🔴 Саид Абдулазиз Юсупов конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбланаётгани айтилмоқда Дастлабки маълумотга кўра, медиа соҳаси вакили, «Оқ ва қора» туркум видеолари муаллифи Юсуповга Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 139-моддаси (туҳмат) бўйича айблов қўйилган. Терговни Ҳарбий прокуратура олиб боргани, суд мажлиси эса бугун, 16 ноябрь куни ўтиши кутилаётгани айтилмоқда. Дастлабки маълумотга кўра, иш «Ниқобли одам» туркумидаги материаллар эълон қилинганидан кейин қўзғатилган. «Озодлик» аввалроқ Тошкентнинг Дархон ҳудудидаги «Офис» деб аталган норасмий тузилма ҳақида суриштирув эълон қилган. Нашрнинг текширилган материалларида Саид Абдулазиз Юсуповнинг ҳам «Офис»га алоқадорлиги айтилган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramПосты канала Uzdiplomat | Расмий канал
🔴 Ўзбекистон тўққиз ойда 44,1 миллиард доллар хорижий инвестиция ва кредит ўзлаштирди 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда хорижий инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш ҳажми режадан 23,9 фоизга ошди. Бу ҳақда 13 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитасида тақдим этилган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳисоботида маълум қилинди. Вазирликка кўра, шу даврда Давлат инвестиция дастури доирасида 106 та стратегик лойиҳа ишга туширилган. Олтинни ҳисобга олмаганда, экспорт ҳажми 32 фоизга ўсган. Экспортчи корхоналар сони 6 600 тага етган. Савдога кўмаклашиш жамғармаси 1 232 нафар тадбиркорга жами 185,9 миллиард сўм молиявий ёрдам берган. Вазирлик маълумотига кўра, ёрдам олган тадбиркорлар 2 миллиард долларлик экспортни амалга оширган. Вазирлик учинчи чорак якунига қадар мақсадли қийматлари белгиланган 45 та кўрсаткичнинг барчасини бажарганини билдирди. Бироқ келтирилган рақамларда 44,1 миллиард долларнинг қанчаси хорижий инвестиция, қанчаси эса қайтарилиши лозим бўлган кредит экани алоҳида кўрсатилмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в Telegram🔴Қадимий ёдгорликда ғишт цехи, муҳофаза ҳудудида уйлар қурилган ✔️26 та археологик обидага зарар етказилди Андижонда уч минг йиллик тарихга эга ёдгорлик ҳудудида бетон ғишт цехи очилган, Самарқандда эса қадимий тепаликнинг бир қисми оғир техника билан бузиб ташланган. Прокуратура органлари ва Маданий мерос агентлиги ўтказган ўрганишларда республика бўйича 26 та археология ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланган. Бош прокуратура маълумотига кўра, Андижон вилоятидаги милоддан аввалги XII–VII асрларга оид «Далварзин» ёдгорлигида мевали боғ, экин майдони ва бетон ғишт цехи ташкил этилган. Оқибатда ёдгорликка жуда кўп миқдорда зарар етказилган. Далварзин — Фарғона водийсидаги қадимги шаҳарсозлик тарихини ўрганишда муҳим ўрин тутадиган манзилгоҳ. «Андижон тарихи» китобида қайд этилишича, қарийб 25 гектар майдонни эгаллаган шаҳар деворлар билан ажратилган уч қисмдан иборат бўлган: аҳоли яшаш ҳудуди, арк-истеҳком ва чорва сақланадиган жой. Бу ердан топилган мудофаа иншоотлари минтақадаги энг қадимий намуналар қаторига киради. Самарқанд вилоятидаги «Таллиғулонтепа» ёдгорлигининг 195 куб метр қисми оғир техника ёрдамида бузиб юборилган. Бу ёдгорликдаги қонунбузилиш ҳақида Маданий мерос агентлиги аввал ҳам хабар берган. Агентликнинг 2026 йил 25 сентябрдаги маълумотига кўра, Пастдарғом туманида жойлашган обидага етказилган зарар 6 миллиард 435 миллион сўм деб ҳисобланган. Ўрганишда унинг муҳофаза белгиси ҳам номаълум шахс томонидан олиб ташлангани аниқланган. V–VI ҳамда X–XII асрларга оид мазкур ёдгорлик Моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритилган. Қонунбузилишлар фақат ёдгорликларни бузиш билан чекланмаган. Республика бўйича 48 та ёдгорликнинг муҳофаза ҳудудида уй-жойлар, ҳатто ҳожатхоналар қурилган. Жумладан, Шаҳрисабздаги «Сариқтепа» ёдгорлиги муҳофаза ҳудудида учта уй ўзбошимчалик билан барпо этилган. Прокуратура бу ҳолатни масъулларнинг лоқайдлиги билан боғлаган. Ўрганишлар натижасида 8 та жиноят иши қўзғатилган, 68 та тақдимнома киритилган. 20 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, ёдгорликларга қарийб 300 та муҳофаза белгиси ўрнатилиши таъминланган. Жиноят кодексининг 132-моддасига кўра, давлат муҳофазасидаги моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки шикастлаш жуда кўп миқдорда зарарга сабаб бўлса, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Айни моддада моддий зарар уч карра қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилмаслиги ҳам назарда тутилган. Бош прокуратура хабарида барча ёдгорликларга етказилган зарарнинг умумий миқдори, унинг қанчаси ундирилгани очиқланмаган. Назорат тадбирлари давом этмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в Telegram🔴 Картадан картага пул ўтказиш ва иловага кириш қоидалари ўзгарди Бугундан банк ва тўлов иловаларида пул ўтказиш, карта қўшиш ҳамда шахсни тасдиқлашга оид янги қоидалар кучга кирди. Марказий банк киритган ўзгаришлар айрим амалларни соддалаштиради. Ҳар бир пул ўтказмасига код сўралмайди Энди банк ёки тўлов ташкилоти қанча суммагача пулни қўшимча тасдиқлашсиз ўтказиш мумкинлигини ўзи белгилайди. Шу сабабли бу чегара иловаларда турлича бўлиши мумкин. Белгиланган миқдордан кўп пул ўтказилса, бир марталик тасдиқлаш коди — OTP ёки бошқа тасдиқлаш усули талаб қилинади. Қўшимча тасдиқлашсиз ўтказмаларда фирибгарлик юз берса, жавобгарлик банк ёки тўлов ташкилоти зиммасида бўлади. Карта қўшиш учун қайта биометрик текширув шарт эмас. Иловага карта бириктиришда OTP-код киритиш етарли бўлади. Аммо рўйхатдан ўтишда, паролни тиклашда ёки бошқа телефондан аккаунтга киришда шахсни биометрик усулда тасдиқлаш талаб этилади. Телефон рақами яқин қариндош номида бўлса ҳам рўйхатдан ўтиш мумкин. Бунинг учун қариндошлик тасдиқланиши керак. Телефонни алмаштирсангиз, карталар иловадан ўчмайди Бошқа қурилмадан кирилганда ёки парол тикланганда карталар вақтинча нофаол ҳолатга ўтади. Уларни OTP-код орқали қайта ишга тушириш мумкин. Қурилмада зарарли дастур ёки масофадан бошқарув аниқланса, банк SMS ва илова билдиришномаси — PUSH-хабар орқали зудлик билан огоҳлантиради. Хабарда банк ёки тўлов ташкилоти билан боғланиш зарурлиги ҳам кўрсатилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в Telegram📄uzdiplqomat iqtibosi🖍 «Зиёли инсон жамиятдаги катта иллатларни танқид қилгани учун ҳақ олмайди, кўксига медал тақилмайди, аксинча, катта зарар кўриш эҳтимоли бор. Зиёлини тўғри сўзлари учун яккалаб қўйишлари, ишдан бўшатишлари, мамлакатдан бадарға қилишлари, қамашлари мумкин. Зиёлининг ҳақгўйлигидан оиласи, қариндошлари ҳам муаммоларга дуч келади. Оломон ҳам унинг фойдаси учун гапираётган зиёлини ёқтирмайди. Ҳўш, ҳар томонлама зарар кўрар экан, нима учун зиёли инсон халқ ва ватан манфаатини ўйлаб ҳақни сўзлашдан қайтмайди? Ахир ҳақгўйлик унинг ҳаётини дўзаҳга айлантириб юборади-ку". Раҳимжон Раҳмат, Ёзувчи, журналист Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в Telegram🔴Ижтимоий тармоқ «мўъжизаси»: бир йил кутилган масала бир соатга қолмай ҳал бўлди «Пиёдачи» лойиҳаси муаллифи Алишер Саъдуллаев ваъда қилган молиявий кўмакни бир йилдан бери ололмаётгани ҳақида видео чиқаргач, масала тезда ҳал бўлганини билдирди. Унинг айтишича, мурожаатдан сўнг бир соат ҳам ўтмай, Саъдуллаев шахсан у билан боғланган. «Тўғриси, бунчалик тез ҳал бўлишини умуман ўйламагандим. Алишер Саъдуллаевнинг шахсан ўзлари мен билан боғланиб, нима бўлаётганини тушунтирдилар. Гаплашдик ва муаммони ҳал қилдик», — деди лойиҳа муаллифи янги видеосида. У Саъдуллаевга танқидни тўғри қабул қилгани учун миннатдорлик билдириб, иш жараёнида камчиликлар бўлиши мумкинлигини айтди. Аввалги мурожаатида муаллиф «Пиёдачи»ни Яшил ташаббуслар жамғармаси орқали молиялаштириш ҳақидаги ваъдага бир йилдан ошгани, аммо агентликдан ҳали маблағ олмаганини билдирган эди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 2 150 |
| 16 ч | 5 696 |
- Через 24 часа5 696
- Всего сейчас5 696
🔴Минбардаги ваъда қачон бажарилади? ✔️«Пиёдачи» муаллифи Саъдуллаев айтган маблағни бир йилдан бери кутаётганини билдирди Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев «Пиёдачи» лойиҳасини молиялаштиришга ваъда берганидан бир йилдан ошган бўлса-да, лойиҳа муаллифи агентликдан ҳали пул олмаганини айтди. Муаллиф эълон қилган видеода Саъдуллаевнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Бундан кейин сизнинг “Пиёдачи” лойиҳангизга, Президентимиз ташаббуслари билан ташкил қилинган Яшил ташаббуслар жамғармасидан биринчи бўлиб молиялаштиришни йўлга қўймоқчимиз». Лойиҳа муаллифининг айтишича, 22 октябрда ушбу видео эълон қилинганига бир йил тўлган. Шу вақт ичида обуначилари, танишлари ва қариндошлари ундан «Қанча пул олдинг? Нимага сарфладинг?» деб сўраб келган. Аммо унинг таъкидлашича, маблағ ҳали берилмаган. «Мен агентликдан ҳали пул олганим йўқ. Бу видеони ҳам пул олиш учун қилаётганим йўқ», — деди у. Муаллиф саволлар кўпайгани учун очиқ изоҳ беришга қарор қилганини, маблағ ажратилса, бу ҳақда ҳам хабар беришини билдирди. У мурожаатида агентлик бу гапларни нотўғри тушунмаслиги, ўзига босим бўлмаслиги ва видео ўчирилмаслигига умид билдирди. Бу видео эълон қилинган саҳифаларда айрим ёшлар бошқа лойиҳаларда ҳам шундай муаммолар бўлганини билдиришган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 3 052 |
| 17 ч | 5 658 |
- Через 24 часа5 658
- Всего сейчас5 658
🔴 Шерзодхон Қудратхўжа хусусий боғчалар номини ўзбекчалаштиришни таклиф қилди Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа хусусий боғчаларнинг номини ўзбекчалаштириш ва уларда ўтказиладиган байрамлар учун сценарийлар ёзиб беришни таклиф қилди. Қудратхўжанинг айтишича, у маҳалласидаги тўртта боғча ёнидан пиёда ўтганда байрам тадбирларини эшитиб туради. Ректор айрим боғчаларда болалар ҳосил байрамини бир неча тилда нишонласа ҳам, ўзбек тилидаги қўшиқлар янграмаслигини айтди. У болалигида куйланган «Ёмғир ёғалоқ, ям-яшил ўтлоқ» қўшиғини мисол келтирди. Ректор суҳбатда хусусий мактаблардаги тарбия масаласига ҳам тўхталди. Унинг айтишича, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Тикланиш маҳалласида икки ўқувчи билан гаплашган. Улардан бири, 15 ёшли бола, «Мен келажагимни Ўзбекистонда кўрмайман», деган. Ректор сабабини сўраганда, ўқувчи «Бу ерда муҳит яхши эмас», деб жавоб берган. Қудратхўжанинг фикрича, давлат мактабларида ватанпарварлик мавзусига ҳаддан ташқари урғу берилади, хусусий мактабларда эса унга етарлича эътибор ажратилмайди. У олимларни бу масалани социологик тадқиқот орқали ўрганишга чақирди. Шерзодхон Қудратхўжа бу фикрларни 13–14 ноябрь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган Ўзбекистон зиёлилари кенгашининг Тошкент шаҳар ҳудудий йиғилишида билдирди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 5 ч | 5 840 |
| 19 ч | 7 765 |
- Через 6 часов5 840
- Через 24 часа7 765
- Всего сейчас7 765
🔴Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Ўмонга боради ✔️Ўзбекистон учун Ўмон портлари нега муҳим? Шавкат Мирзиёев 16–17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади. Ташрифдан кўзланган мақсадлардан бири — Ўзбекистон маҳсулотларини Уммон портлари орқали янги бозорларга олиб чиқиш. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовга кўра, Суҳор, Дуқм ва Салола портлари орқали ўзбек корхоналари Форс кўрфази мамлакатлари, Жанубий Осиё ва Шарқий Африкага маҳсулот етказиб бериши мумкин. Қудратовнинг маълумотига кўра, 2026 йил январь–август ойларида ўзаро товар айланмаси 3 миллион доллардан ошган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 баравардан зиёд. Ўмоннинг 2025 йилги статистикасига кўра, мамлакат Ўзбекистондан гилам ва бошқа пол қопламалари, мато, кийим-кечак, озиқ-овқат ҳамда косметика маҳсулотларини сотиб олган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 11 ч | 5 733 |
| 25 ч | 6 582 |
- Через 24 часа6 582
- Всего сейчас6 582
🔴Қайси дориларни рецептсиз сотиш мумкин? Таркибида икки ёки ундан ортиқ фаол модда бўлган дорилар ҳам рецептсиз сотишга рухсат олиши мумкин. Бунинг учун ҳар бир дори алоҳида баҳоланади. Баҳолашда бемор йўриқномани тушуниб, дорини тиббиёт ходими назоратисиз хавфсиз қўллай олиши ҳисобга олинади. Дорини нотўғри қабул қилиш, дозани ошириб юбориш ёки унга қарам бўлиб қолиш хавфи ҳам паст бўлиши керак. Агар дорини рецептсиз сотишга ўтказиш ҳақидаги ариза рад этилса, аризачи рад этиш сабабларини бартараф этгач ёки дорининг хавфсизлигига доир янги маълумот тақдим этса, уч йил кутмай қайта мурожаат қилиши мумкин. Ваколатли орган ҳам янги илмий маълумотлар ва кузатув натижалари асосида дорининг тоифасини қайта кўриб чиқиши мумкин. Янги тартиб 2026 йил 12 ноябрда давлат рўйхатидан ўтказилган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 11 ч | 5 232 |
| 25 ч | 6 049 |
- Через 24 часа6 049
- Всего сейчас6 049
🔴Ўзбекистон ва Қирғизистон иқлим туфайли одамларнинг уй-жойини ташлаб кетиш хавфини камайтириш бўйича декларация имзолади Анталиядаги COP31 иқлим анжуманида Ўзбекистон ва Қирғизистон «Ипак йўли декларацияси»ни биринчи бўлиб имзолади. Ҳужжат Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда иқлим ўзгариши туфайли одамларнинг мажбуран кўчиш хавфини камайтириш ва уларга ўз яшаш жойида хавфсиз қолиш учун шароит яратишга қаратилган. Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) маълумотига кўра, декларация Ўзбекистон ҳукумати бошчилигида икки йил давом этган минтақавий музокаралар натижасида тайёрланган. ХМТ бу жараёнга техник кўмак берган. Ҳужжат анжуманнинг Ўзбекистон павильонида имзоланган. Минтақада сув танқислиги, чўлланиш ва музликларнинг қисқариши аҳолининг даромад манбаларига таъсир қилиб, айрим оилаларни кўчишга мажбур қилиши мумкин. Ўзбекистонда Орол денгизи инқирози экологик ўзгаришлар одамлар саломатлиги, иш ва даромад топиш имкониятларига қандай таъсир қилишини кўрсатди. Қирғизистонда эса музликларнинг чекиниши ва табиий офатлар тоғли ҳудудлар аҳолисининг кун кечиришини қийинлаштирмоқда. Декларацияда аҳолини хавфдан эрта огоҳлантириш, офатларга тайёргарликни кучайтириш ва маҳаллий аҳоли таклиф қилган чораларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган. Кўчиш зарур бўлганда уни олдиндан режалаштириш, шароит имкон берса, кўчган одамларнинг ўз уйига қайтиши ва турмушини қайта йўлга қўйишига ёрдам бериш ҳам устувор вазифалар қаторига киритилган. Бу ишларга иқлим маблағларини жалб этиш учун инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш режалаштирилган. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг имзоси билан декларацияга қўшилиш жараёни бошланди. Кейинги босқичда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Грузия билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 13 ч | 5 229 |
| 28 ч | 5 928 |
- Через 24 часа5 928
- Всего сейчас5 928
🔴Тошкентда халқаро кибержиноий гуруҳларнинг 72 аъзоси ушланди ✔️ Улар онлайн қимор ва ўзларини аёл сифатида таништириб одамларни чув туширган. Тошкентда онлайн қиморга хизмат кўрсатиш ва сохта ишқий муносабатлар орқали пул ундириш билан шуғуллангани айтилаётган икки халқаро кибержиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Миробод туманидаги икки манзилда ўтказилган тезкор тадбирларда жами 72 киши ушланган. Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, биринчи гуруҳ Фарғона биринчи тор кўчасидаги уйни ойига 9 минг долларга ижарага олиб, яширин фаолият юритган. У ерда 52 киши қўлга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, гуруҳ Осиё мамлакатларидаги яширин онлайн казино ва ноқонуний букмекерлик хизматлари учун банк карталари орқали пул ўтказиш операцияларини амалга оширган. Уйдан 110 минг доллар нақд пул, 71 та ноутбук, 278 та телефон ва учта Starlink сунъий йўлдош интернет қурилмаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Иккинчи яширин колл-марказ Катта Миробод кўчасида аниқланган. Ойига 2 минг долларга ижарага олинган бу манзилда яна 20 киши ушланган. ИИББга кўра, ушбу гуруҳ аъзолари интернетда ўзларини аёл сифатида таништириб, эркаклар билан ёзишган. Улар сохта ишқий муносабатлар орқали суҳбатдошининг ишончига кириб, турли баҳоналар билан пулини олиб келган. Манзилдан 24 та ноутбук, бир планшет, 52 та телефон ва тўртта Wi-Fi қурилмаси олинган. Ҳар икки гуруҳда раҳбар, иш бошқарувчи, оператор ва қўриқчиларнинг вазифалари тақсимланган бўлган. Гуруҳлар фаолиятида 576 минг долларлик криптоактивлар айланмаси аниқланган. Бу рақам етказилган зарар миқдори сифатида келтирилмаган. Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 278⁸-моддаси 2-қисми — криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 812 |
| 15 ч | 6 157 |
| 29 ч | 6 907 |
- Через 1 час1 812
- Через 24 часа6 907
- Всего сейчас6 907
uzdiplomat иқтибоси: 🖍 “Халқим деб югурар ҳовучлаб жонин, Халқига бағишлар шуҳратин-шонин. Лекин шу чопишда кета-кетгунча, Тозалаб боради халқнинг ҳамёнин”. АБДУЛЛА ОРИПОВ, Ўзбекистон халқ шоири Каналга уланиш:✏️https://t.me/uzdiplomat
Открыть в Telegramuzdiplomat иқтибоси: 🖍 “Инсон тўрт нарсага — ўз эркига, мулкига, ватанига ва динига соҳиблиги билан инсондир”. АЛИХОНТЎРА СОҒУНИЙ, Шоир, адиб, Шарқий Туркистон жумҳуриятининг биринчи президенти ва маршали. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в Telegram📄uzdiplomat иқтибоси🖍 "Катта охурлардан ем еб юрган отларга ҳам осон тутманг, бир кунмас-бир кун уларнинг ҳам бўғзига бехос пичоқ тортилиши бор...". Беҳзод Фазлиддин, шоир Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 633 |
| 15 ч | 4 846 |
| 29 ч | 5 555 |
- Через 1 час1 633
- Через 24 часа5 555
- Всего сейчас5 555
🔴 Уйни вақтида топширмаган қурувчи ҳар бир кечиккан кун учун пеня тўлаши мумкин Ўзбекистонда қурувчи ва харидор ўртасидаги ҳуқуқий муносабатни тартибга солувчи қонун ишлаб чиқилмоқда. Янги қонун лойиҳасига кўра, қурувчи уйни шартномадаги муддатда топширмаса, ҳар бир кечиккан кун учун уй қийматининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Масалан, хонадон 500 миллион сўм турса, бир кунлик пеня 50 минг сўм, 30 кунлиги эса 1,5 миллион сўм бўлади. Қурувчи уйни топшириш муддатини фақат харидор рози бўлса узайтира олади. Муддатни кўпи билан икки марта, ҳар сафар уч ойгача узайтириши мумкин. Лойиҳада янги кўп қаватли уйлар учун камида 10 йил, муҳандислик ускуналари учун эса икки йил кафолат кўзда тутилган. Хонадон майдони шартномада кўрсатилганидан катта ёки кичик чиқса, нарх қайта ҳисобланади. Қурувчи нуқсонга харидор айбдор деса, буни ўзи исботлаши керак. Қонунчилик палатаси лойиҳани учинчи ўқишда қабул қилиб, Сенатга юборди. Бу тартиб ҳали кучга кирмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 837 |
| 15 ч | 4 998 |
| 29 ч | 6 683 |
- Через 24 часа6 683
- Всего сейчас6 683
🔴АҚШда минглаб рейслар бекор қилинди ✔️Бунга давлат 12 йил 875 миллион доллар тўлайдиган сунъий интеллект сабаб бўлганми? 13 ноябрь куни АҚШда ҳаво ҳаракатини бошқариш марказларидаги алоқа узилиши ортидан самолётларнинг учиб кетиши вақтинча тўхтатилди, деб хабар бермоқда Reuters. Маҳаллий вақт билан соат 23:30 га келиб қарийб 10 минг рейс бекор қилинган, ўн минглаб йўловчилар аэропортларда қолиб кетган. Расмийлар носозликни эски алоқа ускуналарига тушган ортиқча юклама билан изоҳламоқда. Транспорт вазири Шон Даффининг айтишича, маълумот узатувчи қурилмалардаги муаммо радар ва алоқа маълумотларининг барқарорлигига таъсир қилган. Чеклов пайтида ҳавода 3 500 дан зиёд самолёт бўлган, уларни хавфсиз қўндириш чоралари кўрилган. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса яқинда кенгайтирилган SMART сунъий интеллект тизими билан боғланмоқда. Бироқ Даффи буни рад этиб, SMART носозлик чиққан тизимни бошқармаслигини, у инсонларга тавсия беришини, қарорни эса инсон қабул қилишини айтган. SMART ҳақиқатан ҳам об-ҳаво, парвоз йўналишлари, ҳаво ҳаракати ва бошқа кўрсаткичларга оид 200 та маълумот оқимини бирлаштиради. Унинг вазифаси — эҳтимолий тирбандлик ва кечикишларни олдиндан аниқлашга ёрдам бериш. Тизим бўйича Air Space Intelligence компанияси билан тузилган шартнома қиймати 12 йил учун 875 млн доллар деб хабар қилинган. Учиб кетишга чеклов соат 20:15 да олиб ташланган. Бироқ авиақатновлар тўлиқ тикланиши бир неча кунга чўзилиши мумкин. Расмийлар ҳозирча киберҳужум ёки сунъий интеллект носозлигига далил топилмаганини билдирган. Текширув давом этмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 2 902 |
| 17 ч | 4 984 |
| 31 ч | 6 136 |
- Через 24 часа6 136
- Всего сейчас6 136
🔴«Кокош»га 3,5 йил, Барчин Ғофуровага 4 йил қамоқ жазоси тайинланди ✔️Улар операциядан кейинги оқибатлар бўйича шифокорлар билан низолашганди «Кокош» номи билан танилган Комила Абдуқодирова 3 йил 6 ойга, Барчин Ғофурова 4 йилга, Ниҳола Ражабова эса 4 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Тошкент шаҳар суди хабарига кўра , апелляция инстанцияси 2026 йил 13 ноябрда уларга нисбатан биринчи инстанция суди ҳукмини бекор қилиб, янги ҳукм чиқарган. Учала судланувчи жабрланувчини хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилиш — Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми «а» банди ҳамда жуда кўп миқдорда товламачилик қилиш — 165-моддаси 3-қисми «а» банди бўйича айбли деб топилган. Улар жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди. Аввал Комила Абдуқодирова ва Барчин Ғофуровага озодликни чеклаш жазоси берилган эди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 16 июндаги ҳукми билан Абдуқодировага 1 йил 6 ой, Ғофуровага 1 йил 3 ой озодликни чеклаш, Ражабовага эса 3 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Иш Ниҳола Ражабова ва жабрланувчи У. А.нинг шикоятлари асосида апелляцияда қайта кўрилган. Жабрланувчи ва бошқа манфаатдор шахсларга моддий ҳамда маънавий зарарни ундириш учун фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Тарафлар янги ҳукм устидан белгиланган тартибда Тошкент шаҳар судининг тафтиш инстанциясига шикоят бериши мумкин. Эслатиб ўтамиз, «Кокош»нинг операциядан кейинги аҳволи 2025 йил апрелида кенг муҳокама қилинган эди. Ўшанда блогер 3 март куни Тошкентдаги «Med Consultant» хусусий клиникасида липосакция ва абдоминопластика — қорин соҳасидаги ортиқча ёғ ва терини олиб ташлаш амалиётларини ўтказганини айтган. Операциядан сўнг унда тўқималарнинг нобуд бўлиши — некроз кузатилгани хабар қилинган. Блогер ва унинг яқинлари бу ҳолатни тиббий ёрдам сифати билан боғлаган. Клиника эса амалиёт бепул ўтказилганини билдириб, асоратларни бемор операциядан кейинги тавсияларга риоя қилмагани билан изоҳлаган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 5 ч | 4 203 |
| 20 ч | 6 193 |
| 33 ч | 6 988 |
- Через 6 часов4 203
- Через 24 часа6 193
- Всего сейчас6 988
🔴 Хатирчида таълим бўлими ходимлари ҳужжатларни нега ёқаяпти? ✔️Эскилар янги вазирликдаги текширувлардан хавотирдами? Навоий вилояти Хатирчи туманида давлат идораси ходимлари ҳужжатларни ёқаётгани ҳақида Uzdiplomat.uz’га маълумот келиб тушди. Манбанинг билдиришича, видеотасвирда Хатирчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосари Маҳлиё Бозорова ҳамда инсон ресурслари бўлими нозири Дилдора Ким (Маматова) акс этган. Маълум қилинишича, айни кунларда Хатирчи тумани мактабларида назорат-тафтиш тадбирлари ўтказилмоқда. Ёқилаётган қоғозлар қандай ҳужжатлар экани, уларни йўқ қилишга ким рухсат бергани ва бу ҳолатнинг текширувларга алоқаси бор-йўқлиги бизга номаълум. Нега айнан текширувлар даврида ҳужжатлар ёқилмоқда? Бу одатий иш жараёними ёки текширилиши лозим бўлган бошқа ҳолат борми? Қонунчиликда ҳужжатларни қасддан йўқ қилиш учун жиноий жавобгарлик ҳам назарда тутилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227-моддасига кўра, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг қатъий ҳисобидаги ҳужжатларни ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёхуд яшириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, сақлаш муддати тугаган хизмат ҳужжатлари ҳам ўзбошимчалик билан йўқ қилинмайди. Уларни йўқ қилиш белгиланган тартибда, тегишли далолатномалар асосида расмийлаштирилиши лозим. Видеодаги ҳолатда ҳар холда бўлим хоналарини иситиш учун қоғозлар ёқилмаётгани аниқ. Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди. Янги вазирликка Эркинжон Турдимов раҳбар этиб тайинланди. Сўнгги кунларда таълим тизимида раҳбар кадрлар фаолиятига эътибор кучайди. Жумладан, Турдимов айрим ректорларга қатъий огоҳлантириш берилгани ва уларнинг фаолиятини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилган эди. Хўш, тизимдаги ўзгаришлар ва раҳбарлар фаолиятининг қайта кўриб чиқилиши ҳудудлардаги айрим масъулларни ҳам хавотирга соляптими? Хатирчидаги ҳолат бу жараёнларга алоқадорми? Ҳозирча бундай боғлиқликни тасдиқловчи далиллар йўқ. Шунингдек, ёқилаётган қоғозларнинг мақоми ва уларни йўқ қилишдан кўзланган мақсад аниқланмасдан туриб, бу ҳаракатларни жиноят деб баҳолаб бўлмайди. Uzdiplomat.uz янги Таълим ва илм-фан вазирлиги, Навоий вилоятидаги масъуллар ҳамда назорат органларидан ҳолат юзасидан расмий муносабат кутади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 8 ч | 4 803 |
| 36 ч | 7 686 |
- Через 6 часов4 803
- Всего сейчас7 686
🔴Беш йилда гўшт нархи икки баравардан зиёд ошди. Маошлар-чи? 2021 йилда бир килограмм мол гўштини 55–60 минг сўмга харид қилиш мумкин бўлган бўлса, ҳозир унинг ўртача нархи 125 минг сўм атрофида. Қўй гўшти эса 60 минг сўмдан 137 минг сўмгача қимматлашган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси ишга туширган NarxStat платформасидаги маълумотлардан билиш мумкин. Uzdiplomat.uz платформадан олинган 2021 йил январидан 2026 йил 4 ноябригача бўлган гўшт нархлари динамикасини таҳлил қилди. Унга кўра, сўнгги беш йилу ўн ой давомида: - Қўй гўшти 60 минг сўм атрофидан 137–138 минг сўмгача; - Мол гўшти 56 минг сўм атрофидан 125–127 минг сўмгача; - Товуқ гўшти 21 минг сўм атрофидан 33 минг сўмгача қимматлашган. Эътиборлиси, гўшт нархининг энг сезиларли сакраши 2025 йилдан бошлаб кузатилган. Унгача нархлар нисбатан бир маромда ошган бўлса, кейинги даврда қўй ва мол гўштининг қимматлашиши тезлашган. Масалан, 2026 йил сентябрь ойидаги алоҳида статистик маълумотларга кўра, бир килограмм мол гўшти деҳқон бозорларида ўртача 124 252 сўмни ташкил этган. Бу 2025 йилнинг шу ойига нисбатан 16,1 фоизга қиммат. Қўй гўшти эса бир йилда 16,7 фоизга ошиб, 134 494 сўмга етган. Товуқ гўшти нархи нисбатан барқарор бўлиб, сентябрда йиллик ўсиш 0,8 фоизни ташкил этган. Оддий ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, 2021 йилда 5 килограмм мол гўшти учун тахминан 280 минг сўм сарфланган бўлса, ҳозир шунча гўшт учун 625 минг сўм атрофида пул керак. Яъни оиланинг фақат гўшт учун харажати 345 минг сўмга кўпайган. Албатта, бу ўртача нархлар. Ҳудуд, бозор, дўкон ва гўштнинг турига қараб амалдаги нархлар фарқ қилади. Хўш, шу даврда маошлар қанча ошди? Миллий статистика қўмитасининг расмий маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик ҳисобланган иш ҳақи 2 миллион 978,9 минг сўм бўлган. 2026 йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 7 миллион 274,1 минг сўмга етган. Демак, солиштирилаётган даврда расмий ўртача ойлик иш ҳақи 2,44 баравар ёки 144,2 фоизга ошган. Бироқ бу рақамлар инфляция ҳисобга олинмаган номинал иш ҳақини англатади. Бундан ташқари, ҳисоб-китобга кичик тадбиркорлик субъектлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари киритилмаган. Шу сабабли ўртача иш ҳақининг ўсиши ҳар бир фуқаронинг даромади ёки харид қобилияти шунчага ошганини англатмайди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 9 ч | 5 107 |
| 38 ч | 6 345 |
- Всего сейчас6 345
📄uzdiplomat иқтибоси🖍 «Бизда баландроқ курси, мўмай мукофот ёхуд депутатлик нишони ваъда қилинса, миллат, халқ, ватан тақдирини унутиб қўядиган элдошларимиз кўп». Эркин Воҳидов, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 1 027 |
| 11 ч | 5 049 |
| 25 ч | 5 635 |
- Через 1 час1 027
- Через 24 часа5 635
- Всего сейчас5 635
🔴2027 йил бюджети: харажатлар даромаддан 48 триллион сўмга кўп, солиқ ставкалари ўзгармайди Ўзбекистонда 2027 йилги Давлат бюджети даромадлари 416 триллион сўм, харажатлари эса 464 триллион сўм бўлиши режалаштирилмоқда. Яъни харажатлар даромадлардан 48 триллион сўмга кўп бўлади. Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди. Келгуси йилда ҳам бюджетнинг асосий қисми ижтимоий соҳаларга йўналтирилади. Хусусан: - Таълимга — 114,3 триллион сўм.Бу 2026 йилга нисбатан 14 триллион сўмга кўп. - Соғлиқни сақлашга — 61,4 триллион сўм. Бу йилгидан 12 триллион сўм кўп. - Маҳаллалар инфратузилмаси, бандлик, аҳоли даромадлари ва ижтимоий ҳимояга — 70 триллион сўм. Шу тариқа, таълим ва тиббиётнинг ўзига қарийб 176 триллион сўм ажратиш кўзда тутилмоқда. 2027 йил учун асосий иқтисодий прогнозлар ҳам эълон қилинди: - Ялпи ички маҳсулот ҳажми 232 миллиард долларга етиши; - Иқтисодиёт 7 фоизга ўсиши; - Инфляция 6 фоизгача пасайиши; - Олтинсиз экспорт қарийб 40 миллиард долларга етиши; - 65 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниши режалаштирилмоқда. Муҳим жиҳати, 2027 йилда асосий солиқ ставкаларини оширмаслик кўзда тутилган. Бюджетга тушумларни кўпайтириш учун яширин иқтисодиётни қисқартириш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда солиқ ва божхона тизимига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Президент бюджетнинг ҳар бир сўми аниқ натижа бериши кераклигини таъкидлади. Самарасиз харажатларни қисқартириш, давлат инвестициялари ва субсидиялари устидан назоратни кучайтириш топширилди. Қурилиш лойиҳаларига ажратилган бюджет маблағлари сарфини рақамли кузатиш тизими синовдан ўтказилади. Шунингдек, давлат корхоналари ва банкларини хусусийлаштиришни жадаллаштириш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини якунлаш ҳамда юқори технологияли саноат тармоқларини ривожлантириш устувор вазифалар қаторига киритилди. Расмий прогнозга кўра, 2026 йил якунида Ўзбекистон иқтисодиёти камида 8 фоизга ўсиб, ЯИМ 200 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Ҳозирча бу кўрсаткичлар бюджет лойиҳасига тегишли. Ҳужжат маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиниб, кейин Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 799 |
| 13 ч | 4 222 |
| 38 ч | 6 462 |
- Через 1 час1 799
- Всего сейчас6 462
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 800 |
| 13 ч | 4 236 |
| 38 ч | 6 556 |
- Через 1 час1 800
- Всего сейчас6 556
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 804 |
| 13 ч | 4 242 |
| 38 ч | 6 453 |
- Через 1 час1 804
- Всего сейчас6 453
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 725 |
| 13 ч | 4 046 |
| 38 ч | 5 980 |
- Через 1 час1 725
- Всего сейчас5 980
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 757 |
| 13 ч | 4 053 |
| 38 ч | 5 921 |
- Через 1 час1 757
- Всего сейчас5 921
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 720 |
| 13 ч | 3 952 |
| 38 ч | 5 616 |
- Через 1 час1 720
- Всего сейчас5 616
🔴Россияда ишлаш қимматлашмоқда ✔️ Ўзбекистонлик мигрантлар сони камайяпти, патент нархи ошмоқда Россияда меҳнат мигрантлари учун талаблар кучайиб, ишлаш харажатлари ошиб бормоқда. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида 2027 йилдан меҳнат патенти нархи ойига 8 минг рублдан (1,16 млн сўм) 11 минг рублгача (1,59 млн сўм) ошади. Натижада мигрантлар йилига қўшимча 36 минг рубль, яъни 5,2 миллион сўм тўлашларига тўғри келади. Бу 37,5 фоизлик ўсиш дегани. Ленинград вилояти депутатлари тегишли ҳужжатни қабул қилган, Санкт-Петербургда эса қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Янги тариф кучга кирса, мигрантнинг бир йиллик патент харажати 96 минг рублдан 132 минг рублга етади. Ўзбекистон Миграция агентлиги маълумотларига кўра, 25 августдан 5 сентябргача Россиядан 96 415 нафар ўзбекистонлик қайтган. Уларнинг 54 885 нафари тўғридан-тўғри, 41 530 нафари Қозоғистон орқали қайтган. 2026 йилнинг биринчи ярмида ўзбекистонликларнинг ишлаш мақсадида Россияга кириш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан 13,2 фоизга камайган. Қизиғи, Россияга ишлаш учун боришлар камайганига қарамай, Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ўсишда давом этмоқда. Жорий йилнинг тўққиз ойида мамлакатга 15,17 миллиард доллар келиб тушган. Бу ўтган йилга нисбатан 8,9 фоиз кўп. Россия ҳали ҳам пул ўтказмаларининг асосий манбаи. Аммо унинг улуши 2025 йил биринчи чорагидаги 77,6 фоиздан 2026 йилнинг шу даврида 72,4 фоизга тушган. Демак, Россия меҳнат бозоридаги ўзгаришлар фонида ўзбекистонликлар учун ишлаш харажатлари ортиб, миграция йўналишларини диверсификация қилиш масаласи янада долзарблашмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 3 524 |
| 15 ч | 4 963 |
| 25 ч | 6 231 |
| 67 ч | 7 260 |
- Через 24 часа6 231
- Всего сейчас7 260
🔴Журналистларга «Тошингни тер»ни ўқишни тавсия қилган Шоҳрух Ғиёсов матбуот эркинлиги бўйича ишчи гуруҳга киритилди ✔️Журналистларни судга босим ўтказишда айблаган Шоҳруҳ Ғиёсов уларнинг ишига ким тўсқинлик қилаётганини ўрганади Журналистларга ким босим ўтказяпти, уларнинг ишига ким тўсқинлик қиляпти? Сенат Кенгаши бу масалаларни ўрганишни янги ишчи гуруҳга топширди. Унинг аъзоларидан бири — ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов. Гуруҳ 15 октябрда Ўзбекистоннинг Матбуот эркинлиги индексидаги ўрнини яхшилаш мақсадида тузилган. Бу йил мамлакат индексда 180 давлат орасида 147-ўринни эгаллади. 2025 йил декабрида Ғиёсов «Тафтиш» мухбири билан суҳбати аудиосини ўзи тарқатганини маълум қилган эди. У буни суҳбатдан айрим гаплар узиб олинишининг олдини олиш истаги билан изоҳлаган. Мухбирга ўқишни тавсия қилган китоби ҳақида эса «“Тошингни тер” китоби муаллифи ўзимман», деган. Блогер Сирожиддин Одиловнинг суди чоғида ҳам Ғиёсов ишни ёритган айрим журналист ва блогерларни нохолисликда айблаб, уларнинг чиқишларини судга босим деб баҳолаган. Ўша пайтда ИИВнинг ўзи жабрланувчиларнинг иш юзасидан айтган гаплари акс этган видеони расмий саҳифаларида эълон қилган. 2021 йилда эса Ғиёсов блогер Отабек Сатторий иши ҳақида гапирар экан, текширилмаган маълумотларни тарқатиб, тергов ва судга нисбатан салбий муносабат уйғотишга уриниш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини айтган. Энди Ғиёсов аъзо бўлган гуруҳ журналистларга таҳдид ва тазйиқ ҳақидаги мурожаатлар қандай кўриб чиқилганини таҳлил қилади. Агар журналист ИИВ ходимининг босимидан шикоят қилса, унинг мурожаати бўйича хулоса тайёрлашда вазирлик вакили қандай қатнашади? Сенатнинг кенгаш қарорида юқоридаги масалалар очиқ қолган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 10 510 |
| 29 ч | 14 141 |
| 71 ч | 16 600 |
- Через 6 часов10 510
- Через 24 часа14 141
- Всего сейчас16 600
🔴 Илм-фанга триллионлаб сўм сарфланган, аммо лойиҳаларнинг 98 фоизи қоғозда қолган Ҳисоб палатаси илм-фанга ажратилган давлат маблағлари қандай сарфланаётганини текшириб, жиддий муаммоларни аниқлади. - 2639 та амалий лойиҳадан бор-йўғи 13 тасининг амалий давоми бўлган. - 510 та лойиҳа илмий экспертизасиз, 269 таси молиявий экспертизасиз тасдиқланган. - Айрим лойиҳаларга хулоса бериш 287 кунгача чўзилган. - Қимматбаҳо лаборатория ускуналари уч йилдан ортиқ вақт ишлатилмай турган. - Бир хил мавзудаги тадқиқотларга қайта-қайта бюджет пули сарфланган. Давлат миллиардлаб пул ажратаётган бўлса, илм-фан натижаларини нега иқтисодиётда кўрмаяпмиз? Бу маблағлар самарадорлиги учун ким жавоб беради? 📌 Батафсил — Uzdiplomat.uz сайтида. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 8 ч | 5 480 |
| 30 ч | 6 584 |
| 73 ч | 7 441 |
- Через 6 часов5 480
- Через 24 часа6 584
- Всего сейчас7 441