Кабинет

Посты канала Qiziriqmuslim

сначала новые

#15994Видео
Просмотры368−63%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч36
3 ч368
  1. Всего сейчас368
#15993Превью ссылки

НАРХ ЎЙИНИ #нарх ❓ 2300-САВОЛ: Ички туризм соҳасида ишлайман, одамларни табиат қўйнига саёҳатга олиб чиқамиз. Ҳозирда бошқа сайёҳлик фирмалари ўзаро тил бириктириб, саёҳатлар учун энг паст нарх чегарасини белгилашмоқда ва ундан арзон хизмат кўрсатмасликка келишиб олишмоқда. Бу иш шаръан жоизми? Яна бир тадбиркор рақобатчиларини синдириш мақсадида « Мендаги нархдан арзонини ҳеч ким таклиф қила олмайди» деб видео мурожаат қилмоқда. Шу йўл билан топган пули ҳалолми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Фиқҳ китобларимизда баён қилинадики, ҳақ олиб хизмат кўрсатувчиларнинг нархни ошириш учун ўзаро тил бириктириши дуруст эмас. Чунки улар бирлашса, нарх қимматлашади, бирлашмаса, ҳар бири мижозни қўлдан бой бермасликка ошиқади ва нарх арзонлашади. Фирмаларнинг энг паст нархни белгилаб, ундан арзон қилмасликка келишиб олиши ҳам шу ҳукмда. Бунда ҳам нарх сунъий равишда ушлаб турилади. Шариатга кўра, нарх эркин рақобат билан белгиланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларни қўйинглар, Аллоҳ уларнинг баъзисини баъзисидан ризқлантиради», деганлар (Имом Муслим ривояти). “Фиқҳул буюъ” китобида айтилади: وَيَنْبَغِي أَنْ يَكُونَ فِي حُكْمِ الِاحْتِكَارِ مَا شَاعَ فِي أَسْوَاقِنَا الْيَوْمَ مِنْ أَنَّ أَصْحَابَ صَنْعَةٍ وَاحِدَةٍ أَوْ تُجَّارَ سِلْعَةٍ وَاحِدَةٍ يُكَوِّنُونَ جَمْعِيَّةً (cartel) تَتَحَكَّمُ فِي أَسْعَارِ تِلْكَ السِّلَعِ، وَبِمَا أَنَّهُمْ لَيْسَ بَيْنَهُمْ مُنَافَسَةٌ فِي الْأَسْعَارِ فَإِنَّ النَّاسَ لَا يَبْقَى لَهُمْ خِيَارٌ إِلَّا بِأَنْ يَشْتَرُوا تِلْكَ السِّلَعَ بِتِلْكَ الْأَسْعَارِ الْمُرْتَفِعَةِ الَّتِي اتَّفَقَتْ جَمْعِيَّةُ التُّجَّارِ عَلَيْهَا، فَيَحْصُلُ بِذَلِكَ ضَرَرٌ مِثْلُ ضَرَرِ الِاحْتِكَارِ “Бугунги кунда бозорларимизда кенг тарқалган ҳолат ҳам эҳтикор (монополия) ҳукмида бўлади. Бунда бир соҳадаги ишлаб чиқарувчилар ёки бир турдаги мол савдогарлари уюшма (картель) тузадилар ва бу уюшма ўша маҳсулотлар нархини ўз измида тутади. Улар ўртасида нарх бўйича рақобат бўлмагани сабабли одамларнинг ўша молларни савдогарлар уюшмаси келишиб олган баланд нархларда сотиб олишдан бошқа иложи қолмайди. Шу тариқа монополия зарари каби зарар юзага келади”. Шунинг учун бундай келишувга қўшилиш жоиз эмас. Агар ваъда берилган бўлса ҳам у шаръан эътиборга олинмайди. Иккинчи саволга келсак, арзон нарх қўйишнинг ўзи жоиз, бу орқали топилган пул ҳалол. Аммо бунда қуйидаги уч нарсадан сақланиш керак: – Зарар этказиш нияти. Мақсад мижозга яхши нарх бериш бўлса, бу савобли иш. Бировни синдириш, даромадини қасддан қирқиш нияти эса гуноҳ. – Ёлғон реклама. “Мендан арзон ҳеч ким қилолмайди” деган гап рост бўлиши керак. – Монополия вужудга келтиришни кўзлаш. Аввал жуда арзон сотиб, рақобатчилар бозордан кетгач, нархни кескин кўтаришни мақсад қилиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Открыть в Telegram
Просмотры358−64%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч36
3 ч358
  1. Всего сейчас358
#15992Фото
Просмотры577−42%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#15991Видео
Просмотры660−34%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#15990Видео
Просмотры877−12%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#15989Превью ссылки

ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАҚЛАРИДА #ақида ❓ 2298-САВОЛ: Биламизки, Исо алайҳиссалом ўлмаганлар, қиёматга яқин Дажжолни ўлдириш учун тушадилар ва шундан кейин бир муддат яшагач, ҳақиқий ўлимни тотадилар. Исо алайҳиссалом ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга уммат бўладиларми ёки пайғамбар сифатида тушадиларми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Исо алайҳиссалом қиёматга яқин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат ўлароқ, у зотга ўринбосар бўлиб тушадилар ва у зот олиб келган шариат бўйича ҳукм юритадилар. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам энг охирги пайғамбар бўлиб, у зотдан кейин пайғамбар келмайди.   Аллома Тафтазоний раҳимаҳуллоҳ “Шарҳи ақоиди Насафий” номли китобда бу борада қуйидагиларни айтганлар: “Агар “Ҳадисда у зотдан кейин Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ривоят қилинган-ку?” деб савол берилса, бунга жавобан биз айтамизки: “Ҳа, лекин у зот Муҳаммад алайҳиссаломга эргашадилар. Чунки у кишининг шариатлари насх (бекор) қилинган. Шунинг учун у зотга ваҳий ҳам тушмайди ва янги ҳукмлар ҳам жорий қилинмайди. Исо алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари бўладилар. Энг саҳиҳ сўз шуки, у зот одамларга имом бўлиб намоз ўқиб берадилар ва Маҳдий у кишига иқтидо қилади. Чунки Исо алайҳиссалом ундан афзалдирлар, шу боис у зотнинг имомлик қилишлари муносиброқдир”. Аллома Исмоил Ҳаққий Бурсавий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотамун-набиййин (пайғамбарларнинг сўнггиси) эканликларига у зотдан кейин Исо алайҳиссаломнинг тушишлари путур етказмайди. Чунки “хотамун-набиййин” бўлишнинг маъноси – у зотдан кейин ҳеч кимга янги пайғамбарлик берилмаслигидир... Исо алайҳиссалом у зотдан олдин пайғамбар бўлганлар. У киши (охирзамонда) тушган вақтларида фақатгина Муҳаммад алайҳиссаломнинг шариатлари асосида, у зотнинг қиблаларига юзланиб намоз ўқиган ҳолда, у зотнинг умматларидан бири сифатида тушадилар. Шу боис у зотга ваҳий ҳам тушмайди, янги ҳукмлар ҳам жорий қилинмайди, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосарлари бўладилар” (“Руҳул баён” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Открыть в Telegram
Просмотры839−16%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#15988Фото
Просмотры898−10%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#15987Видео
Просмотры1 220+23%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#15985Превью ссылки

УЙДА НАМОЗХОНА ҚИЛИШ #намоз ❓ 2296-САВОЛ: Уйда битта хонани намозхона қилиб қўйса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аввало шуни билмоқ лозимки, динимизда уйнинг қаерида бўлса ҳам намоз ўқишга рухсат этилган, муҳими ўша жой пок бўлса, кифоя. Лекин кимдир уй ичида бирор хонани намозхона қилиб қўймоқчи бўлса, бунга шаръий тақиқ йўқ. Намозхона қилинган хонани уйнинг бошқа жойларига қараганда янада озода ва хушбўй сақлашга эътибор бериш керак бўлади. Намоз ўқиладиган жойларни озода сақлашга тарғиб келган ҳадисларни шарҳлай туриб, аллома Бадриддин Айний раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагилар айтганлар: بتنظيفها وتطييبها عن الأقذار؛ لأن لها حرمة لأجل إقامة الصلاة فيها، ولتشبهها بالمساجد المطلقة “(Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиладиган жойларни) ифлосликлардан пок ва хушбўй сақлашга (буюрдилар), чунки унда намоз ўқилиши сабабли ва умумий масжидларга ўхшаб қолгани учун ўша жой ҳурматли бўлади (“Шарҳи Абу Довуд лил-Айний” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Открыть в Telegram
Просмотры1 050+6%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#15984Превью ссылки

​​​​🌸 ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ОДОБЛАРИ 🌸 📖 Қуръон - Роббимизнинг бизга юборган энг буюк раҳмати ва ҳидоят йўлбошчисидир. Уни ўқиш, тушуниш ва ҳаётимизга татбиқ этиш мўминнинг энг буюк шарафидир. Аллоҳнинг каломи билан машғул бўлган қалб хотиржамликка тўлади, нурланади ва тинчлик топади. 🌿 "Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга бошлайди..." (Исро, 9) 🌿 "Қуръон ўқинг! Чунки у қиёмат куни ўқувчиларга шафоатчи бўлади." (Муслим, Мусофирлар 252) ✨ ҚУРЪОН ЎҚИШДА ЭЪТИБОР ҚИЛИШ КЕРАК БЎЛГАНЛАР ✨ 🌸 1. Таҳоратли ва Тоза бўлиш 🌸 📖 Қуръон - Аллоҳнинг каломидир; унга ҳурмат кўрсатиш керак. Таҳорат олиб ўқиш, ҳам маънавий хотиржамлик беради, ҳам қалбга нур қуяди. 🌸 2. Хушуъ ва Тавозуъ билан Ўқиш 🌸 📖 Қуръон ўқишда Роббимизнинг ҳузурида эканимизни унутмаслигимиз керак. Қалбимизни дунё ташвишларидан тозалаб, тўлиқ таслим бўлиб ўқишимиз керак. 🌸 3. Маъносини Ўйлаб ва Секин Ўқиш 🌸 📖 Қуръон фақат ўқиш учун эмас, балки тушуниш ва яшаш учун нозил қилинган. Ўқиётган оятларимизнинг маъносини билишга ҳаракат қилайлик. 🌸 4. Чиройли Овоз ва Тажвид билан Ўқиш 🌸 📖 Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Қуръонни овозингиз билан зийнатлантиринг." (Абу Довуд, Солат 349) деганлар. Ҳарфларни тўғри чиқаришга ва тартиб билан ўқишга эътибор берайлик. 🌸 5. Басмала ва Аъузу билан Бошлаш 🌸 📖 "Қуръон ўқиганингда, Аллоҳга қочиб юрган шайтондан паноҳ тила." (Наҳл, 98) Оятга мувофиқ Аъузу-Басмала айтиб ўқишни бошлашимиз керак. 🌸 6. Қуръонни Доимий Ўқиш Одатига Эга бўлиш 🌸 📖 Пайғамбар Эфэндимиз (ﷺ): "Аллоҳнинг ҳузурида амалларнинг энг севимлиси, оз бўлса ҳам, доимий бўлганидир." (Бухорий, Риқоқ 18) деганлар. Ҳар куни камида бир саҳифа бўлса ҳам, мунтазам ўқийлик. 🌸 7. Қуръонни Ҳаётимизга Йўлбошчи қилиш 🌸 📖 Фақат ўқиш билан чекланмай, ўрганганларимизни ҳаётимизга татбиқ этишимиз керак. Қуръонни яшовчи йўлбошчи деб қабул қилиб, унга мувофиқ ҳаракат қилишимиз керак. 💖 ҚУРЪОН БИЛАН ЎТГАН ҲАР БИР ДАҚИҚА БИР БАРОКАТДИР! 🌿 Ҳар бир ҳарфига ўн савоб берилади! 🌿 Қалбни хотиржамлик билан тўлдиради! 🌿 Шафоатчи бўлади! 🌿 Фаришталар Қуръон ўқилган уйга раҳмат туширади! 🌺 "Қалблар фақат Аллоҳни эслаш билан хотиржамлик топади." (Раъд, 28) 📖 Шунинг учун, келинг, ҳар куни Қуръон билан машғул бўлайлик, уни тушуниб ва севиб ўқийлик! 💖🤲✨ 🌙 Роббим, Қуръонни ҳаётимизга нур, қалбимизга ҳузур қилсин! 🌷💫 ꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺 @qiziriqmuslim

Открыть в Telegram
Просмотры1 170+18%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#15983Видео
Просмотры1 540+55%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#15981Превью ссылки

ФОТИҲА СУРАСИДАГИ “НЕЪМАТ БЕРИЛГАН ЗОТЛАР” #оят ❓ 2294-САВОЛ: Фотиҳа сурасида “Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин)”, дейилган. Неъмат берилганлар кимлар эканини айтиб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Оятдаги “неъмат берилган зотлар”дан кимлар назарда тутилгани ҳақида муфассирлар якдил фикр билдирмаганлар. Айрим муфассирлар улар Аҳли сунна вал жамоа деган бўлсалар, яна бир тоифа муфассирлар Мусо ва Исо алайҳимассаломга ҳақ ила эргашганлар, яъни уларнинг шариати насх (бекор) бўлгунча бўлган даврдаги иймонли кимсалар дейишган. Бошқа муфассирлар мазкур оятдаги “неъмат берилган зотлар”ни Нисо сурасининг 69-оятида очиқланган дейишган: “Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари (ҳамроҳлари) қандай ҳам яхши!” Яъни неъмат берилган зотлар набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар, дейишган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Открыть в Telegram
Просмотры909−9%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#15978Видео
Просмотры1 530+54%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#15977Видео
Просмотры1 450+46%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#15976Фото
Просмотры1 340+35%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#15975Фото
Просмотры1 450+46%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—