Кеч бўлсада, Сергей Лебедев вафоти юзасидан таъзия билдирамиз.
Ўзбекистон футболининг афсонавий вакилларидан бири, 1994 йилги Осиё ўйинлари чемпиони Сергей Элефертович Лебедев 57 ёшида Фарғонада вафот этди.
Кўпчилик ёш футболчилар у ҳақида билмасликлари мумкин шу сабабдан, карьераси ҳақида маълумот бериб ўтамиз:
Ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган, 🇺🇿терма жамоада - 33 ўйин ўтказган ва 10 гол урган (1994–2000)
Терма жамоадаги илк ўйинидаёқ гол урган. 1994 йил 1 октябрь, Осиё ўйинлари, Саудия Арабистони устидан 4:1 ҳисобли ғалаба - биринчи голни Лебедев урган.
Осиё ўйинлари финалида ҳам гол урган.
Хитойга қарши 4:2 ҳисобли финалда иккинчи голни 9-дақиқада у урган. Ўша олтин медаль ҳалигача терма жамоамизнинг энг катта унвони ҳисобланади.
Ўзбекистон тарихидаги энг йирик ғалаба - 1998 йилда Мўғулистонга қарши 15:0. Шу ўйинда Лебедев 4 та гол урган.
Бошқа голлари - 1996 йилги Осиё кубогида Сурияга, 1997 йилда ЖЧ саралашида Камбоджага 2 та, 1998 йилда Ҳиндистонга (ўртоқлик ўйини).
1996 ва 2000 йилги Осиё кубокларида ўйнаган.
🌍 1997 йилда ФИФА Жаҳон терма жамоаси сафида ўйнаган.
3 июль, Гонконг. Жаҳон терма жамоаси Осиё терма жамоасини 5:3 ҳисобида ютган, Лебедев захирадан майдонга тушган. Ўша куни у Маттеус, Йерро, Дунга, Веа ва Папен билан бир жамоада бўлган. Ўша йили Жаҳон терма жамоасида Ўзбекистондан ягона футболчи эди.
⚽️ Клуб фаолияти:
1985–1987 - «Турбина» (Брежнев, ҳозирги Набережные Челни)
1988–1989 - «Динамо» (Киров)
1989–1991 - «Нефтяник» (Фарғона), 1990 йилда СССР иккинчи лигаси (Шарқ) ғолиби
1992–1999 - «Нефтчи»
1999 - «Шинник» (Ярославль)
2000–2001 - «Насаф»
2002–2004 - «Нефтчи»
2004 - «Сўғдиёна»
2005 - «Металлург» (Бекобод)
2006 - «Нефтчи»
🏆«Нефтчи» билан:
Ўзбекистон чемпиони - 4 марта (1992, 1993, 1994, 1995). 1992 йилда «Пахтакор» билан бирга.
Ўзбекистон кубоги - 2 марта (1994, 1996).
Ўша давр «Нефтчи»си 1994 йилда МДҲ кубоги финалига чиққан, 1994/95 йилги Осиё клублар чемпионатида эса 3-ўринни эгаллаган.
🏅 Шахсий ютуқлари:
Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сўровномаси - 1995 ва 1996 йилларда 3-ўрин.
1998 йил - 18 та гол, чемпионат тўпурарлари ичида 3-ўрин ва «Нефтчи»да энг кўп гол урган футболчи.
👨🏫 Мураббийлик:
2023 йилда ФарДУ бош мураббийи этиб тайинланган. Ўша мавсумда энг яхши мураббий деб топилган. Унинг жамоаси 2025 йилда Про лигада илк бор иштирок этган. Умрининг охиригача шу жамоада ишлаган.
Май ойида вафот этган Абдусамад Дўрмонов билан 1994 йилги Осиё ўйинларида ҳам, «Нефтчи»да ҳам бирга ўйнаган.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
@SamvelKarlenovich