Ретритларда мени ҳар сафар бир нарса ҳайратга солади… Одамлар бир мақсад билан йиғилганда залдаги муҳит ўзгаради. Кимдир ўз ҳикоясини айтади, бошқаси унда ўзини танийди. Ёлғиз ўзингиз билан қолиб кетган нарса бирдан айтса бўладиган нарсага айланади. Нега баъзи гапларни ёлғиз эмас, одамлар орасида туриб тушунасиз? Чунки бир мақсад билан бирлашган гуруҳда уч нарса содир бўлади: • «Фақат мен шундайми?» деган ёлғизлик ҳисси камаяди • бошқаларнинг ҳикоясида ўзингизни кўрасиз • тушунилган жойда ҳисларни айтиш осонлашади. Кўпчилик буни «энергия» деб ҳис қилади. Психологик тилда эса бу — гуруҳ жараёнининг таъсири. Йил охирида шундай муҳитни яна яратамиз ✨ «Сенинг қийматинг» ретрити 📅 14–21 декабрь | 📍 Истанбул 🕰 5 кун: ҳар куни 2 соат мавзу + 2 соат индивидуал иш 💡 Мавзу: ички лойиқлик ҳисси Сиз учун бирга бўлишнинг энг муҳим томони нима? Батафсил маълумот учун коментга «РЕТРИТ» деб ёзинг. Бизни Инстаграм саҳифамизда ҳам кузатиб боринг ↗️
Открыть в TelegramПосты канала ШАХНОЗА || MAATA МАХСУМОВА
Переслано из -
Ассалому алайкумУстоз сизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир дарсингиздан янги англашлар оляпман. Айниқса, ҳозирги пул ва энергия мавзусидаги дарслар мен учун жуда қизиқ ва фойдали бўляпти. Пулга бўлган муносабатимиз, унга нисбатан қўрқувларимиз, жаҳлимиз, ички ҳолатимиз ва фикрларимиз ҳаётимизга қанчалик таъсир қилишини аста-секин англаяпман. Энг муҳими, фақат эшитиб қўймасдан, олган билимларимни ҳаётимда қўллашга ҳаракат қиляпман. Ўзимни, фикрларимни, ички ҳолатимни кузатишни бошладим. Ҳаётга аввалгидан бошқача кўз билан қарай бошлаяпман. Вақт чизиғи практикасини ҳам аввал бошида унчалик тушунмаган эдим, лекин қайта тушуниб, моҳиятини англаганимдан кейин жуда ёқди. Бу практика менга ўз мақсадларимни аниқроқ кўришга, келажагимни тасаввур қилишга ва ҳозирдан қайси томонга ҳаракат қилишим кераклигини англашга ёрдам беряпти. Уни яна қайта-қайта бажариб, ҳаётимда қўллаш ниятим бор. Сиз бераётган билимлар менга ҳаётимга бошқача қарашни, ўзимни англашни ва ўзим учун тўғри йўналишни кўра бошлашни ўргатяпти. Ҳали ўрганишим ва англашим керак бўлган нарсалар кўп, лекин ўзимдаги ижобий ўзгаришларни сезяпман. Барча меҳнатингиз ва бераётган билимларингиз учун катта раҳмат, устоз! Иншааллоҳ, олган билимларимни ҳаётимда амалда қўллаб, натижаларини кўриш насиб қилсин🌹❤️
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 22 ч | 329 |
| 25 ч | 342 |
- Через 24 часа342
- Всего сейчас342
✨ ENERGY || ЭНЕРГИЯ ВА ПУЛ лойиҳаси иштирокчиларининг чуқур англашлари Дарслардан сўнг иштирокчиларимизда мақсадга мувофиқ нафақат фикрлар, балки танада ва ҳисларда йиллар давомида йиғилиб қолган эски қатламлар очилиб, ҳақиқий ички трансформация юз бермоқда. Ушбу скриншотларда уларнинг энг муҳим англашларидан бир қисмини кўришингиз мумкин: 🔸 Қурбон ва бола позициясидан чиқиш: Ҳаётдаги вазиятлар ва яқинларнинг ҳиссасини кўра олиш, ўз танлови учун масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олиш, қиймат яратиш ва пулни ҳурмат қилиш орқали улғайган инсон позициясига ўтиш. 🔸 «Ҳамма нарсани ўзим қиламан» ниқобини ечиш: Йиллар давомида оғриқлардан ҳимоя девори қуриб, ёрдам сўраш ва қабул қилишдан қўрққан, фақат курашиб ва ўзини чарчатиб пул топишга одатланган эски онг ва «кармик кийим» билан юзлашиш. 🔸 Эски онгдан севгида ва розиликда чиқиш: Сунъий ҳимоя қобиқларини, кураш энергиясини ва танадаги чарчоқни тарк этиб, янги ўлчамга — енгиллик, қабул қилиш ва мўл-кўлчилик оқимига ўтишга рухсат бериш. Агар сиз ҳам пул билан муносабатингиздаги ёпиқ қулфларни очиш, курашдан чиқиб, ўз қийматингизни ва ҳақиқий энергиянгизни ҳис қилишни истасангиз — сизни лойиҳамизда кутамиз! 🔥 ENERGY || ЭНЕРГИЯ ВА ПУЛ лойиҳасининг 5-дарси ҳозирда сотувда! Батафсил маълумот олиш учун изоҳларда «5-дарс» деб ёзинг — сизга маълумот юборамиз! ✉️
Открыть в Telegram