Кабинет

Посты канала QUR'ON•TV

сначала новые

#54885Превью ссылки

Ажиб қабристон Қадимда бир қабристон Мавжуд эди хўп улкан, Кирган киши ҳайратдан Ёқасин ушлар экан – Чунки унда тошларга Берилмас экан ҳеч зеб, Ёзилганди «бир, икки…» «Нари борса уч йил» деб! Дуч келарди нигоҳлар Бунда ажиб сирларга – Жуда ошиб борганда «Беш йиллик умрлар»га… … Бир кун бу ҳол сирини Англаёлмай, бир қатор Шогирдлар Устозидан Сўраб кўрдилар такрор: «Бунча кам яшаганлар, Гўдакларми бу ерда?» Устоз ўйчан боқиб-ла Ажиб сабоғин берди: «Ёзилмаган бу тошга Инсоннинг тўлган умри, Бунда ёзилган фақат Яхшилик қилган умри!» Юрак-юракка етиб Борди Устоз сўзлари, Кейинги васиятдан Ёшга тўлди кўзлари: – Мен ўлсам, – дерди Устоз, Тош қўйманг зийнату зеб, Қабримга ёзинг фақат «Туғилдию, ўлди!» деб! Эзгулик-ла яшаган Умрим менинг нолга тенг! Шу боис, туғилгану Дарҳол ўлган эди, денг!!!» Бир шогирд шунда ногоҳ Жавоб топибди тезда: «… Унда биз аниқ ўлик Туғилган эканмиз-да?!» https://t.me/Ramazon

Открыть в Telegram
Просмотры501−69%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#54884Текст

بِسْــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم..🩷 Тонг отди ўзгача, кулмоқда фалак, Тилакни сўранглар, кўтариб билак. Осмондан дараклаб тушади малак.. Мўмин-мусулмонга жумъа муборак. Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Бугун жума илоҳий муждалар куни Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин. Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор... Дуоси мустажоблар бор... Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор... Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор... ДУО ҚИЛИНГ: Умид билан қалбан Аллоҳга ёлвораётганлар... Шифосини кутаётганлар... Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар... Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин... Жумъанинг ҳайру барокати сизга бўлсин.. 🤍

Открыть в Telegram
Просмотры1 090−33%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#54881Фото
Просмотры1 680+4%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#54879Превью ссылки
Просмотры1 380−15%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#54878Видео
Просмотры1 090−33%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#54877Превью ссылки
Просмотры1 240−23%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#54876Видео
Просмотры1 900+17%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#54874Превью ссылки

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ОРҚАЛИ ВАФОТ ЭТГАНЛАРНИ ГАПИРТИРИШ ❓ САВОЛ: Бугунги кунда баъзилар сунъий интеллектдан фойдаланиб турли тадбирларда, ҳатто тўйларда вафот этган одамларни гапиртириб видео ясашмоқда. Бу қанчалик тўғри?   💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай нарсалардан четда бўлиш керак бўлади. Чунки бу каби ишлар кўп жиҳатдан хато саналади. Биринчидан, инсоннинг, айниқса, ота-онанинг ҳурмати уларнинг вафотидан кейин ҳам давом этади. Унинг суратидан видео ясаб, гапиртириш уларнинг ҳурматига маълум маънода зид ҳисобланади. Чунки улар видеодаги гапларни ҳақиқатда гапиргани йўқ. Демак, ҳақиқатга зид нарса эса ёлғон бўлади. Иккинчидан, бундай ишнинг хатарли жойи бандалар учун ғайб ишларидан бири бўлган қабрдаги ҳаётга оид ҳолатларга журъат билан аралашиш бўлади. Бу инсон эътиқоди ва иймони учун хавфли саналади. Чунки айрим видеоларда ота-оналарнинг “биз яхшимиз, сизларни кўриб турибмиз, кузатиб турибмиз, сизлардан розимиз”, деган жойлари бор. Уларнинг қабрдаги аҳволи қандай эканини СИ ёки шу видеони ясаётганлар қаердан билмоқдалар?! Балки улар фарзандидан жуда рози эмасдир?! Учинчидан, мазкур технология баъзи компаниялар томонидан амалга оширилаётган бир турдаги ўйин-кулгидир, аммо келажакда кўз ва бош ҳаракатидан ҳам ўтиб кетиши, киноя ва масхара қилиш, ҳақиқатларни сохталаштириш ва бузишда ишлатилиши мумкин. Янги технология "Deepfakes" (чуқур сохталар) деб номланувчи туркумга мансуб бўлиб, мутахассислар томонидан "номақбул технологиялар" қаторига киритилган. Қолаверса, асли ғоянинг зарарларидан бири: суратларга ва ўтганларга боғланиб қолиш ҳамда ғам-қайғуларни янгилашдир. Шунингдек, динимиз ота онани дунё ҳаётида розилигини олиш, вафотидан кейин солиҳ амаллар қилиб, уларнинг руҳларини шод этишга тарғиб қилади. Вафот этганларнинг расм ёки видеосини СИ ёрдамида ўзи хоҳлаганидек гапиртиргани билан улар тириклардан рози бўлиб қолмайди, балки уларнинг қилаётган гуноҳлари туфайли вафот этганлар маҳзун бўладилар. Зеро Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Албатта сизларнинг амалларингиз вафот қилган қариндош-уруғларингизга кўрсатилади. У(амал)лар яхши бўлса, хурсанд бўладилар. Агар ундай бўлмаса: «Аллоҳ, уларни бизни ҳидоят қил ганингдек ҳидоят қилмагунингча вафот эттирмагин», дейишади» (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/Ramazon

Открыть в Telegram
Просмотры1 730+7%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#54872Видео
Просмотры1 770+9%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#54864Видео
Просмотры2 400+48%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—