Посты канала Икки-нур:Qurʼon va Hadis
Расулуллоҳ ✨ дек бўлишни орзу қилганлар, аввало, У зотнинг одобларини, тақволарини, ахлоқларини, муомалаларини ва динларини ўрганиб, сўнг бошқа суннатларга ўтсалар, бу Аллоҳнинг ҳузурида нажот топишларига сабаб бўлади. Асвад розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Мен Оиша онамиздан: — Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима ишлар эдилар? — деб сўрадим. У киши дедилар: — У зот аҳли аёлларининг хизматларида бўлар эдилар. Намоз вақти келса, намозга чиқар эдилар. (Бухорий ривояти, 676-ҳадис) Имом Аҳмад ривоятида эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимларини ямаб тикар, пойабзалларини ўз қўллари билан тикиб тузатар, қўйларини соғар ва уй ишларида ёрдам берар эдилар», дейилган. Ваҳоланки, у вақтда одамларда бир қатор кийим, бир кичик хона, овқатланиш учун бир-иккита идиш бўлар эди, холос. Бугунгидек ошхона идишларга, шкафлар кийимларга тўла, ҳовли ишга тўлиб-тошган, уйлар кун ора бекорчи меҳмонларга тўла бўлмаган. У замонда тушлик ва кечки таом учун турли-туман овқатлар, салатлар, ширинликлар тайёрланмаган эди. Лекин ўша вақтдаги озгина ишни ҳам Набий алайҳиссалом ўзлари қилардилар. Нега? Биз, бетаълим умматини тарбиялаш, ўрнак бўлиш учун У зот ўргатиб, кўрсатиб, амал қилиб ўтдилар. Бугун аёл туғади, боқади, тарбия қилади, ишлаб пул топади, меҳмон кузатади, қайнона-қайнота, қайнага ва қайниларининг хизматини қилади. Яна туҳматларини эшитиб, таъна-дашномларига чидаб яшайди. Қолган даккиларни эса кечаси келган эридан эшитиб, туртиниб-суртиниб яшайди. Бир-икки йилда нозик келинчаклар қаҳри қаттиқ, асабий хотинларга айланиб қоладилар. Чунки бешафқат «ўрмон қонунларимиз» ичида яшашга «адаптация» қиладилар. Мусулмонмиз, деб ўйлаймиз, лекин қани Ислом? Мўминмиз, деймиз, лекин қани Қиёматдан қўрқиш? Одамларнинг маломатидан қўрқамиз, Аллоҳнинг маломатидан қўрқмаймиз. Кўчада яхши одаммиз, уйда илон-чаёнмиз. Нега? Чунки Аллоҳ кўриб турганини унутиб, одамларнинг кўзидагина яхши инсон ролини ўйнаймиз. Ёлғончимиз. Одамлар йўқ жойда эса ваҳший ҳайвондан-да йиртқичроқ, ахлоқсизроқ амалларимиз бор. «Мен ўзи кимман?» деб виждонингиздан сўраганмисиз? «Эркакман!» деб бақиришдан аввал, «Аёлман, заифаман!» деб қичқиришдан аввал бирор кун Аллоҳга ҳақиқий банда бўлиб яшаганмисиз? Бу ҳадисда биз Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг олий ахлоқларидан бири — тавозеъни кўрамиз. У зот пайғамбар бўлиб, Аллоҳнинг энг маҳбуби бўлсалар ҳам, уй ишларини қилишдан ор қилмас эдилар. Уй ишларида аёл кишига ёрдам бериш орият эмас, балки суннатдир. Аёлга ҳар куни қаралашиш ҳам шарт эмас. Бир ойда бир марта чангюткич билан уйни тозалаш ёки бир марта идишларини ювиб беришлик аёлга бир йиллик қувват бағишлайди. У қадри бор инсон эканини ҳис қилиб яшайди. Битта яхшиликка минглаб яхшилик қилишга тайёр бўлиб яшайди. Кўпчилик учун шунинг ўзи ҳам жуда қийин. «Ғурурим пасайиб кетади», деб билади. Аслида, ғурур, мардлик ва азизлик каби сифатлар фақат динга эргашиш ортидан келади. Муштуми зўр инсондан эса қўрқилади, лекин ҳеч қачон ҳурмат қилинмайди. Аксинча, аёл киши бундай инсондан нафратланиб, никоҳ аталмиш занжирга ўралиб, ўзини яшашга мажбурлаб, дунёдан ўтади. Сўнг эса: «Қанийди, ҳаммаси унут бўлса!» дейди. Йўқ! Қайта тирилиш куни барча золимларнинг яхши амаллари мазлумларга олиб берилади ва золимлар азоб ўчоғига улоқтирилади. Суннатга рози бўлиб, дунё ва охират саодатини танлаб яшашингиз сиз учун доимо хайрли оқибатлар келтиради. 🔵 Қуръон ва Ҳадис
Открыть в TelegramРасулуллоҳ ✨ га эргашиш фақат кўпхотинликда намоён бўлмайди. Расулуллоҳга эргашиш У зотнинг ахлоқ ва одобларига, ибодат ва тоатларига, муомала ва хулқларига, адолат ва меҳрибонликларига эргашиш билан исбот қилинади. «Сизлар учун Расулуллоҳда гўзал намуна бордир», деди Аллоҳ таоло. ﴿لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ﴾ (Аҳзоб сураси, 21-оят) «Мен гўзал хулқларни камолотга етказиш учун юборилдим», дедилар Набий алайҳиссалом. Оятда: ﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ﴾ (Анбиё сураси, 107-оят) «Эй Пайғамбар, Биз сизни оламларга раҳмат қилиб юбордик», дейилди. Оламларга раҳмат, одамларга раҳмат бўлган устоз, хулқи гўзал инсон, илмига амал қилувчи олим, эркакларга жасорати билан, дўстларига шафқати билан, аёлларига меҳр-шафқати билан, ҳатто душманларига адолати билан гўзал ахлоқда тура олган Пайғамбар ҳақиқий мўминга хос сифатларни ўзида жамлаган инсон эдилар. У зот билан суҳбатлашган инсон яна бир бор кўришни орзу қилиб яшаган. Ҳаётда ҳам жуда кўп шундай эркаклар бор: уларни кўчада кўрганлар ҳавас қилади. Кўчада жасур, мард, шердай паҳлавон, сахий эркаклар кўп... Аммо, афсуски, оиласига қайтганда фақат ҳужум қилувчи «қоплон»га айланади. Унинг болалари эшик тагида туриб, соғиниб кутиш ўрнига, эшик ортига бекинадилар. Аёлнинг юраги ҳужумга тайёр турган қуёндай титрайди. Ҳатто дастурхонга қўйилган таом ҳам титраётгандек туради, чунки у истаган нарсасини отиб юбориши, истаган кишисига бор овози билан қичқириб юбориши мумкин. Шерюрак эркаклар, кўчадаги сахий бойваччалар ҳимматларининг каттасини аҳли аёлларига сарфлаганларидагина яхши мўмин эканликларини исботлаган бўладилар. Чунки Набий алайҳиссалом: «Яхшиларингиз кўчадагиларнинг кўнглини олиб, кўчада мақталганларингиздир», демадилар. Балки: «Яхшиларингиз — аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир. Мен эса сизларнинг ичингизда аҳли аёлига энг яхши муомала қилувчингизман», дедилар. «Аёлларга фақат каримларгина, сахий ва олий хулқли кишиларгина яхшилик қила олади. Аёлларга фақат пасткашларгина ёмон муомала қилади», деган уламолар. Исломда қиз болани узатишдан аввал: — Унутма, қизим, эринг сенинг жаннатинг ёки дўзахингдир. Уни рози қилмасдан жаннатга ҳаргиз кира олмайсан, — деймиз-у, лекин ўғлимизга: — Унутма, болам, аёлинг сенинг жаннатинг ёки дўзахингдир. Унинг ҳақларини адо қилмасдан жаннатга кираман, деб ўйлама, — дейишни унутамиз. Қизимизга: — Эрингга кулиб қарагин, яхши кийимларни кийгин, унинг олдида меҳрибон бўлгин, — деймиз-у, ўғлимизга: — Болам, аёлинг сени хунук кийимда, хунук ҳолатда кўрмасин. Сен уни қандай кўришни истасанг, унга ҳам шундай кўрин, — демаймиз. Қизимиз ва келинимизнинг чиройли бўлиб, ясаниб-товланиб юришини талаб қиламиз-у, боламиз майкада, таралмаган сочи билан юрса, биз учун оддий ҳол бўлади. «Ўғлинг бўлсин ўчоқдай, келининг бўлсин қўғирчоқдай», деб жоҳиллик шиорлари билан заҳарланиб қолганмиз. — Болам, бировнинг боласи меҳрибон отасини, суянган ака-укасини сенга ишониб ташлаб келяпти. Унга ўша йўқотган меҳрини бергин, унинг ишончини оқлагин, уни ҳимоянгга олгин, — демаймиз. Ўғлимиз келинимизга ёрдам берганини кўрсак, хурсанд бўлиш ўрнига, бошимиздан «кўринмас шохларимиз» ўсиб чиқади. «Қўлга оволдими, болами, ўзиники қилиб олдими? Вой, хотин қули-ей!» деб шайтон қулоғимизга пичирлайди. — Ўғлим, аёл кишининг нафақасини Аллоҳ сенга юклади. Аёлингнинг пулига яшашинг ордир, шармандаликдир. Нафақа беришинг билан раҳбарсан. Нафақа қилмасанг, сен — аёл, у — эркак бўлади, — демаймиз. — Болам, зулм қилма! Аллоҳ мазлумнинг дуосига тез жавоб қилади. Аллоҳнинг ғазабига қоласан, — демаймиз. Шунинг учун ўғилларимиздан орият кетиб, муштуми зўр, хотин алмаштиришни пайпоқ алмаштиришдай биладиган, фақат эркак жинсигагина мансуб бўлган, заиф, на динини, на дунёсини эплай оладиган шахслар етишиб чиқмоқда. Уларни биз ўшандай жоҳил қилиб ўстириб, ундириб, жамиятга яна биттадан ақли «ногирон»ларни туҳфа қилмоқдамиз.
Открыть в Telegram📎Саловат 100 марта. اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ). 🌿Пайғамбаримиз ﷺ га бир дона саловат айтишнинг фазилати: Расулуллоҳ ✨ айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб: ➡️ ўнта раҳмат йўллайди, ➡️ ўн даражага кўтаради, ➡️ ўнта ҳасанот ёзади, ➡️ ўнта хатосини ўчиради». 🤍(Насоий, Табароний, Баззор.) 🔵 Қуръон ва Ҳадис
Открыть в Telegram🕌🕌 🕌🕌🤎🕌🕌🕌🕌🕌🕌🤎 🔖Бу шариат инсонларнинг қайғу ва ғам-ташвишларини муолажа қилиш учун келган ва синиқ қалбларга таскин беришни юксак мақомга қўйгандир. 🔖Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган раҳматининг энг гўзал асарларидан бири шуки, У зот бандалари учун бало ва ташвишларни даф қиладиган зикр ва дуоларни шариат қилиб берди. 📿 Уларнинг энг улуғларидан бири — Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтишдир. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Саловотимнинг ҳаммасини Сизга ажратайми?» деганида У зот: «Унда ғаминг кифоя қилинади ва гуноҳинг кечирилади», деб марҳамат қилганлар. 🪶(Имом Термизий ривояти) ▫️Демак, ғам, касаллик, мусибат, фақирлик, омадсизлик, муҳтожлик, ёлғизлик, бахтсизлик, илмсизлик ва жоҳилликнинг энг буюк давоси — саловотларни кўпайтиришдадир. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жума куни ва жума кечаси менга саловот айтишни кўпайтиринглар. Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади». 🪶(Байҳақий “Сунанʼʼда ривоят қилган) ▫️Аллоҳнинг ҳузурида азиз бўлишни ва бу дунёда сўраган ниятларингизга эришишни хоҳлайсизми? ▫️Унда жумага ўтар кечани ва жума тонгини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва салламга саловотлар айтиш билан ўтказинг. 🍃Аллоҳнинг муҳаббатига эришишнинг энг осон йўли — кўп саловот айтиш ва истиғфор айтишдир. 🍃Қимматбаҳо вақтингизни Аллоҳга яқин бўлишга сарфланг, туну кунингизни саловотлар билан мунаввар этинг. 🍃Жума тонгида «Каҳф» сурасини ўқишни унутманг! Дунё ва охират саодати ўз қўлингизда эканини ёдда тутинг. Саловотлар билан дунё ҳаётингизни жаннатларга айлантириб олинг! 🩵 Telegram | 🩵 Kanallar bölimi
Открыть в TelegramШунинг учун мўминнинг қалби фақат Аллоҳга боғланади. Бу икки оятни биргаликда ўқиб, жуда муҳим бир ҳақиқатни англаймиз. 42-оятда Аллоҳ таоло жонларнинг эгаси эканини баён қилди. 43-оятда эса Аллоҳдан ўзга шафоатчиларни тутиб олишни инкор қилди. Яъни инсоннинг ҳаёти ҳам, ўлими ҳам, охиратдаги ҳукм ҳам Аллоҳнинг қўлидадир. Ундай экан, ибодатни ҳам фақат Унга қилиш керак! Бизни яратган, ризқ берган, ҳаёт ато этган ва яна Ўз ҳузурига қайтарувчи Зот — Аллоҳдир. Ундан бошқа ҳеч ким мустақил равишда ғайбни билмайди, жонларни бошқармайди ва шафоат ҳукмига эгалик қилмайди. ⸻ • Сиз ҳаётингизда Аллоҳга қанчалик муҳтож эканингизни ҳис қиляпсизми? • Ухлашдан олдин тавба қилишни одат қилганмисиз? • Қалбингиздаг умид, қўрқув ва таваккулни фақат Аллоҳга боғлаганмисиз? • Ибодатда Аллоҳга холис бўлишга ҳаракат қиляпсизми? • Ўлим келиши билан қабрга киришга ,Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурига қайтишга таёрмисиз? Эй инсон! Сен бу дунёга ўз хоҳишинг билан келмадинг. Қачон вафот этишингни ҳам ўзинг белгиламайсан. Ҳатто бир кечалик уйқудан кейин уйғонишинг ҳам Аллоҳнинг изнидадир. Нега қалблар пулга ,мансабга ,шон шухратга интилиб ,Буюк Зотни қўйиб ,ўзининг заиф кучига суянади,хақир ақлига суянади? Нима учун нажотни Ундан эмас, Унинг ожиз махлуқларидан кутади? Нима учун тоатга эмас туғёнга шошади ? Бугун имконият бор. Тавба қилиб улгуринг чунки тунда яна ўлишга тўғри келади,сўнг тонгда Аллоҳ бу жонни тирилтирадими ёки ушлаб қоладими билмайсиз. Намозни чиройли барпо қилинг , Қуръонни очиб ўқиб олинг, ота онангизни дуосини олиб, ахли байтингизни қувнатиб олинг,балки бугунингиз охирги кунингиздир. Қайтган кунда бизга дунёдаги бойлигимиз эмас, Аллоҳнинг раҳмати ва У рози бўладиган солиҳ амалларимиз керак бўлади. Жонларимизни олувчи ҳам Аллоҳ, барча ҳукм ва шафоат Унинг изнидадир. Бас, ибодатингизда ҳам, дуода ҳам, таваккулда ҳам фақат Унга холис бўлинг чунки У Зот томон юриб кетмоқдасиз! Сиз хозир танангизда нима бўлаётганини биласизми? ❤️ ЮРАГИНГИЗ — бир дақиқада ўртача 60–100 марта уради. Бир суткада тахминан 100 минг марта уради. Сиз ухлаётганингизда ҳам тўхтамайди! 🫁 ЎПКАНГИЗ — бир дақиқада 12–20 марта нафас олади. Бир суткада қарийб 17–29 минг марта нафас олиш ва чиқариш содир бўлади. Ҳар бир нафасда ҳаёт учун зарур кислород танангизга кириб, карбонат ангидрид чиқарилади. 👁 КЎЗЛАРИНГИЗ — уйғоқ пайтингизда бир дақиқада ўртача 15–20 марта юмилиб очилади. Бу кўзларни намлаб, ҳимоя қилиш учун зарур. 🩸 БУЙРАКЛАРИНГИЗ — бир суткада тахминан 180 литр қон плазмасини фильтрлаш жараёнидан ўтказади. Организм учун керакли моддаларнинг аксариятини қайта сўриб олади ва одатда 1–2 литр бавл ҳосил бўлади. 🍽 ОШҚОЗОНИНГИЗ — овқатни қабул қилади, аралаштиради ва ошқозон шираси ёрдамида ҳазм бўлишининг бошланишига хизмат қилади. 🧬 ЖИГАРИНГИЗ — 500 дан ортиқ муҳим вазифани бажаради. Заҳарли моддаларни қайта ишлашда иштирок этади, ўт суюқлигини ишлаб чиқаради, озуқа моддаларини қайта ишлайди ва қон таркибини меъёрда сақлашга ёрдам беради. 🫀 ЮРАГИНГИЗ ҚОННИ ҲАЙДАЙДИ, қон эса танангизнинг ҳар бир ҳужайрасига кислород ва озуқа етказади. Бутун танага олий тартибда ўз вазифасини олий тарзда бажаришга йўллаб қўйган ким? Агар сизни оятлар уйғотмаса, қалбингизни улар титрата олмаса, кўзингиз тавба ёшини тўка олмаса ,унда жасадингиз тирик лекин рухингиз эса вафот этибти,сиз мархумликдан аввал махрум бўлибсиз,сизга энди бутун олам …чуқур тазия изҳор этади. Шунча очиқ далилларни кўриб ҳам инсон қандай кўр бўлиши мумкин деб ўйлаган бўлсангиз сизга Аллоҳ жавоб бермоқда َتُرِيدُونَ أَنْ تَهْدُوا مَنْ أَضَلَّ اللَّهُ ۖ وَمَنْ يُضْلِلِ اللَّهُ فَلَنْ تَجِدَ لَهُ سَبِيلًا «Аллоҳ адаштирган кишини ҳидоят қилишни истайсизларми?! Аллоҳ кимни адаштирса, унинг учун ҳеч қандай йўл топа олмайсиз» َفَأَنْتَ تَهْدِي مَنْ أَضَلَّ اللَّهُ ۖ وَمَنْ يُضْلِلِ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِنْ هَادٍ «Аллоҳ адаштирган кишини сиз ҳидоят қила оласизми?! Аллоҳ кимни адаштирса, уни ҳидоят қилувчи йўқдир». Аллоҳ адаштирганни ҳидоят қилувчиси,Аллоҳ кўр қилган кўзга ҳидоят нурини қайтарувчиси Аллоҳ мухр босган қалбни ҳеч қачон очувчиси бўлмас. Роббимиз сендан рушди ҳидоятингни тавфиқ мархаматингни афу карамингни ўтиниб сўраймиз 🔵 Қуръон ва Ҳадис
Открыть в TelegramҲар тонгда уйқудан уйғоняпсизми? Йўқ…уйқудан эмас,ўлимдан уйғоняпсиз! Кечаси ўлик эдингиз , тонгда Аллоҳ яна бир муддатга танангизга рухни қайтариб юборди,буни биласизми? Аллоҳ таолонинг гўзал Қуръонидаги Зумар сурасининг 42-оятига қулоқ тутинг. ﴿اللَّهُ يَتَوَفَّى الْأَنْفُسَ حِينَ مَوْتِهَا وَالَّتِي لَمْ تَمُتْ فِي مَنَامِهَا ۖ فَيُمْسِكُ الَّتِي قَضَىٰ عَلَيْهَا الْمَوْتَ وَيُرْسِلُ الْأُخْرَىٰ إِلَىٰ أَجَلٍ مُسَمًّى ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ﴾ «Аллоҳ жонларни вафот этган пайтларида олади. Ўлмаганларини эса ухлаган пайтларида (олади). Бас, ўлимни ҳукм қилган жонларни (Ўз ҳузурида) ушлаб қолади, бошқаларини эса белгиланган муддатгача қўйиб юборади. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-аломатлар бор». ЖОНЛАРИМИЗ КИМНИНГ ҚЎЛИДА? Бир ўйлаб кўринг… Инсон дунёга келади, яшайди, орзу қилади, режалар тузади. У ўз ҳаётини бошқараётгандек ҳис қилади. Аммо биргина уйқу унинг қанчалик ожиз эканини намоён қилади. Кечаси кўзларимизни юмамиз. Нафас олишимиз, юрагимизнинг уриши, ҳаётимизнинг давом этиши — буларнинг ҳеч бири тўлиқ ўз ихтиёримизда эмас. Аллоҳ таоло ухлаган инсонларнинг жонларини олади, ажали етганларнинг жонини ушлаб қолади, бошқаларини эса белгиланган муддатгача қайтаради. Бу оят инсонга бир ҳақиқатни англатади: Сен ўз жонингга ҳам эгалик қилмас экансан, унда ўзингни нимага бунчалик мустақил ва қудратли деб биласан? Бугун уйғонганинг — сенга берилган муҳлат. Бугун нафас олаётганинг — сенга берилган неъмат. Бугун тавба қила олаётганинг — сенга берилган имконият. Инсон эса ,хали узоқ яшайман деб гумон қилади,афсус. 43-оят ﴿أَمِ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِ اللَّهِ شُفَعَاءَ ۚ قُلْ أَوَلَوْ كَانُوا لَا يَمْلِكُونَ شَيْئًا وَلَا يَعْقِلُونَ﴾ «Ёки улар Аллоҳдан ўзга шафоатчиларни тутиб олдиларми? Айтинг: “Гарчи улар ҳеч нарсага эга бўлмасалар ва ақл юритмасалар ҳамми?”» ⸻ НЕГА ИНСОН АЛЛОҲДАН БОШҚАГА ИШОНЧ БИЛДИРАДИ? Аллоҳ таоло кейинги оятда шундай савол беради: ﴿أَمِ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِ اللَّهِ شُفَعَاءَ﴾ «Ёки улар Аллоҳдан ўзга шафоатчиларни тутиб олдиларми?» Бу ерда Аллоҳ таоло мушрикларнинг нотўғри эътиқодини инкор қилмоқда. Улар Аллоҳдан бошқа маъбудларни тутиб, уларни ўзлари учун шафоатчи деб ҳисоблар эдилар. Уларнинг баъзилари ўзлари сиғинаётган маъбудлар Аллоҳ ҳузурида улар учун шафоат қилади, деб эътиқод қилардилар. Лекин улар бир нарсани унутиб қўйган эдилар: Шафоат қилиш ҳуқуқи ҳам, шафоатга изн бериш ҳам Аллоҳнинг қўлидадир. Инсон ўзини ҳимоя қилишга ҳам ожиз бўлган бир махлуқдан қандай қилиб ғайбдаги ёрдамни кутиши мумкин? 3. АЛЛОҲ УЛАРГА ЯНА БИР САВОЛ БИЛАН ЖАВОБ БЕРМОҚДА ﴿قُلْ أَوَلَوْ كَانُوا لَا يَمْلِكُونَ شَيْئًا وَلَا يَعْقِلُونَ﴾ «Айтинг: Гарчи улар ҳеч нарсага эга бўлмасалар ва ақл юритмасалар ҳамми?» Яъни сизлар ўзларига ҳеч нарса эгалик қилмайдиган, бирор нарса яратишга ёки мустақил фойда ва зарар етказишга қодир бўлмаган, ақлсиз ва жонсиз маъбудларни шафоатчи қилиб олдингизми? Қаранг, инсон баъзан ўзининг заифлигини тан олмайди, аммо ўзи ҳам ожиз бўлган махлуқлардан нажот кутади. Аллоҳ эса инсонни ақл юритишга, ҳақиқатни англашга ва тавҳидга қайтишга чақиради. 4. ШАФОАТНИНГ ҲАҚИҚАТИ НИМА? ⭕️Бу ерда жуда муҳим ақидавий масалани тушуниб олишимиз керак. Исломда шафоат мутлақо инкор қилинмайди. Балки шафоатнинг эгаси ва унга изн берувчи Аллоҳ экани баён қилинади. Аллоҳ таоло кейинги, 44-оятда шундай дейди: ﴿قُلْ لِلَّهِ الشَّفَاعَةُ جَمِيعًا ۖ لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ ثُمَّ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ﴾ «Айтинг: Барча шафоат Аллоҳга хосдир. Осмонлар ва Ернинг мулки Уникидир. Сўнгра Унинг ҳузурига қайтариласизлар». Демак, шафоат Аллоҳнинг мулки ва изни билангина бўлади. Аллоҳ таоло айтади: ﴿مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ﴾ «Унинг ҳузурида Унинг изнисиз ким ҳам шафоат қила олар эди?» (Бақара сураси, 255-оят). Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ ҳам Қиёмат куни Аллоҳнинг изни билан шафоат қиладилар. Аммо бу шафоатни Аллоҳдан мустақил куч деб эътиқод қилиш мумкин эмас. Шафоатни ҳам Аллоҳ беради, унга изнни ҳам Аллоҳ беради, шафоат қабул бўлиши ҳам Аллоҳнинг иродаси билан бўлади.
Открыть в TelegramИнсонга ҳақ етказилганидан кейин ҳам уни қабул қилмаслиги, ундан юз ўгириши унинг учун оғир оқибатларга сабаб бўлади. Ҳақиқатни эшитишнинг ўзи кифоя эмас. Энг муҳими — уни қабул қилиш ва унга амал қилишдир. 24-оят ﴿فَيُعَذِّبُهُ اللَّهُ الْعَذَابَ الْأَكْبَرَ﴾ «Бас, Аллоҳ уни энг катта азоб билан азоблайди». Бу дунёдаги ҳар қандай азоб ва қийинчиликдан ҳам оғир бўлган охират азоби назарда тутилмоқда. Инсон дунёдаги қийинчиликлардан қочишга ҳаракат қилади. Касалликдан, фақирликдан, йўқотишдан қўрқади. Аммо энг катта қўрқишимиз керак бўлган нарса — Аллоҳнинг азобидир. Шунинг учун мўмин инсон дунёси учун ҳаракат қилганидек, охирати учун ҳам тайёргарлик кўради. Дунёдаги қийинчиликлар вақтинчалик, охират эса боқийдир. Боқий ҳаёт учун тайёргарликни кечиктирманг! 25-оят ﴿إِنَّ إِلَيْنَا إِيَابَهُمْ﴾ «Албатта, уларнинг қайтишлари Бизгадир». Барча инсонларнинг охирги манзили Аллоҳнинг ҳузуридир. Қаерда яшашимиздан, қанчалик бой ёки камбағал бўлишимиздан қатъи назар, барчамиз бир кун келиб бу дунёдан кетамиз. Подшоҳ ҳам, оддий инсон ҳам, бой ҳам, фақир ҳам Аллоҳнинг ҳузурига қайтади. Бу дунёда ҳеч ким абадий қолмайди. Биз бу дунёда мусофирмиз. Ҳар бир ўтган кун бизни охиратга яқинлаштирмоқда. 26-оят ﴿ثُمَّ إِنَّ عَلَيْنَا حِسَابَهُمْ﴾ «Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш ҳам Бизнинг зиммамиздадир». Аллоҳ таоло барча бандаларини қайта тирилтириб, уларни ҳисоб-китоб қилади. Ҳар бир инсон дунёда қилган амалларига кўра ҳисоб беради. Айтган сўзларимиз, қилган ишларимиз, яширин ва ошкор амалларимиз — барчаси Аллоҳга маълум. У кунда инсон ўзининг яхши ва ёмон амалларини кўради. Шундай экан, бугун амал қилиш имконияти бор экан, эртага ҳисоб-китоб куни келишидан олдин ўзимизни ҳисоб-китоб қилайлик. Бугун ўзини ҳисоб-китоб қилган инсон эртагаги ҳисоб-китобга тайёргарлик кўрган бўлади. ⸻ 🌿 ОЯТЛАРДАН НИМА ИБРАТЛАР ОЛАМИЗ? Бу оятларда биз учун нақадар буюк дарслар бор: 1. Аллоҳнинг махлуқотлари ҳақида тафаккур қилиш энг аввало Аллоҳга қурбат ажр савобни кўпайиши билан иймонни мустаҳкамлайди. 2. Атрофимиздаги ҳар бир неъмат Аллоҳнинг қудрати ва ҳикматига далил эканини осий нафсингизга уқтириб боринг. 3. Инсонларга яхшиликни эслатиш ва насиҳат қилиш уларга фойда келтириш мўминнинг муҳим вазифаларидан. 4. Ҳидоят Аллоҳнинг қўлидадир,истаган бандасини тафаккур этиб қуллик қилишга , истаган бандасини такаббур қилиб юз буришга йўллаб қўяди. 5. Бир кун келиб ҳар бир инсон ва барча катта кичик махлуқотлар ҳам Аллоҳнинг ҳузурига қайтади. 6. Яқин кунларда барчамиз қилган амалларимиз учун ҳисоб берамиз. Ўзингизга савол берингчи Биз осмонга қараб, унинг Яратувчисини эслаймизми? Тоғларга қараб, Аллоҳнинг буюклигини ҳис қиламизми? Ерда юриб, унинг неъматларига шукр қиламизми? Ёки кундалик ташвишларимиз билан банд бўлиб, бизни ўраб турган Аллоҳнинг оятларидан ғафлатда қоляпмизми? Азиз биродарим! Аллоҳ бизга фақат кўз бермаган, балки кўрганларимиздан ибрат олишни буюрган. Фақат қулоқ бермаган, балки эшитган ҳақиқатларимизга қулоқ тутишимизни хоҳлаган. Назар солиш бошқа, тафаккур қилиш бошқа,ва ибрат олиб Олий Холиққа таслимлик билан қайтиш бошқа.Тафаккур мўминни Роббисини танишга, Унга яқинлашишга ва Унга борлиғи билан ибодат қилишга етаклайди. Аллоҳ таоло кўзларимизга хақни хақлигини кўрсатиб, мўжизага тўла бу оламнинг Яратувчиси қудратига таслим бўлганлардан қилсин. Ўз атрофидаги шунча далил оят,Аллоҳнинг буюклигини кўрсатувчи аломатларини ичида яшаб, қалби тош каби қотган, кўзи тафаккурдан тўсилган ,қулоғи хақни эшитмайдиган махрум бадбахтлардан қилмасин бизларни. 📚Манбалар: Шайх Абдурраҳмон ас-Саъдийнинг «Тайсирул Каримир роҳман» ва Ибн Касирнинг «Тафсирул Қуръонил Азийм» асарлари асосида тайёрланди. https://t.me/Quron_vahadis
Открыть в TelegramКўзингиз уйғонди …қалбингизчи? АЛЛОҲНИНГ ҚУДРАТИГА НАЗАР СОЛДИНГИЗМИ? Қалб чанқоғини,рухингиз ташналигини,Қуръон оятлари ила суғориб унга янги,пок ҳаёт бағишланг. Аллоҳ таоло Ғошия сурасининг аввалги оятларида Қиёмат кунидаги икки тоифа инсонларнинг ҳолатини баён қилди. Бирлари азобда, бошқалари эса жаннат неъматлари ичида бўладилар. Сўнгра инсонни атрофидаги Аллоҳнинг буюк махлуқотлари ҳақида тафаккур қилишга чақиради. 17-оят ﴿أَفَلَا يَنْظُرُونَ إِلَى الْإِبِلِ كَيْفَ خُلِقَتْ﴾ «Ахир улар туяга қарамайдиларми, у қандай яратилган?» Аллоҳ таоло инсонларни туянинг яратилиши ҳақида тафаккур қилишга чақирмоқда. Туя — Аллоҳнинг ажойиб махлуқотларидан бири. Унинг гавдаси бақувват, оғир юкларни кўтаришга қодир. Шунга қарамай, у кичик бир боланинг етаклашига ҳам бўйсунади. Унинг сутидан ичилади, гўштидан озиқланилади, жунидан фойдаланилади. Узоқ вақт сувсизликка чидай олиши ҳам Аллоҳнинг унга берган хусусиятларидан биридир. Бир ўйлаб кўринг: инсон бир ҳайвоннинг яратилиши ҳақида тафаккур қилса ҳам, Роббисининг қудратини нақадар олий ва барча борлиқ хақир эканини англайди. Аллоҳнинг қудратини кўриш учун узоқларга бориш шарт эмас. Атрофимиздаги ҳар бир махлуқот Унинг буюклигидан дарак беради. 18-оят ﴿وَإِلَى السَّمَاءِ كَيْفَ رُفِعَتْ﴾ «Осмонга қарамайдиларми, у қандай кўтарилган?» Инсон бошини кўтариб осмонга қарасин! Унинг нақадар кенглиги, баландлиги ва Аллоҳнинг амри билан мукаммал тартибда яратилгани ҳақида тафаккур қилсин. Қаранг, осмондаги қуёш, ой ва юлдузлар қандай тартиб билан ҳаракат қилади. Кун ва тун алмашади. Қуёш ўз вақтида чиқади ва ботади. Бу олам ўз-ўзидан пайдо бўлган эмас. Унинг буюк Яратувчиси бор! Осмонга ҳар қараганимизда фақат унинг гўзаллигини эмас, балки уни яратган Зотнинг буюклигини ҳам эслайлик. 19-оят ﴿وَإِلَى الْجِبَالِ كَيْفَ نُصِبَتْ﴾ «Тоғларга қарамайдиларми, улар қандай тикланган?» Аллоҳ таоло тоғларни қандай буюк ва мустаҳкам қилиб яратган! Улар ер юзидаги улкан махлуқотлардан бўлиб, инсон уларга қараганида Яратувчининг қудрати ва ҳикмати ҳақида тафаккур қилади. Тоғларда турли маъданлар, ўсимликлар ва бошқа кўплаб манфаатлар бор. Шундай улкан тоғларни яратган Зот учун инсонларни қайта тирилтириш қийинми?! Ким тоғларни яратишга қодир бўлса, ўлган инсонларни қайта тирилтиришга ҳам қодирдир. 20-оят ﴿وَإِلَى الْأَرْضِ كَيْفَ سُطِحَتْ﴾ «Ерга қарамайдиларми, у қандай ёйиб текисланган?» Аллоҳ таоло ерни инсонлар яшаши, юриши, деҳқончилик қилиши ва ҳаёт кечириши учун қулай қилиб яратди. Ерда уйлар қурамиз, йўллардан юрамиз, экин экамиз, ризқ излаймиз. Унинг бағрида биз учун қанчадан-қанча неъматлар яширинган. Агар Аллоҳ ерни биз учун яшашга қулай қилиб қўймаганида, ҳаётимиз қандай бўлар эди? Биз ҳар куни оёғимиз остидаги ердан фойдаланамиз, аммо унинг неъмати ҳақида қанчалик тафаккур қиламиз? 21-оят ﴿فَذَكِّرْ إِنَّمَا أَنْتَ مُذَكِّرٌ﴾ «Бас, эслатгин! Албатта, сен фақат эслатувчисан». Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ га инсонларга насиҳат қилишни, ҳақни етказишни ва Аллоҳнинг оятларини эслатишни буюрмоқда. Чунки инсон баъзан билади, аммо унутади. Баъзан ҳақиқатни эшитади, аммо ғафлатда қолади. Шунинг учун унга эслатувчи керак. Бу оятдан даъват ва насиҳатнинг муҳим одобларидан бирини ўрганамиз: инсонларга ҳақни етказиш, уларни яхшиликка чақириш ва Аллоҳни эслатиш. Балки сиз айтган биргина насиҳат бир инсоннинг ҳидоятига сабаб бўлар. Шунинг учун яхшиликни эслатишдан чарчаманг! 22-оят ﴿لَسْتَ عَلَيْهِمْ بِمُصَيْطِرٍ﴾ «Сен улар устидан мажбурловчи эмассан». Эй Муҳаммад ﷺ! Сенинг вазифанг ҳақни етказиш ва эслатишдир. Инсонларнинг қалбларига иймонни мажбуран жойлаштириш сенинг қўлингда эмас. Ҳидоят Аллоҳнинг қўлидадир. Даъват қилувчи инсон натижага эмас, ўз вазифасини холис ва тўғри адо этишга эътибор бериши керак. Биз фарзандларимизга, яқинларимизга ва бошқа инсонларга насиҳат қиламиз. Аммо ҳидоятни берадиган Зот фақат Аллоҳдир. 23-оят ﴿إِلَّا مَنْ تَوَلَّىٰ وَكَفَرَ﴾ «Аммо ким юз ўгирса ва кофир бўлса…» Яъни ким ҳақиқатдан юз ўгирса, Аллоҳнинг оятларини инкор қилса ва куфрда давом этса, у ўзини катта хатарга дучор қилган бўлади.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 47 ч | 3 460 |
| 66 ч | 3 730 |
- Всего сейчас3 730
🏥 КАСАЛХОНАДАГИ ЭНГ АЧЧИҚ ХАТО… Шифохона палаталарида бир гапни кўп эшитамиз: «Ҳозир аҳволим яхши эмас… Тахоратга қийналяпман…Уйга чиқай, кейин ҳамма намозларимни жамлаб ўқиб оламан…» Азиз биродар! Сиз шифохонадан чиқишингизга ким кафолат берди? Кеча ўз оёғи билан кирган инсон, бугун оқ кафанга ўралиб чиқиб кетганини неча марта кўрдик… Ўлим касалликнинг охирги босқичини кутмайди. У ёшни ҳам, қарини ҳам, бойни ҳам, камбағални ҳам кутмайди. Энг ачинарлиси эса… Мўмин инсоннинг Роббиси ҳузурига намоз қарзи билан боришидир. Аллоҳ таоло айтди: «Албатта, намоз мўминларга белгиланган вақтларда фарз қилинган.» (Нисо, 103) Эътибор беринг! Аллоҳ касалга намозни тарк қилишни эмас, балки уни енгиллаштириб адо қилишни буюрди. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тик туриб намоз ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, ёнбошингда ётиб ўқи.» (Бухорий ривояти) Демак, касаллик намознинг сабаби эмас, фақат унинг адо этилиш тарзини ўзгартиради. Бемор танангиз заиф бўлиши мумкин… Лекин Роббингизга муҳтож қалбингиз ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ Унга яқинлашишга муҳтождир. Эҳтимол, шифохона тўшагида ўқилган икки ракат намоз, умр давомида соғликда ўқилган кўплаб намозлардан ҳам ихлослироқ бўлар… Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банданинг Қиёмат куни ҳисоб қилинадиган биринчи амали — намозидир. Агар у тўғри бўлса, нажот топади ва муваффақ бўлади. Агар у бузилган бўлса, зиён кўради ва хор бўлади.» (Термизий, Насоий) Бир нарсани унутманг… Шифохонада ҳар куни кимдир уйига қайтмоқда… Кимдир эса Роббисининг ҳузурига… Сиз қайси йўлга чиқишингизни билмайсиз. Аммо бир нарсани биласиз: Ҳозир азон айтилди. Ҳозир намоз вақти кирди. Ҳозир сиз тириксиз. Эртанги кун сизга тегишли эмас. Бугунги намоз эса сизга омонатдир. Макка ва Мадинада маййитни касалхонадан уйига олиб боришмайди. Уни ювиб, кафанлаш учун مَغْسَلَةُ الْأَمْوَاتِ (мағсалатул-амвот) — маййитларни ювиш ва жанозага тайёрлаш жойига олиб боришади. Макка кўчаларида тез-тез мана шундай маййит ташувчи машиналарга кўзингиз тушади. Унинг орқа ойнасига: «Сен шу кунга тайёрмисан?» деб ёзилган бўлади. Бу ёзувни ўқиган инсон бир лаҳза бўлса-да ўйланиб қолади. Машинасида мусиқани баланд қўйиб кетаётган инсон овозини пасайтиради… Қаҳ-қаҳа отиб кетаётган инсон жим бўлиб қолади… Ғамлари қалбини эзиб юрган инсон эса: «Алҳамдулиллаҳ… Ҳали менга фурсат берилган экан», деб ўйлаб қолади. Чунки ўлим — энг кучли мавъизадир. Ўлим — ҳеч ким инкор қила олмайдиган ҳақиқатдир. Ундан кейинги ҳаёт эса ундан ҳам аниқроқ ҳақиқатдир. Ўша куни мансаб ҳам, мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам, жуфт ҳам, ота-она ҳам, дўсту душман ҳам ортда қолади. Кечагина жуда муҳим деб юрган ишларингизнинг ҳеч бири энди муҳим бўлмай қолади. Энг муҳим учрашув эса қабрдаги икки фаришта билан бўлади. Бир ривоятда Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ ﷺ жанозада қабр ёнига келдилар. Қабр четида ўтириб, шундай йиғладиларки, ҳатто тупроқ ҳам кўз ёшларидан ҳўл бўлди. Сўнг дедилар: «Эй биродарларим! Мана шундай кун учун тайёргарлик кўринглар». Сизчи… Ўзингиздан бир марта сўраб кўринг: Ўша кунга тайёрмисиз? Бир кун касалхонадан ўша машинага чиқаришганда нималарни орзу қилган бўлардингиз? Авваллари қувониб юрган кўчаларингиздан охирги марта ўтаётганда нималарни истаган бўлардингиз? Авваллари гуноҳ-маъсият қилиб юрган кўчаларингиздан ўтаётганда нималарни ялиниб сўраган бўлардингиз? Ота-онангизни ранжитганингиздан… Жуфтингизнинг дилини оғритганингиздан… Фарзандингизни силтаб кетганингиздан… Бировнинг ҳаққини еганингиздан… Неча марта афсус қилардингиз… Лекин у пайтда афсус фойда бермайди. Аммо бугун… Ҳали ҳаммасини тўғрилашга имконингиз бор. Бугун сиз тириксиз. Намозларингизни тўғрилаб олинг. Унда нима ўқиётганингизни, Раббингиздан нималарни сўраётганингизни ўрганиб олинг. Ота-онангизни, аҳли оилангизни ,одамларни ранжитманг. Бировнинг ҳаққи бўйнингизда қолган бўлса, қайтаринг. Қарзларни бўйнингизда олиб кетманг. Чунки қабрда сизга мол-дунё эмас, фарзанд эмас, дўстлар эмас… Фақат ўзингиз қилган солиҳ амалларингиз ҳамроҳ бўлади. Роббингиз ва одамлар олдидаги қарзларни- бўйнингизда олиб кетманг. https://t.me/Quron_vahadis
Открыть в Telegram👉📎📎🤍🤩🤩🤩🤩🤩 🔖Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки сукут сақласин🔖 00:00:00 ●━━───── 1:56:50 ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻ 🔥0:00:31 Кириш 🔥0:08:26 15-Ҳадис: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса». 🔥0:11:58 Ҳадисдаги иккита хислатда урфга қайтилади. 🔥0:24:59 Қўшни ва меҳмоннинг ҳаққини беришга буюрилганмиз. 🔥0:37:49 Яхши сўзни сўзланг ёки сукут қилинг. 🔥0:46:24 Сукут сақлаган — нажот топади. 🔥0:59:27 Биз билан саҳобаларнинг фарқи. 🔥1:02:06 Оила қуришидан олдин йигитларни қаерда ўқитиш керак? 🔥1:17:55 Мўминнинг сифати. 🔥1:21:28 Сукут сақлашни қандай ўрганса бўлади? 🔥1:35:27 Сукутдан ҳам яхшироқ нарса. 🔥1:51:03 Фойдали ўринлардагина гапириш афзал. 🔵 Қуръон ва Ҳадис
Открыть в Telegram