💧 Толибон Қўштепа каналига яқин орада Амударёдан сув оқизиш бошланишини маълум қилди. Афғонистон Миллий тараққиёт корпорацияси канал қурилиши 99 фоизга якунланганини айтди. Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ўтган ҳафта канал 2030 йилгача Амударёдан сув олмаслигини айтган эди. Сув масаласига қизиқадиган яқинларингизга юбориб қўйинг. 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
Открыть в TelegramПосты канала VETLEGNEWS
Миллий гвардия томонидан қўриқланиши мумкин бўлган объектлар турлари 13 тадан 24 тага етказилади. 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
Открыть в TelegramO‘zbekiston eng ko‘p mol go‘shtini Hindistondan import qilmoqda 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
Открыть в TelegramУйга субсидия тизими ишламай қолди. 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
Открыть в Telegram❗️Семестрда 74 соатдан ортиқ сабабсиз дарс қолдирган талаба ўқишдан четлаштирилиши мумкин Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига кўра шундай тартиб амал қилади, бу тахминан 37 жуфт дарс дегани. Шифокор маълумотномаси билан тасдиқланган дарслар ҳисобга олинмайди. Контракт пулини ўз вақтида тўламаслик ва ички тартибни бузиш ҳам ўқишдан четлаштиришга сабаб бўлиши мумкин. Талаба танишларингизга юбориб қўйинг. 👉 Bizga obuna böling – @VeterinariansUzbekistan
Открыть в TelegramФаросатни инсонга болаликдан ўргатиш керак. Бу борада Япония тажрибасидан тарбиянинг икки усулини ўрганишимиз керак: 1. Болани қатъий тартибга риоя қилишга ўргатиш; 2. Болани олишга эмас, беришга ўргатиш. 👉 Bizga obuna böling – @VeterinariansUzbekistan
Открыть в Telegram#Диққат ☕️ Ёш болаларга кофе берманг бош оғриғи келиб чиқиб асабий бўлиб қолар экан! Яқинларга юбориб қўямиз. 👉 Bizga obuna böling – @VeterinariansUzbekistan
Открыть в Telegram📕Konstitutsiyasiz bir kun 🛡Har yili 8 dekabr kuni yurtimizda Konstitutsiya kuni keng nişonlanadi. Bu bayram faqat taqvimdagi qizil kun emas. Bu Asosiy qonun ötmişimiz, bugunimiz va hali dunyoga kelmagan kelajak avlodlarimizning huquq va erkinliklarini kafolatlab turgan bebaho poydevordir. 📌Heç tasavvur qilib körganmisiz: bir kun uyğonsangiz, yurtda fuqaroning erki, uyi va hurmati himoya qilinişini belgilaydigan Konstitutsiya yöq? Ana şunda hammasi bir lahzada özgarardi. 🌒Birinçi kuni. Ğanim çegaradan bemalol kirib keladi. Armiya yöq, çunki Vatan himoyasi heç qaysi qonunda belgilanmagan. Harbiy xizmat yöq, harbiy tayyorgarlik yöq. Ayollar, bolalar va qariyalar asirlikka tuşadi. Erkaklar esa yakka-yolğiz, uyuşmagan holda kuraşga çiqib, behuda halok bölardi. Çunki yurtning kuçi ittifoqda, ittifoqning asosi esa tartibda, tartibning poydevori esa qonunda. 🌒Ikkinçi kuni. Faraz qilaylik, ğanim kelmadi. Lekin özimizning yurtimizda siz baribir qulsiz. Qurolli guruhlar köçani bölib olgan, har kimning öz "qonuni" bor. Xalqning manfaatlarini himoya qiladigan heç kim yöq. Burçlar, majburiyatlar va erkinliklar tartibga solinmagan. Eşigingizdan kim kirişi, işingizni kim olişi, sizning gapingizni kim "töxtatişi" faqat kuçliga boğliq. Qanday dahşatli manzara, şunday emasmi? ☀️Lekin bugun bunday emas. 📖Çunki bizda Konstitutsiya bor. U Vatan himoyasini muqaddas burç deb biladi, inson qadrini eng oliy qadriyat deb tan oladi, davlat va fuqaro orasidagi özaro mas'uliyatni belgilab beradi. U yurtni ğanimdan ham, tartibsizlikdan ham asraydi. Bayram yaqin. Konstitutsiyamizning 34 yillik şodiyonasi arafasida bir narsani eslaylik: bu kitob şunçaki qonunlar töplami emas. Bu bizning erimiz, xavfsizligimiz va farzandlarimizning tinç kelajagi uçun berilgan va'dadir. 👉 Bizga obuna böling – @VeterinariansUzbekistan
Открыть в Telegram🔗Энди иш изловчиларга уч ойгача стажёр бўлиш ҳуқуқи берилиши мумкин Бу бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди Таклифга кўра, биринчи марта ёки бошқа соҳада иш қидираётган шахслар учун уч ойгача бўлган муддатда ҳақ тўланмайдиган тартибда амалий кўникма орттириш механизми жорий этилади. Шунингдек, меҳнат шартномаси бекор қилинганда огоҳлантириш муддати пулли компенсацияга алмаштирилганда касаба уюшмасига ахборот бериш муддатларини қисқартириш ҳамда масофавий таълим олаётган ходимларга бериладиган кафолатларни аниқлаштириш назарда тутилмоқда. 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
Открыть в Telegram📣Ипотека кредитлари бўйича субсидияларга аризалар қабул қилиш 2026-йил 25-ноябрь соат 10:00 да бошланади. Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида тақдим этилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш бошланишини маълум қиламиз. 📌 Ипотека кредитлари бўйича субсидия олишда ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади. Бунда ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, ўртача ойлик даромади миқдори белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши лозим. Субсидия олиш учун қуйидаги усуллар: 🟣 Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш; 🟣 myGov мобил иловаси; 🟣 my.gov.uz порталида, мазкур ҳавола орқали ариза топширишингиз мумкин. ❗️ Муҳим эслатма: ➡️ Ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида OneID тизимида шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган бўлиши лозим (тижорат банклари рўйхати иловада). Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, унинг аризаси рад этилишига сабаб бўлади. ➡️ Ҳарбий тузилмалар ходимлари бевосита давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда ариза топширишлари мумкин. Ариза берувчининг кредит тарихи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш орқали субсидияли ипотека кредитларини ажратиш дастурида иштирок этувчи тижорат банкларининг рўйхати: “Агробанк” АТБ “Алоқабанк” АТБ “Асакабанк” АЖ “Asia Alliance Bank” АТБ “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ “Ҳамкорбанк” АТБ “Ипак йўли” АИТБ “Ипотекабанк” OTP Group “Микрокредитбанк” АТБ “Ориент Финанс” ХАТБ “Трастбанк” ХАБ “Туронбанк” АТБ “Халқ банки” АТБ “Ўзмиллийбанк” АЖ “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekistan
Открыть в TelegramПрезидентнинг набирасига мактуби – Ўзбекистон болаларига эзгу тилаклар Президент Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвози давомида набираси Шавкатбекка мактуб битди. Унда набираси хайрлашиш чоғида бобосига берган, нега доим узоқ сафарларга кетиши ҳақидаги саволга жавоб ўз ифодасини топган. «Болажоним, сени қанчалик яхши кўришимни биласан. Лекин тақдир зиммамга шундай вазифа юклаганки, мен нафақат сенинг, балки сенга ўхшаган миллионлаб Ўзбекистон фарзандларининг келажаги ҳақида ҳам ўйлашим, қайғуришим керак». Давлат раҳбари ўн йиллик мактаб ҳаётининг деярли ярми далада ўтганини эслаб, ўзи бошдан кечирган машаққатларни бугунги болаларга асло раво кўрмаслигини таъкидлаган. «Сизлар бахтли, тўкис ва фаровон яшашингиз учун нимаики лозим бўлса, ҳаммасини қиламиз», – деб ёзган Президент. Мактубда илм олиш, вақтни қадрлаш, қийинчиликлар олдида умидсизликка тушмаслик, ҳалоллик ва одамийликни асрашга доир насиҳатлар баён этилган. Президент мактуби ҳар бир бобо-буви ва ота-онанинг ўз дилбандига аталган юрак сўзлари, Ўзбекистоннинг барча болаларига бағишланган эзгу тилаклардир! Мактубни ўқиш 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekist
Открыть в Telegram🔴Янги алифбога ўтиш: ҳужжатлар, дарсликлар ва ёрлиқлар нима бўлади? Ўзбекистонда янги алифбога ўтиш тартиби муҳокамага қўйилди. Лойиҳа бўйича таклифлар 6 декабргача қабул қилинади. Алифбодаги O‘ → Ö, G‘ → Ğ, Sh → Ş, Ch → Ç ўзгаришларини белгилаган қонун 2027 йил 22 апрелдан кучга киради. Унга ўтиш бўйича қуйидаги тартиблар таклиф қилинмоқда: ✔️ Ҳужжатларни шошилинч алмаштириш шарт эмас. Паспорт, ID-карта ва бошқа амалдаги ҳужжатлар ўз кучини сақлайди. Исм-фамилия эски ҳарфларда ёзилгани учун давлат хизматини рад этиш мумкин бўлмайди. ✔️Янги ҳужжатларда янги ҳарфлар ишлатилади. Аввал тайёрланган бланкалардан 2028 йил 1 январгача фойдаланишга рухсат берилади. ✔️Дарсликлар босқичма-босқич янгиланади. Биринчи синфлар янги алифбодаги китобларга 2027/2028 ўқув йилидан, қолган синфлар эса белгиланган жадвал асосида 2027–2031 йилларда ўтади. ✔️ Ўқувчиларга имлодан енгиллик берилади. 5–11-синфларда 2028 йил 1 августгача вақтинчалик енгилликлар қўллаш режалаштирилган. Уларнинг аниқ тартиби алоҳида белгиланади. ✔️ Расмий ҳужжатлар ва ОАВ янги алифбога ўтади. Бу талаб расмий ёзишмалар, ОАВ материаллари ва босма нашрларга татбиқ этилиши кўзда тутилган. ✔️ Сайт, электрон почта ва логинлар ўзгармайди. Уларни алифбо сабабли мажбуран алмаштириш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди. ✔️Тадбиркорларга қадоқларни янгилаш учун вақт берилади. 2028 йил 22 апрелгача эски ва янги алифбодан параллел фойдаланиш мумкин бўлади. Шундан кейин янги буюртмадаги қадоқлар янги алифбода чиқарилади. Эски қадоқ захираларидан 2029 йил 22 апрелгача фойдаланишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда. ✔️Пешлавҳалар, иловалар ва клавиатуралар мослаштирилади. Йўл кўрсаткичлари ва ахборот ёзувлари янгиланади. Янги ҳарфларни териш учун қулай клавиатура, бепул имло текшириш ва матн ўгириш дастурлари тайёрланади. Маълумот учун, ўтиш тартиблари ҳали якуний тасдиқланмаган — қарор лойиҳаси муҳокамада. Сиз ҳам унга ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин. 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekist
Открыть в Telegram#тезкор Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вазирликка айланиши кутилмоқда. 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekist
Открыть в Telegram#тезкор Абитуриентлар университетга мактабдаги якуний имтиҳон натижалари асосида қабул қилиниши режалаштирилмоқда 2028/2029 ўқув йилидан бошлаб битирув ва олийгоҳга кириш имтиҳонларини бирлаштириш кўриб чиқилмоқда. 9-синф ўқувчилари лицей ва техникумларга кириш учун имтиҳон топширади. 11-синф битирувчилари эса, битта имтиҳон орқали ҳам мактабни тамомлайди, ҳам университетга кириш имкониятига эга бўлади. Дастлаб янги тизим Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида синовдан ўтказилади. Кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб жорий этилиши кўзда тутилган. 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekist
Открыть в Telegram#тезкор Тўртта банкка исломий банк фаолияти учун лицензия берилди Марказий банк 18 ноябрдаги қарорлари билан “Ипак Йўли”, «ASIA ALLIANCE BANK», «Orient Finans» ва «HAYOT BANK» банкларига исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар берди. 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekist
Открыть в Telegram🇺🇿🇴🇲 Омон Ўзбекистон Президенти самолётини ҳарбий самолётлар билан кузатиб қўйди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самолёти Омон ҳаво ҳудудига киргач, Омон Қироллик Ҳаво кучларининг ҳарбий самолётлари уни Масқатдаги Қироллик аэропортигача кузатиб борди. Мирзиёев 16 ноябрь куни Омон Султонлигига икки кунлик давлат ташрифи билан борди. Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари музокара ўтказиши, шунингдек, савдо, инвестиция, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekist
Открыть в Telegram⚡️ЯНГИ ҚОИДАЛАР КУЧГА КИРДИ. КИБЕРХАВФСИЗЛИК ТАЪМИНЛАШ, ФИРИБГАРЛИКЛАР ОЛЛИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛАДИ ☑️Бугун, 2026 йил 16 ноябрдан Марказий банкнинг масофавий молиявий хизматлар кўрсатишда киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фирибгарликнинг олдини олиш бўйича талабларга киритилган қуйидаги ўзгартиришлар кучга кирди. ▪️Мобил иловада рўйхатдан ўтишда биометрик идентификация мажбурий. Фойдаланувчи масофадан юзини таниш орқали шахсини тасдиқлаши керак. Телефон рақами ва ЖШШИР бир-бирига мос келиши шарт. Агар телефон рақами бошқа шахс номида бўлса, мобил иловада рўйхатдан ўтиш ёки банк картасини бириктиришга рухсат берилмайди. Бу ҳақда мижозга SMS юборилади. ☝🏻Бироқ телефон рақами яқин қариндош номида бўлса, қариндошлик муносабати тасдиқланган тақдирда мобил иловада рўйхатдан ўтишга рухсат берилади. Юридик шахслар номига расмийлаштирилган корпоратив рақамлар эса телефон рақами ва ЖШШИР мослигини текшириш талабидан мустасно. Яқин қариндош - ота-она, ака-ука, опа-сингил, фарзандлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси ва фарзандлари. ▪️Банк картасини мобил иловага аввал картани бириктиришда OTP-код ва биометрик идентификация талаб этилган бўлса, энди мазкур босқичда OTP-кодни киритиш етарли бўлади. ▪️Айрим P2P пул ўтказмаларини SMS-кодсиз амалга оширишга рухсат берилди. Банклар ва тўлов ташкилотлари ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, OTP-код ёки бошқа тасдиқлаш усули талаб этилмайдиган пул ўтказмаларининг максимал миқдорини мустақил белгилайди. Белгиланган лимитдан юқори ўтказмалар OTP-код ёки бошқа муқобил усул билан тасдиқланиши шарт. ☝🏻Тасдиқлаш талаб этилмайдиган P2P ўтказмалари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари учун жавобгарлик банклар ва тўлов ташкилотлари зиммасида бўлади. ▪️Янги телефондан мобил иловага кирилганда карталар вақтинча нофаоллаштирилади. Фойдаланувчи бошқа қурилмадан аккаунтига кирса ёки паролини тикласа, аккаунтга боғланган барча банк карталари автоматик тарзда нофаол ҳолатга ўтказилади. ▪️Карталарни OTP-код орқали қайта фаоллаштириш мумкин. Бу банк карталарининг ўзини бутунлай блоклаш эмас, балки мобил иловадаги фаоллигини вақтинча чеклашдир. ☝🏻Бошқа қурилмадан аккаунтга кириш ва паролни тиклашда биометрик идентификациядан ўтиш мажбурий ҳисобланади. ▪️Телефонда зарарли дастур ёки масофадан бошқариш ҳолати аниқланса, банк ва тўлов ташкилотлари мижозни зудлик билан PUSH-хабар ва SMS орқали огоҳлантириши шарт. Хабарда ҳолатни аниқлаштириш учун ташкилот билан боғланиш зарурлиги кўрсатилади. ▪️Кредит ва тўлов ташкилотлари ўзининг таваккалчиликларни бошқариш сиёсатидан келиб чиқиб, ҳар бир молиявий амалиёт айнан мижознинг ўзи томонидан, фирибгарлар аралашувисиз бажарилаётганини мустақил равишда тасдиқловчи огоҳлантириш хабарини кўрсатиши шарт. ▪️Мобил иловада карта эгасининг, телефон рақамига боғланган карталар эгаларининг ҳамда пул қабул қилувчининг исм ва фамилияси қисман беркитилган ҳолда акс эттирилади. 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekist
Открыть в TelegramКундузги таълим шаклидан ташқари унинг муқобил шакл (сиртқи, кечки, масофавий ва дуал) алоҳида таълим дастури сифатида ҳисобга олиниб, ҳар бири учун алоҳида махсус аккредитациядан ўтиш ва алоҳида сертификат олиш талаб этилиши кутилмокда. 🔗Бу олий ва профессионал таълим муассасалари учун ортиқча ҳужжатбозлик ва ҳаражат. 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekist
Открыть в Telegram#расмий Таълим ва фан вазири олий таълим муассасаларидаги 5 ректорни лавозимидан олгани ҳақида хабарларни рад этди Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, таълим ва фан вазири Эркинжон Турдимов 6 ноябрь куни ўтказган йиғилишда бир қатор университет ректорлари, хусусан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов ва Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Баҳодир Ҳолиқовни лавозимидан озод этгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Вазир буни инкор этиб, ректорларга фақат огоҳлантириш берилганини билдирди. 👉 Бизга обуна бўлинг – @VeterinariansUzbekist
Открыть в Telegram