
Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 29 окт. 2026 г. | 2 310 |
| 12 нояб. 2026 г. | 2 570 |
| 16 нояб. 2026 г. | 1 020 |
| 21 нояб. 2026 г. | 1 040 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры2,57 тыс.Пересылки—Реакции23Комментарии—
- 02Просмотры2,31 тыс.Пересылки—Реакции35Комментарии—
- 03Просмотры1,04 тыс.Пересылки—Реакции22Комментарии—
- 04Просмотры1,02 тыс.Пересылки—Реакции21Комментарии—
Новые посты
Ким айбдор?... 🔄 — Қўшни, шунча пулни қаердан олаяпсиз? — Хотинимдан. — Хотинингиз қаердан олади? — Сейфдан. — Сейфга ким қўяди? — Мен. - Сиз қаердан олаяпсиз?... Таълим тизимидаги «механизмлар» ҳам ҳозир худди шунақа ишлаяпти: — Мактабда сифатсиз дарс ўтилишига, давомат пастлигига ким айбдор? — Албатта ота-она! Боласи билан шуғулланмайди. — Кечирасиз, ота-она кечгача тирикчилик деб тиним билмайди, пул топиши керак. Уларга ҳам осонми? Айб кимда? — Айб катталарда. Умумий ҳолатни, ишсизликни, маошлар оз эканини тушунишмайди. — Хўш, шу катталарни мактабда ким ўқитган ўзи? Нега улар ҳақиқий аҳволни билишмайди?! Айб кимда? — Айб мактабда. Ўқитувчиларда. Ўша "катталар"га яхши билим беришмаган. Айб кимда???? Жавоб йўқ. Қисқаси — «ай донт ноу» (I don't know). https://t.me/qishloqlikmuallim
Открыть в TelegramИшламайдиган тишлайди... Миндей дўппини ер қўйиб ўйлаб кўрдим: ҳар доимгидек тўғри йўлда эканман. Мактабда баъзан «безбетлик» ва «анқовлик»ни ёқиб оламан. Хушимга келса дарсга кираман, хоҳласам, дарс ўтмайман. Дарслар тугагандан кейин мактабда бир минут ҳам турмайман. Ошналар билан саёҳат, чойхона, кўнгилхушлик... Энди ҳамкасбим, моҳир педагог Зо Кирни таништирай. Зо Кир — мактабимизнинг фахри. 24/7 мактабда. Семинарга тайёргарлик қилган, туман, вилоят миқёсидаги бўлар-бўлмас тадбирларда иштирок этган, олимпиадага бола судраган, кураторлик деб асаблари тугаган, комиссияга, ревизорга рўпара бўлган — Зо Кир. Чунки ким хато қилади? Албатта, ишлаган одам! Қисқаси, юк туширишга ҳам, кўмир конига ҳам, бетон заводига ҳам — Зо Кир. Тўғри, Зо Кир шунча ишлагани учун 30 фоиз устама олади. Мен 1 миллион сўм олсам, у шунча ҳаракати эвазига 1 миллион 300 минг маош олади. Унинг шунча ҳаракатларини кўриб, ундан 300 минг кам олганимга мингдан минг розиман. P.S. Агар нерв ҳужайралари тикланмаслигини ҳисобга олсак, 300 минг сўм кўпми, озми? Бугун Зо Кирга астойдил назар солдим. Ёшига нисбатан анча катта кўринди. Сочларига қиров қўнган. Бир оз букчайган гавдасида костюми шалвираб турибди. Менга қолса Зо Кирдек педагогларни 40 ёшдаёқ пенсияга кузатиш керак. https://t.me/qishloqlikmuallim
Открыть в TelegramРаҳмат сизга юқоридагилар! Душанба. Эрталаб мактабга борсам бошлиқлардан фақат қоравул амақи (😄шаҳарга борганим билиндими? Шаҳарликлар амакини амақи дейишар экан) ўтирибди. Айтишича, дриктр горонога йиғилишга, зауч 354 - мактабга Зуумга, майнавиятчи 10 нафар ўқувчини олиб "Ёш истеъдод" танловига, военрук 18 та бола билан военкоматга, профком 3 нафар муаллим билан семинарга кетибди. Физкултурачилар 30 нафар бола билан спорт мусобақасига, кутубхоначи 12 нафар ўқувчи билан "Китобхон мактаб" танловига, инглизлар 6 нафар ўқувчи билан "Инглиз тили билимдонлари" мусобақасига, технология муаллимлари 5 нафар ўқувчи билан "Ёш иқтидор" танловига кетишибди... Қисқаси мактаб ҳар доимгидек ўзимга ўхшаган 3-4 та "фидоийлар"га қолибди. Абадиёт малими Ол Тин Ойга 10-11 синфларни ҳаммасини мажлислар залига тўплаб Заковат ўтказишни, математик Ғолиб Жонга 8-9 синфларни спорт залга тўплаб шоҳмот мусобақаси ташкиллашни, мусиқачи Зар Нигорга 5,6-7 синфларни майдончага тўплаб "Сенданам, менданам, унданам, бунданам" ашуласини хор бўлиб куйлашни топширдим. Бошланғичлар ўзлари эплашеваради. Ҳамма ишлар маромида кетяпти. Мен энди бориб молларга қарай. P.S. Бошлиқларга ташаккур. Шундай йиғилиш, тадбирларни тез-тез ўтказиб туришсин. Айниқса дарс вақтида. Бизга ўхшаган "фидоийлар" уй ишларимизни бажариб оламиз. Дарсларчи дейсизми? Ташвиш қилманг. Ўқувчилар мустақил ўрганиб олишади. Билим мустақил ўрганиш билан мустаҳкам бўлади. https://t.me/qishloqlikmuallim
Открыть в TelegramПатриот Астановкада автобус кутяпман. Шошилишим керак. Ахир педсаветда "Тилга эътибор - элга эътибор" темасида лекциям бор. Аксига олиб автобус задержка қиляпти. Завучга тел қиляпман, ажиданияга тушяпман. Автобус келди. Штурм бошланди. Одамлар безочеред чиқишга ҳаракат қилишадия. Хаос... Умуман бўш места йўқ. Шопир билет олишимизни талаб қилди. Шундай тиқилинчда кармондан пул олиш ҳам праблема. Йўл пробка. Светафорда фақат қизил маргат қилади. Машиналар тинмай сигнал чалади. Кошмар. Пешком кетганимда етиб олар эдим-а... Карочче ишга роса 45 минут кеч келдим. Вес коллектив каминани кутиб-кутиб тарқалибди. Секретар мени директор кабинетига чақираётгани, мероприятияни срыв қилганим учун обяснительний ёзиб киришим кераклигини айтди. P.S. Как же тааак??? Мендек патриотни, тил жонкуярини айблаш адолатдан эмаслигини кимдир айтсин. https://t.me/qishloqlikmuallim
Открыть в TelegramА й т м а г а н л а р и м... Устоз! Биламан, Сиз бошқаларга ўхшамайсиз. Сиз энг меҳрибон, самимий, камтарин инсонсиз. Биз оила қурдик, фарзандли бўлдик. Уй жойимиз, машинамиз бор. Мансаб, мартаба, шон-шухрат, бойлик топдик. Том маънода бизни шу даражага етишишимизнинг асосий сабабчиси бўлган Сиз - азиз устозимизни яхши кўрамиз, соғинамиз. Ўзимиздан ортиб Сиздан хабар олмаётган, баъзан телефон қилишга ҳам имкон топа олмаётган бўлсакда ҳар доим ёдимиздасиз. Дуоларимизда Сизнинг исмингиз. Сизга шогирдликнинг ўзи биз учун шараф! Борингизга шукур. https://t.me/qishloqlikmuallim
Открыть в TelegramМия ақллими, ошқозонми? Мия дейсизми?! Бекор айтибсиз. Мия ҳар қандай хом хаёлни, ёлғонни ва ҳатто энг аҳмоқона фикрни ҳам сингдириб, ҳазм қила олади. Ошқозон эса ундай эмас. У ўзига ёқмаган, зарарли ва заҳарли нарсани сониялар ичида аниқлайди ва шафқатсизларча ҳайдаб чиқаради. Баъзида ошқозоннинг инстинкти миянинг мантиқидан кўра ҳалолроқ ишлайди. Виждон ақллими, танами? Виждон деяпсиз... Яна адашдингиз. Виждон баъзан адолатсизликларга кўникиб қолади, сукут сақлайди, ҳатто чуқур уйқуга кетади. Тана эса ҳеч қачон алдамайди. Кўзга кўринмас кичик бир оғриқ пайдо бўлса ҳам, у бутун вужудни оёққа турғизади, уйқудан кечади, "Тўхта, нега эътиборсизсан?" деб жар солади. Биз ақл ва виждон ҳақида баландпарвоз гапиришни яхши кўрамиз, лекин баъзида танамиз каби миямиз, виждонимиз берадиган табиий сигналларга қулоқ тутишни унутамиз. Хулоса чиқариш вақти келмадимикан?... https://t.me/qishloqlikmuallim
Открыть в TelegramТош, тош, тош... Айни дамдаги менинг ҳолатим «Олтин девор» спектаклидаги тилласини йўқотиб томи кетган Ғани Аъзамовникидан бешбаттар. Эрталаб директоримиз йиғилиш чақирди. Йиғилишда ҳамма ўқитувчиларга «Коррупция билан шуғулланмайман» деган мазмунда икки бет огоҳлантириш хати ёзишимизни буюрди. Кейин эса: «Профсоюз ва замларим ёзиши шарт эмас», — деб қўшиб қўйди. Синф раҳбарлари она тили ўқитувчилари билан биргаликда зудлик билан барча ўқувчилардан «Биз коррупцияга қаршимиз!» мавзусида диктант олишлари кераклигини таъкидлади. Мум тишлагандек ҳамма бир-бирига қарайди. Ойлик маошини кутиб сарғайган, банкдаги кредитини, фарзандининг контрактини тўлашга қийналаётган бечора ўқитувчининг устидан кулиш шунчалик бўладими??? Аслида топшириқ директоримизга аталганини ҳаммамиз билиб турсак-да, ч...б қўйган ёш боладек огоҳлантириш хатини ёзиб бердик. Oгоҳлантириш хатини ёзмасликка қарор қилган, хақиқат талаб қилган информатигимиз Fолибжон домлани вес жамоа маломат тошларига кўмиб ташладик. (Fалати а?.. Барчанинг фойдасини кўзлаган одамни хеч ким тарафини олмайди) Огоҳлантириш хатлари, диктантлар ёзилди. Энди коррупция таг-томири билан қурийди. Айтганча, бизда коррупция бормиди?🤔 https://t.me/qishloqlikmuallim
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
- PDP Junior@pdpjuniorОбразование1,22 тыс.
Universe Group@universe_groupОбразование1,19 тыс.
MUHRIDDIN -2022, 2024,2025 - yil natijalar@kimyo_natijalar_n1Образование1,19 тыс.
BBA | Jizzax viloyati bölimi@jizzax_dtmОбразование1,19 тыс.
IT Education Association@iteducationassociationОбразование1,19 тыс.
Kreativ ustoz ta'lim fidoyisi@faoliyat_uz_2020Образование1,18 тыс.
🏛O'KTAMXON ACADEMY@uktamxonatmОбразование1,18 тыс.
Ishlab chiqarishda boshqaruv fakulteti@farpiichbfakОбразование1,18 тыс.