Кабинет

Посты канала ❀꯭❥꯭❤️ 🌷𝑼𝑴𝑹 𝑸𝑨𝑫𝑹𝑳𝑰🌷 🩷 ꯭❀꯭ ❥

сначала новые

#464463Видео

𝑲𝒖𝒛 𝒗𝒂 𝑺𝒐𝒈‘𝒊𝒏𝒄𝒉 𝑺𝒂𝒓𝒊𝒒 𝒃𝒂𝒓𝒈𝒍𝒂𝒓 𝒕𝒐‘𝒌𝒊𝒍𝒂𝒓, 𝒔𝒉𝒂𝒎𝒐𝒍 𝒃𝒂𝒈‘𝒓𝒊𝒅𝒂, 𝑮‘𝒂𝒎𝒈𝒊𝒏𝒍𝒊𝒌 𝒃𝒐𝒓 𝒉𝒂𝒓 𝒃𝒊𝒓 𝒅𝒂𝒓𝒂𝒙𝒕 𝒃𝒂𝒈‘𝒓𝒊𝒅𝒂. 𝒀𝒐𝒎𝒈‘𝒊𝒓 𝒕𝒐𝒎𝒄𝒉𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒐𝒚𝒏𝒂𝒈𝒂 𝒖𝒓𝒂𝒓, 𝑺𝒐𝒈‘𝒊𝒏𝒄𝒉 𝒕𝒖𝒚𝒈‘𝒖𝒔𝒊 𝒒𝒂𝒍𝒃𝒊𝒎𝒏𝒊 𝒔𝒖𝒓𝒂𝒓. 𝑳𝒆𝒌𝒊𝒏 𝒃𝒊𝒓 𝒏𝒖𝒓𝒍𝒂𝒓 𝒃𝒐𝒓 𝒌𝒐‘𝒏𝒈𝒍𝒊𝒎 𝒊𝒄𝒉𝒊𝒅𝒂, 𝑺𝒆𝒏𝒊𝒏𝒈 𝒌𝒖𝒍𝒈𝒊𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒔𝒉𝒂𝒓 𝒉𝒂𝒓 𝒃𝒊𝒓 𝒔𝒐‘𝒛𝒊𝒎𝒅𝒂. 𝑲𝒖𝒛𝒏𝒊𝒏𝒈 𝒔𝒐𝒗𝒖𝒈‘𝒊 𝒉𝒂𝒎 𝒒𝒂𝒍𝒃𝒊𝒎𝒏𝒊 𝒊𝒔𝒊𝒕𝒂𝒅𝒊, 𝑺𝒆𝒏𝒊𝒏𝒈 𝒆𝒔𝒊𝒏𝒈 𝒎𝒆𝒏𝒈𝒂 𝒒𝒖𝒗𝒐𝒏𝒄𝒉 𝒃𝒂𝒈‘𝒊𝒔𝒉𝒍𝒂𝒚𝒅𝒊. 𝑹𝒂𝒏𝒈𝒍𝒂𝒓 𝒖𝒚𝒈‘𝒖𝒏𝒍𝒊𝒈𝒊 — 𝒃𝒊𝒓 𝒔𝒆𝒉𝒓𝒍𝒊 𝒎𝒂𝒏𝒛𝒂𝒓𝒂, 𝑺𝒐𝒈‘𝒊𝒏𝒄𝒉 𝒗𝒂 𝒔𝒆𝒗𝒈𝒊 — 𝒃𝒊𝒓 𝒃𝒖𝒚𝒖𝒌 𝒔𝒐𝒓𝒂. 𝑮𝒂𝒓𝒄𝒉𝒊 𝒌𝒖𝒛 𝒌𝒆𝒍𝒈𝒂𝒏 𝒃𝒐‘𝒍𝒔𝒂 𝒉𝒂𝒎 𝒈‘𝒂𝒎𝒈𝒊𝒏, 𝑺𝒆𝒏𝒊𝒏𝒈 𝒃𝒐𝒓𝒍𝒊𝒈𝒊𝒏𝒈 — 𝒎𝒆𝒏𝒈𝒂 𝒆𝒏𝒈 𝒔𝒉𝒊𝒓𝒊𝒏! Ree @Umirqadrli

Открыть в Telegram
Просмотры27−43%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#464462Видео
Просмотры20−58%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
#464461Фото
Просмотры15−68%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
#464460Фото
Просмотры18−62%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
#464457Видео

#Хайрли_кеч Хайрли кеч, қалбимнинг энг ёруғ қўрғони… ☀️🤍 ​Баъзи инсонлар борки, уларнинг борлиги шунчаки ҳаётдаги ўрин эмас — бутун борлиқнинг тинчлиги, шамоллар тинадиган паноҳ, йўллар адашганда кўринадиган маёқдир. Дадажон, сиз умр дафтаримдаги энг тиниқ сатр, юрагимдаги сўнмас нурсиз. ​Ҳаёт шовқинида баъзан энг қадрли туйғуларни сўзга айлантиришга кечикамиз. Аммо сизнинг биргина дуоингиз — бутун дунё хазинасидан қиммат. Кулиб қараганингизда ғуборли кунлар чекинади; овозингизни эшитганда инсон ҳеч қачон ёлғизликни ҳис этмайди. ​Дадажоним, умрингиз дарёдек узун, соғлиғингиз тоғдек мустаҳкам бўлсин! Бизнинг бахтимизга, фарзанд ва набираларингиз қувончини кўриб, доимо соғ-саломат, эъзозу эҳтиромда юринг. Ҳар кунингиз хайрли, ҳар нафасингиз шукроналикка тўла бўлсин! 🙏✨ ​Юрагингизда ҳам «Дадам бору, дунём бутун» деган шукроналик бор бўлса, сатрларни ўзингизда қолдиринг — бу ерда ҳар куни қалбга ором берадиган, меҳр ва маънога тўла сўзлар яшайди. 🤍🌿 🌙🌙🌙🌙🌙🌙✨ @Umirqadrli

Открыть в Telegram
Просмотры34−28%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
#464455Текст
Просмотры20−58%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
#464452Превью ссылки

​​КЕЛИНЛАРГА ЎН ЎГИТ 1) Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг. 2) У яхши кўрадиган таомларни ширин қилиб пиширинг, у уйини соғинсин. 3) Эрингиз эрталаб уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг. Кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг. 4) Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг. 5) Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг. Бошқаларга шикоят қилманг. 6) Камхарж бўлинг, исроф қилманг. Оғир дамларда ҳам эрингизга қарши бош кўтарманг. 7) Эрингизнинг қариндошлари ва яқинларига яхши муомалада бўлинг. 8) Сиздан ҳамиша муаттар ҳид таралсин. 9) Қайнонангизни ҳаёт тажрибасига эга она сифатида кўриб, ҳурмат қилинг, эрингизнинг сизга нисбатан меҳри ошсин. 10) Фарзандингизни одоб-ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар ҳам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин. "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан. https://t.me/Umirqadrli

Открыть в Telegram
Просмотры35−26%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#464450Текст
Просмотры28−41%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#464448Превью ссылки

• Бир аёлни бахтли қилолмасам нима қилиб юрибман эркак деган номни кўтариб? • Аёллар ўзини шундай бахтли ҳис қилсинки, аёл бўлиб туғилганига шукроналар келтирсин. Эй Роббим! Мени эркак эмас аёл қилиб яратганинга шукр, эркакларга жуда қийин экан, десин. Аёлимдан сўраб тураман, айт яна сенга нима керак, бахтдан ёрилиб кетишинг учун яна нима қилай, дейман. • Рамазон пайти эди. Тунги иккиларда уйга келдим. Қарасам, хотиним ширин ухлаб ётибди. Майли, безовта қилмай деб ошхонага кирдим-да, саҳарлик қила бошладим. Ярим соатлардан кейин хотиним чиқиб хавотирланиб, дадаси, нима қиляпсиз деб сўради. Боринг ухлайверинг, бугун саҳарликни мен тайёрлайман дедим. • ИншаАллоҳ, Аллоҳ умр берса ҳеч бўлмаса бешта етим қиз боқиб олиб, уларни чиройли тарбиялаб яхши жойларга узатмоқчиман. Меҳрга тўйсин, бахтли бўлсин дейман. Дунёдаги ҳамма аёллар бахтли бўлсин дейман. ✍️ ШУҲРАТ ҚАЮМОВ раҳимаҳуллоҳ ➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖ https://t.me/zizdir

Открыть в Telegram
Просмотры24−50%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
#464446Текст

​​АЁЛ КЎНГЛИГА ЙЎЛ ТОПИШ... #Бахтиёри_оила – Суҳбaтлaшaётгaндa ижoбий сўзлaрни ишлатинг, сaлбийлaридaн сaқлaнинг; – Аниқ гaпиринг, гaпингизни яxши aнглaб oлгуничa тaкрoрлaнг; – Аёлингизни чирoйли исмлaр билaн чaқиринг. – Бўш вaқтингизни aёлингиз билaн суҳбaтлaшишгa сарфланг; – Унгa яxши янгиликлaрни еткaзинг; – Энг яxши xoтирaлaрингиз aёлингиз билaн биргa бўлишини ҳaр дoим ёддa сaқлaнг; – Аёлингиз билaн меъёрни билган ҳолда ҳaзиллaшинг; – Спoрт ёки бoшқa бирoр нaрсaдa aёлингиз билaн ўзaрo мусoбaқaлaшинг; – Аёлингизнинг сиз учун муҳим қaрaшлaри тўғрисидa ўз фикрингизни билдиринг; – Унинг фикрлaрини диққaт билaн ўргaниб чиқинг; – Ўз фикрлaри билaн сизгa ёрдaм бeргaни учун aёлингизгa миннaтдoрчилик билдиринг; – Мaъқул тoпмaгaн кишини бориб кўришгa aёлингизни мaжбурлaмaнг; – Эҳтиёжлaригa етaдигaн дaрaжaдa пул билaн тaъминлaнг; – Қaердa бўлишингиздaн қaтъи нaзaр aёлингиз билaн xaбaрлaшиб туринг; – Илoжи бoричa тeзрoқ уйга қaйтишгa ҳaрaкaт қилинг; – Аёлингизгa ҳaдя oлиб кeлишни унутмaнг; – Дoим тoзa-пoк бўлинг; – Аёлингиз учун xушбўйлaнинг; – Тўшак сирлaрини, aёлингиз муaммoлaрини, бoшқa шaxсий мaълумoтлaрни ўзгалaргa aйтманг; – Oтa-oнaсини зиёрaт қилишгa аёлингизни oлиб бoринг; – Aёлингизни келиб кўришга уларни тaклиф этинг; – Аёлингиз нoмaҳрaм эркaклaрга бемалол aрaлaшиб юришигa йўл қўймaнг; – Ортиқчa рaшкдaн сaқлaнинг; – Сизгa нисбaтaн қилгaн xaтoлaрини кeчиринг; – Энг aввaл бир нeчa мaртa билвoситa, кейин бeвoситa нaсиҳaт қилинг; – Аёлингизнинг фaқaт кaттa xaтoлaринигинa ҳисoбгa oлиб қўйинг; – Хaтo қилишидaн қaтъи нaзaр, унинг бaрчa яxшиликлaрини ёддa тутинг; – Аёлингизни яxши oвқaт қилмaгaни учун тeргaмaнг, чунки Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тaoм ҳaқидa ёмон гапирмaгaнлaр; – Хaтoсини aйтишдaн oлдин унгa билвoситa билдиришгa ҳaрaкaт қилинг. Тўғридaн-тўғри aйтишдaн кўрa мана шуниси aфзaл; – Аёлингизга қaттиқ бoтадиган сўзлaрни гапирманг; – Ғaзaбингиз кeтишини кутинг. Чунки бу, ўзингизни мувoзaнaтдa тутиб туришгa ёрдaм бeрaди. 📚 “Бахтли ҳаёт сари” китобидан Яқинларингизга улашинг👍 @Umirqadrli

Открыть в Telegram
Просмотры25−47%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
#464442Текст

​​🌺Кекса Аёл ва Бокира Киз🌸 Хаётий Ибратли Хикоя.. Бу кекса аёл хозирги кунда Саудия Арабистонида хаёт кечирмоқда. Унинг икки бўйраги ишдан чиқиб хасталанган аёл эди. Бу аёлнинг итоаткор, мехрибон фарзандлари унга бокира кизнинг икки буйрагини сотиб олишди. Бу қиз фақир, камбағал бўлиб пулга эхтиёжи бор эди ва буйракларини сотишга мажбур бўлди. Бокира қиз эрталабги операцияга таёргарлик қилиниши учун кечқурун касалхонага олиб келинди ва аёл билан бир палатага жойлаштирилди. Қиз бомдод намозигача Аллоҳга кўз ёши билан ибодат килиб дуо қилиб чикди. Кекса аёл уйғониб қараса тепасида ёшгина бокира қиз йиглаб дуо қилаётганини кўрди ва : «Нега йиглаяапсан кизим »деб сўради. Қиз:«Мухтожлигимдан жисмимдаги буйракларимни сотаётганимга ачиниб йиғлаябман» деб жавоб берди. Маша Аллоҳ ла хавла вала қуввата илла биллаҳ бу меҳрибон онахон Ўғилларидан бирига телефон қилиб тезда етиб келишини айтди. Итоаткор фарзанд бомдод намози тугаши биланок етиб келди. Онахон углига:« Бу кизга вадалашган пулни бердингизларми» деди. Угли:« Йук онажон, операциядан сунг беришликга келишган эдик» деб жавоб берди. Онахон:« Аллохга касамки пулини хозир берасан» деди. Угилса эса:« Ойижон операциядан кейин беришликга келишгандикку» деди. Она« Аллохга касамки хозир бермасанг рози эмасман» деди. Угли ака укаларига телефон килиб пулни олиб келишларини айтди. Маша Аллох, ла хавла ва ла куввата илла биллах, уттиз минг риёл олиб келинди ва мархамат кизим олинг деб, кизга берди. Шунда онахон:« Кизим бу пулни олиб уйинга бор ва эхтиёжинга ишлатгин» деди. Махзунлик куз ёшлари шу ондан бошлаб хурсандчилик куз ёшларига айланди. Мехрибон она углига:« Юр углим кетамиз. Доктор айтганидек, хар икки кунда буйракни ювдириб турамиз. Аллох таоло биз билан, бизни ташлаб куймайди» деди. Кекса аёл буйрагини ювдириб учун бир кун келди, сунгра икки кундан кейин яна келди, шу вактда иккала буйраги ишалаётгани хакида хурсандчилик хабари берилди. Денгизни иккига булиб Мусо алайхиссаломга йул очиб берган Аллохга касамки, бу аёл хозирги вактда Роббиси тарафидан ризклантирилиб, сог-саломат хаёт кечирмокда. Лаа илаха илла Аллох, бунданда буюкрок нарса бормикин. Бир тажриба килиб куринглар:« Бас ким зарра мисколчалик яхшилик килса, ушани куради.... 🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺 @Umirqadrli

Открыть в Telegram
Просмотры23−52%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#464435Фото
Просмотры22−54%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—