Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 30 ёшга яқинлашди
Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,6 ёшни ташкил этмоқда. Аҳолининг ўртача ёши бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида, энг паст кўрсаткич эса Сурхондарё вилоятида қайд этилган.
Миллий статистика қўмитасининг аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида қайта ҳисобланган маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,6 ёшни ташкил этган.
Аввалги ҳисоб-китобларда ушбу кўрсаткич 29,5 ёшни ташкил қилган эди.
Эркакларнинг ўртача ёши 29,1 ёшни, аёлларники эса 30,2 ёшни ташкил этмоқда.
Ҳудудлар кесимида аҳолининг ўртача ёши:
Тошкент шаҳри — 33,6 ёш;
Навоий вилояти — 31 ёш;
Қорақалпоғистон Республикаси — 30,9 ёш;
Бухоро вилояти — 30,8 ёш;
Тошкент вилояти — 30,1 ёш;
Фарғона вилояти — 30 ёш;
Хоразм вилояти — 30 ёш;
Сирдарё вилояти — 29,6 ёш;
Андижон вилояти — 29,3 ёш;
Наманган вилояти — 28,8 ёш;
Самарқанд вилояти — 28,4 ёш;
Жиззах вилояти — 27,9 ёш;
Қашқадарё вилояти — 27,8 ёш;
Сурхондарё вилояти — 27,4 ёш.
Шундай қилиб, аҳолининг ўртача ёши энг юқори бўлган Тошкент шаҳри билан энг паст кўрсаткич қайд этилган Сурхондарё вилояти ўртасидаги тафовут 6,2 ёшни ташкил этмоқда.
2010 йилда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 27 ёш бўлган. Ўтган 16 йил давомида ушбу кўрсаткич 2,6 ёшга ошган.
Манба: kun.uz
👉Врачи Узбекистана