Аллоҳнинг бадали нақадар буюк! Агар сен истаган нарсанг сенга насиб этмаса, Аллоҳ сенга ундан ҳам яхшироғини ато этишга қодир. У Зот шундай бир яхшилик билан ўрнини тўлдирадики, у сенга бир вақтлар истаган, ўтмишда орзу қилган барча нарсаларингни унуттиради . Зеро, Аллоҳнинг бадали сен йўқотган нарсангдан ҳам гўзал бўлиши мумкин. Аллоҳ барчасига қодир… @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramПосты канала 𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀
Аксар одамларнинг муаммоси шундаки, улар ҳар бир масалада ўз фикрим, ҳар бир ихтилофда мавқифим, ҳар бир йўлда қадамим, ҳар бир урушда ўлжам ва ҳар бир меросда улушим бўлиши шарт, деб ўйлайдилар. Ҳолбуки, инсоннинг қадр-қиммати гоҳида олган нарсасида эмас, тарк этган нарсасида ва гапирган гапида эмас, гапирмаганида бўлади. ✍🏻 Адҳам Шарқовий @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramЭй, Роббим… Бу дунё ғариблигидан нимани излаётганимни, нимани топишимни ўзим ҳам билмайман… Фақат бир истагим бор: топган ҳар бир неъматим, учраган ҳар бир гўзаллик мени Сенга яқинлаштирсин, Сенга етакласин… Зеро, кўзлаганим фақат жаннат ва фақат Сенинг розилинг. Сендан узоқлаштирадиган ҳеч бир нарса менга насиб бўлмасин… Амийн! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramШаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким саййидул истиғфор – اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта”ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради”,дедилар. 📖 Саҳиҳул Бухорий, 6306-ҳадис. Аллоҳ барчамизни истиғфорни кўп айтадиган, тавбаси қабул бўлган бандаларидан қилсин. @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramҚалбига Аллоҳнинг муҳаббати уруғи қадалган инсон дунёю охират яхшиликларининг барчасини қалбида жамлаган бўлади. Аллоҳ унга хотиржам ва сокин қалб, солиҳ амалларга ошиқувчи руҳ ҳамда яхшилик йўлида хизмат қиладиган аъзоларни насиб этади. Зеро, Аллоҳнинг муҳаббати қалбда қарор топса, бутун вужуд яхшилик сари интилади. Аллоҳ барчамизга У Зотнинг муҳаббати билан ризқланишни насиб этсин! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramБир киши солиҳ инсондан ўзи учун хайрли дуо қилиб қўйишини сўради. Шунда солиҳ зот унга: «Аллоҳ Ўзининг қурби ва яқинлиги билан қалбингга улфатлик, ором ва хотиржамлик ато этсин», — деб дуо қилди. Ҳалиги киши: «Дуоингизни янада зиёда қилинг», — деди. Шунда солиҳ зот: «Аллоҳ кимга Ўзининг яқинлиги билан улфатликни насиб этса, унга тўрт нарсани бошқа тўрт нарсасиз ато этади: •Сўрамасидан туриб илм беради. •Мол-мулки бўлмаса-да, қалбига ризқига розилик ато этади. •Қавму қариндошлари бўлмаса-да, иззат ва обрў беради. •Атрофида жамоати бўлмаса-да, ёлғизлигини Ўзига бўлган яқинлик билан аритади. Ахир, булар сен учун кифоя эмасми?» — деди. Шунда ҳалиги киши йиғлаб юборди ва: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, булар нафақат кифоя, балки зиёдаси билан етарлидир!» — деди. Зеро, Аллоҳнинг яқинлигини ҳис этган қалб ўзини ҳеч қачон ёлғиз сезмайди. @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramБаъзи гуноҳлар борки, дуоларнинг ижобат бўлишига тўсиқ бўлади. Шунинг учун дуога қўл очишдан аввал, қалбингизни тавба билан покланг, дуоларингиз ижобатига монелик қилиши мумкин бўлган барча гуноҳларингиз учун Аллоҳдан афв ва мағфират сўранг. Зеро, У Зот — гуноҳларни кўп кечирувчи, бандаларига чексиз меҳрибон ва ўта яқин Зотдир. Афсуски, кўпчилик бу нозик ҳақиқатни эътибордан четда қолдиради. Ҳолбуки, баъзан дуоларимиз ижобатининг кечикишига ўз гуноҳларимиз ҳам сабаб бўлиши мумкин. Дуодан аввал истиғфорни унутманг. Қалбни тавба билан покланг, гуноҳларингизга пушаймон бўлинг, сўнг Роббингиздан сўранг, Роббингизга юзланинг! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramҲаётингизда ҳамма нарса кўнглингиздагидек, бир текисда кетмаётган бўлиши мумкин. Балки, орзуларингиздаги ҳаётдан ҳатто ўзингиз ҳам тасаввур қилолмайдиган даражада узоқдадирсиз. Аммо шундай бўлса-да, жумлаларингизни хўрсиниш ва нуқта билан эмас, “Аллоҳ Насиб этса” сўзи билан якунланг. Насиб — умиддир, насиб — иймондир, насиб — дуодир… Бу — бугунги шароитлар қандай бўлишидан қатъи назар, эртанги кунга умид билан боқиш, кўнгилдаги энг гўзал дуолар ҳам бир кун, Аллоҳ насиб этса, рўёбга чиқишига ишонишдир. Аллоҳ насиб этса… Аллоҳга осон… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramҚўлингизда неъмат ўлароқ нимаики бўлса, барчаси Аллоҳдандир. Бу омадингиздан ҳам, шахсий фазилатингиздан ҳам эмас. Ҳеч бир неъматни ўзингизнинг ҳаққингиз ёки ютуғингиз деб билманг. Чунки сиз эришган ҳар бир яхшилик ортида Аллоҳнинг лутфи, сиз кутмаган ҳар бир хайр ортида эса Унинг раҳмати бор. Шукр қилинг. Зеро, неъматнинг қадри унинг кўплигида эмас, уни кимдан деб билишингиздадир. Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramМуҳаббат-тиббиёт ожизлик қилган кўп дардларни даволашга қодирдир. Яхши кўрилганини, қадрли эканлигини ҳис қилиш инсон руҳини даволайди. Шунинг учун Расулуллоҳ ﷺ “Агар бирортангиз биродарини яхши кўрса, унга уни яхши кўришини билдирсин”, деганлар. (Имом Абу Довуд, 5124; Имом Термизий, 2392. Ҳадис.) Биргина самимий изҳор оғриб турган қалбга, толиққан руҳга қимматбаҳо дорилардан кўра кўпроқ малҳам бўлиши мумкин. Бугун қайсидир яқинингизга меҳрингизни изҳор қилинг. Балки сизнинг бир оғиз самимий сўзингиз унинг қалбига кулгу , руҳига шифо бўлар. Балки унинг сизга эҳтиёжи бордир, балки ҳозир у сизнинг насиҳатларингизга эмас, бир ҳовуч меҳрингизга муҳтождир. Зеро, баъзан инсонга ақллилар эмас, меҳрлилар керак бўлади. Қалби синганларга шунчаки яхши кўрилишини ҳис қилиш кифоя. Муҳаббатингизни ичингизда сақлаб, сукут билан ўтказиб юборманг. Айтинг, билдиринг, қадрланг, даволанг! Чунки ҳақиқий меҳр баъзи дардларнинг ягона давосидир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramҲаёт-хаёллару умидлар орасида соврулиб бормоқда… Биз қанчалар орзу қилмайлик, қанчалар интилиб, режалар тузмайлик, Аллоҳ бизга ёзганидан на камини, на зиёдасини топа оламиз. Аммо унутмайлик, тақдиримизни битган Зот — Каримдир. Унинг карами кенг, раҳмати беқиёсдир. Балки, биз орзу қилганимиздан ҳам гўзалроғи, сўраганимиздан ҳам афзали, тасаввуримизга ҳам сиғмаган яхшиликлар бизни кутиб тургандир…Балки бизга, биз кўзлагандан кўпроғи насиб этар… Шундай экан, умидни узманг. Дуоларингизни тарк этманг. Роббингизнинг карамидан гўзал насиблар кутинг. Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramИнсон баъзан ожизлигидан эмас, балки Роббисининг розилигини кўзлаб сукут сақлайди... Чунки ҳар бир ҳақиқатни айтиш шарт эмас, ҳар бир ноҳақликка жавоб қайтаришни ҳам кераги йўқ. Баъзан қалбдаги оғриқни одамларга эмас, Аллоҳга айтиш кифоя. Зеро, баъзи сукутлар — сабр, баъзилари — ибодат, баъзилари эса Аллоҳга топширилган энг одил қарордир. Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramМуҳаббатда тиланиш йўқ… Чунки ҳақиқий муҳаббат мажбурият билан эмас, ихтиёр билан шаклланади. Эътиборни сўраб, меҳрни талаб қилиб, бир қалбни ўзингга қаратишга уриниш — муҳаббат эмас, мажбуриятдир. Ишон сени чарчатади. Унутма, сенга Аллоҳ ризқ қилиб ёзган муҳаббатдан, эътибордан ортиғи ҳам ками ҳам насиб этмайди. Шунинг учун бировнинг қалбида жой олиш учун ўз қадрингни йўқотма. Сенга аталган, ризқинг бўлган меҳрни ҳеч ким тўсиб қўя олмайди, аталмаганини эса қанча уринма, бир қалбга жойлаштира олмайсан. Унутма, муҳаббат бор жойда илтижо эмас, ихлос, мажбурлаш эмас, ихтиёр, шубҳа эмас, хотиржамлик бўлади… Сени қадрламаган эшик олдида ўз қадрингни унутма. Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramБир кун, би изниллаҳ, шундай дейман: “Дуоларим бир гул учун эди, Роббим эса менга бутун бошли бир боғни насиб этди… Мен кичик бир яхшиликни сўраган эдим, Роббим эса мен ҳатто хаёлимга ҳам келтирмаган гўзалликларни ато этди. Мен бир эшик очилишини кутган эдим, Роббим эса мен учун энг хайрли манзилларга йўл очди. Шунда яна бир бор англайман: банда дуо қилади, Роббиси эса тақдир этади. Банданинг назари бир гулда тўхтайди, Роббисининг карами эса боғлардан ҳам кенгдир… Алҳамдулиллаҳ, сўраганимдан ҳам гўзалроғини, ҳаёл этганимдан ҳам хайрлироғини насиб этганинг учун, Роббим!” Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramИнсонлар ўзлари кўникиб қолган, заҳматсиз келиб турган яхшиликларни “Mенинг xаққим” деб ҳисоблашга мойилдирлар... Ҳолбуки, ҳар бир яхшилик — мажбурият эмас, эҳсон. Ҳар бир меҳр — қарз эмас, туҳфа. Ҳар бир ғамхўрлик эса қадрланишга лойиқ неъматдир. Шукрсизлик инсонни неъматнинг қадридан, одат эса унинг гўзаллигидан бехабар қолдиради. Ғафлатда қолманг. Сизга инъом қилинган неъматларни оддий деб билманг. Чунки бир кун келиб, бугун сиз учун одатий бўлган яхшиликни , неъматни қидириб қолишингиз мумкин... Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramОмад ёки омадсизлик — мағлубларнинг таъбири, биз эса Роббимизнинг биз учун битган тақдирига розимиз… Бизга насиб этмаган нарса ортидан афсус чекишдан кўра, насиб этганига шукр қилишни афзал биламиз. Ахир, банда учун энг гўзал манзил — тақдиридан рози бўлган қалбдир. Зеро, биз ҳар бир кечикишда ҳикмат, ҳар бир йўқотишда ибрат, ҳар бир синовда эса Роббимизнинг биз билмаган бир раҳматини кўришга буюрилганмиз… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramАллоҳим, билиб ёки билмай ҳаддимиздан ошган, кибрга берилган, катта гапирган ёки бировни маломат қилган ҳолатларимиз ўзимизга қайтишидан бизни асра. Қалбларимизни кибрдан, тилларимизни лағу сўзлардан, нафсимизни ўзгаларни камситишидан ва зулмдан покла. Бизга ўз айбларимизни кўришни, ўзгаларнинг хатоларига эса ҳикмат ва раҳм-шафқат билан қарашни насиб эт. Бизларни ислоҳ бўлган ва ислоҳ қилгувчи, яхшилик устида жамланувчи бандаларинг сафида қил! Ё Роббим, ўзгаларнинг хатолари орқали бизга ибрат бер, аммо ўша хатоларга ўзимиз ҳам тушиб қолишдан бизга омонлик бер! Амийн! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в TelegramАллоҳ сиз айта олмаган сўзларингизни ҳам, таърифлашга кучингиз етмаган кечинмаларингизни ҳам, кўзларингизга тўлган, аммо тўкилишга улгурмаган ёшларингизни ҳам билади. Шундай экан, қалбингиздаги ҳеч бир оғриқни, ҳеч бир илтижони Ундан яширин деб ўйламанг. Балки, сиз ҳали дуо қилишга ҳам журъат этолмаган ўша тилагингиз учун Аллоҳ сизга маълум бўлмаган эшикларни очишга қодирдир. Зеро, Аллоҳ учун қалбингиздаги энг яширин истакни билиш ҳам, уни сиз учун энг хайрли суратда насиб этиш ҳам қийин эмас. Унутманг, сиз айтолмаган дуолар ҳам Роббингизга маълум… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Открыть в Telegram