Китоб илмийми ёки йўқ? Оддий лайфхак. Ҳурматли китобсеварлар ва психология йўналишида ўқийдиган талабалар, яқинроқ келинг. Сизлар учун махсус пост тайёрладим. Чунки бу жуда муҳим. Аксариятингиз китоб дўконига кириб, мия расми, «омад», «бахт», «психология» сўзларини кўрасизу, дарров китобни олишга тушасиз. Лекин муқовасида бундай нарсалар акс этгани у китобни илмий қилиб қўймайди. Ҳозирги кунда китоб дўконларини оммабоп эсселар, ўз-ўзини ривожлантириш адабиёти, баъзан эса очиқдан-очиқ псевдоилм хуллас бетайин, қаланғи-қасанғи, қишда ўтиш қилишга ярайдиган муттаҳам китоблар босиб кетган. Шунинг учун сизларга оддий усулни таклиф қиламан. Китоб муқовасини суратга олинг, сунъий интеллектга (Claude, ChatGPT ва ҳкз) юборинг ва қуйидаги промптни қўшиб ёзинг: Мен психология йўналишида ўқийдиган талабаман. Расмдаги китобни ўқишни режалаштиряпман. Илтимос, китобнинг илмийлик даражасини холис баҳолаб бер: 1. Муаллиф ким? Унинг соҳадаги малакаси бор-йўқлигини айт (олим, амалиётчи, журналист, блогер ва ҳкз) 2. Китоб қайси жанрга киради: илмий монография, дарслик, оммабоп илмий китоб, ўз-ўзини ривожлантириш адабиёти ёки псевдоилмий асар? 3. Асосий ғоялари замонавий психология тадқиқотларига мос келадими? Қайси ғоялари илмий асосланган, қайсилари мунозарали ёки исботланмаган? 4. Китобда псевдоилмий тушунчалар (масалан, «жалб қилиш қонуни» НЛП, «мия ярим шарлари типлари» ва ҳкз) учрайдими? 5. Китоб далил сифатида нимага таянади: тадқиқотларга ва манбаларгами ёки шахсий ҳикоя ва мисолларгами? 6. Ўқисам, нималарга танқидий қарашим керак? 7. Шу мавзуда илмий жиҳатдан ишончлироқ 2–3 та китоб тавсия қил. Агар бу китобни яхши билмасанг ёки муаллиф ҳақида ишончли маълумотинг бўлмаса, тахмин қилма, «аниқ билмайман» деб очиқ айт. Жавобни содда тилда, қисқа ва аниқ ёз. Фақат муқовани эмас, мундарижа ва адабиётлар рўйхатини ҳам суратга олинг. Китоб нотаниш бўлса, сунъий интеллект уни танимаслиги мумкин. Мундарижа ва манбаларга қараб баҳолаш анча ишончли бўлади. Сунъий интеллект ҳам хато қилади. Ўзи билмаган китоб ҳақида ҳам ишонарли қилиб «ўйлаб топиши» мумкин. Шунинг учун промптнинг охирги банди жуда муҳим. Олинган жавобни ҳам танқидий қабул қилинг. Ёдда тутинг: китоб фақат оммабоп бўлгани учун ёмон эмас. Фақат уни илмий манба деб эмас, фикрлаш учун материал деб ўқиш керак. Ҳар бир даъвога «Бунинг далили нима?» деган савол билан ёндашинг. Илмий тафаккур шундан бошланади. Промптни сақлаб қўйинг ва психологияга қизиқадиган дўстларингизга ҳам юборинг. @psixobloguz
Открыть в Telegram
«ПсихоБлог»
Садриддин Шамс блоги Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз Консультация учун: @psixokonsul Мурожаат учун: @broalterego
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 2 нояб. 2026 г. | 2 177 |
| 3 нояб. 2026 г. | 2 100 |
| 9 нояб. 2026 г. | 2 020 |
| 10 нояб. 2026 г. | 1 650 |
| 12 нояб. 2026 г. | 1 570 |
| 14 нояб. 2026 г. | 1 330 |
| 15 нояб. 2026 г. | 1 360 |
| 17 нояб. 2026 г. | 1 425 |
| 18 нояб. 2026 г. | 1 370 |
| 22 нояб. 2026 г. | 962 |
| 23 нояб. 2026 г. | 749 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры2,38 тыс.Пересылки—Реакции46Комментарии—
- 02Просмотры2,15 тыс.Пересылки—Реакции36Комментарии—
- 03Просмотры2,1 тыс.Пересылки—Реакции8Комментарии—
- 04Просмотры2,02 тыс.Пересылки—Реакции26Комментарии—
Новые посты
Инстаграмга рилс жойлагандим. 19 мингдан ортиқ кўрилибди. Менимча, 415 та обунаси бор одам учун ёмон натижа эмас😅 @psixobloguz
Открыть в TelegramБугун, 22 ноябрь — МДҲ мамлакатларида Психологлар куни! Ҳақиқатан ҳам қўлига китоб оладиган, илмий дунёқарашга эга, психологияни шунчаки даромад манбаи эмас, балки масъулиятли касб ва илм соҳаси деб қарайдиган психологларни касб байрами билан табриклайман! Психологияни илм даражасида қадрлайдиган, доим изланишда бўлган ва ўз касбига виждонан ёндашадиган барча ҳамкасбларга байрам муборак!
Открыть в TelegramАЗИЗ ТАЛАБАЛАР, БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК! Бугун 17 ноябрь — Халқаро талабалар куни! Шу муносабат билан каналимни кузатиб бораётган барча талабаларни чин қалбимдан табриклайман! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, кучли билиш жараёнлари, туганмас ички мотивация ва адолатли баҳолайдиган устозлар тилайман! Шунингдек, сессиялардан эсон-омон ўтиб олиш, нафақат ўтиб олиш балки, грант ва стипендияни асрай олишингизда тилакдошман! Талабалик — инсон ҳаётидаги энг қизиқ даврлардан бири. Бу даврда сиз нафақат билим оласиз, балки дўстлар орттирасиз, хатолар қиласиз, ҳаётни ўрганасиз ва ўзингизни кашф этасиз. Энг муҳими, диплом олишни эмас, билимли мутахассис бўлишни мақсад қилинг. Чунки диплом ишга киришингизга ёрдам бериши мумкин, аммо ишда қолишингизга билимингиз ёрдам беради. Байрамингиз муборак бўлсин! P.S. Бугунги байрам муносабати билан барча қарздор фанларингиз автоматик равишда ёпилишини тилаган бўлардим. Афсуски, бунинг иложи йўқ-да:( @psixobloguz
Открыть в TelegramEMDR – методи бу постравматик стрессдан қутилишда ёрдам берувчи самарали терапия методи. PS.: Инстаграм ишлатмайдиганлар учун видеони шу ерга ҳам жойлайман. Лекин инстаграмингиз бўлса, лайк ва коммент ёзиб келинг😄 https://www.instagram.com/reel/Dfw-wL4tNJk/?vrfl=MWl3c29ieWcyajJsaQ== @psixobloguz
Открыть в TelegramДўстлар, инстаграмда янги даражага чиқдим😁 Лекин сизнинг қўллаб-қувватлашингизга муҳтожман🙏🏻 Бугун ҳам қизиқарли мавзуда иккита янги видео чиқардим. Маълумот ёққан бўлса, лайк босинг, коммент ёзинг, дўстингизга улашинг https://www.instagram.com/reel/Dfuzq5uRrsn/?srtk=dDZmdWRlM2dxNXlj
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Psixologiya 💙@psixologiya_testlar_statuslarПсихология2,89 тыс.
Nurli Media@nurlimediaПсихология2,73 тыс.
꧁ 𝗔𝗠𝗔𝗟𝗜𝗬𝗢𝗧𝗖𝗛𝗜 🔱 𝗣𝗦𝗜𝗫𝗢𝗟𝗢𝗚𝗟𝗔𝗥 ꧂@resp_amaliyotchiПсихология2,57 тыс.
Habiba Hamdam | Podkastlar@habibahamdamПсихология3,74 тыс.
Insayt Psixologiya@insight_psixologiyaПсихология2,5 тыс.
Psixolog Gulnora Sobitova | Oilaviy psixolog@gulnora_sobitovaПсихология2,49 тыс.
TASKIN - Psixologik markazi@taskin_markazПсихология2,49 тыс.
Zebiniso Ahmedova — psixolog. psixiatr blogi@zebinisopsixologПсихология3,85 тыс.