🇹🇷🇮🇱 Эрдўғон ислом оламини Исроилга қарши бирлашишга чақирди “Менимча, ислом олами ҳам ўзини ислоҳ қилиши керак. Фақат бошқаларга таяниб қолиш ўрнига, биз, мусулмонлар ҳаракат қилишимиз ва Исроилга нисбатан янада кучлироқ босим ўтказилишини таъминлашимиз лозим. Ислом олами сифатида биз қиш шароитлари янада оғирлашишидан олдин Ғазога кўпроқ гуманитар ёрдам етказиб бериш учун янада кўпроқ саъй-ҳаракат қилишимиз шарт”, деган Туркия Президенти. 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в TelegramПосты канала Xalqaro siyosat
🇷🇺🇨🇳 Путин ва Трамп учрашувида Россия ва АҚШдан бир неча киши иштирок этади, - Ушаков Россия Федерацияси президенти ёрдамчисининг сўзларига кўра, эртага Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг уч томонлама учрашувида иштирок этадиган делегациялар иштирокчилари аллақачон келишиб олинган. Ушаковнинг қайд этишича, Путин, Си Цзиньпин ва Трамп уч томонлама учрашув муддатини ўзлари белгилайдилар. 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram🇷🇺🇺🇸🇨🇳 19-ноябрь куни бўлиб ўтадиган Россия-АҚШ-Хитой саммитига бир соат вақт ажратилган - Песков 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram🇷🇺🇨🇳 Путин ядровий портфелини ўзи билан бирга Хитойга олиб борди. ОАВ хабарларига кўра, Путин ўзи билан Хитойга ядровий портфель олиб келган. Россия президентининг ёрдамчиси журналистларга стратегик ядровий кучларни бошқариш учун мўлжалланган айнан шу портфелни олиб юрганини тасдиқлади. 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram🇨🇳 Давлат раҳбарлари саммит доирасида биргаликда суратга тушди. 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram🇨🇳🇺🇸🇷🇺 Путин, Трамп ва Си Сзинпин бир-бирининг қўлини сиқиб, қисқача фикр алмашди. 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram🇺🇸🇮🇷🇨🇳🇷🇺 Трамп Эрон билан уруш якунига «жуда яқин» эканини айтди ҳамда Си Цзиньпин ва Владимир Путиндан бу урушни тугатишда ёрдам сўраш ниятида эканини билдирди - CNBC 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram🇺🇸🇷🇺🇨🇳🇪🇺 Трамп, Си ва Путин Европани кулгили аҳволда қолдирмоқда — ва бунга Европанинг ўзи айбдор - Newsweek Newsweek нашри Европа Иттифоқининг "Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари саммити"да — аниқроғи, Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити доирасида ўтаётган уч томонлама учрашувда — иштирок этмаслигини афсус билан қайд этади. APECга аъзо бўлган ягона Европа давлати — бу Россия. "Кўп жиҳатдан, Европа бу берк кўчага ўзини ўзи етаклади. Бу ўнлаб йиллар давом этган сиёсий парокандалик, ўз хавфсизлигига етарли маблағ ажратмаслик ҳамда Қўшма Штатларга ҳаддан ташқари қарам бўлиб қолишнинг оқибатидир. Европа хавфсизлик стратегиясидаги камчиликлар трансатлантик алоқаларнинг заифлашувига ҳам ҳисса қўшди. Бугунги кунда Европа четда қолмоқда; у Путиндан қўрқиб, гўё фалаж бўлиб қолган" - деб ёзган нашр. ʼʼ👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram🇺🇸🇨🇳 Xinhua агентлигининг хабар беришича, Доналд Трамп APEC саммитида иштирок этиш учун Хитойнинг Шенчжен шаҳрига етиб келди. Си Цзиньпин Трампни шахсан кутиб олди. 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram🇷🇺🇨🇳 Путин Си билан учрашди Россия Президентининг баёнотлари: ▪️Россия ва Хитой янада адолатли кўп қутбли тартибни яратишга конструктив ёндашувга амал қилмоқда. ▪️Россия ва Хитойнинг умумий мақсади Осиё-Тинч океани минтақасида фаровонликни таъминлашдир. ▪️Пекин томонидан ташаббус кўрсатилган визасиз режим туфайли Россия ва Хитой ўртасидаги ўзаро туризм ўсиб бормоқда. ▪️Россия ва Хитой икки мамлакат халқларига фойда келтириш учун биргаликда ишламоқда. Си Цзинпиннинг баёнотлари: ▪️Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар кенг истиқболларга эга ва глобал иқтисодий шароитларга боғлиқ эмас. ▪️Россия-Хитой ҳар қандай қийинчилик ва бўрондаги кема каби барқарор бўлиб қолмоқда. ▪️Хитой Осиё-Тинч океани минтақасида фаровонликни таъминлаш учун Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёр. ▪️Россия-Хитой муносабатлари дунёга янада барқарорлик олиб келади ва кенг истиқболларга эга. ▪️Хитой ва Россия кўп қутбли дунёни шакллантиришга ва халқаро муносабатларни демократлаштиришга ҳисса қўшади. 👉@Xalqaro_xabar
Открыть в Telegram🇷🇺🇨🇳 Путин Хитойда мана шундай кутиб олинди. 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram🇺🇸🇷🇺🇨🇳 Путин Хитойнинг Шенчжен шаҳрига ташриф буюрди Путин Россиянинг ядровий қуролга эга стратегик бомбардимончи самолётлар ҳамроҳлигида келди. Ту-95МС самолёти, РФ-94202 ва РФ-94188 дум рақамлари билан Осиё мамлакатлари устидан учиб ўтиб, аввал Ветнамдаги Да Нанг аеропортига қўнди, деб хабар беради Avivechtor компаниясининг OSINT таҳлилчилари. Х-102 ядровий қуролга эга ракеталарни ташишга қодир самолётга оғир техника ва қўшинларни ташиш учун мўлжалланган иккита Ил-76-MD самолёти ҳамроҳлик қилди. Бу Россия ҳарбий самолётларининг Ветнамда 12 йил ичида биринчи марта бўлиши: 2014 йилда улар мамлакатда ёқилғи қуйиш учун қисқа вақтга тўхташганди. Тайван расмийлари сешанба куни эрталаб Тайваннинг шарқий қирғоғида иккита Россия самолёти топилгани ҳақида хабар беришди. Аввалроқ, Япония ҳукумати иккита Россия самолёти Окиношима ороли яқинида унинг ҳаво ҳудудини бузганини айтди. Уларни ушлаб олиш учун Япония ҳаво кучлари қирувчи самолётлари юборилган хабар қилинган эди. 👉@Xalqaro_xabar
Открыть в Telegram🇺🇿🇮🇷Ўзбекистон Эронга норозилик нотаси топширди ва Самарқанд ҳақидаги постларни ўчириш талаб қилинди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг айрим хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Самарқанднинг тарихий-маданий меросини бирёқлама талқин қилувчи ва сиёсий мақсадларга йўналтирилган материаллар эълон қилингани юзасидан Эрон томонига қатъий эътироз билдирди. 23 октябрь куни Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга тегишли норозилик нотаси топширилди. Учрашувда Самарқанд, Бухоро, Хива ва халқимизнинг кўп асрлик тарихи, давлатчилик анъаналари ва маданий тараққиётининг ажралмас қисми экани таъкидланди. Ўзбекистон Эрон томонини тегишли постларни дипломатик ваколатхоналарининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олиб ташлашга ҳамда бундай ҳолатлар такрорланишига йўл қўймасликка чақирди. ТИВ Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросни бирёқлама талқин қилишга нисбатан принципиал позицияси сақланиб қолишини билдирди. 👉@Xalqaro_xabar
Открыть в Telegram🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трамп агар тинчлик келишувига эришилмаса, Украина ва Россияга 200% тарифларни жорий этиш билан қўрқитди. "Тарифлар бизга саккизта урушни тугатишга ёрдам берди. Балки биз бу ёндашувни Украина ва Россияга нисбатан қўллашимиз керакдир. Мен бу ҳақда илгари ўйламаган эдим, лекин барибир бу иш бермайди, чунки биз улардан кўп нарса сотиб олмаймиз", деди АҚШ президенти. 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram🇮🇱🇶🇦 Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу: «Мени Қатар тарафдори бўлишда айблашмоқда. Ҳолбуки, Қатарни бомбалаган менман. Мен Қатарга ҳужум қилдим». 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram🇺🇦 Зеленский Россия тўлиқ кўламли босқинни бошлашини кутмаганини тан олди Владимир Зеленскийнинг айтишича, у Россиянинг кенг кўламли ҳужум бошлашига ишонмаган. Унинг фикрича, Ғарб давлатлари бунга ишонч ҳосил қилганида, олдини олиш чораларини кўрган бўларди. Зеленскийнинг таъкидлашича, Путин ҳам Европа раҳбарларини босқин бўлмаслигига ишонтириб, ҳаммани моҳирона алдаган. 2022 йил 19 январда, Ғарб разведка хизматлари Россия ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантираётган бир пайтда, Зеленский украиналикларга видео мурожаат йўллаб, ваҳимага тушмасликка ва босқин ҳақидаги хабарларга ишонмасликка чақирган эди. «Май ойида эса, ҳар доимгидек, қуёш, дам олиш кунлари, шашлик. Ғалаба куни», — деган эди у. Бироқ Ғарб давлатлари элчихоналарининг эвакуация қилиниши ва АҚШ президенти Жо Байденнинг қайта-қайта берган огоҳлантиришлари ҳам Россия ҳужуми эҳтимолини кўрсатаётган бўлган. 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram❗️🇷🇺 Путин Россия ҳақида: «Россияни жанг майдонида мағлуб этиш имконсиз экани ҳаммага аён бўлди. Россияга стратегик мағлубият етказиш ҳақиқатга тўғри келмайди. Менимча, асрлар давомида Россияга стратегик мағлубият етказишга интилиб келганлар замонавий ҳаёт воқеликларини тан олиб, Россия билан дўстона муносабатларда яшаш яхшироқ эканини тушуниб етишади. Бу уларнинг ўз халқлари манфаатларига ҳам мос келади» 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram❗️🇺🇦 Зеленский: «Ядро қуролига эга давлатлар билан нима содир бўлишини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Улар билан муносабатларда ҳаммаси оддий эмас. Аммо биз ядро қуролидан воз кечганимиздан кейин ҳужумга учрадик» 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram❗️ Марказий Осиёга Россия ёки Украина ғалабаси қандай таъсир қилади? [ Раббимов фикри ] 👉@Xalqaro_xabar 🤝Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring...
Открыть в Telegram