пойдеворидир. Пойдевори емирилган бино қанчалик баланд бўлмасин, бир кун келиб албатта қулайди. Алишер Навоий
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 550 |
| 1 ч | 1 820 |
| 4 ч | 3 080 |
| 6 ч | 3 780 |
- Через 1 час1 820
- Через 6 часов3 780
- Всего сейчас3 780
БМТ ҳисоботида дунё бўйлаб 645 миллион киши очликдан азият чекаётгани қайд этилган. Тасаввур қиляпсизми? Биз-чи? Эрталаб уйғонамиз, яқинларимиз ёнимизда, осмонимиз тинч, дастурхонимиз тўкин бўлса-да, баъзида нимадандир кўнглимиз тўлмайди. Гўёки бу тинч ва осуда ҳаёт одатий ҳолга айланиб қолгандек. Аммо кимдир учун айнан шу оддий кунлар энг катта орзу эканини унутмайлик, дўстлар. Тинчлигимизни, яқинларимизни, дастурхонимиздаги тўкинликни қадрлайлик.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 747 |
| 2 ч | 1 720 |
| 4 ч | 3 540 |
| 6 ч | 4 410 |
- Через 1 час747
- Через 6 часов4 410
- Всего сейчас4 410
Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз вақтида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. 23 ноябрда Президентнинг расмий сайтида эълон қилинган хатда у болалигидаги оғир меҳнат, оиласидан узоқда ўтадиган сафарлар ва ўзига энг кўп етишмаётган нарса — вақт ҳақида сўз юритган. Мактубнинг эътиборли жиҳати — оиладаги оддий савол давлат раҳбарининг ўз ҳаёти ва вазифалари ҳақидаги очиқ мурожаатига айланган. Шавкатбек хайрлашиш пайтида бобосидан: «Нега сиз доим узоқ сафарларга кетасиз?» деб сўраган. Президент шошилгани учун ўша пайтда тўлиқ жавоб беролмаганини ёзган. «Мен нафақат сенинг, балки сенга ўхшаган миллионлаб Ўзбекистон фарзандларининг келажаги ҳақида ҳам ўйлашим, қайғуришим керак», — дейилади мактубда. Мирзиёев набираси ёшида ёзнинг иссиғида ғўза чопгани, совуқда пахта терганини эслаган: «Мактабда ўн йил ўқиган бўлсам, шунинг деярли ярми далада ўтган. Қийинчиликлар бизни эрта улғайтирган». У бундай азобларни бугунги болаларга раво кўрмаслигини, Президент бўлганидан сўнг дастлабки ишларидан бири болаларни пахта далаларидан мактабга қайтариш бўлганини таъкидлаган. Маълумот учун, Халқаро меҳнат ташкилоти 2022 йилда эълон қилган баҳолашида Ўзбекистонда 2021 йилги пахта мавсумида тизимли болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам берилганини қайд этган. Ташкилот ҳисобича, соҳадаги ислоҳотлар давомида қарийб икки миллион бола болалар меҳнатидан, ярим миллион катта ёшли киши эса мажбурий меҳнатдан озод қилинган. Мактубдаги яна бир шахсий иқрор — вақт танқислиги. Мирзиёев набираси «Ҳозир сизга нима кўпроқ етмайди?» деб сўраса, «Вақт етмайди, вақт!» деб жавоб беришини айтган. У режа ва ташаббусларини амалга ошириш учун кам ухлаб, кўп ишлаётганини ёзган. Набирасига берган маслаҳатлари орасида замонавий технологияларга муносабат ҳам бор: гаджетлар ва сунъий интеллектдан унумли фойдаланиш, аммо уларга қарам бўлиб қолмаслик. Шунингдек, тил ўрганиш, бошланган ишни тугатиш ва муваффақиятсизликдан кейин ҳам ҳаракатни давом эттиришга чақирган. «Президент бобонг Шавкат Мирзиёев» деб имзоланган мактуб якунида бу насиҳатлар Ўзбекистоннинг барча болаларига бағишлангани айтилган.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 740 |
| 2 ч | 2 480 |
| 7 ч | 3 120 |
| 25 ч | 6 440 |
- Через 1 час1 740
- Через 6 часов3 120
- Через 24 часа6 440
- Всего сейчас6 440
Ўтган ҳайъат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов 20 йиллардан бери туғруқхона бош врачи лавозимини бўшатмай келаётганлар борлигини, уларни шу пайтгача ҳеч ким жойидан қимирлата олмаганлигини танқид қилибди. Ҳурматга сазовор фикрлар👍 PS: Бу “касаллик”ни “даволаш”ни пойтахтдан бошлаш керак.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 980 |
| 1 ч | 1 990 |
| 3 ч | 3 140 |
| 6 ч | 3 460 |
| 25 ч | 4 720 |
- Через 1 час1 990
- Через 6 часов3 460
- Через 24 часа4 720
- Всего сейчас4 720
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 23 ноябрдаги қарорига асосан 7 нафар судья ўн йиллик муддатга, 1 нафар судья муддатсиз даврга, 4 нафар судья судьялик ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Тайинланганлар орасида Абдураҳмонова Гўзал Исраиловнанинг ҳам борлиги эса алоҳида мамнуният бахш этади. Суд тизимида аёл раҳбарларимиз янада кўпайсин!
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 940 |
| 2 ч | 2 500 |
| 3 ч | 3 090 |
| 6 ч | 4 010 |
| 24 ч | 4 870 |
- Через 1 час1 940
- Через 6 часов4 010
- Через 24 часа4 870
- Всего сейчас4 870
24 ноябрь куни Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионлиги учун биринчи партияни оқ доналарда бошлайдиган бўлди. Шахмат тожи учун курашда Жавоҳирга омад ва мустаҳкам ирода тилаймиз. Унинг жаҳон чемпиони сифатида тарихга киришини ва Янги Ўзбекистон фарзандлари нималарга қодир эканлигини бутун дунёга кўрсатишини истаймиз! Олға, Жавоҳир! 🇺🇿♟
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 2 100 |
| 3 ч | 3 260 |
| 7 ч | 4 070 |
| 24 ч | 4 790 |
- Через 1 час2 100
- Через 6 часов4 070
- Через 24 часа4 790
- Всего сейчас4 790
Сиз нима деб ўйлаган эдингиз? 2026 йил 17 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 324³⁹-моддасининг олтинчи қисмини Конституциянинг 28, 54 ва 55-моддаларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқилган иш юзасидан қарор қабул қилган. Унга кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Олий судда тафтиш тартибида кўрилгач, чиқарилган қарор узил-кесил ҳисобланади ҳамда унинг устидан бошқа шикоят қилиб бўлмайди. Бу қоида Конституцияга мувофиқ деб топилган.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 995 |
| 2 ч | 2 630 |
| 4 ч | 3 350 |
| 7 ч | 3 960 |
| 25 ч | 4 560 |
- Через 1 час2 630
- Через 6 часов3 960
- Через 24 часа4 560
- Всего сейчас4 560
Адолатсизликка учрашни хоҳламайсанми!? Адолатсизликка учраганларнинг ҳаққи учун кураш. Ғарб жамиятларининг ютуқлари ҳам айни шунда. Улар кимнингдир адолати учун бутун бир жамият бўлиб ҳаракатланишади. Биз эса, қачонки ўзимиз адолатсизликка учрасаккина адолатлаб қоламиз. Бироқ ҳаракатларимиздан ҳеч қандай самара бўлмайди, чунки бошқалар ҳам бир пайтлари сиз жим турган каби сукут сақлайди. Шуни унутмангки, кимгадир қилинган адолатсизлик — сизга ҳам қилинган адолатсизликдир. Чунки бугун бировга қилинган адолатсизлик эртага сизга ҳам қилинади. Шунинг учун қаердаки адолатсизлик кўрсангиз, ўзингизга қилингандек ҳаракат қилинг. Шундагина адолатсизликка учрамайсиз!
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 2 040 |
| 2 ч | 3 220 |
| 3 ч | 3 760 |
| 7 ч | 4 590 |
| 24 ч | 6 070 |
- Через 1 час2 040
- Через 6 часов4 590
- Через 24 часа6 070
- Всего сейчас6 070
Тошкент вилояти судлари иш кўришни ҳалиям бошлагани йўқ. Жаноб Раис, илтимос мажлисни тўхтатинг. Бир неча юзлаб одамлар вилоят суди ҳамда туман, шаҳар судларининг остонасида кўзи мўлтираб ўтирибди.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 3 120 |
| 7 ч | 3 770 |
| 24 ч | 4 400 |
- Через 6 часов3 770
- Через 24 часа4 400
- Всего сейчас4 400
Тарафларга суд қароридан нусха бериш учун қонун белгилаган муддат бир неча баравар ўтиб кетганидан кейин Тошкент вилояти суди ва адвокатлар гуруҳига амалий ёрдам сўраб мурожаат этдим. Мурожаатимда базага бошқа иш бўйича чиқарилган суд ҳужжатини бириктириб қўйишганликларини ҳам билдирдим. Натижа чиқмади. Яна биз ёмон.....
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 4 ч | 3 420 |
| 6 ч | 3 900 |
| 25 ч | 4 640 |
- Через 6 часов3 900
- Через 24 часа4 640
- Всего сейчас4 640
Одамлар судга охирги умид сифатида келади. Агар инсон суддан адолат топмаса, давлатга бўлган ишонч ҳам заифлашади. Саида Мирзиёева
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 3 860 |
| 7 ч | 4 090 |
| 24 ч | 4 670 |
- Через 6 часов3 860
- Через 24 часа4 670
- Всего сейчас4 670
Шундай шароитда қурилиш ишларининг олиб борилиши инсонлар ҳаётига хавф солмайдими? Самарқанд шаҳри, “Ипак йўли” маҳалласидаги аҳвол экан. Масъуллар эътибор қаратиши керак бўлган ҳолатга ўхшаяпти.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 17 ч | 4 270 |
| 24 ч | 4 670 |
- Через 24 часа4 670
- Всего сейчас4 670
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги “Ғишткўприк” чегара божхона пости 25 ноябрь куни ишга тушар экан. Фуқароларни ўтказиш жараёни ўша куни соат 16:00дан бошланиши айтилмоқда.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 18 ч | 4 420 |
| 24 ч | 4 730 |
- Через 24 часа4 730
- Всего сейчас4 730
Биз мошкичирига навбатда туриб мақтанаётган ёки қайсидир артистни пул қистирган одамга дўқ-пўписасини муҳокама қилаётган бир пайтда, дунё олимлари ГОЛОГРАММАЛАР устида иш олиб бормоқда. Бу албатта, ҳазил. Аммо технология олами ҳақиқатан ҳам катта ўзгаришлар арафасида турибди. Олимлар телефон ва компьютер экранларини ҳавода намоён бўладиган уч ўлчамли тасвирлар билан алмаштириш устида бир неча йилдан бери ишламоқда. Тасаввур қилинг, телефонингиздаги ҳужжатлар, суратлар ва бошқа маълумотлар кўз олдингизда фазовий шаклда ҳавода пайдо бўлади. Бу фантастика эмас. 2025 йилда Шотландия олимлари голографик дисплей яратиш бўйича янги технологияни намойиш этди. Японияда ҳам смартфон тасвирини ҳавода кўрсатиш прототипи ишлаб чиқилди. Албатта, бу технологиялар ҳали оммавий фойдаланишга тайёр эмас. Аммо изланишлар давом этмоқда.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 22 ч | 5 280 |
| 25 ч | 5 440 |
- Через 24 часа5 440
- Всего сейчас5 440
Адвокат Эргаш Ишмуратов: Тошкент вилояти судининг меҳнат инспектори иши юзасидан берган расмий муносабатини ва бунга нисбатан ҳамкасбимнинг жавоб фикрларини ўқиб, бир ҳақиқатга яна бир бор амин бўлдим: бизда ҳали-ҳамон “муаммонинг ечимини излаш” ўрнига, “муаммони айтган одамни обрўсизлантириш” услуби урфдан қолмабди. Аввало, суд муносабатидаги “суд ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигига фақат юқори суд инстанциялари томонидан ҳуқуқий баҳо берилади” деган гапга тўхталсак. Тўғри, процессуал қонунчиликка кўра, қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш ваколати фақат юқори инстанцияда. Лекин расмий процессуал баҳо бериш билан жамоатчилик назорати ва илмий-амалий танқидни аралаштирмаслик керак! Қонунчиликда қонуний кучга кирган ёки апелляцияда кўрилган суд қарорларини ҳуқуқшунослар, журналистлар ва фуқаролар томонидан муҳокама қилиш, ундаги мантиқий ва ҳуқуқий зиддиятларни кўрсатиб бериш тақиқланмаган. Аксинча, очиқлик ва ошкоралик — одил судловнинг бош принципи эмасми? Ҳамкасбим келтирган аниқ ҳуқуқий важларнинг бирортасига асосли раддия бериш ўрнига, эътиборни чалғитиб, киноя билан “тажрибали ҳуқуқшунослар” дея унинг шахсиятига ўтиш — давлат органига ярашмайдиган ҳолат. Суд қарорлари юзасидан ижтимоий тармоқларда асосли фикр билдиришни “судга таъсир кўрсатиш” деб хаспўшлашнинг эса аллақачон сийқаси чиқиб кетди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу борада жуда аниқ ва қатъий позицияни билдирганлар: “Танқид — келажак меваси. Танқидга тўғри қараган, ундан тўғри хулоса чиқарган раҳбар ютади. Танқидни қабул қилмаган, уни эшитишни истамаган раҳбарнинг эса келажаги йўқ”. Шунингдек, халқимизда ва жаҳон тафаккурида бежизга айтилмаган: “Дўст ачитиб гапиради, душман кулдириб”, “Ойнага қараб юзинг қийшиқлигини кўрсанг, ойнадан ўпкалама”. Танқидчининг шахсиятига ёпишиш, уни киноя билан обрўсизлантиришга уриниш — аслида ўша келтирилган важлар олдида ожиз қолишнинг белгисидир. Ҳамкасбим айтганидек, у ҳеч қачон “тажрибали ҳуқуқшунос” деган унвонга даъвогарлик қилмаган, лекин энг муҳими — виждонини пулга сотмаган ва кимгадир яхши кўриниш учун инсон тақдирига бефарқ қараб, адолатсизлик қилмаган. Бу сўзларни бутун Ўзбекистонга баралла айта олиш эса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Суд тизимидан кутиладиган нарса — муаммони кўтарган ҳуқуқшуносларга “дарс ўтиш” эмас, балки ҳар бир қарор ортида инсон тақдири ва оиласи турганини унутмаган ҳолда, қонун ва адолат устуворлигини амалда таъминлашдир. Хулоса шуки, адолатли ва асосли қарор қабул қилган идора ҳеч қачон танқиддан чўчимайди ва шахсиятга ўтмайди — у шунчаки ўз қарорининг қонунийлигини фактлар билан исботлаб беради. Қолган барчаси эса ожизликни яширишга уринишдан бошқа нарса эмас.
Открыть в TelegramБор гап аслида бу! Апелляция инстанцияси ҳам ўзининг ажримини эълон қилгач, Тошкент вилояти судлари томонидан асоссиз равишда судланган меҳнат инспекторига оид суд қарорлари юзасидан мана бу ва мана бу постларимизни эълон қилган эдик. Унда нима учун суд қарорларини ноқонуний ва адолатсиз деб ҳисоблашимизни асослашга ҳаракат қилдик. Тошкент вилояти суди ушбу постларимизга қуйидаги мазмунда муносабат билдирибди: “Қонун билан муайян суд иши юзасидан чиқарилган суд ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигига фақат юқори суд инстанциялари томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши белгиланган. Бинобарин, мазкур иш юзасидан тарафларга суд қарорларидан норози бўлган тақдирда шикоят (протест) билдириш тартиблари ҳам тушунтирилган. Ўйлаймизки, бу процессуал тартибларни ижтимоий тармоқда бонг ураётган «тажрибали» айрим ҳуқуқшунослар ўзлари яхши билишади.”. Ўртоқлар, муносабатингиздаги суд қабул қилган қарор юзасидан ижтимоий тармоқларда фикр билдириш судга таъсир кўрсатиш ҳисобланади, деган гапларнинг сийқаси чиқиб кетди. Шунчаликки, эшитган одамнинг энсаси қотадиган бўлди. Шахсиятга ўтиб, даражаларингни билдириб қўйгунча, биз келтирган важларнинг ҳеч бўлмаса биттасига қарши асос келтирганингизда миннатдор бўлармидик балким. Қолаверса, мен ҳеч қачон тажрибали ҳуқуқшунос деган номга даъвогарлик қилмаганман. Лекин айримларга ўхшаб, виждонимни пулга сотмаганлигим ёки қайсидир каттаконга яхши кўриниш учун инсонларга адолатсизлик қилмаганлигим аниқ. Бу гапни бутун Ўзбекистонга баралла айта олиш эса ҳамма эркакка ҳам эмас! Бор гап аслида бу!
Открыть в TelegramБугун Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали директори, тажрибали шифокор синглим Гулзода Шухратовна Негматованинг туғилган куни🥰 Ҳурматли Gulzoda синглим, таваллуд кунингиз муборак бўлсин!🎉 Сизга аввало мустаҳкам соғлиқ, қалб хотиржамлиги, оилавий бахт ва ҳаётингизнинг ҳар бир кунида қувонч тилайман. Инсон дардига малҳам бўлиш, унинг оғриғини енгиллатиш, умид ва ишонч бағишлаш — ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бу нафақат касб, балки юксак инсонийлик, меҳр ва виждонни талаб қилади. Сизга ана шу эзгу фазилатлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин. Беморларингиз дуоси, яқинларингиз меҳри, ҳаётнинг гўзал лаҳзалалари сизга куч ва илҳом бағишласин. Ўзингиз ҳам доимо эътибор, меҳр ва бахт оғушида яшанг.🤲🏻❤️ Умрингиз шифо улашган қўлларингиз каби хайрли, қалбингиз каби пок, ҳаётингиз эса гўзал ва мазмунли бўлсин! Туғилган кунингиз муборак бўлсин синглим! 🌷 Малика Майя PS: Бу гўзал қиз бизга ҳам сингил бўлади. Шу сабабдан опамизнинг табрикларига тўлиқ қўшиламиз.
Открыть в TelegramГазлаштирилмаган ҳудудларда ноябрь ойи учун электр энергияси тўловлари 350 кВт·соатлик базавий меъёр асосида ҳисобланади. Иситиш мавсумида табиий газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш имконияти чекланган ҳудудлардаги хонадонлар учун электр энергиясининг базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди. Ушбу хонадонлар 350 кВт·соатгача электр энергияси учун 1 кВт·соатга 650 сўмдан тўлайди. Янги тартиб 1 ноябрдан амал қилади. Имтиёздан фойдаланиш учун ариза ёки қўшимча ҳужжат талаб этилмайди — у тасдиқланган рўйхат асосида автоматик қўлланилади. Рўйхатларни шакллантириш ва биллинг тизимига киритиш ишлари 25 ноябрга қадар якунланади. Масалан, ой давомида 300 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилган хонадон аввалги меъёр бўйича 220 минг сўм ўрнига янги тартиб асосида 195 минг сўм тўлайди. Энергетика вазирлиги
Открыть в TelegramБугунги дам олиш кунини Олий суд ва Тошкент шаҳар судининг жамоаси савоб ишга бағишлашибди. Робахон Махмудова ва Маликахон Қаландаровалар ҳам томошабин эмас☺️
Открыть в TelegramАнча йиллар олдин депутатларимизнинг фаолиятига Президентимиз ҳам жиддий эътироз билдирган экан. Ўшандан буён нима ўзгарди?
Открыть в Telegram10 минг АҚШ доллари билан қўлга тушган қайси суднинг ходими, қайси судьянинг ёрдамчиси эканлигини айтасизларми ёки ўзимиз айтайликми?
Открыть в TelegramНега газлашмаган ҳудудларда 350 кВт.соатлик базавий меъёр автомат ишга туширилмади? Ўзбек амалдорлари ўзларининг манфаатига келганда қоидаларни дарҳол ишга туширишади. Халқнинг ҳаққига келганда эса ҳар доим сансалорлик ёки отангга бор - онангга бор. Бугун 21 ноябрь. Лекин табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлар учун белгиланган 350 кВт.соатлик базавий меъёр ишга туширилмаган. Андижондан Қашқадарёгача, Намангандан Самарқандгача газсиз ҳудудларда яшовчи истеъмолчилар, 350 кВт.соатлик базавий меъёрдан фойдаланиш учун улар ҲЭТга бориб, «туя эмасликларини» исботлашлари керак эканлигидан ёзғиришмоқда. Ўзбекистонда газлашмаган камида 4 миллион уй хўжалиги бор. ҲЭТдаги жаноблар учун энди шу 4 миллион қоракўз хат ҳужжат - ариза қилиб, электр идораси остонасида ялиниши керакми? Ҳукумат ҳужжатида аниқ-тиниқ ёзиб қўйилмаганмиди, газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин бўлган абонентлар рўйхати Энергетика вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ таклифлари асосида вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланади, деб? Ҳужжат имзоланганига 3 ҳафтадан ошди? Қани рўйхат? Нега ҲЭТдагилар абонентларнинг қонуний талабларини бажармаяпти? Нега газсиз абонентлар ҲЭТ базасига шу пайтгача киритилмаган (чиқинди абонентларини шессекендда киритгандинглар-ку)? Ҳужжатда абонентлар сарсон бўлсин, улар газга уланмагани ёки гази йўқлиги исботласин, дейилмаган эдику. Ҳокимият, ҲЭТ ва Ҳудудгаз рўйхатни келиша олмаётган бўлса, бу сизларнинг муаммоингиз — Конституциянинг 20- моддасини ўқинглар. Сизларнинг ҳаракатингиз ё ҳаркатсизлигингиздан истеъмолчилар жабр чекмаслиги керак. Агар шу тартибнинг ўрнига халқдан жарима ё яна бирон янги тўлов ундириш белгиланганида ҳам шунақа чўзиб ўтиришармиди бу қорни тўқлар?
Открыть в Telegram