Кабинет
O’zbekiston Respublikasining Koreya Respublikasidagi Elchixonasi

O’zbekiston Respublikasining Koreya Respublikasidagi Elchixonasi

O’zbekiston Respublikasining Koreya Respublikasidagi Elchixonasi Посольство Республики Узбекистан в Республике Корея

Юзернейм
@uzbekembassykorea
Категория
Политика
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики1 161−1 за 1 день
Просмотров на пост, 7 дн.—за 7 дней
ERR24,03 %в среднем за 30 дней

Подписчики, 30 дней

28 нояб. – 29 нояб.−1 (−0,1%)

Показать таблицей
ДатаПодписчики
28 нояб. 2026 г.1 162
29 нояб. 2026 г.1 161

Новые посты

#13659Текст

Хорижда истиқомат қилувчи ватандош ёшлар диққатига: Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказилади   Ҳукумат қарори билан “Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида” ги низом тасдиқланган бўлиб, мазкур ташаббус хорижий давлатларда таълим олаётган ёш ватандошларимизнинг она тилимизга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга қаратилган. Ҳар йили ўтказиладиган ушбу нуфузли олимпиадада чет элларда истиқомат қилувчи 14–18 ёшли ватандош мактаб ўқувчилари ихтиёрий асосда қатнашишлари мумкин. Иштирокчилар учун якка тартибда ёки жамоавий тарзда (6 нафаргача ўқувчи ва 1 нафар раҳбардан иборат), шунингдек, офлайн ёхуд онлайн шаклда қатнашиш имконияти яратилган бўлиб, ҳар бир хорижий давлатдан 3 тагача терма жамоа иштирок этишига рухсат берилади. 1-босқичда (тест) иштирокчилар умумий 50 балл билан баҳоланадиган 30 та тест топшириқларини бажарадилар. 2-босқичда (ёзма иш) иштирокчилар Ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилган 5 тагача ёзма иш (эссе) мавзулари орасидан қуръа ташлаш йўли билан танланган 1 та мавзу асосида ижодий иш ёзадилар. Якуний натижаларга кўра ғолиб ва совриндорлар олтин, кумуш ва бронза медаллари, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади. Энг муҳими, медаль соҳиблари Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг “Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили ва адабиёти” йўналишига умумий қабул квотасидан ташқари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади ва мазкур имтиёз 3 йил давомида амал қилади.

Открыть в Telegram
Просмотры2790%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#13658Текст

Муҳтарам ватандошлар! Азиз кореялик дўстлар! Сизларни 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. 1989 йил 21 октябрда «Давлат тили ҳақида»ги Қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. Бу тарихий воқеа халқимизнинг миллий ўзлигини англаш йўлидаги муҳим қадам бўлди. 2020 йилдан буён ушбу сана қонун асосида ҳар йили Ўзбек тили байрами куни сифатида кенг нишонланмоқда. Бу йил она тилимиз давлат тили мақомини олганига 37 йил тўлди. Тил халқнинг руҳи ва тарихининг кўзгусидир. У аждодлар меросини келажак авлодларга етказувчи бебаҳо хазинадир. Ҳазрат Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк алломаларимиз ўзбек тилининг бойлиги ва нафосатини бутун дунёга намоён этган. Бугун она тилимиз нуфузли халқаро минбарларда ҳам баралла янграмоқда. 2020 йил 23 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида тарихда илк бор ўзбек тилида нутқ сўзлангани бунинг ёрқин исботидир. Жорий йилги байрам яна бир муҳим воқеа билан ёдда қолади. Айнан шу куни Президентимиз лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш тўғрисидаги Қонунни имзолади. Ишонаманки, бу қарор ёшларимиз саводхонлигини ошириш ва она тилимиз мавқеини янада юксалтиришга хизмат қилади. Корея заминида яшаб, меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз учун она тили Ватан, оила ва миллий қадриятлар билан боғлаб турувчи мустаҳкам риштадир. Шу боис сизларни фарзандларингиз билан ўзбек тилида мулоқот қилишга чорлайман. Уларни ўзбек адабиёти дурдоналари билан таништиринг, ёш авлод қалбида она тилимизга меҳр-муҳаббатни камол топтиринг. Ўзбек тили ва маданиятини ўрганаётган, уни Кореяда тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшаётган кореялик устоз-мураббийлар, олимлар ва талабаларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Сизларнинг тилимизга бўлган қизиқишингиз халқларимиз ўртасидаги дўстлик кўпригини мустаҳкамламоқда. У Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янги мазмун билан бойитмоқда. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ ва оилавий бахт тилайман. Хонадонларингизга тинчлик ва фаровонлик, эзгу ишларингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин. Она тилимиз ҳамиша ғуруримиз ва ифтихоримиз бўлиб қолсин! Байрамингиз муборак бўлсин! Ҳурмат билан, Алишер Абдусаломов, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Открыть в Telegram
Просмотры1 350+384%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#13655Видео
Просмотры733+163%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13654Видео
Просмотры794+185%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13653Фото
Просмотры3 430×12к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13652Видео

Сеул марказида Ўзбекистон байроғи — дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига бўлажак ташрифи арафасида, Сеул шаҳрининг энг машҳур ва гавжум жойларидан бири — Кванхвамун майдонида Ўзбекистон байроғи остида ватанпарварлик акцияси бўлиб ўтди. Тадбир Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошлар, Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги вакиллиги «WAYU Korea» фаоллари, Ўзбекистоннинг кореялик ёш дўстлари ҳамда Жанубий Корея талабалари иштирокида ташкил этилди. Акцияда 100 га яқин киши иштирок этди. Тадбирнинг энг таъсирчан лаҳзаси Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг улкан — 6×12 метр ўлчамдаги нусхасининг тантанали равишда ёйилиши бўлди. Шунингдек, ёшларимизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига йўлланган самимий видеомурожаат намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлат байроқларини биргаликда кўтариб, икки халқ ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, ўзаро ҳурмат ва яқин ҳамкорликнинг рамзий ифодасини намоён

Открыть в Telegram
Просмотры790+183%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—

Все посты

Связи