Посты канала RIVOYATLAR OLAMI
#СИЙРАТ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ - Муҳаммад алайҳиссалом қачон дунёга келганлар? - Милодий тарихнинг 570 йили 27 саврда, 12 рабиул-аввалнинг душанба куни дунёга келганлар. - Муҳаммад алайҳиссалом қаерда дунёга келганлар? - Осиёда. Aрабистоннинг Макка номли шаҳрида дунёга келганлар. Эллик уч ёшгача Маккаи Мукаррамада, охирги ўн йил Мадина шаҳрида яшаганлар. - Ул зот неча ёшларида пайғамбар этиб сайландилар? - Қирқ ёшларида. - Унгача умрлари қай ҳолда кечди? - У зот ёшликлариданоқ ақлли, фаросатли ва диёнатли киши эдилар. У кишини бутун Макка аҳли иззат қиларди. Севиб «Муҳаммад ал-Aмин» (ишончли Муҳаммад), дерди. - Пайғамбар бўлгунларича машғулотлари нима эди? - Хадича исмли бой савдогар аёлнинг савдогарлик ишларига мутасадди эдилар. Йигирма беш ёшларида ҳазрати Хадичага уйландилар. - Ҳазрати Хадича у пайтда неча ёшда эди? - Қирқ ёшда. - Исломгача Aрабистон аҳли қайси динда эди? - Кўпчилик бутпараст ва мажусий, баъзилар яҳудий ва насроний динида эдилар. Баъзилари ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динида ҳисоблаб, унинг миллатиданмиз, деб айтар эдилар. - Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари қандай бошланган? - Муҳаммад алайҳиссалом қирқ ёшларида дунё ишларини тарк қилдилар. Aқлу эътиқод билан Aллоҳ таоло борлигини билдилар ва Маккаи Мукарраманинг четидаги Ҳиро тоғида ғорга бориб, Aллоҳга ибодат қилдилар. Бир куни ўша тоғда ўтирганларида фаришта Жаброил келиб «Иқро» сурасини ўқиди. Яна бир келганларида Aллоҳ таоло у зотни пайғамбар этиб тайинлаганини ва одамларни Ислом динига даъват қилмоғи учун элчи этиб сайлаганини сўзлади. - Сўнг нима бўлди? - Сўнг Aллоҳнинг расули халойиқни Ислом динига таклиф қила бошладилар. - Дастлаб кимлар имон келтирди? - Ҳазрати Aбу Бакр Сиддиқ, хотинлардан Хадичаи Кубро, ёш болалардан ҳазрати Aли. - Пайғамбар бўлганларидан сўнг Маккаи Мукаррамада неча йил турганлар? - Ўн уч йил. Сўнг Aллоҳнинг амри билан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлар. У зот билан бирга мусулмонлар ҳам ҳижрат қилишди. Биз Муҳаммад алайҳиссалом Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларидан бошлаб ҳижрий тарих, деб ҳисоб юритамиз. - Aллоҳнинг расули Мадинада бўлган вақтларида қайси ишлар юзага келди? - Шаҳар аҳолиси исломий ҳукм асосида умр кечира бошлади ва иймонсиз халқларни Исломга киргизмоқ ва Ислом давлати яратмоқ учун курашди. Кофирларга қарши жанглар бўлди. 8-ҳижрий санада Макка ҳам мусулмонлар қўлига ўтди. 10-санада барча мусулмон аҳли Маккаи Мукаррамага ҳажга борди. Ушбу ҳаж вақтида Aллоҳ таолодан Каломи шарифнинг сўнгги оятлари нозил бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом у оятларни айтиб Aллоҳ таолонинг каломи – Қуръон ниҳоясига етганини ва Ислом динининг ҳукмлари бутунлай баён қилинганини сўзладилар, ўзларининг қазолари яқинлашаётганини айтиб, халойиққа ваъз-насиҳатлар қилдилар. - Муҳаммад алайҳиссалом неча ёшда қазо қилдилар? - Мадинаи Мунавварада ўн йил тургандан сўнг олтмиш уч ёшларида милодий 632 санада, ҳижрий 11 сананинг 12 рабиул-аввалида, душанба куни бақога сафар қилдилар. - Ул зотнинг қабрлари қаерда? - Мадинаи Мунаввара шаҳрида, Масжиди набавийнинг ичида махсус бир гумбазнинг остида. Ҳожилар Равзаи мутаҳаррага зиёратга келиб кетадилар. Aҳмад Ҳодий Мақсудий “Ибодати исломия”дан. @rivoyatlarolami
Открыть в TelegramЎша кеча қандай ухладилар экан а?.. Ўша кеча Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: “Эй Муоз, мен сени яхши кўраман!” Ўша кеча Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқлаб: “Аллоҳим, унга китобингни ўргатгин”, деб дуо қилдилар. Яна унга таёқларини бериб: “Бу билан мен сизни жаннатда таниб оламан”, дедилар. Ўша кеча Билол розияллоҳу анҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: “Мен жаннатда сизнинг оёқ товушингизни эшитдим.” Ўша кеча Хадижа онамиз қандай ухладилар экан? Аллоҳ таоло у зотга Жаброил алайҳиссалом орқали жаннатдаги уй билан хушхабар берганидан кейин... Ўша кеча Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Хурсанд бўлинг, чунки Аллоҳ сизни дўзахдан озод қилди.” Ўша кеча Убай ибн Каъб розияллоҳу арҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: “Аллоҳ менга олдингизда Қуръон ўқишни буюрди.” Шунда Ҳазрати Убай сўрадилар: “Аллоҳ менинг исмимни тилга олдими, ё Росулаллоҳ?..” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”, деб жавоб бердилар. Албатта, улар учун бундан ортиқ хушхабар йўқ эди ва улар бундай нарсани кутмаган эдилар... Аллоҳ улардан рози бўлсин... БУЛАРНИ ТАСАВВУР ҚИЛА ОЛАСИЗМИ..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эртага бу байроқни Аллоҳ ва Унинг Росули яхши кўрадиган бир кишига бераман...”, деганларида, бу сўз ўзлари ҳақларида эканини билган Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу нималарни ҳис қилган эканлар-а..?! Тасаввур қила оласизми..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “От эй Саъд, ота-онам сенга фидо бўлсин...”, деганларида, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу қандай ҳолга тушган эканлар-а..?! … Табук ғазотида қўшинлар тайёргарлигидан кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Усмонга бугундан кейин нима иш қилса ҳам зарар йўқдир”, деганларида, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу қандай туйғуни ҳис қилган эканлар-а..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кеча сенинг қироатингни эшитаётганимни кўрганингда эди. Оли Довуднинг найларидан бир най сенга берилган-да!”, деганларида, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу қандай ҳолга тушган эканлар-а..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар барча одамлар бир водийни йўл қилиб тутсалар-у, ансорлар бир дарани йўл қилиб тутсалар, мен ҳам ансорлар йўлини тутган бўлар эдим”, деганларида, ансорлар қандай туйғуларни ҳис қилишган экан-а..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ансорларни яхши кўриш иймон белгиси, улардан нафратланиш нифоқ белгиси”, деганларида-чи..? Шунда ансорларни қандай туйғулар ўраб олган экан..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Роббимдан бошқани Халил тутадиган бўлсам, албатта Абу Бакр Сиддиқни Халил тутган бўлардим...”, деганларида, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳолатларини тасаввур қила оласизми..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Сиз учун энг севимли инсон ким?” деб сўралганда, ҳеч иккиланмасдан Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг исмлари тилга олинганида, у зот қандай ҳолатга тушган эканлар-а..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Билол, мусулмон бўлиб қилган, умидланишга энг лойиқ бўлган амалингни менга айтиб бер. Чунки мен жаннатдаги ўрнимда сенинг оёғинг товушини эшитдим”, деганларида, Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу қандай туйғуни ҳис қилган эканлар..?! … Бир сафар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига киришга изн сўраганларида: “Унга изн беринг ва жаннат ҳушхабарини беринг”, деганларида, Умар розияллоҳу анҳу қандай ҳолатга тушган эканлар-а..?! … Ансорлар-у муҳожирлар, барча саҳобалар эртаю кеч Аллоҳнинг суюкли элчисини кўрганларида қандай ҳолатга тушишган экан..?! … БУЛАРНИ ТАСАВВУР ҚИЛА ОЛАСИЗМИ..?!
Открыть в TelegramРасулуллоҳнинг васиятлари Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тўққиз нарсани васият қилдилар: Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам. Фарз намозини қасддан тарк қилма. Ким фарз намозини қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди. Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир. Ота-онанга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрсалар ҳам улар учун чиқ. Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам. Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам. Топганингдан аҳлингга инфоқ қил. Аҳлинг бошига асоингни кўтарма. Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит. Ушбу ҳадисда ҳозирги кунимиздаги керакли нарсалар зикр қилинган. Буларнинг ҳаммасига эътибор бериш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Дардо розияллоҳу анҳуга қилган васиятлари барчамиз учун васиятларидир. “Одоблар хазинаси”
Открыть в TelegramВАҚТНИ ЭМАС, ЎЗИНГИЗНИ БОШҚАРИНГ Кунингиз қандай ўтди? Мажлис, қўнғироқ, хат, яна мажлис… Кеч ҳам кирди. Энди савол туғилади: бугун энг муҳим ишингизга неча дақиқа ажратдингиз? Кўп раҳбарларнинг жавоби бир хил: «Улгурмадим». Менежмент асосчиларидан бири Питер Друкер «Самарали раҳбар» китобида вақтни энг тақчил ресурс деб атайди: вақт бошқарилмаса, бошқа ҳеч нарса бошқарилмайди. Сенека бундан икки минг йил олдин шундай ёзган эди: «Бизга қисқа умр берилмаган, биз уни ўзимиз қисқартирамиз». Вақт ҳаммага баробар берилган ягона бойликдир. Раҳбарнинг ҳам, талабанинг ҳам куни 24 соат. Фарқ уни қандай сарфлашда. Биринчидан, кунни энг муҳим ишдан бошланг. Эрталабки тиниқ соатларни хат-хабарга эмас, стратегик ишга беринг. Иккинчидан, «шошилинч» билан «муҳим»ни ажратинг. Эйзенхауэр айтганидек, муҳим иш камдан-кам шошилинч бўлади, шошилинч иш эса камдан-кам муҳим бўлади. Учинчидан, «йўқ» дейишни ўрганинг. Ҳар бир ортиқча «ҳа» аслида муҳимроқ бир ишга «йўқ» дегани. Тўртинчидан, ишонинг ва топширинг. Ҳамма ишни ўзи қиладиган раҳбар энг банд раҳбар бўлади, лекин энг самарали раҳбар бўлолмайди. Бешинчидан, «ўлик вақт» қолдирманг. Ўзим йўлда кетаётган вақтни китоб ўқиш ва тинглашга сарфлашни одат қилдим. Натижада 10 ойда 10 та китобни ўқиб чиқдим. Халқимизда «Вақтинг кетди – бахтинг кетди» деган гап бор. Шундай экан, ҳурматли Лидерлар, вақт етишмаётганидан нолиманг. Вақтингиз етарли, сизга тартиб етишмайди. Хулоса сиздан, эслатиб қўйиш биздан.
Открыть в Telegram#иқтибос Гина сақлама! Юрагинг тилка пора бўлиб, фикрларинг хиралашади. Авф эт, кўнглинг ёришади. Унутиш осонроқдир. Қайғуга ботма, қайғудан сочларингга оқ, юзингга ажинлар тушар. Ҳаётдан завқ ол - юзинг кулиб, ҳаётинг ранг-баранг тусга кирар. Ноумид бўлма - позитив бўл, ҳаётга бўлган иштиёқинг ошиб, келажакка умид уйғонади. @rivoyatlarolami
Открыть в Telegram#эслатма « Салавотнинг фазилатлари...» Бугун пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтдингизми?! @rivoyatlarolami
Открыть в Telegram🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) ⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД 📿 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) @rivoyatlarolami
Открыть в Telegram🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) ⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД 📿 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) @rivoyatlarolami
Открыть в TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ДЎСТЛАРИМ! Жума муборак! @rivoyatlarolami
Открыть в TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! СИНГИЛЖОН! Жума муборак! @rivoyatlarolami
Открыть в TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ҚЎШНИЛАРИМ! Жума муборак! @rivoyatlarolami
Открыть в TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ҚИЗИМ! Жума муборак! @rivoyatlarolami
Открыть в TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ЎҒЛИМ! Жума муборак! @rivoyatlarolami
Открыть в TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! УКАЖОН! Жума муборак! @rivoyatlarolami
Открыть в TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ОПАЖОН! Жума муборак! @rivoyatlarolami
Открыть в TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! АКАЖОН! Жума муборак! @rivoyatlarolami
Открыть в TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ОНАЖОН! Жума муборак @rivoyatlarolami
Открыть в Telegram