Посты канала 𝑸𝑨𝑳𝑩𝑰𝑴 𝑺𝑨𝑫𝑶𝑺𝑰 ❤️
✨Азизларим муборак Жуманинг файзи барокати сизга бўлсин. 🌙 Энг яқин инсоним кириб келган Жума куни муборак бўлсин. Ассалому алайкум хайрли тонг 🌹 @Qalbim_sadosisaan
Открыть в TelegramБугунги об-ҳаво маълумоти: Бугун Қувонч томондан шамол эсади ва Бахт томчилари ёғади! Ҳар қандай об-ҳавода ҳам Хурсандчилик либосини ечманг! 😊 Кўзгуга қаранг.... Сиз бетакрорсиз! .🌷 🌹🥀🌹 @Qalbim_sadosisaan
Открыть в Telegram* * * Кет десанг, ўшал он кетгум эҳтимол, Кўз ёши қилмасдан, видолар айтиб. Фақат қулоғинга шуни қуйиб ол, Мен баҳор эмасман, келмайман қайтиб! Бир бор нигоҳингдан сачрамаса ўт, Ишқингда озгина сезсам камомат. Ҳатто бирон бора безовта қилмай, Сени тарк этаман абадул абад! Сўзингдан зарданинг эсса шамоли, Ҳиёнат шарпасин сезсам бир марта. Ё қўнмас учоққа оламан миниб, Ё қайтмас поездга оламан чипта! Сен шунга амин бўл! Менинг сўзим сўз! Бошқа бир манзилни қолсанг гар кўзлаб. Мендан бир умрга умидингни уз, Ҳатто изимни ҳам топмайсан излаб! Ҳижолат ҳам қилма, ахтарма узр, Карвоним бошини бураман йўлдан. Малол олганингни озроқ ҳис қилиб, Керак эмаслигим англасам бўлди! Жудолик жонимга қилса ҳамки қасд, Айрилиқ ўлимга элтса ҳам охир. Бази енгил-елпи туйғулардан ҳам, Менинг ғуруримнинг тошлари оғир! Янчиб ташласа ҳам соғинч - тегирмон, Кўнглим юрагимдан келса ҳамки зўр. Сен яна юз йилча бўлгину омон, Бу қайтар дунёнинг томошасин кўр! ✍Малика Тавфиқ @Qalbim_sadosisaan
Открыть в TelegramБахт шундай насраки қанча олсанг ҳам тўймайсан... Дард шундай нарсаки бир томчиси ҳам бўғзингга тиқилади... Ҳаёт. @Qalbim_sadosisaan
Открыть в Telegram