Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 59 |
| 5 ч | 97 |
- Через 1 час59
- Через 6 часов97
- Всего сейчас97
Часов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 59 |
| 5 ч | 97 |
(давоми) ЖИФ интеллектуал саноат экотизимларини шакллантириш бўйича уч босқичли ёндашувни таклиф этмоқда: қўшма лойиҳаларнинг иқтисодий самарасини аниқлаш, хавфсиз маълумот алмашиш учун шароит яратиш, технологик ечимларни ишга тушириш ва кейинчалик уларни қўллаш кўламини кенгайтириш. Бунда корхоналарнинг ўз маълумотлари устидан назоратини сақлаган ҳолда иштирокчилар ўртасидаги ҳамкорликни таъминловчи холис мувофиқлаштирувчи ташкилот муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ёндашувнинг истиқболларини Роттердам портидаги Starlings лойиҳаси мисолида кўриш мумкин. Дастлабки синовлар самарадорликнинг 5 фоизга ошишини таъминлади. Корхоналар ўртасидаги интеграцияни чуқурлаштириш дастлабки самарани 3 баравардан ортиққа, умумий инфратузилмадан фойдаланиш эса 8,5 бараваргача ошириш имконини бериши мумкин. Бундай ечимларни жорий этишда дастлаб ўлчаш мумкин бўлган иқтисодий самарага эришиш, кейинчалик эса рақамли инфратузилмани кенгайтириш ва иштирокчилар сонини кўпайтириш устувор вазифа бўлиши лозим. Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 81 |
| 2 ч | 129 |
| 7 ч | 182 |
(давоми) Халқаро тажриба корхоналар ўртасида маълумот алмашиш инфратузилма самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини оптималлаштириш, ресурслар истеъмолини камайтириш ҳамда хавф-хатарларни бошқаришни такомиллаштириш имконини беришини кўрсатмоқда. Хусусан, Хитойнинг Циндао портида юк сақлаш майдонларининг сиғими 26 фоизга, юкларга ишлов бериш самарадорлиги 14,2 фоизга ошган, юк автомобилларига хизмат кўрсатиш вақти эса икки баравардан ортиққа қисқарган. Даниядаги Kalundborg саноат экотизими 17 та ташкилот ва 35 тадан ортиқ ресурс оқимини бирлаштириб, ҳар йили қарийб 4 млн куб метр ерости сувини тежаш, 200 минг тоннадан ортиқ материални қайта ишлатиш ҳамда 2015 йилдан буён атмосферага чиқариладиган ташламалар ҳажмини қарийб 80 фоизга камайтириш имконини берди. Ўз навбатида, Эсбьерг портининг рақамли эгизагини жорий этиш денгиздаги шамол электр станциялари учун бутловчи қисмларни қабул қилиш ва қайта юклаш қувватини 3 бараварга, яъни 4,5 ГВтгача оширишга қаратилган. Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 85 |
| 2 ч | 123 |
| 7 ч | 165 |
✍️ Интеллектуал саноат экотизимлари тўғрисида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жаҳон иқтисодий форумининг (ЖИФ) маълумотлардан биргаликда фойдаланиш орқали саноат кластерларида алоҳида корхоналар самарадорлигини оширишдан бутун саноат экотизимини оптималлаштиришга ўтиш имкониятларига бағишланган ҳисоботини таҳлил қилди. ЖИФ маълумотлардан биргаликда фойдаланишни саноатни рақамлаштиришнинг навбатдаги босқичи сифатида баҳоламоқда. Форумнинг саноат кластерларини трансформация қилиш ташаббуси бугунги кунда 23 та мамлакатдаги 42 та кластерни бирлаштирган бўлиб, уларнинг жаҳон ЯИМига қўшган умумий ҳиссаси қарийб 900 млрд долларни ташкил этади. Шу билан бирга, рақамлаштириш имкониятларидан ҳали тўлиқ фойдаланилмаяпти. Европа Иттифоқида саноат маълумотларининг қарийб 80 фоизи фойдаланилмай қолмоқда, ташкилотларнинг атиги 32 фоизи ўз маълумотларидан ўлчаш мумкин бўлган иқтисодий самара олмоқда. Корхоналар ўртасида ишончнинг етишмаслиги, рақамли тизимларнинг ўзаро номувофиқлиги, иқтисодий манфаатларни тақсимлашнинг аниқ механизмлари мавжуд эмаслиги ва киберхавфлар интеллектуал саноат экотизимларини шакллантиришдаги асосий тўсиқлар ҳисобланади. Моҳирахон Мирҳошимова, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Батафсил: ⬇️⬇️⬇️ ўзб review.uz/oz/sc9 рус review.uz/sc9 Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 82 |
| 2 ч | 107 |
| 7 ч | 137 |
🔄Жаҳон ва минтақа иқтисодиётидаги ўзгаришлар 🇨🇳 Хитойда сунъий интеллект ривожланаётган шароитда бандликни қўллаб-қувватлаш бўйича 6 та йўналишни қамраб олган 18 та вазифадан иборат чора-тадбирлар мажмуаси тақдим этилди. 2025 йилда Хитойда сунъий интеллект соҳаси ҳажми 178,6 млрд доллардан ошди, саноат корхоналарининг 30 фоиздан ортиғи ушбу технологияларни жорий этган. Янги чоралар ходимларни иш ўринлари қисқариши эҳтимоли ҳақида олдиндан хабардор қилиш, лойиҳаларнинг бандликка таъсирини баҳолаш, иш ўринларини сақлаб қолиш учун корхоналарга имтиёзли кредитлар ажратиш ва янги касблар бўйича мутахассислар тайёрлашни назарда тутади. 🇳🇱 Нидерландияда иссиқхоналарда помидор етиштиришда иссиқлик энергияси истеъмолини камайтириш технологияси синовдан ўтказилди. Тадқиқотчилар икки қатламли иссиқликни сақловчи экранлар, ортиқча намликни бартараф этувчи ускуналар ва ёруғлик диодли чироқларни биргаликда қўллаб, ҳарорат, суғориш ва ўсимликларни озиқлантириш режимларини ўзаро мувофиқлаштирдилар. Натижада анъанавий усулга нисбатан иситиш тизимида иссиқлик энергияси истеъмоли 50 фоиздан ортиққа камайди. 🇨🇳 Хитойда тупроқ намлиги ва ғўзанинг ривожланиш босқичига қараб томчилатиб суғоришни автоматик бошқариш технологияси синовдан ўтказилди. Намлик датчиклари тупроқнинг 1 метргача чуқурлигида ҳар 20 см оралиқда ўрнатилди. Тупроқ намлиги белгиланган қуйи чегарага тушганда суғориш бошланди. Анъанавий томчилатиб суғориш усулига нисбатан ушбу технология сув сарфини 13,4 фоизга камайтириш ва пахта ҳосилдорлигини 10,7 фоизга ошириш имконини берди. Батафсил: ⬇️⬇️⬇️ ўзб review.uz/oz/0um рус review.uz/0um инг review.uz/en/0um Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 21 |
| 2 ч | 137 |
| 3 ч | 145 |
| 7 ч | 164 |
📰 Жаҳон матбуоти шарҳи 🇪🇺 Буюк Британия ҳукумати маълумотига кўра, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия савдо тўсиқларини камайтириш ва углерод бозорларини бирлаштиришга келишди. Ушбу чоралар 2040 йилга бориб Британия ЯИМини йилига 22,3 млрд долларга ёки 0,5 фоизга ошириши мумкин. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосида санитария сертификатлари ва текширувларнинг аксарияти бекор қилинади. Янги қоидаларни 2028 йил 1 мартдан жорий этиш режалаштирилган. 📉 Reuters маълумотларига кўра, жаҳон акциялар бозорининг умумий қиймати август ойидаги энг юқори даражага нисбатан қарийб 9 трлн долларга камайди. Бунга технологик компаниялар акцияларининг юқори баҳолангани ҳақидаги хавотирлар ва АҚШда фоиз ставкаларининг яна оширилиши эҳтимоли сабаб бўлмоқда. Тайвань акциялар бозори бир ҳафтада 17 фоизга яқин пасайди. Инвесторлар хатарларни камайтириш мақсадида давлат облигацияларига маблағ йўналтирмоқда. 🌍 ФАО прогнозларига кўра, 2026 йилда жаҳонда озиқ-овқат импорти харажатлари 1,9 фоизга ошиб, 2,27 трлн долларга етади. Даромади паст ва ўрта бўлган мамлакатларда ушбу харажатлар 4,9 фоизга, юқори даромадли мамлакатларда эса 0,4 фоизга ошиши кутилмоқда. Умумий ўсишнинг секинлашиши асосан қаҳва ва какао нархларининг пасайиши билан боғлиқ. Батафсил: ⬇️⬇️⬇️ ўзб review.uz/oz/h2g рус review.uz/h2g инг review.uz/en/h2g Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 57 |
| 2 ч | 125 |
| 4 ч | 157 |
🇰🇿 2026 йилнинг 9 ойида Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётининг ривожланиши Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Марказий Осиё мамлакатларидаги иқтисодий ўсиш динамикаси, тармоқларнинг ривожланиш тенденциялари, инвестиция фаоллиги ва ташқи савдо кўрсаткичларини таҳлил қилди. 📊Таҳлил натижаларига кўра, Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида иқтисодий ўсиш сақланиб қолди. ЯИМнинг энг юқори ўсиш суръатлари Қирғизистон (10,8%), Ўзбекистон ва Тожикистонда (8,3%дан) қайд этилди. Инвестициялар, қурилиш, қайта ишлаш саноати, савдо ва хизматлар минтақадаги иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари бўлди. 🇰🇿 Қозоғистон. Иқтисодиёт ўтган йилги 6,3%га нисбатан 4,2%га ўсди. Тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 4,3%га қисқарган бўлса, қайта ишлаш саноатида 8,6%га ўсди. Инвестициялар 7%га, қурилиш ишлари ҳажми 11,5%га, қишлоқ хўжалиги 5,8%га ошди. 🇺🇿 Ўзбекистон. ЯИМнинг ўсиш суръати 7,6%дан 8,3%гача тезлашди. Асосий капиталга инвестициялар 20,1%га, хизматлар ҳажми 16,7%га, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,1%га, чакана савдо 19,7%га ошди. Иқтисодий ўсишнинг тезлашишига қарамай, инфляция 4,2%гача пасайди. Олтинни ҳисобга олмаганда, экспорт 31,6%га ўсди. 🇹🇲 Туркманистон. Иқтисодий ўсиш суръати 6,3% даражасида сақланиб қолди. Капитал қўйилмалар 3,5%га, чакана савдо 10,5%га, ташқи савдо айланмаси 8,3%га ошди. 🇰🇬 Қирғизистон. ЯИМнинг ўсиш суръати 9,9%дан 10,8%гача тезлашди. Инвестицияларнинг 68,5%га ва қурилиш ишлари ҳажмининг 62,2%га ошиши иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари бўлди. Саноат 7%га, қишлоқ хўжалиги 6,5%га ўсди. Шу билан бирга, инфляция 8,1%гача тезлашди. 🇹🇯 Тожикистон. Иқтисодиёт 8,3%га ўсди. Инвестициялар 44,9%га, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 13,7%га, жумладан, қайта ишлаш саноати 21,5%га ошди. Ташқи савдо айланмаси 35,6%га ошиб, $10,7 млрдга етди. Инфляция 2,8%ни ташкил этиб, минтақадаги энг паст кўрсаткич бўлиб қолди. Марказий Осиё мамлакатлари учун барқарор ва мувозанатли иқтисодий ўсишни таъминлаш устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Бунга хомашёни чуқур қайта ишлаш, ўзаро савдони ривожлантириш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш ва трансчегаравий ишлаб чиқариш занжирларини кенгайтириш орқали эришиш мумкин. . Руслан Абатуров, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Батафсил: ⬇️⬇️⬇️ ўзб review.uz/oz/8yj инг review.uz/en/8yj рус review.uz/8yj Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 13 ч | 160 |
| 26 ч | 202 |
Переслано из Center for Economic Research and Reforms
🔝 Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги вакили Жаҳонгир Юнусов ўз таклифларини билдирди. 🔝 С предложениями выступил Джахонгир Юнусов, Агентство по промышленной кооперации и государственным закупкам. 🔝 Jakhongir Yunusov, representing the Agency for Industrial Cooperation and Public Procurement, put forward his proposals. 🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 15 ч | 146 |
| 24 ч | 163 |
Переслано из Center for Economic Research and Reforms
🔝 Шундан сўнг Ўзбекистон Геология фанлари университети Геоинновацион технологиялар маркази директори, профессор Жаҳонгир Мовланов сўзга чиқди. 🔝 Далее выступил профессор Жахонгир Мовланов, директоор Центра геоинновационных технологий Университета геологических наук Узбекистана. 🔝 Professor Jakhongir Movlanov, Director of the Center for Geoinnovation Technologies at the University of Geological Sciences of Uzbekistan, addressed the participants. 🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 15 ч | 144 |
| 24 ч | 162 |
Переслано из Center for Economic Research and Reforms
🔝 Шундан сўнг Умумий ва ноорганик кимё институти вакили Гулрух Бекжанова сўзга чиқди. 🔝 Далее выступила Гульрух Бекжанова из Института общей и неорганической химии. 🔝 Gulrukh Bekjanova from the Institute of General and Inorganic Chemistry then addressed the participants. 🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 16 ч | 148 |
| 25 ч | 165 |
Переслано из Center for Economic Research and Reforms
🔝 Шундан сўнг Ўзбекистон технологик металлар комбинати бошқаруви раиси ўринбосари Амир Абидов тақдимот билан чиқиш қилди. 🔝 Далее с презентацией выступил заместитель председателя правления Узбекского комбината технологических металлов Амир Абидов. 🔝 Deputy Chairman of the Management Board of the Uzbekistan Technological Metals Complex Amir Abidov delivered a presentation. 🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 17 ч | 155 |
| 24 ч | 169 |
Переслано из Center for Economic Research and Reforms
🔝 Шундан сўнг тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Ўрал Юсупов сўзга чиқди. 🔝 Далее выступил заместитель министра горнодобывающей промышленности и геологии Урал Юсупов. 🔝 Deputy Minister of Mining Industry and Geology Ural Yusupov then addressed the participants. 🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 17 ч | 158 |
| 25 ч | 169 |
Переслано из Center for Economic Research and Reforms
🔝 С приветственным словом к участникам обратилась вице-президент Академии наук Шахлохон Турдикулова. 🔝Фанлар академияси вице-президенти Шаҳлохон Турдиқулова учрашув иштирокчиларига табрик сўзи билан мурожаат қилди. 🔝Vice President of the Academy of Sciences Shakhlo Turdikulova addressed the participants with welcoming remarks. 🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 17 ч | 143 |
| 25 ч | 152 |
🖊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Ҳукумат акселераторида «Технологик металлар соҳасида илмий-саноат кооперацияси» мавзусидаги амалий учрашув ўз ишини бошлади. Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 18 ч | 191 |
| 25 ч | 208 |
📰 Жаҳон матбуоти шарҳи 🌐 Жаҳон савдо ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил биринчи ярим йиллиги якунида савдо чекловлари 5,4 трлн долларлик товарларни, яъни жаҳон импортининг 21,3 фоизини қамраб олди. Бу 2009 йилдан буён энг юқори кўрсаткичдир. Ярим йилда 333 та янги чеклов жорий этилди. Шу билан бирга, 1,3 трлн долларлик импортни қамраб олган 466 та савдони енгиллаштириш чораси қабул қилинди. ⚡️ Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, 2019 йилдан буён жаҳонда электр энергиясига талаб умумий энергияга талабдан икки баробар тез ўсмоқда. Бунга саноатни электрлаштириш, электромобиллар, кондиционерлар ва маълумотлар марказлари таъсир кўрсатмоқда. 2035 йилга бориб электр энергиясининг якуний энергия истеъмолидаги улуши 30 фоизга яқинлашиши кутилмоқда. 🌍 Халқаро молия институти маълумотларига кўра, 2026 йил биринчи ярим йиллигида Хитойдан ташқари ривожланаётган мамлакатларнинг жами қарзи рекорд даражадаги 38 трлн долларга етди. Унинг 40 фоизга яқини давлат қарзига тўғри келади. Юқори фоиз ставкалари ва қарзларни қайтариш мажбуриятлари бюджетларга босимни кучайтирмоқда. Ички банклардан қарз олишнинг ортиши хусусий секторни кредитлаш имкониятларини чеклаши мумкин. Батафсил: ⬇️⬇️⬇️ ўзб review.uz/oz/obi рус review.uz/obi инг review.uz/en/obi Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 21 ч | 230 |
| 25 ч | 230 |
🔬 Тошкентда технологик металлар соҳасида илм-фан ва саноат ҳамкорлигига бағишланган учрашув бўлиб ўтади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Ҳукумат акселераторида «Технологик металлар соҳасида илмий-саноат кооперацияси» мавзусида амалий учрашув ташкил этилади. Тадбирдан мақсад — илмий тадқиқотлар ва саноат корхоналари эҳтиёжларини ўзаро боғлаш, маҳаллий илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш имкониятларини кенгайтириш. Учрашув Иқтиодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш агентлиги ва Ўзбекистон технологик металлар комбинати ҳамкорлигида ўтказилади. Унда давлат ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари ва саноат корхоналари вакиллари иштирок этади. ⚙️ Учрашувда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади: ▪️ Саноат корхоналарининг технологик эҳтиёжлари ва олимлар томонидан таклиф этилаётган илмий ечимлар; ▪️ Илмий тадқиқотларга буюртмаларни шакллантириш ва уларни молиялаштириш механизмлари; ▪️ Янги технологияларни синовдан ўтказиш, давлат харидлари орқали сотиб олиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш; ▪️Илмий ташкилотлар ва корхоналар ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш. Учрашув илмий ғояларни саноат эҳтиёжлари билан боғлаш ва қўшма лойиҳалар бўйича дастлабки келишувларга эришиш учун мулоқот майдони бўлади. 📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Новза кўчаси, 6-уй, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази. 🕚 Вақт: 24 ноябрь, соат 11:00. Илмий жамоатчилик вакиллари, саноат корхоналари, тадбиркорлар, экспертлар ва оммавий ахборот воситаларини учрашувда иштирок этишга таклиф қиламиз! Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Открыть в Telegram🇺🇿🇯🇴Инфографика: Ўзбекистоннинг Иордания билан савдо-инвестициявий ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг таклифига биноан 23-24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. 🖊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ташқи савдо муносабатлари, инвестициявий ҳамкорлик ва икки томонлама иқтисодий алоқаларнинг ривожланиш кўрсаткичлари акс эттирилган инфографикани тайёрлади. 👁 2017–2025 йилларда Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 14 бараварга ошиб, 2025 йил якуни бўйича 12 млн долларни ташкил этди. 🔝 Иорданияга экспорт ҳажми 5,6 млн долларни ташкил этди. 🔝 Иорданиядан импорт ҳажми 6,4 млн долларга етди. 📊 2025 йил август ойида Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Жумладан, инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, Ҳукуматлараро қўшма комиссияни ташкил этиш ҳамда товарлар ва транспорт воситаларининг ҳаракати тўғрисида дастлабки маълумотлар алмашиш бўйича битимлар қабул қилинди. 🔝 2026 йил 1 июлдан бошлаб икки мамлакат ўртасида Амман – Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилган бўлиб, ҳафтасига 2 та рейс амалга оширилмоқда. Батафсил: ўзб review.uz/oz/jdi рус review.uz/jdi инг review.uz/en/jdi Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Открыть в TelegramНима учун илмий кашфиётлар ҳар доим ҳам иқтисодий ўсишга олиб келмайди? 2025 йилда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти Жоэл Мокир, Филипп Агьон ва Питер Ховиттга инновациялар қандай қилиб барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашини тушунтириб берган тадқиқотлари учун берилди. Уларнинг тадқиқотларини «яратувчи вайронкорлик» концепцияси бирлаштиради. Ушбу жараёнда янги технологиялар эскирган технологиялар ўрнини эгаллаб, меҳнат унумдорлигини оширади ва иқтисодиёт таркибини ўзгартиради. Бироқ муҳим савол туғилади: илмий ғоя ҳақиқатан ҳам янги технологияга айланиши учун нима зарур? Жоэл Мокир ўзининг «Ўсиш маданияти» китобида алоҳида тоифадаги мутахассислар - «амалиётга татбиқ этувчилар»га эътибор қаратади. Булар илмий билимларни ишлаб чиқаришда қўллаш мумкин бўлган амалий ечимларга айлантира оладиган муҳандислар, ихтирочилар, технологлар ва тадбиркорлардир. Саноат инқилоби тарихи шуни кўрсатадики, ҳатто буюк кашфиётнинг ўзи ҳам уни амалда қўллаш учун зарур техник имкониятларсиз етарли эмас. Жеймс Уатт буғ машинасининг муваффақиятида металлург Жон Уилкинсоннинг ҳам ҳиссаси бўлган. У машина қисмларини талаб этилган аниқликда тайёрлаш имконини яратган. Бугунги кунда илмий ғоядан саноатда қўллашгача бўлган жараён TRL (Technology Readiness Levels) - технологиянинг тайёрлик даражалари шкаласи орқали ҳам баҳоланади. У дастлабки илмий тамойиллар ва лаборатория синовларидан тортиб, технологияни реал шароитда намойиш этиш ва саноатда қўллашгача бўлган босқичларни қамраб олади. Айнан шу жараёнда кўплаб ишланмалар «ўлим водийси» деб аталувчи тўсиққа дуч келади. Бу илмий тадқиқот натижалари билан уларни тижорат мақсадида қўллаш ўртасидаги узилишни англатади. Филипп Агьон ва Питер Ховитт ўзларининг яратувчи вайронкорлик моделида янги технологияларни жорий этиш нима учун иқтисодий ўсишда муҳим аҳамиятга эга эканини тушунтиради. Ҳар бир муваффақиятли инновация унумдорликни оширади, бироқ айни пайтда аввалги технологик ечимларнинг иқтисодий қийматини пасайтиради. Технологияларнинг мунтазам янгиланиб бориши узоқ муддатли ривожланишнинг асосига айланади. Шундай қилиб, илмий кашфиётлар иқтисодий ўсиш учун имконият яратади, уларни амалиётга татбиқ этувчилар ғояларни технологияларга айлантиради, рақобат эса ишлаб чиқаришнинг мунтазам янгиланишини таъминлайди. Бундан саноат сиёсати учун амалий хулоса келиб чиқади: илмий тадқиқотларни молиялаштириш ва янги ишланмалар яратишнинг ўзи етарли эмас. Илм-фан ва корхоналар ўртасидаги ҳамкорликни, технологиялар трансферини, тажриба-синов ишларини ҳамда янги ечимларни ишлаб чиқаришга жорий этишни таъминлайдиган механизмлар зарур. Ушбу ўзаро боғлиқ ёндашувлар ҳақида «Иқтисодий шарҳ» журналининг иккита таҳлилий мақоласида батафсил ўқиш мумкин: 📖 «Жоэл Мокирнинг ўсиш маданияти» - билимлар, инновация маданияти ва илмий ғояларни технологияларга айлантира оладиган мутахассисларнинг ўрни ҳақида. 📖 «Агьон ва Ховиттнинг яратувчи вайронкорлик назарияси» - технологик янгиланиш, рақобат ва эскирган ишлаб чиқариш ечимларининг янгилари билан алмашиниши қандай қилиб барқарор иқтисодий ўсишни шакллантириши ҳақида. Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Открыть в Telegram📓 "Иқтисодий шарҳ" дайжестида ўтган ҳафтанинг ТОП-❤️ тадқиқот ва шарҳлари 1⃣Ўзбекистон ШҲТ давлатлари билан иқтисодий алоқаларни изчил кенгайтирмоқда. 2017–2025 йилларда товар айирбошлаш ҳажми 3,1 баробарга - 12,9 млрд доллардан 40,6 млрд долларгача ошди. Ташкилотга аъзо давлатлар Ўзбекистон ташқи савдосининг қарийб ярмини ташкил этади. 2⃣Ўмон Ўзбекистон маҳсулотлари учун истиқболли бозор ҳисобланади. 2025 йилда мамлакат импорти 44,6 млрд долларни, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари импорти 6,7 млрд долларни, электротехника маҳсулотлари импорти эса 4,5 млрд долларни ташкил этди. 3⃣ Журналнинг навбатдаги сонида Китоб тумани ҳокимининг “Паландара” маҳалласидаги ёрдамчиси Ҳусниддин Раҳматуллаев билан суҳбат ташкил этилди. 4⃣Жаҳон тажрибасида саноатни ривожлантириш ёндашуви ўзгармоқда. Энди эътибор алоҳида заводлар ва саноат зоналарини ташкил этишдан корхоналар, илм-фан, технологиялар ва таълимни бирлаштирган саноат экотизимларини шакллантиришга қаратилмоқда. 5⃣Халқаро тармоқлар тайёр бизнес стандартлари, технологиялар ва маркетинг тажрибасига эга. Маҳаллий брендлар эса истеъмолчилар эҳтиёжларини яхшироқ билади ва бозор шароитига тезроқ мослаша олади. Бироқ соҳанинг кейинги ривожланиши ҳуқуқий тартибларни такомиллаштириш, молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш ва маҳаллий брендларнинг бошқарув салоҳиятини оширишга боғлиқ. 6⃣Сўнгги ўн йилда Ўзбекистоннинг қурилиш материаллари саноатига $12 млрд инвестиция киритилди. Мамлакатда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи 5 мингдан ортиқ замонавий корхона ташкил этилди. 2026 йил якунлари бўйича 65 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Экспорт ҳажми $1,5 млрдга етиши мумкин – бу 2016 йилга нисбатан 20 баробар кўп. Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Открыть в Telegram