Судьянинг руҳий барқарорлиги — одил судлов самарадорлигининг муҳим омилларидан бири. Шу мақсадда Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан, Одил судлов академияси томонидан республика ҳудудларида судьялар ва суд аппаратлари ходимлари учун психологик барқарорлик ва стрессга бардошлиликни оширишга қаратилган интерактив тренинглар ташкил этилмоқда. Машғулотларда стрессни самарали бошқариш, эмоционал интеллектни ривожлантириш, касбий чарчоқнинг олдини олиш ва мураккаб вазиятларда руҳий мувозанатни сақлаш масалалари муҳокама қилинди. Батафсил — видеода. Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Открыть в TelegramПосты канала Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
РАСМИЙ АХБОРОТ! Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 23 ноябрдаги қарорига асосан 7 нафар судья ўн йиллик муддатга, 1 нафар судья муддатсиз даврга, 4 нафар судья судьялик ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Судьялар олий кенгашининг қарори билан https://qaror.sjco.uz/ платформасида танишиш мумкин. Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Открыть в TelegramСудьялар ўртасида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан 2026 йил 21 ноябрь куни судьялар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди. Мусобақа суд тизимида соғлом муҳитни шакллантириш, судьяларнинг интеллектуал ва маданий ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда юқори иқтидорга эга бўлган судьяларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди. Мусобақада республикамиздаги судлардан 40 нафардан зиёд судья иштирок этди. Иштирокчилар баҳсларда мантиқий фикрлаш, сабр-тоқат ва тўғри қарор қабул қилиш маҳоратини намойиш этди. Бу фазилатлар судьялик фаолиятида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мусобақа якунларига кўра Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси Камалов Мухаммад Абдулбоситхонович, Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси Таджибаев Бобур Ганишерович ҳамда жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг тергов судьяси Ибрагимов Фархад Бахадировичлар совринли ўринларни қўлга киритдилар. Ғолиб ва совриндорлар Судьялар олий кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Открыть в Telegram“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ОРЗУСИ”: ИСЛОҲОТЛАР ВА ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли олим Салим Дониёровнинг сиёсий публицистика йўналишидаги янги китоби – “Янги Ўзбекистон орзуси” чоп этилибди. Унда бугунги мураккаб глобал инқирозлар шароитида мамлакатимизда амалга оширилаётган прагматик ислоҳотлар, уларнинг фуқаролар ҳаётидаги ифодаси ва жамият тафаккуридаги янгиланишлар таҳлилига бағишланган материаллар жамланган. Китобдан муаллифнинг ўндан ортиқ таниқли давлат ва жамоат арбоблари билан суҳбатлари ҳамда йигирмадан зиёд публицистик мақолалари ўрин олган. Уларда Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим йўналишлари, демократик ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва амалий натижалари реал ҳаёт манзаралари, мушоҳада ва мулоҳазалар орқали очиб берилган. Суҳбатдошларнинг қарашлари муаллифнинг таҳлилий ёндашуви билан уйғунлашиб, ўқувчини ислоҳотларнинг инсон тақдири ва мамлакат келажагидаги ўрни ҳақида фикрлашга ундайди. Айниқса, “Руҳ ва ахлоқ тарбияси – ҳаёт ғоясининг асоси”, “Адолат соғинчи ва уйғониш рамзи”, “Дунё низомида Янги Ўзбекистон руҳи” сарлавҳали мақолаларда маҳоратли журналистнинг мамлакатимизда кечаётган туб демократик ислоҳотларга муносабати, маънавий юксалиш, адолат ва миллий тараққиёт ўртасидаги узвий боғлиқлик ҳақидаги мушоҳадалари намоён бўлади. Муаллиф ўзгаришларнинг моҳиятини инсон қадри, фуқароларнинг орзу-интилишлари ва ҳаётдаги ижобий силжишлар билан боғлаб ёритади. Тўпламдаги материаллар аввал “Янги Ўзбекистон” газетасида эълон қилинган. Уларнинг алоҳида китоб ҳолида нашр этилиши эса тўғри ва ўринли қадамдир. Зеро, турли вақтларда чоп этилган суҳбат ва мақолаларни яхлит мутолаа қилиш ислоҳотларнинг изчиллиги, ўзаро боғлиқлиги ва ижтимоий аҳамиятини теранроқ англаш имконини беради. Шу маънода, “Янги Ўзбекистон орзуси” китоби янгиланаётган жамият ҳаётининг публицистик талқини сифатида жуда аҳамиятлидир. Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Открыть в TelegramСуд тизимидаги матбуот котиблари фаолиятини такомиллаштириш: таҳлил, таклиф, тавсия Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Олий суд ҳамда Одил судлов академияси ҳамкорлигида суд тизимидаги матбуот котиблари учун судьялар фаолияти ҳақида жамоатчиликка тезкор, холис ва ҳаққоний ахборотларни тарқатиш, аҳоли билан суд тизими ўртасидаги конструктив мулоқотни такомиллаштириб бориш, шунингдек мурожаатлар билан ишлаш сифатини ошириш учун, тизимдаги матбуот хизмати масъул ходимларининг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган 2 кунлик (онлайн) семинар-тренинг бошланди. Батафсил Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Открыть в TelegramСудьялар олий кенгаши вакиллари халқаро конференцияда иштирок этмоқда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Одил судлов академияси вакиллари Франциянинг Бордо шаҳридаги Миллий магистратура мактабида (ENM) ўтказилаётган Судьяларни тайёрлаш халқаро ташкилотининг (IOJT) XII халқаро конференциясида иштирок этмоқдалар. Мазкур анжуман судьяларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, суд фаолиятида замонавий технологиялардан масъулиятли фойдаланиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни ўрганишга қаратилган муҳим мулоқот майдони бўлмоқда. Унда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 200 нафардан зиёд судьялар, суд-ҳуқуқ соҳаси мутахассислари ҳамда судьяларни тайёрлашга ихтисослашган таълим муассасалари вакиллари қатнашмоқда. Конференция доирасида Судьялар олий кенгаши судьялари Хуршид Садиков ва Хусниддин Камолов "Суд қарорларини қабул қилишда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг халқаро ахлоқий стандартлари" мавзусида маърузалар билан иштирок этдилар. Шу билан бирга, олиб борилган музокаралар натижасида Одил судлов академияси Судьяларни тайёрлаш халқаро ташкилотининг тўлақонли аъзолигига қабул қилинди. Ўзбекистон вакиллари хорижий ҳамкасблар билан тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган мулоқотларни давом эттирмоқдалар. Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Открыть в TelegramҲУДУДЛАРДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛЛАР Бугун Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида Судьялар олий кенгаши раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабуллари ўтказилди. Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоровнинг Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси биносида ўтказган сайёр қабулида 35 нафар фуқаро қабул қилинди. Қабул қилинган фуқаролар оғзаки мурожаатларининг 28 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 7 та ёзма ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Мурожаатларнинг 14 таси фуқаролик ишлари бўйича судларга, 11 таси жиноят ишлари бўйича судлар ва жиноят процессига, 2 таси маъмурий судларга, 1 таси иқтисодий судларга ҳамда 1 таси ҳарбий судга оид бўлди. Шунингдек, 2 та мурожаатда судьяларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик, 4 тасида эса судларга таклиф ва тавсиялар билдирилди. Кенгаш раиси ўринбосари Н.Бобохонованинг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ўтказган сайёр қабулида 75 нафар фуқаро қабул қилинди. Уларнинг 49 нафаридан ёзма ариза ва шикоятлар қабул қилиниб, 26 нафарининг оғзаки мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қашқадарёдаги мурожаатларнинг 42 таси жиноят, 22 таси фуқаролик, 6 таси иқтисодий, 3 таси маъмурий ишлар бўйича судларга, 2 таси эса ҳарбий судларга оид бўлди. Ҳудудларда фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш уларнинг муаммоларини яқиндан ўрганиш, мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш суд ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашнинг самарали усулидир. Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Открыть в Telegram