Кабинет

Посты канала 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

сначала новые

#87071Видео
Просмотры352−60%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#87070Превью ссылки

​​📝Соғинчли ва ширин хотира... Касбим хисобчи бўлганлиги учун, базида “қайсар” мижозларни айримлари “бухгалтерни ўзи билан гаплашамиз” деб туриб оладилар, гохида шикоят қилиб келувчилар хам бўлиб туради. - Мени тўсманглар, мен шахсан бухгалтерни ўзи билан гаплашишим керак. Бу гал хам ана шундай мижозларни бирини мудаосини эшитиш тарадудини бошладим. Кўринишидан бошқа миллат вакили, анча кексайиб қолган, аммо тетитклиги ёшига нисбатан ёш кўринишига ёрдам бераётган бир кекса онахон кириб келарди. Онахонни гаплариям дона- дона, қулоқлариям эшитиши яхши, бир куришда саксонни қоралаган аёлларга сир хам ўхшамасди. - Ассалому алейкум келинг онахон, хуш келибсиз даргохимизга - Рахмат, ўғлим мана буларингни қара, ярим соатдан бери ёнинга йўлатмайдия. - Уларни хам тўғри тушунинг вазифаси, майли хуш кўрдик, биз томонларга қайси шамоллар учирди. Онахон мудаосини айтаркан, гап орасида шахсини тасдиқловчи хужжатини хам тақдим қилди. Исми шарифи, Шакирова Гулнарь, туғилган вақти, 1934 йил. - Мен уруш кўрган аёлман болам, ўша даврда бир тўғрам нон учун эртадан кечгача қўшнимиз боласини кўтариб юрардим, бир кун ўтиши шу қадар қийин эдики, аксига олиб берган бир тўғрам нонни укам иккимиз бир паста еб қўярдик. Отам ўрушга кетиб қайтиб келмадилар, онам бизни болалар уйига беришга мажбур бўлдилар, эллик бир йил давлат ишида мехнат қилиб, пенсияга чиқдим. Бу кунларга етиб келиш осон бўлмади. Онахон илтимослаб келган ишини тегишли жойга қўнғироқ қилиб битказиб бердимда, ташкаригача кузатиб қўйдим. Бечора иши битганидан болаларча хурсанд бўлиб, таркрор ва такрор дуолар қилдилар. Онахон саксонни қораласа хам хали анча тетитик. Хат-хужжатларни кўзокнайсиз бемалол кўра олади. Юзини ажин оралаган, қариликни гўё тан олмагандек шахдам қадамлар билан кетиб бораркан бу кетишда албатта юз ёшга етиши аник валлоху аълам. Нигохидан қайсидир танишимни кўргандек бўлдим. Хонамга кириб, яхшилаб ўйландим. Қаерда кўргандима бу нигохларни. Топдим... ва нихоят эсладим... эсладиму...бутун болалигим кўз ўнгимдан ўта бошлади. Онамнинг рахматли оналарида эди бу нигохлар... Оллох жойини жаннатдан қилган бўлсин, бувим бизни боришимизни кўзлари тўрт бўлиб кутардилар. Хар гал бахорда, қизил мачин териб, бахор таомларидан бўлмиш чучвара қилиб берардилар. Чучвара билан бирга бир коса қаймоқ қўярди, таомни қаймоққа ботириб есангиз бошқача маза берардида. Сут ва сариёғ солиб нон ёпардилар. Ёпган нонлари бир хафта утса хамки кўкариб кетмасди, агар суви қочса тўғраб қуярдилар. Ўша қотган нонларини хам мазалари бошқача бўлардида. “Мени нимамни яхши кўрасизлар а, мана шу қотган нонларимни яхши кўрасизларми” дея хазил қилиб қуярдилар. Бўвим рахматли чевар эдилар. Қўшнилари Хонойим эна ва Фотима эналарни барча бичиш ва тикиш ишларини қилиб берардилар. Шунгиндек махалладаги келин бўлиб кетаётган қиз-жувонларни хам кулакларни тикиб берардилар. Бу одатларини то қазо қилигунича хам ташламадилар. Хар гал борганимизда уччала дугоналар гурунглашиб ўтиришарди. Қиш ойларида оёқлари оғригани учунми, Сандал қуриб олардилар. Билмадим ўша махаллари қиш кечалари хам узок бўлармиди, тун ярмигача сандал атрофида биз хам ўтирардикда, бизга болалик даврларини сўзлаб берардилар. Токчасида доим ўрик қоқи, дарахт ёнғоқ манғизи, шунингдек майиз турарди. Кечки овқатдан кегин токчадан анашу қуруқ меваларани олардида ““малака” қилиб ўтиринглар” дерди. Айтиб берган хотираларни биз худди эртак эшитгандек мароқ билан тинглардик. Аксига олиб уйқу хам келмасди. Уйқу олдидан бир хазили бор эди. “қай бирилар тушакка хуллаб қуйсаларинг беш қуяман дердилар” эрталаб уйғонганимизда “хамангиз иккичи экансизлар” дея яна кулдирарди. Мана қазо қилганига хам роппа роса ўн уч йил бўлибди, ўша ўтган ўн уч йилдан бери мачин чучвараю косадаги қаймоқ таъмини қумсайман... Исмоилжон Саттаров 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Открыть в Telegram
Просмотры655−26%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч266
4 ч477
7 ч655
  1. Через 1 час266
  2. Через 6 часов655
  3. Всего сейчас655
#87069Превью ссылки

​​📝БИР ДОНА ПОЙАБЗАЛ Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди. Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга бир қур кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди.Бир оёғи йўқ эди.Болакай кўргазмада турган пойабзалларга маҳлиё бўлиб қараб турарди. Бир муддат шундай турди. Дўкондан узоқлашганди, сотувчи ташқарига бош чиқариб: - Болакай! - дея овоз берди. - Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор. Болакай унга қайрилиб: - Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди. - Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ. - Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди. - Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди... Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди: - Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди. Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб: - Тушунмадим? - деди. - Шундай, болажон! - деди сотувчи. - Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз муаммо бўлмайди. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари эҳтимол. Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи эркак пештахтага ишора этиб: - Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? -деди. Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди: - Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман. - Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади. Болакай бироз ўйланиб турди-да: - Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди. - Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи. - Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман. Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: - Мактабга борасанми?- дея сўради. - Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим! - Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни! Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахталар болакайга ёққан пойабзал билан тўла эди. Аммо сотувчи кўргазмада турган пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб: - Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. - Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим. - Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?! - Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар нарсалардан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак. Болакай шок ҳолатга тушган каби эди. Гўё туш кўраётганди у. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди: - Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку! Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди: - Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дейдилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан уялмадим... 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Открыть в Telegram
Просмотры505−43%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч230
4 ч383
7 ч505
  1. Через 6 часов505
  2. Всего сейчас505
#87068Видео
Просмотры402−55%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч225
5 ч325
7 ч402
  1. Через 6 часов402
  2. Всего сейчас402
#87067Превью ссылки

​​📝 ЎРНИНГИЗ БИЛИНДИ, ОЙИЖОН! Қайнонам мени илк бор кўрганларидаёқ келин қилишни ният қилган эканлар. Тақдир экан, бу ниятлари амалга ошди. Мен дастлабки кунларданоқ у кишининг феъли кенг ва одамохун аёл эканликларини англаганман. Ҳомиладор бўлганимда мени авайлаб, рўзғорнинг барча оғир юмушларини ўз зиммаларига олганлари, егим келган таомларни оғзимга тутганлари, ҳатто мен учун ўзлари алоҳида идишда таом тайёрлаганлари кечагидек ёдимда. Мен учун пиширган таомларини хонамга олиб киргач, шипшиб қўярдилар: “Овсинларингиз билмай қўя қолсин, акс ҳолда дарров хафа бўлишади. Аслида уларга ҳам ҳомиладорлигида худди шу ишни қилганман. Аммо ҳозир эсларида йўқ, шунга аразлашлари мумкин…” Биринчи фарзандим туғилишига уч-тўрт кун қолганда “Мен ўзим туғолмайман, қўрқаман. Яхшиси, болани кесарча усул билан дунёга келтираман”,— деб туриб олдим. Шунда ойижоним: “Ундай деманг, қизим, мен ярим жон бўлиб қолишингизни сира хоҳламайман, ахир ўз қизларим қон босими ошиб кетгани учун болани шу усулда туғишганида, озмунча азоб чекишдими…” деб йиғлаб юбордилар. Бу гапни эшитиб, “Қайнанам туғилажак бола билан бир қаторда мен хақимда ҳам қайғурарканлар” деб кўнглим кўтарилди. Фарзандимни туғилгач, туғруқхонадан чиққунимча у киши кунда икки-уч марта хабар олдилар. Ҳар гал келганларида ўз қўллари билан тайёрлаган мазали таомларни олдимда ўтириб, ичириб кейин кетишларини канда қилмадилар. Болани кейин ҳам ҳеч кимга ишонмай, ўзлари катта қилдилар. Чақалоқ кечаси безовта бўлиб йиғласа, у киши ҳам мен билан баравар тунлари бедор бўлардилар. Кечки таом пайтида ҳаммага таом тортилгач, қўлимдан болани олиб, “Аввал сиз овқатланиб олинг” дердилар. Ўша пайтларда уларнинг бу ғамхўрликларини оддийгина қабул қилган эканман. Эҳ, ойижоним, ёшлигимизга бориб, хатолар қилсак кечирган, кўча ҳовлини супурмасак, ҳеч кимга ими-жимида билдирмай супуриб қўйган, овқат пиширишга улгурмасак, индамайгина ўзи тайёрлаб, ҳамма ёқни саранжомлаб қўядиган сиздек бебаҳо инсоннинг қадрига ўз вақтида ета олдикми?.. Иккинчи фарзандимни дунёга келтирдим. Лекин энди ёнимда қайнанам йўқ эдилар. Атрофимдаги аёлларнинг қайнаналари хабар олишга келишганида, келинларига парвона бўлишганида, онамдек бўлиб қолган бу яқин инсонимнинг ўрни жуда-жуда билинди. У киши пиширган ширин таомларни соғиниб эсладим… Бугун ҳам уйимизда ҳар гал дастурхонга таом тортилгач, қайнанамнинг “Аввал сиз овқатланиб олинг” деган сўзларини эслаб, йиғидан ўзимни базўр тияман. Касаллик туфайли кутилмаганда орамиздан кетган ойижонимнинг барча яхши фазилатлари кўз олдимдан бир-бир ўтаверади. Эсимда, машъум хабар бир зумда ҳаммамизнинг кўнглимизни вайрон қилди. Қайнанам танасида шунча дард борлигига қарамай, фақат бола-чақа, неваралар ташвиши билан юраверган эканлар. Касаллик ташхиси қўйилганда ҳам, у кишидан айрилиб қолишимизни хаёлимизга келтирмагандик. Аммо дард уларни шу қадар тез орамиздан олиб кетганини англамай ҳам қолдик… Ойижон… Менга берган меҳрингизга муносиб жавоб қайтариб улгурмадим. Умр — оқар дарё, дейдилар. Вақтни эса тўхтатиб бўлмайди. Бугун орамизда сиз йўқ бўлсангиз-да, сиздан қолган чиройли хотиралар умримизнинг охиригача ёдимиздан ўчмаса керак. Чунки уларнинг ҳар бирида барчамизга ибрат бўлишга арзийдиган ҳикмат нури ёғилиб туради. Мен эса меҳрингиз намунаси бўлган бу хотираларни невараларингизга қайта-қайта ҳикоя қилиб бергим келаверади… Нодира САИДАЗИМОВА. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

Открыть в Telegram
Просмотры411−54%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч224
5 ч326
7 ч411
  1. Через 6 часов326
  2. Всего сейчас411
#87066Превью ссылки

​​📝 ЭРИМНИНГ ТЕЛЕФОНИ БИЛАН КУНДОШМИЗ! Турмушга чиққунимча хаёлимда худди эртаклардагидек чиройли кечаларга бориб, ўзимнинг бетакрор либосим ва тил ожиз ҳусним билан ҳаммани лол қилардим. Кейин у ерда дунёда тенгсиз бўлган йигит менинг ортимдан эргашар, мен парво қилмас, аммо у барибир эътиборимни тортар ва биз сеҳрли муҳаббат қасрида яшардик. Оила қурганимдан кейин бу хаёлот оламим бироз торайди. Энди хаёлимда дугоналарим билан бўладиган «гап»га қимматбаҳо кийим ва ҳатто шахсий машинамда борадиган бўлдим. Дугоналарим ортимдан роса оғзидан суви оқи-и-иб қараб қолишарди. Ҳозир эса... Уч бола, рўзғор, ишдан қайтгач телефондан бўшамайдиган эр билан бўлиб, хаёл ҳам сурмай қўйдим, шекилли. Йўқ, сураман. Фақат хаёлим ҳам ўзим каби ожиз ва кўримсиз. Ишонсангиз, айни дамда ўзимни кўз олдимда жонлантирсам ҳалиги мультқаҳрамон келади. Қайси дейсизми? Анув-чи, саккиз-тўққизтача боласининг ортидан югуриб юрадиган маймун. Кулманг! Ростдан ҳам шунақа бўлиб қолганман. Энди ўйлаб кўрсам, ўша шўрлик маймуннинг ҳам эри ҳеч қаерда кўринмайди. Худди менинг эримга ўхшаб. Бечоранинг эри ҳам меники каби оила билан эмас телефон билан яшаётганмикан? Телефон деган сўзни оғзимга ҳам олгим келмайди. Бу матоҳ шу қадар ғазабимни келтирадики, худди сира йўқолмайдиган суваракдек. Шунчалар «аллергия»мни қўзитадики, катта шафтолининг туки каби. Ғайирлигимни шунчалик қайнатадики, кундош ҳам йўлда қолади. Гўё мен учун телефон дунёдаги энг, энг, энг бўлмағур, зараркунанда нарса... У-ф-ф-ф! Мана, гапирганим сари бўғзимга алам тиқиляпти. Алам қилмай бўладими, ахир? Ишонасизми, эрим билан гаплашмаганимга бугун нақ... қаранг ҳисобини ҳам билмайман. Йў-ў-ўқ, уришиб қолганимдан эмас. Шунчаки у эрта тонгда ҳам, ишдан қайтгач ҳам телефонидан ортмайди. Гаплашишга вақти йўқ. Ҳали ким биландир ёзишади, ҳали гаплашади, охирги пайтда овозини ёзиб кимларгадир юборади, ўша кимдирлар ҳам эринмай эримга овоз йўллайди. Жа-а-а бўлмаса, ўйин ўйнайди. Икки кўзи телефонда бўлгани боис, болаларини ҳам кўрмайди. Куйганим, буни сизга айтишга ҳам уяламан-ей! Тунов куни нима дейди денг: — Ёш болага нима учун соч улаб қўйдинг, аҳмоқ! — Кимга соч улабман? — дедим ҳеч нарсага тушунмай. — Мановнинг сочи бунча узунмасди-ку, — дейди қизалоғимизни кўрсатиб. — Фақат телефонга эмас, болаларга ҳам қараб туриш керак. Ҳадемай, уларни танимай ҳам қоласиз, — дедим тутақиб. Анув куни шивирлаб, ҳаяжон билан айтган гапига кулишни ҳам, куйишни ҳам билмайсиз. — Ён қўшнимизнинг қизи кўзимга бошқача кўринди. Тинч эмас-ов. Тағин билмадим-у, мен ҳомиладорга ўхшатдим. Совчи-повчи келяптимикан, ўзи? Тезда узатмаса, ота-онасини нақ гўрга тиқади-я! Аввалига ҳеч нарсани англамай, юзига бақрайиб қолдим. Кейин жаҳлим чиқди-да: — Қаерда яшаяпсиз ўзи? Қўшнимиз ўтган йили қизини узатди, бир йил яшади, энди бўйига бўлганида эрини бир қиз билан тутиб олиб, аразлаб ҳам келди. Шу-шу уйида... — Ҳа-а-а, ҳартугул. Мен эрга тегмай ҳомиладор бўлибдими, дебман... — Тўйига бордингиз-ку! Ўша ерда ҳам телефонга термулиб ўтиргандингиз! — Йўғ-е, тўйига ҳам борганмидим? Менга қара хотин, юзингни ари чақдими? Нега шишиб кетдинг? — Вой-дод! Шишмаганман, семирганман! Мазам бўлмагани учун духтир дори берганди. Ўша семиртираркан. Олти ой бўлди, дорини ичиб, семирганимга ҳам. Энг даҳшатлиси, яқинда тумов бўлиб ётиб қолганимда «Болаларни ўзингиз мактаб, боғчага олиб келинг», деб илтимос қилдим. Ишонасизми, боғчага бориб «Катта ўғлим қани?» деб роса уларнинг бошини қотирибди. Охири, қизимизнинг ёнига боргач, ундан акасининг мактабга бораётганини билибди. Шундан буён ҳамма нарсага ўзим югуряпман. Худди ўша мультфильмдаги маймунга ўхшаб. Бунақа ҳаётдан кейин ширин хаёл суриб бўладими? 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Открыть в Telegram
Просмотры408−54%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч208
5 ч310
7 ч408
  1. Через 6 часов310
  2. Всего сейчас408
#87065Фото
Просмотры447−50%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч263
5 ч356
8 ч447
  1. Через 6 часов356
  2. Всего сейчас447
#87064Фото
Просмотры528−40%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
4 ч433
6 ч528
  1. Через 6 часов528
  2. Всего сейчас528
#87063Превью ссылки

​​📝 ИНШО (аччиқ ҳақиқат) — Эртага дам олиш куни, — ўқитувчи болаларга қарата дона-дона сўзлади. — Албатта ота-онангиз билан бирор маданий масканга бориб, таассуротларизни иншо тарзида ёзиб келинг. Душанба куни текшириб оламан! Қўнғироқ чалингач, 4-«б» синф ўқувчилари уйларига йўл олди. Анвар то лифтдан кўтарилиб уй қўнғироғини чалгунча ҳам эртага ким билан қаерга бориш мумкинлиги ҳақида ўйларди. — Эртага айлангани чиқишимиз керак экан, — саломни ҳам унутиб эшикни очган онасига шошилиб гапирди. — Устозимиз айтди, агар иншо ёзиб келмасак, икки қўяркан. — Яхши, яхши, — ошхонага қайтди Малоҳат, — тез кийимларингни алмаштир. Ишдан ҳориб келган Азизбекнинг бўйнига осилган Анвар унга онасига айтганларини такрорлади. Буни эшитган ота бошини қашлаб, Малоҳатга имлади: — Ана, ойинг билан айланиб келасизлар. — Яна менми? Ўтган сафар ҳам бормагандингиз... — Ўзи бир кун дам олсам... жуда чарчаганман. — Менинг эса мазам йўқ. Иситмам ҳам чиқди, шамолладим, шекилли, — аёл бошига танғиб олган рўмолга имо қилди, — бошим тарс ёрилай деяпти... Азизбек иккисига мўлтираб турган ўғлига қаради: — Хўп, мана, ёнимиздаги боққа чиқамиз, бирровга, бўптими? — Доим ўша ерга чиқамиз-ку, дада... музейга борайлик. — Ҳай майли, фақат одобли бола бўлиб бориб келасан, келишдикми? — Хўп бўлади! — суюниб кетган Анвар дарҳол хонасига чопди: эртанги кун учун буюм ва кийимларини ҳозирлади. Тонг отиши билан ўрнидан туриб саёҳатга ҳозир бўлган болакай отасининг уйғонишини 2соатча кутди. Сўнг нонушта қилиб йўлга тушишди... Тушликдан сўнг уларни кутиб олган Малоҳат ўғлидан кун таассуротларини сўради. — Ҳозироқ иншо ёзишга киришаман, анча нарсаларни ўргандим... — жавоб берди ўғли. — Яша! Борақол хонангга... Эртасига 1-соатда барча дафтарларни йиғиб олган ўқитувчи дарсни бошлади. Танаффусда иншоларни текширар экан, Анварникини ўқиб, бир зум туриб қолди. Ўйга чўмди. Сўнг Анварнинг ойисига қўнғироқ қилиб, келиб кетишини сўради. Малоҳат эса ўғли мактабда бировни уриб-нетиб қўйганмикин, деган хавотирда дарҳол йўлга тушди. — Анвар аълочи бола, — гап бошлади ўқитувчи Малоҳатни қараб, — айниқса, ўқиш дарсини яхши кўради, ажойиб иншолар ёзади... Кеча ҳам бир иншо ёзган экан. — Ҳа, дадаси музейга олиб борди! — устози ўғлини мақташ учун чақиртирганини пайқаган Малоҳат фахрланди, — келибоқ иншосини ёзди. — Ўзингиз ўқиб кўрдингизми? — Улгурмабман-да, — ўнғайсизланди аёл. — Ундай бўлса, албатта ўқинг. Болалар биз катталар кўра олмаган айрим ҳақиқатларни теран кўради, ўрганади, ўзлаштиради... Керак бўлса, биз катталарга сабоқ беради. Ўғлининг дафтарини қўлига олган Малоҳат ҳайрон бўлганча уни очди. «Музейдаги таассуротларим. Кеча мен дадам билан музейга бордим. Кичик саёҳатимиз мобайнида кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, алдашни. Ойим дугоналари билан гаплашиб дам олиш куни учрашишга келишиб олганди. Дадам келиши билан эса бошига рўмол ўраб «касалман», деб алдади. Дадам бўлса, мени музейга олиб бораман, деб ваъда берганди. Аммо биз музейнинг ёнида туриб уни ташқаридан анча томоша қилдик. Кейин эса кинога тушдик. Чиптачи хотин ёшим нечадалигини сўраганди, дадам тўққизда деб айтди. Аслида ўн ёшман-ку, деб айтмоқчи эдим, дадам «жим» деб ишора қилди. Кейин кўзим рўпарамда илиб қўйилган ёзувга тушди. У ерда «ўн ёшдан катта болаларга билет олиниши шарт», деб катта қилиб ёзиб қўйилган экан. Биз 1та чипта олдик. Уруш-уруш кино экан, дадам мириқиб томоша қилди. Мен ухлаб қолибман. Дадам уйғотиб, музқаймоқ олиб берди ва ойимга «музейга бордик», деб айтишимни сўради. Мен ҳам хўп, дедим ва ойимни алдадим. Автобусга чиққач, биз чиройли холанинг ёнига ўтирдик. Дадам унга мени кўрсатиб, жияним, деди. Хола менга конфет берди. Уйда бизни кутиб олган ойим тузалиб қолган экан. Ойим дадамдан «мактабда йиғишяпти экан», деб пул олди. Аммо уни менга бермади. Мен эса хонамга кириб кийимларимни алмаштирдим ва дарс тайёрлашга киришдим. Менинг бугунги кундан таассуротларим шулар эди». Иншони ўқиб бўлган Малоҳат кўзларини яширди. Буни сезган ўқитувчи ҳам уни ҳоли қолдирди... 🕌 @Solixa_Ayol 🕌 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Открыть в Telegram
Просмотры837−6%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
#87062Превью ссылки

​​📝Шунақаси ҳам бўлади... Она кўнгли. Эрталаб ишга шошиб тургандим. Эндигина остона хатлаб, ташқарига чиқсам, ичкаридан онамнинг овози эшитилди. - Козимжон, кетяпсанми? - Ҳа, ая, нима гап? - Анави телевизорни бир кўриб бергин. Ўзим тўғрилай олмаяпман. - Ая, ҳозир ишга кеч қоляпман. Ҳали келсам, кўриб бераман, - дедим баланд овозда. - Болам, атиги беш дақиқа вақтинг кетади. Антеннасига бир нима бўлган шекилли, ғалати кўрсатяпти. Шуни тузатиб берсанг, зерикмай ўтирардим-да, - деди онам деразадан бошини чиқариб. - Илтимос, мени ишдан қолдирманг. Ишдан қайтгач, кўриб бераман дедим-ку. Шуни ҳам тушунмайсизми? - дея шошиб машинага ўтирдим. - Ҳой, бола, бугун телевизорда бир дугонамни кўрсатишар экан. Ҳалиги Рисолат фермер бор-ку, ўшани. - Кўрсатса, сизга нима? - дедим машинадан тушиб. - Ахир у яқин дугонам. Телевизорда биринчи марта чиқиши. Кўрмасам, бўлмайди-да! - Кўрганингиз билан нима ўзгаради? - дея уйга кириб, қўлимга пультни олдим. У қилдим, бу қилдим, телевизордаги хира тасвир сира ўзгармади. Бундан жиғибийроним чиқиб, пультни отиб юбордим. - Кўрдингизми, бу тезда тузалмайди. Ҳали келиб, ҳамма ёғини кўриб чиқаман. Бекордан-бекорга вақтимни олганингиз қоляпти. Шундай деб апил-тапил туфлимни кийдим-да, йиғламсираб турган онамга "хайр" ҳам демасдан машинани ўт олдирдим. Кўчага чиққач, тезликни ошириб боравердим. Бир пайт машина ўз-ўзидан секинлай бошлади. Қарасам, гази тугаяпти. Ёқилғи қуйиш шохобчасигача ҳали анча масофа бор. Шу боис йўловчи машиналардан бирини тўхтатиб, "Спарк"имни шатакка олдирдим. Афсуски, мен кўзлаган шохобча ишламаётган экан. Хунобим ошиб, машинани қулфладим-да, такси тўхтатишга уриндим. Бўш такси келгунигача яна ўн беш дақиқача вақтни йўқотдим. Шуни ҳисобга олган ҳолда таксичидан иложи борича тезроқ юришни илтимос қилдим. Қўшимча пул беришимни эшитган ҳайдовчи тезликни чунонам оширдики, нав-батдаги бурилишда машинани эплай олмай қолди. Кўчанинг бизга яқин томонидан шошиб келаётган йўловчи йўлимизга чиқиб қолгани боис ҳайдовчи кескин тормоз босди. Шу заҳоти бошим ойнага текканини ҳис қилдим-у, кўз олдим қоронғулашиб кетди. Бир пайт кўзимни очсам, атрофимда тумонат одам, биттаси мени елпиш билан банд, яна бири билагимни ушлаб, ўзича томир уришимни текширяпти. Яхшиямки, йўловчига ҳам, ҳайдовчига ҳам жиддий шикаст етмабди. Сал ўзимга келгач, ўрнимдан туриб, ҳаммага раҳмат айт-дим-да, йўл четига ўтдим. Шу онда онамнинг маъюс қиёфаси кўз олдимга келди. Ишхонамга қўнғироқ қилиб, йўлда ушланиб қолганимни айтдим ва бошқа таксига ўтириб, уйга қайтдим. Етиб бориб қарасам, онам бечора остонада хомуш ўтирибди. Мени кўрди-ю, дарров енглари билан ёшга тўлган кўзларини артди. Бунчалик тез қайтишимни кутмагани учун "Тинчликми, болам, нима бўлди, машинанг қани?" дея ўрнидан турди. - Ҳеч гап йўқ, шунчаки телевизорни тузатиб берай, деб ортимга қайтдим. Машинамнинг гази тугаган экан, учта кўча нарида турибди. Ҳалироқ олиб келаман. - Вой, болам, бошинг ғурра бўлибди-ку, йиқилиб тушдингми? - онам ёнимга келиб, иссиқ қўлини пешонамга босди. Қўл тафти юрагимни ҳам иситиб юборгандек туюлди. Онамнинг кўксига бош қўйиб, томдаги антеннага ишора қилдим: - Ойижон, эрталаб қарамаган эканмиз. Ахир антенна қийшайиб қолибди-ку. Ҳозир томга чиқаман-да, тезда тўғрилаб тушаман. - Майли, ҳожати йўқ. Телевизор кўрмасам ҳеч нима қилмайди. Сен ишингга кетавер. - Қизиқмисиз, ойи, ишга барибир кеч қолдим, - дея нарвонни томга яқин олиб бордим. - Фақат ўзингга эҳтиёт бўл. Эрталаб хўп деганингда, ҳозир ишхонангда хотиржам ўтирган бўлардинг! - деди онам кўзлари порлаб. "Гапингиз тўғри" дейишга тилим ожизлик қилди. Отабек 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

Открыть в Telegram
Просмотры751−15%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#87061Фото
Просмотры652−26%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#87060Видео
Просмотры910+3%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#87057Превью ссылки

​​— Ия, қаймоғи қатиқнинг юзида турсин. Сочиқларнинг қандай тахланиши, идишларнинг жойлашуви, бир чимдим тузнинг ошиб кетиши, хуллас, ​​энг майда деталларгача қайнонамнинг айтгани-айтган, дегани-деган. Мен мана шу майда нарсалар ортидан чиқадиган катта жанжаллардан чунонам тўйиб кетганимдан сўнгги пайтлар фақат тинчлантирувчи дори ичиб юрибман. Эҳтимол, кимдир «Қайнонанинг келинга ўргатиши табиий ҳол», дейиши мумкин. Қўшиламан, биз кичиклар билмаганимизни қайноналаримиздан ўрганамиз. Аммо бу қадар майдалашиш… Келин ҳам темирдан эмас, уни эговлагандай ҳамма нарсани ўргатавериш, асаблари устида дутор чалгандай минғир-синғирлар билан эзавериш тўғрими? Биламан, гапларим жуда кескин. Аммо мен ортиқ сабр қила олмаслигимни тушуниб етяпман. Қайнонам уй ишларида, еб-ичишда мени қийнаши бу ҳали ҳаммаси эмас эди… Турмушимизнинг илк йилларидаёқ эримни мендан рашк қиларди. Дастлаб эрим менга «Ойимнинг менга муҳаббати бошқача, қўявер, аҳамият берма», деди. Янги келин-куёвни ҳеч ёлғиз қолдиришни истамайдиган қайноналарни оз бўлса-да, «Шунча йил боқиб ўстирган ўғлини қизғанади-да!» дея тушуниш мумкиндир, эҳтимол. Лекин уч ой ёз ўғлини «Каравотда бирга чақчақлашиб ётамиз», деб, хотинининг ёнига киргазмайдиган онанинг бу ҳаракатини англаш, қабул қилиш мумкинми?! Менга нисбатан қилинган бу ҳаракатни қайнонамнинг мени ёмон кўришидан бошқа нарса деб изоҳлай олмайман. Ва шу ўринда ўзининг ёшлигини, эри билан муҳаббатини унутган қайноналарга бироз инсоф сўрардим. Ахир нима учун ўз ўғиллари келинлари билан яхши муносабатда бўлишини баъзи худбин қайноналар хоҳламайди? Мана шу келин фарзанди билан бутун умр яшашини, бир-бирига ҳамдард ва суянчиқ бўлишини наҳот ўйлашмайди?.. Орадан етти йил ўтибдики, қайнонам мен билан эрим ўртасида ўтиради. Бошқа аёлларга ўхшаб, ўз эримга эркалик қилишга ҳам қўрқаман. Эрим билан бир-биримизга озгина кулиб қарасак борми, қандайдир баҳона билан жанжал кўтарилади. — Болаларни олиб, қаергадир борайлик, уйда юрагим сиқилди, — дейман умид билан эримга. — Ойимга ёқмайди, биласан-ку! — дейди у ҳам ночор. — Хўш, унда қачон оилавий қаергадир борамиз?! Янги келинлигимда-ку, «Одамлар гапиради», деб бирга айланишга бормасдик. Ҳозир болаларимизни ҳам хиёбонга олиб боришга ҳақимиз йўқми? — Менга нима дейсан, ойимдан сўра. Биласан-ку, хафа бўлиб олади… Менга ақалли битта одам тушунтириб бера оладими? Нима учун бизда келинлар эри билан сайрга чиқиши глобал даражадаги муаммо? Ҳамманинг ҳам оиласида айни шу ҳолат дея олмайман, албатта. Аммо аксарият ўзбек йигитлари аёлини хурсанд қилишини қайноналар «бурнидан ип ўтказиб олишган», дея баҳолашади. Мана шу майда нарсалар шахсан менинг ҳаётимга, асабларимга нақадар катта таъсир ўтказаётганини нариги хонада ухлаб ётган қайнонам тушунармикин? Алоҳида чиқиб кетиш мен учун шунчаки ушалмас орзу. Сабаби, эрим яккаю ягона ўғил фарзанд. Бутун умр мана шу аёл билан яшашни ўйласам, ҳаттоки эрим билан ажрашгим келади. Аммо уни жуда яхши кўраман. Аслида, эрим ҳам жабрдийда. Мен билан онасининг ўртасида ҳар сафар вазиятни юмшатишга уринаверади. Гоҳ менга, гоҳ қайнонамга кулиб, ҳадялар улашаётган, жанжалдан кейинги вазиятни юмшатаётган эримнинг бу ҳолига раҳмим келади. У ҳам нима қилсин, бири волидаси, яна бири севикли рафиқаси. Мен қайнонасини чиқиштирмайдиган келинлар тоифасига кирмайман. Агар баъзи келинларга ўхшаб пухта-пишиқ бўлганимда эди, онасига қарши эримни аллақачон қайраган, билганимдан қолмай, безларча юрган бўлардим. Бундай ишларга виждоним йўл қўймагани учун ҳам тинчлантирадиган дори ичиб, бурчак-бурчакда йиғлаб юрибман. Менга кўп нарса керак эмас, Худога шукр, ҳамма нарсам бор, соғломман. Фақат қайнонам мени тинч қўйиши, менга душмандай қарамаслигини хоҳлайман, холос. Шунча йиллар давомида унинг кўнглини олишга кўп уриндим, натижа йўқ. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

Открыть в Telegram
Просмотры1 550+75%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
#87056Текст

📝ҚАЙНОНАМ ЁМОНМИ ЁКИ МЕН?! — Бу ҳаётда, оилаларда қайнона-келин масаласи ҳеч қачон тугамаса керак. Бугун мен ҳам турмушимдаги айни мана шу мавзу ҳақида гапириб бермоқчиман. Газетанинг ҳар сонида берилаётган турли қисматлар ҳақида ўқиб, баъзан юрагим эзилади. Лекин гоҳида гўёки ўзимга бир дардкаш топиб олгандай бироз енгил тортаман. Назаримда, инсон зоти бошқаларнинг кечинмалари, изтироблари ҳақида билгач, бу синовли дунёда ҳамманинг бир ташвиши бор эканини тушуниб етади. Ва ўзининг муаммоларини бир четга суриб, ундан-да қийинроқ вазиятда қолган инсонларнинг дардига шерик бўлади, шукр қилишни ўрганади. Мен ҳам ҳаётимдан нолиб, оҳ-воҳ чекмоқчи эмасман. Шунчаки, ичимдаги гапларни айтмасам… Шу сабаб мени тўғри тушунасизлар, қўлингиздан келганича маслаҳат берасизлар, деган умиддаман… Ҳозир яшаб турган хонадонимга келин бўлиб тушганимга яқинда етти йил бўлади. Мана шу етти йил ичида қайнонамдан, очиғи, тўйиб бўлдим. Дастлаб, янги келинлик чоғимда қайнонамни яхши кўрардим, меҳр билан бағримга босиб юзидан ўпиб қўйишни канда қилмасдим. Аммо ҳозир нима қилиб бўлса ҳам бу аёлдан айро яшаш орзум. Ҳозир бу сатрларимни ўқиётган бошқа қайноналар мени бераҳм, оқибатсиз, энг ёмон келин ролида кўраётган бўлса ҳайратланмайман. Чунки дардимни кимгадир айтсам, дарров ўзимдан айб қидиришади, қайнонамнинг кўнглига йўл топа олмаётганимни рўкач қилишади. Бироқ қайнонамнинг кўнглига ҳатто болалари ҳам йўл топа олмаса, мен додимни кимга айтай?! Ҳаммаси биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимдан сўнг бошланди. Табиийки, ҳомиладорлик одатий ҳаёт тарзига таъсир кўрсатади. Гормонлар сабаб асабийлашганим, турли таомлар егим келгани эсимда. Лекин бу айб эмас-ку?! — Ҳадеб кўчанинг овқатини буюртма қилмай, уйдаги овқатни есангиз нима қилади?! Қайнонамнинг бу гапидан аввалига жуда қаттиқ хафа бўлиб, йиғлагандим. Лекин нима қилай, уй овқатини ҳеч кўнглим тортмас, бошқоронғилигим кучли бўлгани учун танлаб-танлаб овқатланганман. Бир неча кун қайнонамнинг жаҳли чиқмасин, деб фақат нон ва мева еб юрдим. Охири бўлмади, яна эримга айтиб, кўчадан овқат олиб келтира бошладим. — Шу кўнглингиз жуда нозик экан-да, келинпошша, — деди қайнонам овқатланиб ўтирганимда ёнимга келиб. — Яна болам бечорани қийнаб, фалон пуллик нарсалар опкелтиряпсизми?! — Ойижон, ўзлари ҳам кўриб турибди, тўрт-беш кун оч қолиб кетганимни, — дедим хўрлигим келиб. — Ахир озгина тушунсангиз бўлади-ку, уйдаги овқатни еёлмаяпман. — Биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз, учтани туғиб, катта қилиб қўйганмиз… — Ўғлингиз яхши топса, фарзандига озгина сарф қилса… Бу гапдан кейин келинлик ҳаётимда биринчи жанжал кўтарилган. То кўнглим беҳузур бўлиши ўтиб кетгунча қайнонам еяётган ҳар бир овқатимни гапираверди. Ҳаттоки эрим бечора онасининг гапидан қўрқиб, кечқурун ул-бул нарсаларни беркитиб олиб келар, мен эса шоша-пиша еб олардим. Мана шу кунларимни эсласам, келинларни ўғритомоққа чиқаришлари асабимни бузади. Агар қайноналар томоғингизга кираётган луқманинг ҳам ҳисобини сўрамаганида эди, келинлар ҳам ўғритомоқлик қилмасди. «Келин эмас, қиз оляпман», дея аввалига тилларидан бол томади. Қайси она қизининг еб-ичишига нисбатан шу қадар пастлик қила олади? Ҳомиладор аёлнинг баъзи қайноналар учун заррача қадри йўқлигини ана ўшанда тушуниб етганман. Вақт ўтиб қайнонамнинг овқат қизғанадиган феъли бошқа характерлари олдида ҳеч нарса эмаслигини тушуниб етдим. Ёши катталарнинг кўнглини топиш осон эмаслигини, қайноналар келинининг ишидан мудом қониқмаслигини жуда яхши билардим. Аммо менинг қайнонамчалик ошириб юборадиган аёл ҳеч қаерда топилмаса керак. Айниқса, меҳмондорчилик пайтида асаб толаларимни шу қадар кемирардики!.. — Ия, қатиқни нега бу пиёлага солдингиз? Бошқасига солинг. — Хўп, ойижон. — Ия, кўп солиб юбордингиз, бир қошиғини олиб ташланг. — Хўп, ойижон! — Энди камайиб кетди, яна бир қошиқ солинг. — Хўп… — Йўқ, йўқ, пиёланинг четига чиқиб кетди, бошқа идишга солинг.

Открыть в Telegram
Просмотры1 340+51%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#87054Превью ссылки

​​📝" КЕЛИН. " Манзура катта оилага келин булди. У 2-келин. Овсини туйдан кейин алохида булиб чикди. Уйда турмуш  курмаган кайнука кайнсингиллари бор. Манзура янги келинчаклик давридаёк рузгорни барча юмушлари уни  буйнига тушди. Кунора сахарлаб нон ёпади. Мол-холга карайди. Икки махал овкат пиширади. Бутун оила аъзоларини кир-чирини ювиш хам уни зиммасида. Кайнонаси жуда каттиккул аёл. Манзурани келин эмас хизматкордек курарди. - Ишдан хеч ким улмайди, дея янги келинни дала ишларига хам жунатадиган булди. Эркаклар бн баравар кетмон чопиб холдан тойган Манзура даладан кайтибок, овкатга уннарди. Буй етиб колган кайнсингиллар эса ёрдамлашиш уёкда турсин, кайтага иш буюришади. Манзура жуда соддалиги учунми келинлик вазифалари шу эканда деб мик этмай, хаммани кунглини олишга уринарди. Тонгданок ишга киришиб кечда тинка мадори куриб коларди. Шунча тиришкок, мехнаткаш булсада кайнонаси: - Онанг сенга хеч бир ишни ургатмаган экан. Кара хамма ишинг чала. Овкатларинг бемаза. Нима сени токчада катта килганми а? Мен сендек пайтимда 6 та бола бн дунёни ишини эплардим, дея куз очирмасди. Эри кун буйи ишда, Манзурани озиб тузиб кетганини куриб унга ичи ачишарди. Лекин онасига каттик гапиролмасди. - Манзур, сабр кил. Онам аслида яхши аёл. Факат озгина инжиклиги бор. Хали курасан сенга мехрибон булиб колади, деб хотинига таскин берарди. Орадан 2 йил утди. Энди Манзурага янада азобли кунлар бошланди. - Бу келин ишёкмас текинхур десам хали тугмас хотинмисан!? Ана кушнини сен бн бир йилда туйи булган келини кучкордай угил тугди. Сенчи? Нима углим тугмас хотин бн умрини утказадими энди,- хар куни жанжал кутарадиган булди. Манзура кайнонасига хечнима деёлмасди. Кечалари Худодан фарзанд сураб нола киларди. Яхшиямки эри уни тушунади. - Сен куп уйланма хали куп болаларимиз булади. Онамни гапларидан хафа булмагин. Биласанку феълини. Сен узингни асра. Менга кераксан. Озрок чида хаммаси яхши булади, деб кунглини кутаради. Манзурани охлари Худога етиб, у угилли булди. Яна 2 та ширингина кизчаларни хам дунёга келтирди. Кайнсингиллар узатилди. Улар оилали булгач Манзура канчалар яхши мехрибон эканини англаб, унга етказган ситамлари учун кечирим сурашди... Кайнука хам уйланди. Келинчак тили уткиргина чикди. Ишлари хам улда-жулда. Хафта утмай онасиникига бориб келади.Кайнонани одам урнида курмайди. Ёмонни курмагунча яхшини кадрига етмайсан деганларидек, кайнона Манзурадан яхши келин топилмаслигини билди. Йиллар утиб, кайнона хасталаниб колди. Хар 2-3 ойда касалхонада ётиб даволанади. Анча кариб колгани учун кизлар келинлар навбати бн ёнида булиб унга карашади. Лекин кайнона хар сафар касалхонага кетиш чогида Манзурага: - Кизим, бул отлан. Менга узинг карайсан, дейди унга умидвор тикилиб. Чунки бошка келин ва кизлари унга яхши карамайди. Жеркиб беришади. Манзура дархол тайёрланиб, кайнонаси бн бирга кетади. Унга уз онасига карагандай эъзозлаб парваришлайди. Кечалари оёк-кулини укалаб куяди. Палатадошлари: - Онахон, кизингиз жуда яхши кураркан сизни, каранг кандай мехрибон сизга, деб хавас килишади. Кайнона эса: - Ха бу кизимни мен хам жуда яхши кураман, деб жилмайиб куяди. Кайнона оламдан утди... Манзура "онам"лаб додлади.  Уни кулокларида кайнонасини сунгги сузлари жарангларди: - Кизим илохим олганинг олтин булсин. Болаларингни бахтини куриб юргин. Сендек келинимни кадрига етмадим... Сендан мингдан минг розиман жон болам..! 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

Открыть в Telegram
Просмотры1 740+96%к среднему
Пересылки—
Реакции25
Комментарии—
#87053Превью ссылки

​​📝 ​​ШУКР ҚИЛИБ ЯШАШ ҳаётий воқеа Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг ҳузурига бориб, «Ҳазрат, дуо қилинг, мен яхши яшамоқчиман, тўқ, хотиржам ҳаёт кечирмоқчиман», дебди. Ҳазрат «Майли, дуо қиламан, лекин кимга ўхшаб яшамоқчисан? Одамлар орасидан ўзинг ҳавас қилган бирор одам борми, бориб бир қидириб кел-чи, кейин мен ўша одамга ўхшаб яшашингни сўраб, Аллоҳдан дуо қилиб бераман», дебди. Ҳалиги одам шаҳар айланибди. Қараса, бир одам ниҳоятда яхши яшаяпти, олдида ўғиллари хизматга бел боғлаган, егани олдида, емагани ортида. У шу одамга ҳавас қилиб, ҳазратга бориб, «Фалончини биласизми, тақсир? Фалон кўча, фалон маҳаллада яшайди. Ўша одамга ҳавас қилдим, шунга ўхшаб яшагим келяпти, дуо қилинг», дебди. Ҳазрат шундай дебдилар: «Майли, дуо қиламан. Лекин сен шошмагин, болам. Бориб, у одам билан бир гаплашиб кўргин. У одамни бирон муаммоси, бир дарди бўлмасин тағин. Дуо қилсам, ундаги неъмат билан қўшилиб, дарди ҳам сенга ўтиб қолмасин, кейин қийналиб юрма». Бу одам яна бориб, ўша бой билан гаплашибди. Мен ҳазратнинг ҳузурларига бориб, сизга ҳавас қилганимни, сизга ўхшаб яшашимни сўраб, дуо қилишларини сўрасам, сизга юбордилар. Сизда ҳеч бир дард, муаммо йўқдир ҳар ҳолда?» дебди. У гапини тугатар-тугатмас, ҳалиги бой, ўзига тўқ, ҳаётдан хурсанд, мамнун бўлиб яшаётгандек кўринган одам йиғлаб юборибди, «Бу дунёда мендан бахтсиз одам бўлмаса керак. Келиб, мендан сўраб тўғри қилибсиз» деб, ўзининг тарихини айтиб берибди: «Оила қурдим, уйландим. Эр-хотин бир-биримизни жуда яхши кўрар эдик. Аммо кўп йиллар олдин аёлим оғир дардга чалинди, ўлим тўшагига михланди. Ўлиши аниқ бўлиб қолгач, орамиздаги тилларда достон бўлгудек муҳаббат туфайли аёлимнинг рашки қўзиб, «Мен ўлсам, бошқасига уйланиб оласиз» деб тинмай йиғлайверди. Ўзи ўлим азобида қийналиб ётибди, яна рашки ҳам қийнаяпти деб, раҳмим келиб, «Хотиржам бўл, мен сендан бошқа аёлга қарамайман. Бутун умр сенга садоқат билан яшаб ўтаман», деявердим. Аммо у бу гапимга кўнмади. Мен ҳам уни ниҳоятда яхши кўрар эдим, муҳаббатдан кўзим кўр бўлиб, сўзимни исботлаш учун ошхонага кириб, пичоқни олиб, ўзимни ўзим бичиб ташладим. Шундан кейин аёлим хотиржам бўлди, хурсанд бўлди, «Энди кўнглим жойига тушди», деди. Мен ҳам хурсанд бўлиб, энди тинчгина оёғини узатиб, дунёдан ўтадиган бўлди деб турсам, Аллоҳ шифо бериб, хотиним ўзига келиб, соғайиб кетди. Оғир касалдан тузалиб, нақ ўлимнинг ёқасидан қайтиб келди. Аммо бу қувончимиз узоққа чўзилмади. Унга кўрсатган вафодорлигим ҳурмати аёлим мен билан бир-икки йил сабр қилиб яшади, аммо кейин тоқат қила олмади. Мана бу менга хизмат қилиб юрган ўғиллар менинг фарзандларим эмас. Мен ана шундай азоб тўла ҳаётда яшаяпман, сен кўрган нарса менинг ташқи кўринишим, аммо ичимдаги дардим дунёга сиғмайди». Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ ушбу ривоятни келтириб, шундай дейдилар: «Ҳар бир инсон ўз ҳолига, ҳаётига, қисматига, тақдирига рози бўлишни, шукр қилишни ўрганиши керак. Чунки бу ҳаётни унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло раво кўрди, шундай бўлишини ирода қилди. Шунинг ўзи катта марҳамат, шунинг ўзи катта бир неъмат. Шукр қилсак, Аллоҳ бундан ҳам зиёда қилиши мумкин. Аммо ношукрлик қиладиган бўлсак, бошқа ҳаётларга ҳавас қиладиган бўлсак, ўзимиздаги боридан ҳам маҳрум бўлиб қолишимиз мумкин. Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ. 🕌 @Solixa_Ayol 🕌 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Открыть в Telegram
Просмотры1 440+63%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
#87051Превью ссылки

​​Бу ҳам етмагандай, Қудрат аканинг онаси билан учрашиб, «Қайнсинглимнинг баданида оқ доғи бор», деб айнитган экан. Янгам нега бундай қилганига ҳеч ақлим етмайди. Бироқ яқинда унинг ўзи Қудрат акага учраб, ўшанда ёлғон гапирганини, бугун ўзи шундай касалга чалиниб, оиласи пароканда бўлаётганини айтибди. У мени бахтсиз қилиб қўйганини орадан йигирма йил ўтиб фаҳм­лабди. Унинг умри ёлғизликда ўтаётганига, аслида, мен сабабчиман, дебди. Янгамнинг бундай қилганига сабаб ҳаммасини қайта тикламоқчи бўлган. Чунки Қудрат ака хотинининг хиёнати туфайли а±ли билан ажрашиб, олти йилдан буён сўққабош юрганини эшитган экан. Қудрат ака ёнимга қайтиб «Онам ўша пайтда икки оёғини бир этикка тиқиб, сизларникига совчиликка бормаслигини айтди. Мен билан онам янгангнинг гапларига ишондик ва юрагимда шубҳа илонлари ўрмалади. Сенга ҳеч нарса демай, онам танлаган қизга уйландим. Сендан ёшига ва чиройлисига. Шу йўл билан сени куйдирмоқчи эдим. Кейин билсам, мен ўзимни ўша кун пичоқсиз сўйган эканман. Садоқатингга шубҳа билан қараганим учун ҳамон ўзимни кечиролмайман. Бирор дақиқа йўқки, сени ўйламасам. Хотинимнинг бемеҳрлиги эса доим сени эсимга солаверади. Азизам, кечира олсанг, мени кечир», деди. Мен муҳаббатимни кечирдим. Тўғри, бу вақт мобайнида ёшлигим ўтди. Сочларимга оқ тушди. Не кунларни, не изтиробларни, не азобларни бошдан кечирмадим, бироқ ҳаммаси у туфайли эди. Бизни ёмонлар айиришди. Бунда Қудрат акани, ўзимни ё бошқаларни айблашдан нима фойда? Нима бўлганда ҳам ҳаммаси яхшиликка! Дунёда бахт бор экан. Мен ўзим орзу қилган бахт соҳилидаман. Сизга ҳам ўшандай саодат манзилига етиш насиб қилсин! 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

Открыть в Telegram
Просмотры1 090+23%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#87050Текст

📝ТУХМАТ КАСРИ Уйга келишга юрагим бетламай қолганди. Онам эса менга қараб эзиларди. Унинг қарашларидан «Қанийди шу қизимнинг ҳам бахти очилиб, тезроқ турмушга чиқса», деган фикрни уқардим. Шундай пайтларда кўнглим ҳам ғалати бўлиб кетади. Пешонамга «қариқиз» деган тамға битилган, деб ўйлардим. Бунга шу кунгача юрагимни тарк этмаган муҳаббат айбдорлигини билардим. Янга-ю келинларим билан келишиб яшашнинг ўзи бўлмай қолганди. Улар билан ҳар кун жиққамушт бўлиш жонга текканди. Онам қариб қолган, отам эса бундай машмашаларга аралашишни ўзига эп кўрмасди. Ака-укаларим хотинлари томонидалигини айтиб ўтирмасам ҳам бўлади. Икки йил аввал тўнғич акамнинг ўғли, беш яшар жияним Нурматжонни уйимиз орқасидаги ариқ оқизиб кетди. Афсуски, болани топишганда унинг жони аллақачон узилган экан. Жиянимнинг жонсиз танасини бағримга босиб йиғлаб ўтирсам, янгам келиб мени итариб юборди. У ўз жиянимнинг ўлимида мени айблади. Нима эмиш, мен беш яшар бегуноҳ гўдакни янгамга аччиқ қилиб, сувга итарганмишман. Наҳот шундай қилишим мумкин бўлса? Ахир бу шафқатсизлик-ку! Бундан ортиқ туҳмат бўлиши мумкин эмасди. Ота-онам ҳам индашмади. Азадан кейин таъна-дашномлар икки карра кучайди. Янга-ю келинларимнинг куни туғди, ака-укаларимнинг эса қулоғи битди. Мен уйда ортиқчалигимни ҳис қилиб яшардим. Ҳаммасидан толиқдим, юрагимдан бир нима узилиб тушгандай бўлди. Мен уйдан кетишга қарор қилдим. Уйдан кетганимга ҳамма енгил тортди, назаримда. Мен ижарада анча қийналдим, одамларнинг қўрс муомаласидан кўнглим оғрирди, аммо ҳали ҳам букилмаган иродамга қойил қолардим. Бу менинг метин иродамми? Ё ҳамон қалбимни тарк этмаган муҳаббатим? Қалбим муҳаббатни эрта таниган эди. Мактабда ўқиб юрганимдаёқ бу туйғуга рўпарў бўлдим. Орадан йигирма беш йилдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, ҳамон изтиробда эдим. Қалбимда ундан бошқасига ўрин йўқлигини англардим. Уни эъзозладим, садоқатли бўлдим, қалбимни тарк этишига изн бермадим. Аммо у мени ташлаб кетди. Ўшанда Қудрат ака олис юртга ишлагани кетди. Отасиз ўсгани учун оиланинг оғири унинг елкасида эди. Оёққа туриб олиш учун ишлагани кетганида бошида хурсанд бўлдим. Мен унинг қалбидаги муҳаббатнинг чинлигига ишонардим. Қудрат ака биринчи кетишида беш йилга кетди ва қўнғироқ қилиб менга «Чоршанба куни онам сизникига совчиликка боради», деди. Ниҳоят, мен учун орзиқиб кутилган ўша кун келган эди. Бу гапни интизорлик билан кутгандим. Мен уни деб қанча совчиларга рад жавобини бердим. «Ота-онам, ака-укаларимнинг олдида юзим ёруғ бўлади», деб ўйладим. Бу ҳақда уларга уялиб бўлса-да, хабар бердим. Онам совчиларнинг келишига катта тайёргарлик кўрди, бироқ совчилар келмади. Нима юз берганига тушунмадим. Шундан кейин ҳам мен уни беш йил кутдим. Бир кун кўчада Қудрат акани ёнида бир аёл билан кўриб қолдим. Келишган, гўзал, дадил, қаламқош… Кутилмаганда ўша аёл менга яқинлашди ва ўзини таништирди: тўйлари бўлганини ва аллақачон икки қизнинг ота-онасига айланишганини айтди. Юрагим алланечук бўлди. Мендан қандай хатолик ўтди. Нега? Менинг айбим нима? Ҳаётим остин-устин бўлиб кетди. Мактабни битираётганимизда «Фақат сенга уйланаман ва биз бахтли оилага айланамиз», деб айтганини унутганди у. Ҳа, мен ишонган одам ана шундай номардлик қилди, лафзида турмади. Мени ёлғизликка маҳкум этгани, ишончимни оқлолмагани учун мендан кечирим ҳам сўрамади. Хотини Тангри уларга икки қизни ҳадя этганини айтиб, азобланган қалбимни баттар тирнади. Бир қизни куйдириб кетганини, қалбини изтиробдан ёндирганини ўйлагани ҳам йўқ. Унинг ҳаётида ҳамма нарса борлиги юрагимни куйдирарди. Орадан шунча йил ўтганига қарамай, муҳаббат юрагимни адойи тамом қиларди. Шунча ҳаракат қилсам ҳам, Қудрат акадан кўнглим қолмасди. Мен юрагимни ана шундай тирнаб яшадим. Ундан кўнгил узолмасдим. Бир кун келиб ҳаммаси ойдинлашишига ишонардим. Орадан йигирма йил ўтиб, мен севган инсон ёнимга қайтди. У ёнимга йиғлаб келди. Турмушга чиқишимни сўраб, ялиниб-ёлворди. Ишонинг, ҳаммаси ойдинлашди. Бахтимга тўнғич акамнинг хотини чанг солган экан. У мен суйган инсонга телефон қилиб, бошқа бир йигит билан гаплашишимни айтган.

Открыть в Telegram
Просмотры1 100+24%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
#87049Превью ссылки

​​📝Тилимдан танийсиз (Отамни эслатадиган укам Жавлон Собитовга бағишланади) Ботир бугун ҳам чегарадан ўтолмади. Боласини етаклаган аёллар, қарияларни ўтказдилар. Ҳозир унинг учун ягона бахт - шу кўзига совуқ кўринадиган қалъа ортига ўтиб олиш. «Яна янгилар келяпти, ҳали -вери уйимга етолмайман шекилли», ўйлаб, кайфияти тушди. Коллежни битиргач, у ер- бу ерда ишлаб юрди, топган пули негадир бебарака эди. Кўнгли тўлмасди. Ошпазга шогирд тушди, биноийдек қўли келишиб қолди. Ошхона эгаси қўли остидагиларни қаттиқ ишлатади. Ҳам жисмоний меҳнат, ҳам босим остида тунги 11 гача ишлайди. Оёқлари қавариб кетади. Баъзида эртанги масаллиқларни тайёрлаб бўлгунча соат 12 бўлиб кетади. Шунча меҳнат қилиб 50 минг сўм олиб келади. Уйидагиларга беради. Боши ёстиққа тегиб-тегмай уйқуга кетади. Эрта тонгдан яна иш. Ўртоғи Достон Қозоғистонга ишлашга кетамиз деб қўймади. «Зўр пул топамиз, келиб машина оламиз, уйланамиз!» Улар Қозоғистоннинг пойтахтига амаллаб етиб бордилар. Қизиғи, одамлар ўзаро русча гаплашади. Жанубдан ишлашга келганларигина қозоқча гапирадилар, майлида, ўзбекчага яқин... Мусофирликнинг нонини ейиш қийин бўлсада, уларга омад кулиб иш топиш унча қийин бўлмади. Иккаласи иккита ошхонага жойлашди. Бешбармоқ тайёрлаш учун хамир ёядилар. Келганига олти ой ўтмай ўртоғи Ўзбекистонга кетди. Онаси бетоб эди, оғирлашиб қолибди. Шу кетганча қайтиб келмади... Бу йил қўшни бўлсада масофаси олис бу юртда ишлаётганига уч йил бўлди. Дунёга вабо тарқалгач, ошхона ёпилди. У ҳам тадоригини кўриб Ўзбекистон чегарасига етиб келди, аммо мана бир ҳафтадан бери ўтолмаяпти. Кун ҳам исиб кетган. Жазирама. Йўлхалтасини бошига қўйиб осмонга термулди. Бир тўп каптар шундоққина чегара деб аталмиш улкан бино тепасидан учиб ўтиб кетди.«Қанотларим бўлганида эди...» хўрсинди. Қушларга ҳаваси келди. Ўзини янаям ожиз ҳис этди. Мана уч кун бўлди, ичига иссиқ овқат кирмади. Илк келган кунлари у-бу сотиб олиб танаввул қилаётган эди, пулининг ҳам таги кўриниб қолди. Ҳар куни қаердандир, кимлардир қозон-қозон ош , сув олиб келиб тарқатади. Унга насиб қилмайди. Ёпирилиб бораётган одамларни кўриб тисарилади. Негадир ийманади. Тушлик пайти бўлди шекилли, ҳамма ғимирлаб қолди. Бугун ҳам учта катта қозонни юк машинадан туширдилар... «,Бормайман, оримни солиб ош оламанми?» Тепаликка қараб йўл олди у. Шу пайт кимдир елкасидан оҳиста туртди. Башанг кийинган, кўзлари қийиқ, истараси иссиқ йигит бир қўлида ош, бир қўлида сув, нон кўтариб жилмайиб турарди -Ассалому алайкум. Ошдан олинг, биродар,- деди у соф ўзбек тилида. -Раҳмат!-деди Ботир. Унга таом берган йигит баланд тепалик устига чиқиб олди. Ўктам овозда шеър ўқий кетди Она тилим, онажоним тили бу Бешикданоқ сингган жону-қулоққа Элу юртим, хонумоним тили бу Қадимликда ўхшар она тупроққа... Атрофни ўзбек муҳожирлари ўраб олар, саф кенгайиб борар, қийиқ кўзли йигит завқ-шавқ билан Миртемирнинг машҳур, халқона шеърини ўқирди. Бир пайт секин -аста бошқалар ҳам унга жўр бўла бошлади. Шеърнинг охирги бандларини деярли барча жўр бўлиб айтди. - Азизлар, биз қозоғистонлик ўзбеклармиз! Мени ташқи кўринишимдан ҳеч ким ўзбек демайди, лекин тилимдан таниб келдингиз. Миллатдошларим, шу кунгача қозоғистонлик ўзбеклар баҳоли қудрат сиз билан ўз насибаларини бўлишдилар. Биз розимиз, рози бўлинг. Биз ҳар куни келяпмиз, яна келамиз. То ота юртга етиб олгунингизча топганимизни сизга илинамиз! Ботирнинг томоғига бир нарса тиқилиб, бўғзини куйдира бошлади, сўнг аччиқ, қайноқ ёшлар кўзидан оқиб туша бошлади... У ҳозиргина дунёдаги энг гўзал, энг меҳрибон тил - ўзбек тили экан деган қарорга келди... Феруза Салходжаева 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

Открыть в Telegram
Просмотры1 060+20%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#87047Превью ссылки

​​-- Духтир, ишонасизми, халиги биз улди деган бемор, устидан чойшабги очиб ташлаб, хотинини чакираяпти!- деди. Шошилганча палатага караб югуриб кетдик. Бориб текширишга тушдим. Нафас олиши, кон босими ва томир уриши жуда кам фоизда булсада бор эди. Бемор хотинини ёнига чакирарди. ​​Телефон оркали хотинига кунгирок килдим ва тез етиб келишини айтдим. Хуп бораман, деган жавобни олдим. Биргаликда кутиб утирганимизда, бемор жимиб колди. Такроран текшириб курганимизда, яна юракни уриши, нафас олиши тухтаганди. Улганлик хакида касаллик варакасига бу сафар кайд килмадим. Биринчи сафар ёзган кайдни йиртиб ташлашга тугри келди. Кейин шу ерда утириб бу нима билан тугашини кута бошладик. Орадан бир соат утиб, яна бемор хушига келди, тугрироги тирилди. Касалхонадаги барча согликни саклаш ходимлари бу вокеадан шок холатида эди. Яна хотинини чакиришни сурарди. Нияти у билан видолашиши эканини айтарди. Яна кунгирок килдим, яна хуп бораман...лекин дарак йук эди. Орадан бир соат утиб бемор ※ эх келмади бари бир※ дея гапирганча жимиб колди. Икки соат кутиб утирдик. Хамма текширувлар энди беморни улгани курсатиб турарди. Орадан купрок вакт кутишга тугри келди, тулик улганига ишонч хосил килиш учун. Шунча беморнинг кайта кайта узига келиши севган инсони билан хайрлашиш учун экан. Хотини эртаси куни келди. Тилла занжирини, тилла узугини ва соатини олиб кетиш учун. Катта хамшира опамиз унга улган беморнинг яъни эрининг нарсаларини берар экан, хотинининг кулогига эгилганча бир нарсалар деди. У бу гапни эшитгач булимимиздан мисоли шамолдай чикиб кетди. Мен хамширадан уни кулогига нима деганини канчалик куп сурамай у менга айтмади. Орадан олти ойлар утгач, умумий булимга огир касални олиб келганлигини айтишди. У аёлни поезддан огир ахволда тушириб олишибди. Уша аёлнинг бачадонида рак касали тусидаги яллигланиш ва кон кетиши сабаб олиб келишган экан. Тушдан сунг катта хамшира мени ёнимга келиб : -- Духтир, биласизми мен унга ушанда айтганимдек, уни худди шу касалхонада, шу жойда узи билан олиб кетди. Мен унга уша пайт эринг сен билан хайрлашиш учун канчалик улиб тирилди, лекин сен келмадинг. Мана энди Худони каромати билан сени олиб кетади!- дедим. Мен у беморни олдига бормадим, унга карамадим, уша аёл ушанда мен канча кунгирок килсам хам эри билан хайрлашишга келмаганди. У хакида хеч кимга айтмадим. Бир сутка утиб уша аёл вафот этди.. Крик Души Шухрат 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

Открыть в Telegram
Просмотры1 240+40%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#87046Текст

📝ВИДОЛАШМОКЧИ ЭДИМ... (вокейлик асосида ёзилди) Бисмиллахир Рохманир Рохийм... Ассалому алейкум азизларим... Сог саломатмисизлар... Келинг сизларга яна бир хикоямни баён килай...мархамат!!! Кунлардан бир куни эрталаб, тез ёрдамда бизнинг жаррохлик булимига кирк беш ёшлардаги бир эркак беморни олиб келишди. Самолётда учиш олдидан мазаси кочиб колгани учун унга биринчи ёрдам курсатилиб бизга олиб келишган экан. Текширув натижалари шуни курсатдики, унда ошкозон раки мавжуд булиб, шу касаллик аэропортда уз аломатларини курсатган. Беморни онкология касалликлари булимига олиб кетишмади. Чунки энг охирги боскичи экан. -- Нега аввалрок духтирга мурожаат килмагансиз? - деган саволга: -- Узимни касаллигимни биламан. Барибир тузалмалигимни хам билардим. Шусабабли факат иш билан овуниб колдим!- дея жавоб берди. Айтишича уша бемор, катта бир курилиш фирмасининг бошлиги экан. Ёш хотини билан дунё айланиш учун чет элга саёхатга боришаётган экан. Шу сабабли вактинчалик булса хам даволаниш муддати анча чузилиб кетган экан. Самолётдан хам хотини билан иккаласини тушириб колдиришган экан. Бемор касалхонамиздаги жаррохлик булимимизнинг икки уринли палатасига жойлаштирилганди. Хар бир булимда огир ахволдаги ва улим тушагидаги беморлар учун мулжалланган шунака икки уринли палаталар мавжуд эди. Мен уша беморни даволай бошладим, тугрироги буни даволаш деб хам булмайди. Шунчаки кийнокларини бироз енгиллаштираётгандим. Шу вакт давомида уша бемор билан анча гаплашиб колдим. Уни айтишича , уни биринчи хотини тугирикхонада вафот этган экан. Анча йил буйдок юргач якинда бу ёш хотинига кунгли тушиб уни севиб уйланган экан. Уйлангандан кейингина касаллиги хакида хабар топган. Шахарда бир нечта уйлари, кушша кушша машиналари булиб, узига тук инсон экан. Ёш хотинини жуда севишини айтганда, мухаббати сузларида акс этиб турарди. Хотини билан хам сухбатлашдик. Чиройли ва ёш, узига оро берган аёл булиб, албатта эрини касаллиги хакида, кам умри колганлиги хакида хабар бердик. У бу холни оддий хол каби кабул килди. Бу холат оила учун , турмуш уртиги учун маъсулиятсизлик булиб, максад факат унинг бойлиги эди. Чунки бундай дейишимга сабаб, бу каби бизни булимимизга олиб келинган беморларнинг турмуш уртоклари шок холатига тушиб, кайгуга чумиб колишарди. Бу ерда эса умуман бошкача манзара эди. Бемор узингнинг ахволи огирлашаётганини сезгач, юрист танишини чакиртириб бор мол мулкини севимли хотинини номига расмийлаштирди. Чунки уни хотинидан бошка хеч кандай кариндоши йук эди. Бемор бу ишларни хаммасини амалга ошириб булгач, кома холатига тушиб колди. Севимли хотини эса хамма хужжатларни кулга киритгач, гойиб булди. Йук тамоман йуколмади, касалхонага кунгирок килди. Тугрироги ※севимли инсони※ улдими ёки тирикми шуни билиш максадида. Бошка касалхонага курмадим. Лекин бу куркинчли эмасди. Бемор икки соат утгач кома холидан чикиб, севимли хотинини сурар, йуклигини кургач, навбатчи хамширадан уни ёнига чакиришини сурарди. Хар сафар сураганида, биз хотинига кунгирок килиб, хеч булмаса ун, ун беш минутга келиб кетишини тайинлардик. Хуп бораман дейишига карамасдан, ундан дарак йук эди. Бемор эса , гуёки биз унинг ёнига севимли хотинини киришига рухсат бермаётганликда айблаб биздан хафа булиб асабийлашарди. Беморнинг охири кучи колмади, жон талвасасига тушиб, ула бошлади. Биринчи марта юрак фаолияти тухтади, нафас олмай куйди. Бундай холда биз врачлар тажрибамизга асосланиб, нафаси, юрак уриши, кон босими ун минутлар аниклаштириб булмайди. Аммо касаллик варакасига улганлик вакти ёзиб куйилади. Улик чойшаб билан ураб куйилди. Мурдани махсус хонага олиб чикишдан икки соат олдин палатада шу холатда колдирилади. Хонамда касаллик варакалари билан танишиб чикаётганимда эшик очилиб, хонамга хамшира шошиб, югуриб келди. Орадан тахминан ярим соатдан купрок вакт утганди уша пайт.

Открыть в Telegram
Просмотры1 190+34%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—