Сунъий интеллектни ривожлантиришга сармоя қилинганида, ундан ҳимоя қилишга ҳам тегишли сармоя киритиш жуда муҳим (уни СИ йўналишида мақсадсиз сарф деб ҳисобланса риск ортаверади) Охирги кунларда хакерлар атакалари бўйича дунёда жуда кўп янгиликлар чиқмоқда. Масалан, BINANCE биржасидан 6 млрд доллардан ортиқ маблағлар ўғирлангани тасдиқланди. СИдан сўраса яна кўплаб мисоллар беради: https://share.gemini.google/snFw4XVANeO1 Яқинда 27 млн маълумот чиқиб кетди деб шов-шув қилган https://t.me/butterfly_grp мақсади ҳам айнан шу масалага эътибор қаратиш бўлганлигини ўзида ҳам ёзиб чиқибди. Лекин ҳозир тарқалмади дегани, зудлик билан чоралар кўрилмаса, эртага бундай ҳолат бўлмаслигига кафолат дегани эмас!!! Сунъий интеллект эски ишлатилаётган тизимларда заифликларни аниқлаш бўйича жуда катта революцияни бошлаб берди. Gemini тайёрлаган графикка эътибор қилсангиз, аввалгиларига қараганда, ҳозир аниқланаётган заифликлар сони бир неча бараварга ортиб кетди. Шунинг учун, барча давлат, нодавлат ва тижорат ташкилотлари ўз тизимларида доимий равишда ушбу заифликларни вақтида тузатиб боришлари зарур бўлади. Рисклар кескин ортиб бораётгани сабабли тизимларни яратишга ва юритишга масъул идоралар ва компаниялар томонидан Киберхавфсизлик учун қўшимча молиялаштириш кўзда тутилиши ва мутахассислар тайёрланиши зарур. Ўша мутахассислар ДХХ Киберхавфсизлик маркази тавсиялари https://t.me/cyber_csec_uz ва уларнинг UzCERT хизмати https://t.me/uzcert_live хабарларидаги янги топилган заифликлар ҳақида ўқиб, зудлик билан тизимларни тузатиш чораларини кўриши шарт! Акс ҳолда, рақамлаштириш ва СИ ривожи борган сари хавфни ортишига сабаб бўлаверади. Бу ҳолат келажакда юқори даромадли ишга эга бўлмоқчи бўлган ёшларга қўшимча эслатма ва имконият. Киберхавфсизлик бўйича мутахассис бўлишга ҳаракат қилинг! Уларга ўзимизда ҳам, чет элда ҳам талаб ортаверади. Шунинг учун, Cyber University давлат университетини танлашни тавсия қиламиз. Албатта, ТАТУ, INHA, Amity, Acharya университетларида ҳам Киберхавфсизлик йўналишларини кучайтиришга эътибор қаратилади.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 7 ч | 6 569 |
| 7 ч | 6 569 |
- Через 6 часов6 569
- Всего сейчас6 569