Сенат Раиси ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклифлар билдирди Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлараро комиссиясининг биринчи йиғилишида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Бу борада Ўзбекистон маҳаллий Кенгашлари ва Озарбайжон муниципалитетларининг фаол иштирокини кенгайтириш таклиф этилди. «Ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришимиз, маҳаллий вакиллик органларини ҳам бу жараёнга фаол жалб этишимиз керак. Ҳар қандай келишувнинг ҳақиқий натижаси одамлар ҳаётидаги ўзгаришларда намоён бўлишига эришишимиз зарур. Бу борада Хива ва Шуша шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик алоҳида аҳамиятга эга. Ҳар икки шаҳар тарихий меросни асраш ва туризмни ривожлантириш борасида ўзаро тажриба алмашиши мумкин. Энг муҳими, сайёҳлик салоҳиятини рўёбга чиқариш орқали маҳаллий аҳоли, хусусан, оилалар учун янги даромад манбаларини яратиш имкониятлари мавжуд, — дея таъкидлади Танзила Нарбаева. Шунингдек, парламентлараро комиссия фаолиятида 2027–2028 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» ижросини мунтазам муҳокама қилиб бориш таклиф этилди. Бу орқали икки мамлакат парламентлари келишилган вазифаларнинг бажарилишини кузатиб боради, мавжуд масалаларни ўз вақтида кўриб чиқади ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилайди. Расмий саҳифалар: 🌐Тelegram |🌐Instagram |🌐Facebook
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 925 |
| 5 ч | 1 490 |
- Через 1 час925
- Через 6 часов1 490
- Всего сейчас1 490










