Кабинет
Sherobod muslim_uz

Sherobod muslim_uz

O'MI Surxondaryo viloyati Sherobod tumani "Sherobod" jome masjidining rasmiy kanali. Расмий телеграм гуруҳи https://t.me/+2ohdSZocGSBlMjMy Instagram: https://instagram.com/sherobod_muslim?igshid=ZDdkNTZiNTM=

Юзернейм
@sherobod_muslim
Категория
Религия
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики15 434
Просмотров на пост, 7 дн.6 687за 7 дней
ERR43,33 %за 7 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
23 нояб. 2026 г.8 425
24 нояб. 2026 г.8 013
25 нояб. 2026 г.7 326
26 нояб. 2026 г.5 618
27 нояб. 2026 г.6 367
28 нояб. 2026 г.2 340

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01

    ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ Эй, фарзанд! Ихлос сурасини кўп ўқиш керак. Ихлос сураси ҳақида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар: “Маҳшар майдонида бир жарчи шундай жар солади: «Аллоҳни кўп зикр этганлар, Ихлос сурасини кўп ўқиганлар бери келинглар!» Шундай кишилар олдинга чиқадилар. Фаришталар уларга шундай дейдилар: «Дунёда Аллоҳни кўп зикр этиб, Ихлос сурасини кўп ўқирдингиз, шунинг барокати билан кечирилдингиз. Қани, ҳақингиз, жаннатга киринг!» Эй, фарзанд! Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоятига кўра, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёнларида бир киши Ихлос сурасини ўқиди. Бир пайт Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Важабат» дедилар. Бу — «вожиб бўлди», деганлари. Бир саҳоба: «Вожиб бўлган нима? Ё Расулуллоҳ?!» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деб сўраганида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Жаннат» дея марҳамат этдилар: «Ихлос сурасини ихлос билан, ишонч билан ўқиган киши муҳаққақ жаннатга киради». Бу суранинг фазилати кўп. Жобирдан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар: “Бир фаришта кўкка чиқаётиб, иккинчиси кўкдан ерга тушаётиб бир пайт орада учрашиб бири иккинчисига шундай деди: «Иллийнга (жаннат) шундай бир амал элтдимки, бундай амални шу пайтгача олиб чиқмагандим». Буни эшитган фаришта сўради: У қандай амал эди? Бир киши Ихлос сурасини ўқиди, шу амални элтдим, — деди фаришта. Аллоҳ у кишини қандай мукофотлади? Ўша банданинг барча гуноҳларини кечириб, ўрнига шунча савоб ёзади”. Эй, фарзанд! Ихлос сурасини «Бисмиллоҳ» билан минг марта ўқиган тиш оғриғидан қутилиши ривоят этилган. Муҳаммад ибн Фазл дейдиларки: “Бир кун тишим жуда қаттиқ оғриди. Тушимда минг марта Ихлоси шарифни ўқишим билдирилди. Бир оз ўтди. Кетидан яна туш кўрдим. Бу гал «Бисмиллоҳ» билан ўқишимни айтдилар. Айтилганидек адо этдим. Ва бундан сўнг бир марта ҳам тишим оғримади”. Имом Ғаззолий “Эй фарзанд” китобидан. https://t.me/sherobod_muslim

    Превью ссылки
    Просмотры9,18 тыс.
    Пересылки—
    Реакции82
    Комментарии—
  2. 02
    Просмотры8,67 тыс.
    Пересылки—
    Реакции24
    Комментарии—
  3. 03
    Просмотры8,53 тыс.
    Пересылки—
    Реакции40
    Комментарии—
  4. 04
    Просмотры8,44 тыс.
    Пересылки—
    Реакции43
    Комментарии—

Новые посты

#17055Видео
Просмотры6 590−1%к среднему
Пересылки—
Реакции36
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч2 340
24 ч6 590
  1. Через 24 часа6 590
  2. Всего сейчас6 590
#17054Превью ссылки
Просмотры5 610−16%к среднему
Пересылки—
Реакции42
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
14 ч4 160
25 ч5 610
  1. Через 24 часа5 610
  2. Всего сейчас5 610
#17052Превью ссылки
Просмотры6 570−2%к среднему
Пересылки—
Реакции60
Комментарии—
#17051Видео
Просмотры6 920+3%к среднему
Пересылки—
Реакции26
Комментарии—
#17050Превью ссылки

ЖУМА КЕЧАСИ САЛОВАТНИ КЎП АЙТИНГ! Алҳамдулиллаҳ, барча ҳамду санолар Аллоҳ таолога хосдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога ﷺ салавоту саломлар бўлсин. Азиз биродарлар! Жума кечаси — қалбимизни Расулуллоҳ ﷺ муҳаббати билан янада обод қилиш учун гўзал фурсатдир. Бу кеча ва жума куни Пайғамбаримизга салавотни кўпайтиришга одатланайлик. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кунларингизнинг энг афзали — жума кунидир. Бас, ўша куни менга салавотни кўп айтинглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади». (Абу Довуд ривояти, 1047.) Бугунги амалимиз: Ишларимизни бироз тўхтатиб, қалбдан салавот айтайлик: Аллоҳумма солли ва саллим ала набиййина Муҳаммад. Салавотни фақат тилда эмас, муҳаббат ва ихлос билан айтайлик. Расулуллоҳ ﷺ нинг суннатларига эргашишга ҳам ҳаракат қилайлик. Эй Аллоҳим! Қалбларимизни Расулинг Муҳаммад ﷺ муҳаббати билан тўлдир. Бизга у зотнинг суннатларига эргашишни ва қиёматда шафоатларига сазовор бўлишни насиб эт. Омин! Жума кечасини ғафлатда ўтказманг. Бугун тилингиз салавот билан, қалбингиз Расулуллоҳ ﷺ муҳаббати билан банд бўлсин. https://t.me/sherobod_muslim

Открыть в Telegram
Просмотры5 200−22%к среднему
Пересылки—
Реакции24
Комментарии—
#17049Превью ссылки

ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ — У СИЗГА ИШОНИБ ТОПШИРИЛГАН! Алҳамдулиллаҳ, барча ҳамду санолар Аллоҳ таолога хосдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога ﷺ салавоту саломлар бўлсин. Азиз биродарлар! Омонат фақат бировнинг пули ёки буюми эмас. Сизга ишониб айтилган сир, вақтинча топширилган мол, сақлаш учун берилган нарса ва зиммангиздаги масъулият ҳам омонатдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга буюради». (Нисо сураси, 58-оят.) Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонатга хиёнат қилиш мунофиқлик аломатларидан биридир». (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.) Бугунги амалий насиҳат: Сизга биров ишониб топширган нарсани асранг. Унинг сирини тарқатманг, молини рухсатсиз ишлатманг, зиммангиздаги вазифани суиистеъмол қилманг. Одамлар кўрмаса ҳам, Аллоҳ кўриб турганини унутманг. Дуо Эй Аллоҳим! Бизни омонатдор, ишончга лойиқ ва масъулиятини адо этадиган бандаларингдан қил. Қалбимиздан хиёнатни узоқ эт. Омин! Ишончни қозониш осон эмас, уни йўқотиш эса бир лаҳза. Омонатни асранг — бу иймон ва виждон синовидир. https://t.me/sherobod_muslim

Открыть в Telegram
Просмотры4 850−27%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#17048Превью ссылки

Хотин кишининг одоби. Хотин киши эри кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» (афандим, хўжайин) каби сўзлар билан қарши олади. Эрининг уст кийимини ечиб олади, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров кабул қилиб олади. Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради. Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади. Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам кетолмайди. Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради. Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди. Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади. Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди. Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди. Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди. Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди. Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади. Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди. Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради. https://t.me/sherobod_muslim

Открыть в Telegram
Просмотры5 920−11%к среднему
Пересылки—
Реакции56
Комментарии—
#17047Превью ссылки

НАЖОТ – НАМОЗДА Бугунги давримиз ғала-ғовур, фитна-фасод, шовқин-сурон, уруш-тўполон, ғавғо-жанжал, ваҳимаю ташвишларга тўлиб кетди. Кимдан сўраманг, фақат ҳаётдан нолийди. Айниқса, Ғарб кишилари, ҳаётлари моддий жиҳатдан анча тўкис бўлишига қарамай, уларга нимадир, нималардир етишмаётгандай. Ўзларича ўзларига чора ахтаришмоқда. Чораки, “демократия” номи остида ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, бир жинсли никоҳ... Афсуски, уларнинг бу чоралари биргина натижа беряпти. У ҳам бўлса, ўзини-ўзи ўлдиришдир. Психологлар дунёларга сиғмай кетаётган кишига йога билан шуғулланишни тавсия этишмоқда. Америкалик руҳшуносларга кўра, аёллар ҳар куни бир соат тўқиш билан шуғулланиши асабий тарангликларга, ғам ва қайғуларга қарши энг яхши чора эмиш. Лекин ҳамма ҳам бу ишни уддалайвермаслиги уларнинг эътиборидан четда қолганга ўхшайди. Хўш, нима қилиш керак? Агар бир киши сизга: “Ҳар куни сенга 24 та олтин танга бераман. Шундан 1 тасини мен учун сарфлайсан. Қолганини ўзинг биласан” деса, албатта, бундай таклифни бажонидил қабул қиласиз, шундайми? Буюк Раббимиз ҳам бизга бир суткада 24 соат олтиндан қиммат бўлган умр сармоясини беминнат берди. Бунинг эвазига ҳеч бўлмаганда бир соатни ибодатга айириб, намоз ўқишимизни буюрди. Қуёш билан мусобақалашгандек тонг отмасдан уйғониб, покланиб, Аллоҳга ибодат қилиш, зикр ва тасбеҳлар айтиш, илтижолар қилиш қанчалик завқли-мароқли... БОМДОД вақтининг ифорини туйишнинг гашти бўлакча... Бундай ибодат ёлғончи ва ўткинчи дунёга қарши кийилган мустаҳкам зирҳдир. Куннинг серташвиш онларида, яъни ПЕШИН вақтида тирикчиликни бироз четга суриб, Набий алайҳиссалом “Кўзимнинг нури” (Имом Насоий ривояти) ва “Диннинг устуни” (Имом Дайламий ривояти), дея таърифлаган намоз сари чоғланамиз. Ибодатни адо этгач, ич-ичимиздан руҳий енгилликни туямиз. Дунё ҳаётининг бир кунлик йўлида “АСР” деб аталмиш “бекат”да тўхтаб, яна бироз тин оламиз-да, ожиз банда эканлигимизни, “Дунёда гўё ғариб ва йўловчи каби эканлигимиз” (Имом Бухорий ривояти)ни эсга олиб, Холиқ таолодан абадий саодатни умид қилиб, муножот айлаймиз. Қош қорайгач, яна ихлос билан қиблага юзланамиз. Қуёш ботиши билан кунимиз ҳам поёнига етиши, вақти-соати келиб умримиз ҳам ниҳояланишини эслаб, ШОМ намозига қулоқ қоқамиз. Кунимиз билан дунёмиз ҳам тун бағрига ғарқ бўлган онларда, ўлимнинг иниси бўлган уйқуга ётишдан олдин яна бир бор жойнамоз устида туриб, гўё кунлик ҳисобот топширгандек кун давомида билиб-билмай қилган гуноҳларимиз учун истиғфор айтиб, чарчоқларни унутиб, меҳрибон ва раҳмли Раббимизнинг раҳмат уммонига ўзимизни отиб, ХУФТОН намозини адо этамиз. Бир кунда барчаси жамланса ҳам бир соатдан ошмайдиган, инсонга ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик, ором ва оройиш берадиган энг мукаммал чора бу – НАМОЗдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)» (Раъд сураси, 28-оят), деб марҳамат қилган. Намоз ўқиган одам руҳан тетик бўлади, Руҳан тетик бўлган одам ҳар қандай ташвишу муаммони ҳеч қийинчиликсиз енгиб ўта олади. Нобель мукофоти лауреати, инглиз ёзувчиси Бернард Шоу: «Мусулмонларнинг намози 2000 йилларга келиб дунёдаги энг машҳур профессор-шифокорларнинг рецептидан жой олади...” деган эди. Ҳа, бизнинг намозимиз нафақат инсоннинг соғлигига, айни пайтда руҳиятига ҳам кони фойдадир. ✍🏼Толибжон НИЗОМ https://t.me/sherobod_muslim

Открыть в Telegram
Просмотры5 700−15%к среднему
Пересылки—
Реакции36
Комментарии—
#17046Видео
Просмотры6 420−4%к среднему
Пересылки—
Реакции33
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
50 ч6 220
67 ч6 420
  1. Всего сейчас6 420
#17045Фото
Просмотры8 440+26%к среднему
Пересылки—
Реакции43
Комментарии—

Все посты

Связи