Кабинет

Посты канала Temur Poyonov️️

сначала новые

#10143Фото
Просмотры102−57%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#10139Фото

Переслано из GENERALISSIMUS

Президент Шавкат Мирзиёевнинг набираси тимсолида барча Ўзбекистон фарзандларига йўллаган мактубидан энг муҳим иқтибослар 🔵Тақдир зиммамга шундай вазифа юклаганки, мен нафақат сенинг, балки сенга ўхшаган миллионлаб Ўзбекистон фарзандларининг келажаги ҳақида ҳам ўйлашим, қайғуришим керак. 🔵Мен қайси лавозимда фаолият юритмай – депутатми, ҳокимми, бош вазирми ёки давлат раҳбарими, ҳамиша халқ оғирини енгил қилиш, мушкулини осон этишни асосий мақсад, ўз ҳаётимнинг маъно-мазмуни деб билганман. 🔵Умримни эл-у юрт хизматига бахш этишдан бир лаҳза бўлсин афсусланмадим. Ҳаётда чиқарган энг катта хулосаларимдан бири шуки, бу дунёда миллатнинг дардига дармон бўлишдан кўра аъло ва афзал иш йўқ. 🔵Унутма, сизлар ўз ақл-заковати билан дунёни ўзгартирган, инсониятга устозлик қилган не-не буюк зотларнинг авлодисиз. 🔵Юртимиздаги миллионлаб ўғил-қизларимизнинг қалбида ҳам даҳолар, уларнинг ўлмас руҳи яшаётганига имоним комил. Фақатгина бу фарзандларимизнинг иқтидорини вақтида уйғотиб, парваришлай олсак бас. 🔵Билгинки, олимлар, ихтирочилар, чемпионлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Боғбон ўзи эккан ниҳол ўсиб, мевага киргунига қадар неча йил тер тўкиб меҳнат қилади. Зукко, билимли, ҳунарли ёшларни вояга етказиш ҳам ана шундай машаққатли иш, масъулиятли юмушдир. 🔵Юрт келажаги сен каби миллионлаб ёшларга боғлиқ эканини асло унутма! Илм-маърифат ўрганишга сидқидилдан ҳаракат қил! Чунки билим ва тафаккур битмас-туганмас бойликдир. 🔵Ёдда тутгинки, ёшликда олинган билим худди тошга ўйилган нақш каби сира ўчмайди, бахтли, кучли ва баркамол инсон бўлиб ҳаёт кечиришинг учун бутун умр сенга ҳамроҳ-у ҳамнафас бўлади. 🔵Яратган Эгам зиммамга шундай улкан масъулиятни юклаган экан, ширин уйқудан, ҳаловатдан воз кечмасам бўлмайди. Халқим тунда осуда ухлаши учун ҳам мен ҳар доим бедор бўлмоғим керак, ахир! 🔵Вақт шундай бойликки, унинг баҳоси йўқ. Уни ортга қайтариш, тиклаш ҳам имконсиздир. Шундай экан, ҳар бир дақиқани ғанимат бил! 🔵Ҳаётдаги энг катта ютуқ ҳеч қачон йиқилмасликда эмас, балки йиқилган тақдирда ҳам ўзида куч топиб қайта тура билишдадир. Шунинг учун ҳеч қачон енгилдим дема! Тушкунликка тушма! Фақат олға ва яна олға юр! 🔵Эзгу ният, қатъий амал ва гўзал фазилатлар билан яшасанг, асло кам бўлмайсан. Илм-маърифат ва қатъий интизомга таянган меҳнат эса нонингни бутун, эл-юрт орасида номингни азиз қилади. 🔵Байроқ – Ватанимиз, миллий ғуруримиз тимсоли. Киндик қони тўкилган юртни севган инсон унинг рамзларини ҳам кўз қорачиғидек асраб-авайлайди. 🔵Сен ҳам келажакда қайси касб-корни эгаллашингдан қатъи назар, Ватанга наф келтирмоққа, эл корига ярамоққа интил! 🔵Одамийлик – инсоннинг асл зийнати. Ҳар қандай вазиятда ҳам инсон бўлиб қолмоқ муҳимдир. Мардлик, орият, ватанпарварлик, ҳалоллик, камтарлик, меҳнатсеварлик, олижаноблик каби фазилатларингни гавҳар каби асраб-авайлагин! @u_generalissimus

Открыть в Telegram
Просмотры163−32%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#10138Фото
Просмотры277+15%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#10136Фото
Просмотры180−25%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#10135Видео
Просмотры318+33%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
#10131Видео
Просмотры297+24%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#10129Фото

Переслано из GENERALISSIMUS

ИИВ Академиясига якуний суҳбатсиз ўқишга кириш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори билан Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритилди. Унга кўра, Президентнинг 2026 йил 7 апрелдаги ПҚ–134-сон қарорига мувофиқ қуйидаги тоифадаги номзодлар якуний суҳбатсиз белгиланган йиллик квота доирасида тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинади: ИИВ тизимида муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган; Республика ва халқаро спорт мусобақаларида ёки фан олимпиадаларида 1-ўринни қўлга киритган; Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг умумий сонига мутаносиб равишда ИИВга ажратилган квота доирасида белгиланган тартибда саралаб олинган муддатли ҳарбий хизматчилар. Ушбу тоифадаги номзодлар дастлабки танлов ва махсус касбий танлов натижаларига кўра талабаликка қабул қилинади. @u_generalissimus

Открыть в Telegram
Просмотры253+5%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#10128Фото
Просмотры298+24%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#10117Фото
Просмотры189−21%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—