QUR'ON QIROATI SABOQLARINI O‘TKAZIB YUBORMANG!👇👇👇 https://t.me/muslimuzportal?livestream @RevgariyUZ
Открыть в Telegram
Revgariy UZ
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги "Хожа Ориф Ревгарий Моҳитобон" жомеъ масжидининг расмий телеграмм канали. ✅Савол йўллаш учун ⬇️ @SavollarMuslimUzBot
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 24 нояб. 2026 г. | 2 735 |
| 25 нояб. 2026 г. | 2 151 |
| 26 нояб. 2026 г. | 1 390 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры3,05 тыс.Пересылки—Реакции5Комментарии—
- 02Просмотры2,88 тыс.Пересылки—Реакции3Комментарии—
- 03Просмотры2,87 тыс.Пересылки—Реакции9Комментарии—
- 04Просмотры2,59 тыс.Пересылки—Реакции5Комментарии—
Новые посты
12. Baqara surasi (97-105-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi https://youtube.com/watch?v=7RoZSBWkB-c&si=D86ECsCga3JjILVf ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @RevgariyUZ
Открыть в TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ. Бугун паайшанба — 26 ноябр 2026 — 16 жумодус-соний 1448 🔖Ҳасандан ривоят қилинади: "Яхшилик ва итоатнинг учдан иккиси ОНАга, учдан бири ОТАга". 👉Катта тобеъин Шаъбий розияллоҳу анҳудан: "Ота-онанинг яхшиликдаги ҳақлари бараварми?" деганида, у киши: "Онанинг ҳаққи кўпроқ", деган эканлар. ("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан, 1-жуз). 🤲 Аллоҳим, бизни ота-она ҳаққини таниган ва уларга меҳр ва эҳтиромда бардавом фарзандлардан қилгин. Уларга яхшилик ва итоат қилишни биз учун саодат манбаи айлагин. @RevgariyUZ
Открыть в TelegramПереслано из AlQuranuz-Shayx Alijon qori
ABDULAZIZ QORINING POKISTONDA BO’LIB O’TGAN XALQARO QUR’ON MUSOBAQASIDAGI TILOVATI Shayx Alijon qori rasmiy sahifalari👇 Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Открыть в TelegramЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ. Сийрат дарслари 12-қисм https://youtube.com/watch?v=mEbp2eeHUyg&si=VD4ewnrp3xIPYUgv ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @RevgariyUZ
Открыть в TelegramПереслано из Muslim.uz
#xabar #muftiy #hamkorlik 🤝 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР 📍Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши юксак савияда ва муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари икки қардош мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб, айниқса, уламолар ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, мазкур нуфузли анжуман мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани, унда қабул қилинган баёнот ва тавсиялар барча мусулмон халқлари учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 💬 Ўз навбатида, профессор, доктор Сафий Арпагуш Ўзбекистон муфтийсининг халқаро йиғилишдаги фаол иштироки ва сермазмун нутқи учун катта миннатдорлик изҳор этди. Ушбу маслаҳат йиғилиши уммат бирлигини мустаҳкамлаш ва замонавий муаммоларга жамоавий ижтиҳод асосида мўътадил ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, ҳамкорликда фатволар ишлаб чиқишни ривожлантириш, уларда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш, ахборот асридаги фатво тарқоқлигининг олдини олиш мақсадида рақамли майдонда расмий фатволарни кенг ёйиш ҳамда сунъий интеллектдан фақат тадқиқот воситаси сифатида фойдаланиб, уни фатво бериш манбаига айлантирмаслик зарурлигини алоҳида баён этди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Открыть в Telegram#муфтий_минбари 📹 Даражаси улуғ зотлар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @RevgariyUZ
Открыть в TelegramПереслано из FATVO.UZ | Расмий канал
УЙДА НАМОЗХОНА ҚИЛИШ #намоз ❓ 2296-САВОЛ: Уйда битта хонани намозхона қилиб қўйса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аввало шуни билмоқ лозимки, динимизда уйнинг қаерида бўлса ҳам намоз ўқишга рухсат этилган, муҳими ўша жой пок бўлса, кифоя. Лекин кимдир уй ичида бирор хонани намозхона қилиб қўймоқчи бўлса, бунга шаръий тақиқ йўқ. Намозхона қилинган хонани уйнинг бошқа жойларига қараганда янада озода ва хушбўй сақлашга эътибор бериш керак бўлади. Намоз ўқиладиган жойларни озода сақлашга тарғиб келган ҳадисларни шарҳлай туриб, аллома Бадриддин Айний раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагилар айтганлар: بتنظيفها وتطييبها عن الأقذار؛ لأن لها حرمة لأجل إقامة الصلاة فيها، ولتشبهها بالمساجد المطلقة “(Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиладиган жойларни) ифлосликлардан пок ва хушбўй сақлашга (буюрдилар), чунки унда намоз ўқилиши сабабли ва умумий масжидларга ўхшаб қолгани учун ўша жой ҳурматли бўлади (“Шарҳи Абу Довуд лил-Айний” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Fitrat.uz@fitratuzРелигия12,1 тыс.
Yurak Amri • Rasmiy fond@yurak_amri_rasmiyРелигия13,3 тыс.
BASTOMIY.UZ@bastomiy_uzРелигия11,8 тыс.
Dr. Muhammad Odil | Arab tili va Islom moliyasi mutaxassisi@muhammadodiluzofficialРелигия13,5 тыс.
Ҳадис ва Ҳаёт@hadis_va_hayot24Религия11,7 тыс.
"Haj" va "Umra" Markazi | Rasmiy@hajumrauzРелигия11,5 тыс.
🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴@dilimga_yaqinimРелигия11,3 тыс.
Олий Маъҳад | Расмий@oliymahadРелигия14,1 тыс.