Ғийбатни эшитган кишига тўрт иш лозим бўлади. Биринчидан, ғийбатни эшитган пайтда ғийбат қилинаётган инсон ҳақида ёмон гумонга бормаслик, у ҳақда зикр этилаётган ёмон сифатларни рост деб билмаслик, бошқа одамлар ҳузурида уни накл қилмаслик, ғийбат қилган кишини гуноҳи кабира қиляпти деб билиш, унинг гапини эътиборсиз деб ҳисоблаш, «Эҳтимол, ғийбат қилинган инсонга унинг адовати бордир, шунинг учун шундай гапларни гапираётгандир», деб ўйлаш лозим. Иккинчидан, ғийбатни эшитгач, унга шерик бўлиб, мусулмон биродарининг қолган айбларини ҳам очмасин. Ғийбат қилувчи киши Аллоҳ таолонинг итобига қолади, агар мен унга шерик бўлсам, Аллоҳ таоло мендан норози бўлади ва қиёмат куни азоблайди, деган фикрда бўлсин. Учинчидан, бир мусулмон биродарининг ғийбат қилинаётганини эшитса, ўша мусулмонни мақташни бошласин ва унга ёрдам берсин. Ажаб эмаски, шунда ғийбат қилувчи ғийбатдан тийилса. Тўртинчи иш шуки, ғийбат қилувчини тил билан айтиб ёки қўл ва кўз билан ишора бўлса ҳам, ғийбатдан тўхтатиш лозим. Агар бинамки нобинову чоҳаст, Агар хомуш бинишинам гуноҳаст. Назмий маъноси: Агар кўрсамки кўр олдида чоҳдур, Индамай ўтирсам, бешак, гуноҳдур. Насрий баëни: Агар кўзи кўр кишининг олдида чуқурни кўрсам-у, индамай ўтираверсам, гуноҳдир. Агар уни ғийбат қилишдан қайтариш имкони бўлмаса, ўша мажлисдан туриб кетиш лозим. Борди-ю, туриб кетишнинг ҳам иложи бўлмаса, у ҳолда бўлаётган ғийбатни дилда ёмон кўриб ўтириш керак. Рози бўлиб, жим ўтириш жоиз эмас. Яна бир гап. Ғийбатчига «Жим бўл» деб туриб, лекин бўлаётган ғийбатни дилда хоҳлаб туриш мунофиқликдир. “Ғийбат ўзи нима?” китобидан. 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в TelegramПосты канала ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚
«Банда Аллоҳнинг иноятига эришса, у энг юксак икром даражасини қўлга киритган бўлади. Агар Аллоҳ мўмин бандаси билан бирга бўлса, Ер юзида, ким бўлишидан қатъи назар, ҳеч ким унга зарар етказа олмайди? Аллоҳнинг инояти жуда буюк неъматдир. Мен ҳар бир мўмин Аллоҳ азза ва жалланинг иноятига эришиш учун унинг “бадали”ни адо этишини истардим». Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ. 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в Telegram#hikmat #taskin #tavakkul #iymon АЛЛОҲГА ТАВАККУЛ ҚИЛИНГ! Самолётда хотиржам учасиз, гарчи унинг учувчисини танимасангиз ҳам. Кемада хотиржам сузасиз, гарчи унинг капитанини билмасангиз ҳам. Шундай экан, нима учун ташвишга тушасиз? Ахир, сиз ҳаётингизни бошқарувчи ва барча ишларни тадбир қилувчи Зот — Аллоҳ борлигини биласиз-ку! Қўлингиздан келганини қилинг, ҳаракатни тўхтатманг ва натижани Аллоҳга топширинг. Ҳар бир нарса сиз истагандек бўлмаса ҳам, Унинг ҳикматига ишонинг. Қалбингизни хотиржам қилинг. Аллоҳга таваккул этинг. Зеро, У энг яхши тадбир қилувчидир. 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в TelegramПереслано из ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
☪️ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Алҳамдулиллаҳ! Бизга янги кунда, янги ҳаёт ва янги умр неъматини инъом этган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! Ё Раббим! Бизларни неъматларингга чин дилдан шукр келтирувчи ва фазлингни ҳамиша зикр этувчи бандаларингдан қилгин. Ўтган хато ва гуноҳларимизни мағфират айла, қолган умримизни эса хайрли ва солиҳ амаллар билан ислоҳ қил. Зеро, Сен мағфират қилувчиларнинг энг яхшисидирсан! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌸 Тонгингиз хайрли ва баракали бўлсин!🌿 ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! 📲ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ ❓САВОЛ: Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз? ЖАВОБ:👇👇 https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Открыть в TelegramҚабр азобидан нажот топиш йўли «Ким қабр азобидан нажот топишни хоҳласа, тўрт нарсани лозим тутиши (бардавом қилиши) ва тўрт нарсадан сақланиши керак. Лозим тутиши керак бўлган тўрт нарса: Намозларни муҳофаза қилиш (вақтида мунтазам ўқиш); Садақа бериш; Қуръон ўқиш; Тасбеҳни кўпайтириш. Зеро, бу нарсалар қабрни ёритувчи ва уни кенгайтирувчидир. Сақланиши (йироқ бўлиши) керак бўлган тўрт нарса: Ёлғончилик; Хиёнат; Намима (чақимчилик); Бавлдан сақланмаслик (покликларга эътиборсиз бўлиш).» Танбиҳул ғофилин. 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в Telegram✅ Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Дунё уч кундан иборатдир: 1. Кечаги кун — у ўтиб кетди, ундаги амалларингиз муҳрланди. 2. Эртанги кун — балки сиз унга ета олмассиз. 3. Бугунги кун — мана шу сизникидир, унда ғанимат билиб амал қилиб қолинг!» 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в Telegram#Дуо🤲 اللَّهُمَّ أَرِنَا الْحَقَّ حَقًّا وَارْزُقْنَا اتِّبَاعَهُ، وَأَرِنَا الْبَاطِلَ بَاطِلًا وَارْزُقْنَا اجْتِنَابَهُ Аллоҳумма аринал ҳаққо ҳаққон варзуқнаа иттибааъаҳу. Ва аринал баатила баатилан варзуқнаа ижтинаабаҳу. Маъноси: «Эй Аллоҳим, ҳақни ҳақ қилиб кўрсат ва унга эргашишни бизга насиб эт. Ботилни ботил қилиб кўрсат ва ундан четланишни бизга насиб эт». 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в TelegramПереслано из ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
🌱🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊🌹 🌹Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🌹Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! 🌹ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🌹ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 🌹🍀💐ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! 📲ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ ❓САВОЛ: Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз? ЖАВОБ:👇👇 https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Открыть в TelegramИстиғфор ва унинг фойдалари Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ). Гуноҳ банда бошига ғам-ташвиш келтиради. Турли муаммолар, дилхираликлар гуноҳлар туфайли пайдо бўлади. Мана шу муаммонинг давоси тавба, истиғфордир. Фараз қилинг: бир одам бошига оғир мусибат тушди, кутилмаганда боши берк кўчага кириб қолди. Нима қилишни билмаяпти. Мана шундай пайтда истиғфор асқатади. Банда “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга юкинса, Меҳрибон Парвардигор унга ёрдам беради. Аллоҳ неъматларига шукр қилган, Унга ҳамду сано, истиғфор айтган бандани қийин дамларда кўмаксиз қолдирмайди. Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келганда ҳам истиғфор айтилади. Жаъфар Содиқ шундай деган экан: “Кимнинг ризқи (келиши) кечикса, истиғфор айтишни кўпайтирсин ”. Ойлик маоши кечикаётган, савдосидан барака кўтарилган одам истиғфор айтса, ишлари юришиб кетади. Аллоҳ кўп истиғфор айтган бандани хаёлига келмаган томондан ризқлантиради. Қарзга ботган ёки бировга қарз бериб, пулини ололмай юрган одам ҳам истиғфор билан муродига етади. Агар оилада нотинчлик бўлса, эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса, истиғфор айтилади. Баъзида инсоннинг моддий ҳолати яхши бўлсаям негадир қалби безовта бўлаверади, пули бор, ошна-оғайнилари, таниш-билишлари бисёр, негадир қалби нотинч. Мана шундай пайтда ҳам истиғфор айтилса, кўнгилдаги ғашлик арийди. Кўп истиғфор айтган инсон ўзини анча енгил ҳис қилади. Чунки ҳар сафар истиғфор айтилганида дилдаги қора доғлар ювилади, дилхиралик барҳам топади. Бойми, камбағалми, ёшми, қарими, ҳар бир инсон истиғфор айтишга муҳтож. Сабаби оддий: инсон ожиз ва заиф. Ҳаётда ҳар қандай муаммони чангал-чангал пул билан, казо-казо таниш-билишлар билан ҳал этиб бўлмайди. Дунёда пул билан ҳам битмайдиган ишлар жуда кўп. Хуллас, истиғфор айтиб қийин вазиятлардан чиқиб кетиш, муаммоларни ҳал этиш мумкин. Аллоҳ бизга шундай имконият берган. Бунинг учун Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз. “Истиғфорнинг 40 хосияти, Салавотлар” китобидан 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в Telegram✅ Саловотнинг бешта фойдаси: 1. Саловот саловот айтувчини поклайди. 2. Саловот банда ўлмасидан унга жаннат башорати берилишига сабабчи бўлади. 3. Саловот банданинг қиёмат кунининг дахшатларидан нажот топишига сабабчи бўлади. 4. Саловот банда унутган нарсасини қайтадан эсга олишига сабабчи бўлади. 5. Набий саллоллоҳу алайҳи васалламга салот ва салом йўллаганга у зот жавоб қайтарадилар. «اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد». «Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад». 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в Telegram📔 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган кишини Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар». (Абу Довуд ва Термизий ривояти) Изоҳ: Муҳаддис уламолар ӯртасида бу ҳадиснинг сиҳҳати ҳақида бир неча фикрлар (хилофлар) бор. Аксар уламолар бу ҳадисни ҳасан ҳадис санашган. Яъни, унга амал қилса бўлади. Чунки ушбу ҳадиснинг барча туруқлари (яъни ровийларнинг ривоят йўллари) яхши ривоят саналади. 📚 Тўрт фиқҳий мазҳаб китобларда бу намозни мустаҳаб, яъни маҳбуб амаллардан дейилинган. Валлоҳу аълам 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в TelegramВАЪДА БЕРИБ, УНГА ХИЛОФ ҚИЛМА Ибн Аббосдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сен биродаринг билан жанжаллашма ва у билан ҳазиллашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма", дедилар". Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар: 1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш. 2. Бировларни мазаҳ қилиш. 3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш. Ўйлаб кўрадиган бўлсак, кишилар орасининг бузилиши ва ўртада турли келишмовчиликлар чиқиб, жамиятда нохуш ҳолатлар пайдо бўлишига кўпроқ омил бўладиган салбий нарсалар рўйхатининг бошида ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган уч нарса туради. Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қилинадиган бўлса, ваъда бермаслик керак. "Одоблар хазинаси" китобидан. 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в TelegramОвқат иссиқ бўлса, уни совутиш учун бироз кутамиз. Таъмини яхшироқ туйиш ва хотиржам ейиш учун. Баъзи ихтилофларни ҳам иссиқлигида сал "совутиш" керак бўлади. Унинг мақсад ва моҳиятини яхшироқ англаш учун. 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в Telegram#Видео #васила #дуо 📹 Васила қилиш дуоси 🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в TelegramҚалб истиқомати ва унинг соғлом бўлишининг энг катта сабабларидан – Қуръон қироатини кўпайтиришдир. 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в Telegram#Видео #намоз 📹 Шом намози махфий ўқилса... 🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в TelegramПереслано из ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
#tabrik #qurbon #hayit 🎉 ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини: تقبل الله منا ومنكم "Тақоббал Аллоҳу миннаа ва минкум" "Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди. 🤲 Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Ҳайитингиз муборак бўлсин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! 📲ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ 🧸Yumshoq o'yinchoqlarni uyda saqlash mumkinmi emasmi? 😨😔 Albatta bu bilishingiz shart👇 JAVOB:👇👇 https://t.me/Shayx_Hazrat/42396
Открыть в TelegramПереслано из ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🕊 🎉АРАФА МУБОРАК! 🎉🕊 Кўнгилларга сурур бағишлаб, Кириб келди улуғ Арафа. Дуо ила қўллар очилди, Арафа айёми бўлсин муборак! ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! 📲ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ 🧸Yumshoq o'yinchoqlarni uyda saqlash mumkinmi emasmi? 😨😔 Albatta bu bilishingiz shart👇 JAVOB:👇👇 https://t.me/Shayx_Hazrat/42396
Открыть в TelegramТонгда хурсанд ҳолда ўйғонишни истасанг, тунда ким билан суҳбатлашишинга эътиборли бўл. 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в Telegram#tafakkur #тафаккур Улғайиб шуни тушундимки, отамнинг қаттиққўллиги мухаббати бўлган экан.. Онамнинг ғазаби ҳам, жазоси ҳам меҳри бўлган экан... 👉 @Shayx_muhammadsodiq
Открыть в Telegram