#Видео #азон 📹 Ҳар бир фарз намозига азон айтиш шартми? 🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
Открыть в TelegramПосты канала "ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
НАФЛ НАМОЗЛАРНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ ЎҚИШ #нафл ❓ 2299-САВОЛ: ундуз куни ва кечаси ўқиладиган бир қанча нафл намозлар бор. Шу намозларни жамоат бўлиб ўқиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Нафл намозлардан фақатгина таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқиш мумкин. Ундан бошқа нафл намозларни одамлар бир-бирини чақириб, кўпчилик билан жамоат бўлиб ўқишлари макруҳ саналади. Агар муқтадийлар учта ёки ундан кам бўлса, макруҳ бўлмайди. Мўътабар фатво китобларидан бири “Фатавои Оламгирийя”да: “Имомдан ташқари уч киши бўлса, макруҳ эмас, тўрт киши бўлса, макруҳ бўлади”, дейилган. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Жамоат бўлиб нафл ўқиш маҳбуб амал ҳисобланмайди. Чунки саҳобаи киромлар Рамазондан бошқа вақтда жамоат бўлиб нафл ўқишмаган”, деганлар. Демак, Рамазон ойидаги таровиҳ намозидан ташқари бошқа нафлларда одамлар тўпланиб, жамоат бўлиб нафл ўқишлари макруҳ саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Открыть в TelegramИСО АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАҚЛАРИДА #ақида ❓ 2298-САВОЛ: Биламизки, Исо алайҳиссалом ўлмаганлар, қиёматга яқин Дажжолни ўлдириш учун тушадилар ва шундан кейин бир муддат яшагач, ҳақиқий ўлимни тотадилар. Исо алайҳиссалом ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга уммат бўладиларми ёки пайғамбар сифатида тушадиларми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Исо алайҳиссалом қиёматга яқин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат ўлароқ, у зотга ўринбосар бўлиб тушадилар ва у зот олиб келган шариат бўйича ҳукм юритадилар. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам энг охирги пайғамбар бўлиб, у зотдан кейин пайғамбар келмайди. Аллома Тафтазоний раҳимаҳуллоҳ “Шарҳи ақоиди Насафий” номли китобда бу борада қуйидагиларни айтганлар: “Агар “Ҳадисда у зотдан кейин Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ривоят қилинган-ку?” деб савол берилса, бунга жавобан биз айтамизки: “Ҳа, лекин у зот Муҳаммад алайҳиссаломга эргашадилар. Чунки у кишининг шариатлари насх (бекор) қилинган. Шунинг учун у зотга ваҳий ҳам тушмайди ва янги ҳукмлар ҳам жорий қилинмайди. Исо алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари бўладилар. Энг саҳиҳ сўз шуки, у зот одамларга имом бўлиб намоз ўқиб берадилар ва Маҳдий у кишига иқтидо қилади. Чунки Исо алайҳиссалом ундан афзалдирлар, шу боис у зотнинг имомлик қилишлари муносиброқдир”. Аллома Исмоил Ҳаққий Бурсавий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотамун-набиййин (пайғамбарларнинг сўнггиси) эканликларига у зотдан кейин Исо алайҳиссаломнинг тушишлари путур етказмайди. Чунки “хотамун-набиййин” бўлишнинг маъноси – у зотдан кейин ҳеч кимга янги пайғамбарлик берилмаслигидир... Исо алайҳиссалом у зотдан олдин пайғамбар бўлганлар. У киши (охирзамонда) тушган вақтларида фақатгина Муҳаммад алайҳиссаломнинг шариатлари асосида, у зотнинг қиблаларига юзланиб намоз ўқиган ҳолда, у зотнинг умматларидан бири сифатида тушадилар. Шу боис у зотга ваҳий ҳам тушмайди, янги ҳукмлар ҳам жорий қилинмайди, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосарлари бўладилар” (“Руҳул баён” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Открыть в Telegram#Видео #дафн ❔ Марҳум дафн қилинмасидан олдин албатта қўй сўйиш керакми? 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари ✅ Улашинг: @diniysavollar
Открыть в Telegramبسم الله الرحمن الرحيم. الحمد لله وحده والصلاة من لا نبيي بعده وعلى اله و اصحابه اجميعن. .БУГУН: Ҳижрий 1448 йил Жумодус сони ойининг 16 куни пайшанба милодий 2026-йил 26 ноябрь * * РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Открыть в Telegram#asl_mohiyat ☝🏻Özini tarbiya qiliş. ✍🏻 Şukurulloh domla Egamberdiyev – Toşloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi Ⓜ️Özbekiston Respublikasi Din işlari böyiça qömitasining 2026-yil 03-noyabrdagi 02-07/8566-sonli xulosasi asosida tayyorlangan. ✅Bizni kuzating.
Открыть в Telegram#Видео #мусофир 📹 Икки шаҳарга сафар қилган кишининг намози 🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
Открыть в TelegramМУЗОРАБАНИНГ ЯКУНЛАНИШИ #музораба ❓ 2297-САВОЛ: Мен бир одамдан музорабага пул олиб, тижорат билан шуғулландим. Ҳозирда музорабани тугатмоқчи бўлиб турибмиз. Лекин товар сотиб олган айрим харидорлардан пулни олишнинг деярли имкони йўқ. Шу сабабли ҳозирда ҳамкорим тиккан пул камомад билан чиқмоқда. Мен у тиккан пулнинг барчасини қайтаришим керакми ёки бор пулни олади холосми? Шу кунгача фойдадан деб, ўртадан анча-мунча пул ҳам олганмиз? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сизлар шу вақтгача олган пул фойда дейилмайди, балки қарз сифатида олган бўласизлар. Чунки фойда иш якунига етгач аниқ бўлади. Киритилган сармояни иккингиз фойда деб олган маблағингиз билан тўлдириб қўйиб, ортган маблағни тақсимлайсизлар. Мана шу тўғри йўл ҳисобланади. “Мажмаул анҳур” номли китобда бу ҳақда шундай дейилган: (وَإِنْ اقْتَسَمَاهُ مِنْ غَيْرِ فَسْخِ) ثُمَّ هَلَكَ الْمَالُ كُلُّهُ أَوْ بَعْضُهُ (تَرَادَّاهُ) أَيْ الْمُضَارِبُ وَالْمَالِكُ الرِّبْحَ الْمَقْسُومَ (حَتَّى يَتِمَّ رَأْسُ الْمَالِ) لِأَنَّ الرِّبْحَ تَابِعٌ فَلَا يَسْلَمُ بِدُونِ سَلَامَةِ الْأَصْلِ (فَإِنْ فَضَلَ شَيْءٌ) مِنْ الرِّبْحِ بَعْدَمَا اسْتَوْفَى رَأْسَ الْمَالِ (اقْتَسَمَاهُ) أَيْ مَا فَضَلَ لِأَنَّهُ رِبْحٌ “Агар иккаласи шартномани бекор қилмай фойдани тақсимлаб олишса, сўнгра молнинг ҳаммаси ёки бир қисми ҳалок бўлса, фойдани қайтарадилар. Яъни сармоя тўлиқ қоплангунга қадар иш юритувчи ва мол эгаси тақсимлаб олинган фойдани қайтариб берадилар. Чунки фойда тобе бўлиб, асл (сармоя) саломат бўлмасдан туриб фойда соф бўлмайди. Агар сармоя тўлиқ қопланганидан сўнг бирор нарса ортиб қолса, уни (келишувга кўра) тақсимлаб оладилар, чунки у соф фойдадир”. Шунингдек, харидорлардан қарзларни ундиришга ҳам имкон қадар ҳаракат қилинг. Агар кимдир қарзини берса, сармоядан ортиқча қисмини ўзаро келишув асосида бўлишиб оласизлар. Агар улардан кимдир қарзини тўламаса, сизларнинг ҳаққингиз унда қолган бўлади, қиёматда жавоб беради. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Открыть в TelegramУЙДА НАМОЗХОНА ҚИЛИШ #намоз ❓ 2296-САВОЛ: Уйда битта хонани намозхона қилиб қўйса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аввало шуни билмоқ лозимки, динимизда уйнинг қаерида бўлса ҳам намоз ўқишга рухсат этилган, муҳими ўша жой пок бўлса, кифоя. Лекин кимдир уй ичида бирор хонани намозхона қилиб қўймоқчи бўлса, бунга шаръий тақиқ йўқ. Намозхона қилинган хонани уйнинг бошқа жойларига қараганда янада озода ва хушбўй сақлашга эътибор бериш керак бўлади. Намоз ўқиладиган жойларни озода сақлашга тарғиб келган ҳадисларни шарҳлай туриб, аллома Бадриддин Айний раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагилар айтганлар: بتنظيفها وتطييبها عن الأقذار؛ لأن لها حرمة لأجل إقامة الصلاة فيها، ولتشبهها بالمساجد المطلقة “(Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиладиган жойларни) ифлосликлардан пок ва хушбўй сақлашга (буюрдилар), чунки унда намоз ўқилиши сабабли ва умумий масжидларга ўхшаб қолгани учун ўша жой ҳурматли бўлади (“Шарҳи Абу Довуд лил-Айний” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Открыть в Telegram#муфтий_минбари 📹 Даражаси улуғ зотлар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✅ Улашинг: @diniysavollar
Открыть в Telegramبسم الله الرحمن الرحيم. الحمد لله وحده والصلاة من لا نبيي بعده وعلى اله و اصحابه اجميعن. .БУГУН: Ҳижрий 1448 йил Жумодус сони ойининг 15 куни чоршанба милодий 2026-йил 25 ноябрь * * РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Открыть в Telegram#Видео #дуо 📹 Дуо қилиш одоби 🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
Открыть в TelegramСАВДОЛАШИШ СУННАТМИ? #суннат ❓ 2295-САВОЛ: Бирор нарса сотиб олаётганда нархни тушириш учун савдолашиш, тортишишни “Пайғамбар алайҳиссалом қилганлар, бу суннат амал”, дейилади. Шу гап тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Олди-сотдида савдолашиш мумкин, аммо суннат эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаи киромлар билан савдолашганлари бор. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши ҳолдан тойиб қолган туясига миниб кетаётган эди, ҳатто уни (ўз ҳолига) қўйиб юбормоқчи ҳам бўлди. Жобир розияллоҳу анҳу айтади: “Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етиб олдилар-да, ҳаққимга дуо қилиб, туяни туртдилар. Туя илгари ҳеч юрмаган юриш билан юриб кетди. Сўнг у зот: “Уни менга бир уқияга сот”, дедилар. Мен: “Йўқ”, дедим. У зот яна: “Уни менга сот”, дедилар. Мен уни уйимгача миниб бориш шарти билан бир уқияга сотдим. Манзилга етгач, туяни у зотнинг ҳузурларига олиб бордим, у зот менга пулини нақд қилиб бердилар. Кейин қайтган эдим, “Сен мени туянгни олиш учун нархини тушириб, савдолашди деб ўйладингми? Туянгни ҳам, дирҳамларингни ҳам ол, у сенга (ҳадя) бўлсин”, деб ортимдан одам юбордилар” (Имом Муслим ривояти). Шуни билиш лозимки, баъзи ҳолларда ҳадисларда бирор амалнинг зикр қилиниши унинг суннат эканлигига далолат қилса, айрим ўринларда ундан фақатгина ўша ишнинг жоиз экани собит бўлади. Шунга кўра, нархни тушириш мақсадида савдолашиш амали ҳам гарчи ҳадисда зикр қилинган бўлса-да, бундан фақат унинг жоиз эканлиги келиб чиқади; шунчаки ҳадисда зикри келгани учунгина уни мустақил суннат деб ҳукм чиқариш тўғри эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Открыть в TelegramФОТИҲА СУРАСИДАГИ “НЕЪМАТ БЕРИЛГАН ЗОТЛАР” #оят ❓ 2294-САВОЛ: Фотиҳа сурасида “Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин)”, дейилган. Неъмат берилганлар кимлар эканини айтиб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Оятдаги “неъмат берилган зотлар”дан кимлар назарда тутилгани ҳақида муфассирлар якдил фикр билдирмаганлар. Айрим муфассирлар улар Аҳли сунна вал жамоа деган бўлсалар, яна бир тоифа муфассирлар Мусо ва Исо алайҳимассаломга ҳақ ила эргашганлар, яъни уларнинг шариати насх (бекор) бўлгунча бўлган даврдаги иймонли кимсалар дейишган. Бошқа муфассирлар мазкур оятдаги “неъмат берилган зотлар”ни Нисо сурасининг 69-оятида очиқланган дейишган: “Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари (ҳамроҳлари) қандай ҳам яхши!” Яъни неъмат берилган зотлар набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар, дейишган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Открыть в Telegram#муфтий_минбари 📹 Тўғри тасарруф саодат калитидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✅ Улашинг: @diniysavollar
Открыть в Telegramبسم الله الرحمن الرحيم. الحمد لله وحده والصلاة من لا نبيي بعده وعلى اله و اصحابه اجميعن. .БУГУН: Ҳижрий 1448 йил Жумодус сони ойининг 14 куни сешанба милодий 2026-йил 24 ноябрь * * РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Открыть в Telegram#Видео #масҳ 📹 Ҳар қандай пайпоққа масҳ тортиш мумкинми? Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✅ Улашинг: @diniysavollar
Открыть в Telegram#муфтий_минбари 📹 Ўзимизни имтиҳон қилайлик 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✅ Улашинг: @diniysavollar
Открыть в Telegramبسم الله الرحمن الرحيم. الحمد لله وحده والصلاة من لا نبيي بعده وعلى اله و اصحابه اجميعن. .БУГУН: Ҳижрий 1448 йил Жумодус сони ойининг 13 куни душанба милодий 2026-йил 23 ноябрь * * РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Открыть в Telegram#ибрат_вақти 🤝 Бир киши сен билан муносабатида хато қилса-ю, сенга узр баён этса, узрини қабул қилишни кечиктирма! ✍🏻 Абу Али ибн Сино Буюк алломанинг бу ҳикматли сўзлари инсонийлик, кечиримлилик ва қалб поклигининг юксак намунаси ҳисобланади. Хато қилган инсоннинг узрини дарҳол қабул қилиш икки инсон орасидаги меҳр-оқибатни сақлаб қолишга ва қалбни гина-кудуратлардан тозалашга хизмат қилади. ✨ Хулоса: Бу дунё аразлашиб юриш учун жуда қисқа. Кечиримни эртага қолдирманг — эртага кеч бўлиши мумкин! ✅Бизни кузатинг.
Открыть в Telegram