Кабинет

Посты канала Prof. Sherzod

сначала новые

#795Текст

Сунъий интеллект ҳаётимизни оз бўлсада яхшиладими? Менимча, йўқ. Балки келажакда оламшумул янгиликлар яратар. Бир кун келиб, саратоннинг баъзи турларига даво топишга ёрдамчи бўлар. Балки чиндан миллионлаб одамларнинг мушкулини осон қилар. Ўша кун келса, СИнинг энг катта қўллаб-қувватловчиси мен бўламан. Аммо ҳозирда бу оламшумул кашфиётлар қачон ва қандай бўлади, тасаввур қилиш қийин. Ҳозирда СИнинг фойдасидан кўра зарари анча кўпроқ бўладиганга ўхшаб бормоқда. Шу пайтгача бўлган дабдаба ва машмашалар, менимча, қуруқ ҳайпдан бошқа нарса эмас. Фақат миллиардлаб ватт энергия, триллионлик инвестициялар, натижа эса ҳозирча ЧатЖПТ ёки Клодга ўхшаган "илғор қидирувчилар"дан бошқа нарса эмас. Бу ҳайп ортида барчани қўрқита олган AI bro'ларнинг манфаатлари ётади. Бизга маблағ, энергия ва чексиз эркинлик беринглар, бўлмаса СИ эртага ҳаммани қирвориши мумкин, уни фақат биз бошқара оламиз, деган таҳдидсифат гаплар бежизга айтилмайди. Бундан бир неча ҳафта олдин, Британия мудофаа вазири мамлакатдаги ҳар бир хонадонни "уч кунга етадиган сув ва озиқ-овқат" жамлаб қўйишга ундади. Қизиғи, сабабини аниқлаштирмасдан шундай маслаҳат билан чиқди. Натижада, одамлар орасида ваҳима авж олди. Электр токи ёки газ бўлмай қолганда асқотадиган нарсалар一масалан, шам, табиат қўйнида дам олганда ишлатиладиган газда ишлайдиган ўчоқлар, турли консерва ва тузламалар一дўкон расталаридан йўқола борди, уларнинг нархи сезиларли ошди. Оддий одамлар "препперлар"га, яъни "тайёр турувчилар"га айлана бошлашди. Ҳамма қўлидан келганича нарса жамғариб борди. Банкдан нақд пул чиқариб қўйиш керак, дейдиганлар бўлди. Қуёш батареяларини ўрнатиш керак, свет ўчганда асқотади, деган гаплар тарқалди. Ҳукумат бу тараддудларнинг сабабини айтмаган бўлсада, шахсан менинг таҳминимча бунда СИнинг қўли бор. Яъни, СИ учун керак бўлган инфратузилма катта миқдордаги энергияга, сувга ва бошқа ресурсларга муҳтож. СИга тўлиқ йўл очиб берилса, у эркин бозордаги энергия учун катта рақобатчига айланиши турган гап (СИ турли флешка ва бошқа хотира карталари бозорини не кўйга солганини охирги 2 йилда кўрдик). Бу рақобатда ким ютиб чиқади, сизнингча? Албатта газ канистрлари ва кичкина қуёш батареяларига қараб ўтирган, ваҳима тарқалганда дўконларда туалет қоғози учун талашадиган оломон эмас. Шунча ваҳима, шунча сармоя, барчаси яна тўртта миллиардер бунданда миллиардерроқ бўлиши учун. Ахир шу СИдан олдин ҳам тузуккина яшаб юрмаганмидик? @profsherzod

Открыть в Telegram
Просмотры10 532+180%к среднему
Пересылки95
Реакции133
Комментарии0
#794Превью ссылки

Переслано из Madina Zarif

Масъумлик музейи асари ҳақида Китоб ўқишни яхши кўраман, фақат ўқиган китобларим ҳақида фикримни деярли ёзмайман. Аммо айнан мана шу асар ҳақида ёзгим келди. Орхан Памук – у турк адабиётининг таниқли исмларидан ва кўпчилик китобсеварларга таниш. Ўйлаб қарасам бу ёзувчининг бирор асарини ўқимаганман ёки ўқиган бўлсамда ёдимда йўқ. Сўнгги ўқиган китобга мени Профессор Шерзод қизиқтирди. “...Памук Истанбулнинг Чуқуржума кўчасида шу номли музей ҳам ташкил қилган”, деган жумласи мени китоб ҳақида изланиб кўришга ундади. Бу фикр жуда ажойиб, ҳам бир асар билан танишасан ва унинг музейига ҳам ташриф буюришинг мумкин. Китобни дарров буюртма қилдим, ахир унинг ичида бир марталик музейга кириш билети ҳам бор. Демак, бу 20 еврони тўла оқлайдиган инвестиция, деб ўйладим. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, асар – турли тўшак саҳналарини ҳам ўз ичига олган. Аммо Памукнинг қаламига, унинг воқеаларни етказиб бера олиш маҳоратига қойил қолдим. Аввалига у ишқ ҳикояси эди, сўнгра ҳиёнат ҳикоясига айланди, кейин тақдирга кўниш ва кейин эса... жуда ғалати психологияга эга бўлган кишининг ҳикоясига айланди. Асарни ўқиганимга 3 ойча бўлди, ҳатто ундан кейин Истанбулдаги “Масъумлик музейига” ҳам бориб келдим. Музейдаги ҳар бир буюмда Фусунни (бош қаҳрамонлардан бирининг исми) изладим. Унинг фикрини, унинг дунёқарашини, унинг орзу ва истакларини ҳар бир буюмда топмоқчи бўлдим. Аммо асарни битиргач ҳам, музейга ташриф буюргач ҳам... бу асар мен учун муаллақ, нуқтаси қўйилмаган воқеа бўлиб қолаверди. Кейин тушундим, мен Фусунни ўзим кўришни истардим, ўзим кашф қилишни истардим, ўзим танишни истардим. Уни эса Кемал (асардаги бош қаҳрамон) таништирди. Мен фақат Кемал кўрган Фусунни таний олдим холос. Бу уч ой ичида ора сирада бу китобнинг воқеалари хотирамда қалқиб чиқаверар, муаллақлик ҳиссини кўрсатиб яна ғойиб бўлаётганди. Бу китоб ҳақида шунча кўп гапирдимки, атрофимдаги барча бу китобни ўқий бошлади. Бугун эса унга бир нуқта қўябилдим: “Фусун бир асира эди. Кемал севгисининг асираси эди у”. Маъноси (Изоҳи): «Асира» — араб тилидан олинган бўлиб, «асир» (урушда қўлга тушган, озодликдан маҳрум этилган киши) сўзининг аёл жинсига нисбатан қўлланиладиган шаклидир (яъни асир тушган аёл, банди аёл). Кўчма маънода бирор кимсага ёки туйғуга қаттиқ боғланиб қолган, мафтун бўлган аёлга нисбатан ҳам ишлатилади.

Открыть в Telegram
Просмотры1 490−60%к среднему
Пересылки3
Реакции12
Комментарии0
#793Превью ссылки

Интернет ва бошқа тизимлар заифлиги ҳақида Кеча эрталаб, соат 8 да ишга келдим. Соат 9 да дарсим бор эди, дарс учун ҳамма нарсам тайёр эди. Тасаввур қилишларинг учун: хонам узун коридорнинг ўрталарида жойлашган. Эшигимга етиб боргунимча, 3-4 эшиги очиқ ҳамкасбларимнинг офислари олдидан ўтаман. Ҳамкасбларимдан бири менга, "the system is down, everything is down" дегандек бўлди. Бироз ҳавотирга тушсамда, бир неча кун олдин қоғозда чиқариб қўйганим материалларни қўлтиқлаб, дарсга кетдим. Биринчи дарсимни тугатиб, ёзишим керак бўлган мақола учун бир китобни қидириб университет кутубхонасига кирдим. Киришдаги доскада кутубхона ходимлари фломастер билан ёзиб қўйган хабарга кўзим тушди: "Микрософт тизими яхши ишламаяпти, почта ва бошқа хизматларда узилишлар бўлиши мумкин." Ҳамма нарсамни олдиндан тайёрлаб қўйганим учун, бу узилишлар менинг ишимга катта таъсир кўрсатмади. Айни пайтда, Микрософтнинг бутун дунёни қамраб олган тизима бир неча соатгинага тўхтаб қолгани сабаб турли хизматларга етказилган путурни тасаввур қилиш қийин. Уйга келиб, янгиликларни очсам, Микрософт тизимлари вақтинча ишламай қолгани оқибатида турли хизматларга етказилган зарар ва кечикишлар ҳақида турли хабарларни кўрдим. Гардиан ёзишича, Британия соғлиқни сақлаш тизими бу узилишлардан жиддий азият чеккан хизматлардан бири бўлган экан. Албатта, ҳар қандай муҳим электрон тизимларда бундай вазиятлар бўлиши табиий. Аммо айнан шундай камдан-кам бўладиган ҳолатлардагина бу кўзга кўринмас тизимларнинг ҳаётимизга нақадар чуқур кириб келганини, уларсиз оддий кундалик ишларни ҳам бажариб бўлмаслигини тушуниб етамиз. Бутун бошли цивилизациямиз ана шу электр токига қарам, рақамли технологиларга боғлиқ тизимлар қўлида. Бир куни нимадир бўлиб бу тизимлар бир неча соат токсиз қолиб кетса, ёки бир неча кунлик узилишлар остида қолса, нималар бўлиб кетишини тасаввур ҳам қилиш қўрқинчли. Шахсан менинг фикримча, кўпроқ эски тизимларга, мурватни бураганда ишлайдиган қурилмаларга, бутун тизим токсиз қолганида ҳам натижа берадиган қурилмаларга ишонганимиз яхши. @profsherzod

Открыть в Telegram
Просмотры2 038−46%к среднему
Пересылки4
Реакции51
Комментарии0
#792Превью ссылкиизменён

Халқаро стипендиялар ҳақида маълумот Семестр қизғин даврга кириб, каналда мунтазам ёзишга вақт етмаяпти. Аммо қисқагина ёзув қилиб, шу кунларда очилган қизиқарли стипендиялар ҳақида сизларга хабар берсам. Булар чет элдаги етакчи университетларда докторлик (PhD) даражасини олиш учун бериладиган стипендиялардир. 1. Лондон иқтисодиёт ва сиёсатшунослик мактаби (LSE) стипендияси. Ижтимоий ва ҳуманитар фанларга ихтисослашган бу университет дунёда етакчилардандир. Унинг устига, Лондондек шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган. Ёзишларича, хоҳлаган давлат фуқаролари топширишлари мумкин. Қабулнинг охирги куни 13 январ. 2. Европа университетининг стипендияси. LSE'даги каби, бу университетда ҳам асосан ижтимоий фанлар йўналишида тадқиқот қилиш мумкин. Бу университет ҳақида кўп гапирганим етмагандек, ўтган йили декабрда у ерга бориб, Ютуб каналимда видео ҳам тайёрлаганман. Университет ҳақида маълумот олиш учун кўриб қўйиш зарар қилмайди. Стипендиялар иқтисодиёт, тарих ва цивилизация, ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик ва жамиятшунослик соҳаларида докторлик тадқиқоти қилиш учун берилади. PhD стипендиясига қабулнинг охирги куни 15 январ. Ҳозирги кунда PhD тадқиқотини стипендиясиз амалга ошириш деярли имконсиз. Агар сизда қизиқарли мавзу бўлса ва ўз билим ва иродангизга ишонсангиз, ушбу стипендияларга хужжат топшириб, бахтингизни синаб кўринг. #PhD @profsherzod

Открыть в Telegram
Просмотры3 168−16%к среднему
Пересылки44
Реакции28
Комментарии0
#789Фото

Факултет котибидан хабар келибди: "Сизга Япониядан оғир қути келибди, почта қутингизга сиғмади, келиб олиб кетинг." Хабарни олишим билан, жилмайиб қўйдим, чунки бу қути айнан қандай қутилигини, унинг ичида нима борлигини жуда яхши билардим 😊 Билишимнинг сабаби, бу китобларга тўла қутини июлнинг иссиқ кунларидан бирида, Токио университетининг Хонго кампуси қарама қаршисидаги катта почта биносидан ўз қўлларим билан юборган эдим. Орадан 3 ой ўтиб, ўзимга юборилган бу қути океан мавжлари узра Англияга етиб келибди. Токиода уч ой давомида бўлиб, энг севимли жойларимдан бўлган китоб дўконларига кўп кирдим. Ҳар кирганимда ўзим учун қизиқ китобдан 1-2тани кўтариб чиқишимни ҳисобга олсак, китобларим тезда кўпайиб кетди. Шу сабаб, июл охиригача олганим китобларни қутига солиб, "кема билан борадиган" (япончада "фунабин" дейилади) қилиб, ўзимга жўнатворгандим. Қути жониворам 20 кг бўлиб кетганди. Кеча эса иссиқ Токиони хотирлаб, китобларни жавонимга териб чиқдим 😊 #Япония #китоблар #Токио @profsherzod

Открыть в Telegram
Просмотры3 417−9%к среднему
Пересылки6
Реакции97
Комментарии5
#788Фото

Тошкентда Ўзбекистон-Япония таълим форуми-ярмаркаси бўлиб ўтади Эсингизда бўлса, Полшада Ҳоккайдо университети профессори билан танишиб, унинг Тошкентга Япония таълими ҳақидаги тадбирга ўз университетини тақдим қилиш учун бориши ҳақида ёзгандим. Кеча шу профессор менга ана шу тадбирнинг дастурини юборибди. Менинг ўқувчиларимга, хусусан Японияда ўқишга қизиқадиганлар, ёки оиласида Японияга ўқишга боришни истайдиганлар бор юртдошларимизга қизиқ бўлади, деган мақсадда дастурни сизлар билан бўлишяпман. Тадбир шу шанба куни, 24 октябрда "Азимут" меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Мабодо тадбирга борсангиз, Сасада домла билан саломлашиб, Шерзод аканинг каналида тадбир ҳақида ўқидим, сиз билан Полшада танишган экан, деб айтсангиз, менимча жуда хурсанд бўлиб қолади 😊 #ОлийТаълим #Япония #Тошкент @profsherzod

Открыть в Telegram
Просмотры3 700−2%к среднему
Пересылки37
Реакции34
Комментарии7
#786Фотоальбом

Дунёдаги энг қиммат зиравор Британия супермаркетларида маҳсулот нархи тагида унинг 1 килограми нархини ҳам ёзишади. Қадоғидан қатъи назар, икки маҳсулотдан қайси бири арзонлигини аниқлашда роса қўл келади. Ўтган куни супермаркетда ўғлим заъфароннинг бир килограми 3 минг фунт стерлинг эканига аҳамият берди. Суратга олиб, ўртоқларига юборди. Мен ҳам сизларга кўрсатай деб расмга олиб қўйдим. Биринчи суратдагиси "Жаҳон ошхонаси" бўлимида эди; қора мурч излаб, зираворлар томон ўтсак, унданда қимматроқ заъфарон шишасини кўрдик: 400 мг заъфарон £3.95 экан, яъни бир килограми салками 10 минг фунт! Бир вақтлар, овқатларига туздан бошқа нарса солмаган европаликлар Осиёда қора мурч, кашнич, мускат ёнғоғи каби зираворларни кашф қилишган. Буларни Европага етказиб сотганлар бойиб кетган. У даврда зираворлар ўта қиммат бўлиб, қора мурч нархда олтинга тенг бўлган. Заъфарон эса замонамизнинг энг қиммат зиравори. Шунга қарамай, унинг нархи олтиндан анча арзон экан (бир килограм олтин 100 минг фунт атрофида). @profsherzod

Открыть в Telegram
Просмотры3 168−16%к среднему
Пересылки14
Реакции41
Комментарии2
#785Текст

Переслано из Jamshid Javlon

Quyida Sherzod aka Mo'minov o'sha podkastda aytgan qiziq fikrlarining bayoni: "Yurgen Osterhammel [Jürgen Osterhammel] degan juda mashhur nemis tarixchisi bor. Katta hajmli, qiziq kitoblar yozadi. Tavsiya qilaman. Uning XIX asr global tarixiga bag‘ishlangan kitobida yuqorida biz suhbatlashgan jarayonning sabablari juda yaxshi tushuntirilgan. XIX asrning ikkinchi yarmi. O‘sha paytda dunyo tartibi turli mahalliy va mintaqaviy tizimlardan tashkil topgan edi. Masalan, Sharqiy Osiyoda Xitoy markazli tartib mavjud bo‘lgan. Biz uni “Sinocentric world” deymiz. Markazda Xitoy, uning atrofida esa “varvarlar”. Xitoy imperatori o‘rtada o‘tiradi. Undan keyin shimoliy “varvarlar”, sharqiy “varvarlar”, janubiy “varvarlar” va g‘arbiy “varvarlar”. Albatta, Xitoy bilan “varvarlar” o‘rtasida vassal davlatlar ham bo‘lgan. Masalan, Koreya juda muhim vassal davlat edi. Yana Vyetnam va hokazo. Xo‘sh, XIX asrda nima yuz beradi? Yevropada – Yevroamerika desa ham bo‘ladi – shakllangan tizim asta-sekin butun dunyoning tizimiga aylanadi. Ya’ni Xitoy markazli tizim barham topadi. Yaponlar esa mana shu o‘zgarishni birinchilardan bo‘lib tushunib yetgan. Yaponiya bu vaziyatdan shunchaki G‘arbning ustunligini tan olgani yoki G‘arb texnologiyasini o‘zlashtirgani uchun chiqib keta oldi deyish, menimcha, masalani haddan tashqari soddalashtirish bo‘ladi. Vaziyat bundan murakkabroq bo‘lgan. O‘sha davr yaponlarida Xitoydan kirib kelgan to‘rtta iyeroglifdan iborat shiorlar bo‘lgan. Boya aytdim: “Imperatorni ulug‘la, “varvarlar”ni – ya’ni chet elliklarni – quvib chiqar”. Bu shiorlardan bittasi. Yana shunday shiorlardan biri “Wakon yōsai” deyiladi. “Wakon” – yapon ruhi, “yōsai” – G‘arb texnologiyasi degani. Boshqa bir tushuncha “Bunmei kaika” – sivilizatsiya va ma’rifat. Bu yerda aynan nima nazarda tutilgan? Ma’rifat davri Yevropasining yutuqlarini o‘zlashtirish kerak degan fikr mavjud. Lekin bu juda pragmatik, o‘z manfaatini ko‘zlagan holda amalga oshirilgan. Ya’ni “biz ham Yevropaga o‘xshaymiz” degan ko‘r-ko‘rona ishonch yo'q bu yerda. Yoki “biz butunlay yevropalik bo‘lamiz, urf-odatlarimiz, udumlarimiz, jamiyatdagi munosabatlarimiz ham G‘arbdagidek bo‘ladi” degani ham emas. “Wakon yōsai”ning o‘zi bu masalani yaxshi ifodalaydi: yapon ruhi qolishi kerak, lekin G‘arb texnologiyasini olishimiz lozim. Nima uchun? Chunki bunday qilmasak, orqada qolib ketamiz. Yana bir muhim omil bor. Juda ko‘p chet elliklarni maslahatchi sifatida ishlashga taklif qilishgan. Misol uchun, men Yaponiyada bir yildan ko‘proq vaqt bo‘lganman. PhD yozayotgan paytimda a’zo bo‘lgan universitetim Hosei universiteti deyiladi. «Hosei» huquq va siyosat degani. Bu universitetga fransuz yuristi Gustave de Boissonade de Fontarabie asos solgan. Xo‘sh, u nima uchun Tokioda universitetga asos solyapti? Chunki uni Yaponiyaga mamlakatning huquqiy kodekslarini boshqatdan ishlab chiqish uchun taklif qilishgan." “Qurultoy” podkastining “Yaponiya: urush, yangi tarix va o‘z o‘tmishiga munosabat” nomli sonini ko‘rishni tavsiya qilaman!

Открыть в Telegram
Просмотры3 207−15%к среднему
Пересылки9
Реакции32
Комментарии2
#784Превью ссылки

Болаларга пойдевор билимларни бериш ҳақида. 2-қисм Ёзувнинг биринчи қисмини чоп қилганимдан кейин, ўқувчилардан пойдевор билимларга нималар кириши, болаларга нималарни ўқитиш кераклиги ҳақида саволлар келиб тушди. Шу сабабдан, ёзувнинг иккинчи қисмига қўл урдим. Таъкиддлаш керакки, мумтоз асарлар ёки пойдевор билимлар деган тушунчаларни барча турлича тушунади. Ким учундир булар аниқ фанлардан иборат бўлса (масалан, физика, кимё, биология), бошқалар маданий ривожланиш ёки шахс сифатида шаклланиш учун муҳим билимларни назарда тутади (масалан, фалсафий ёки ҳуманитар билимлар). Янги дунёда ёшларга қандай билимлар керакли бўлиши ҳали ҳам баҳсли масала. Кимдир инсон тафаккури ва асрий тажрибаси ҳануз муҳим бўлиб қолади деса, бошқалар "Сунъий интеллект ҳукмронлик даври келса, аксарият инсоннинг билими ва малакаси кераксиз бўлиб қолади", деб ҳисоблайди. Менинг фикрим керак бўлса, билимлар билан бир қаторда малакаларни ҳам ривожлантириш керак. Билимлар, албатта, кенг бўлгани яхши. Аниқ фанлар соҳасида ишлаб, ўрганганларини оммага етказиб бериш учун малакага эга бўлмаса, бу аниқ билимлар зое кетади. Аксинча, ёшлар ҳуманитар соҳадан бошқасини тушунмаса, ҳаётни осонлаштирадиган янги технологияларни яратадиганлар қолмайди. Соддалаштирдим, аммо ҳақиқат бу иккаласининг ўртасидадир. Аниқроқ гапирсак, ҳуманитар ва аниқ билимлар чамбарчас боғлиқликда ривожлангани яхши. Фақат мумтоз билимларни ўрганиб, ҳаётга тайёр бўлиш мумкин, дейдиганлар ҳам бор. Масалан, АҚШнинг Мериланд штатида жойлашган Авлиё Жон коллежи ўзининг таълимга бўлган алоҳида муносабати билан танилган. Бу коллеж талабалари бутун ўқиш даврида шунчаки Ғарб мумтоз анъанасидан китоблар ўқишади. Семинарларда эса ўқиганларини муҳокама қилишади. Коллеж раҳбарияти назарида бу билимлар ёшларни ҳаётга тайёрлашда етарли, деб ҳисоблайди. Коллежда ўқиш лозим бўлган китоблар рўйхатини коллеж сайтидаги мана бу ҳаволадан ўқишингиз мумкин. Қисқаси, мумтоз ва пойдевор билимларга ҳам турли ёндашиш мумкин. Ўзингиз ё фарзандингиз нимага қизиқишингиз, келажакда нима қилишни хоҳлашингизга қараб турли йўналишларни танлаш мумкин. Аммо инсоният цивилизациясини ривожлантиришга хизмат қилган билимлар ўзаги ва асоси барибир муҳимлигича қолади. Буларнинг кўпчилиги ўрта мактабда ўтилади, аммо ўрта мактабда боланинг ҳаёли кўпинча дарсда бўлмайди. #Мулоҳазалар #Таълим @profsherzod

Открыть в Telegram
Просмотры3 649−3%к среднему
Пересылки15
Реакции26
Комментарии0
#783Текст

Болаларга цивилизацияга пойдевор бўлган мумтоз билимларни беришимиз муҳимлиги ҳақида Ҳеч кимга сир эмас, охирги 15 йилда ёшларнинг билим олиши, дунёни қабул қилиши тубдан ўзгариб бормоқда. Икки фарзанд отаси сифатида бунга ўзим кундалик гувоҳ бўламан. Ўз болаларимдан ташқари, албатта, талаба "болаларим" ҳам бор. Университетда мунтазам дарс бера бошлаганимга 10 йилдан ошди, хоҳлаган пайтда ўртача 100га яқин талабам бўлади. Ана шу йиллар ичида ёш авлодни кузатиб келаман. Мени ташвишлантирадигани биргина сунъий интеллект (СИ) ҳам эмас, аслида. Балки янги контент ва бу контентни ҳар бир қизалоқ ва болакайнинг, ҳар бир ўспириннинг қўлига сонияда етказиб берадиган воситалар болаларнинг онгини батамом эгаллаб бораётганидадир. Бунинг психологик ва бошқа оқибатлари ҳақида гапирмай турайлик (шахсан ўзим буларни яхши тушунмайман ҳам). Бу ўзгаришларнинг мен учун энг қўрқинчли томонларидан бири一бола оладиган билимларни юзаки қилиб қўяди. Бу эса пойдевор (фундаментал) билимларнинг аҳамиятини йўқотишига олиб келади. Пойдевор билимлар нимага керак, дейсизми? Бир ақлий машқни амалга оширсак. Тасаввур қилинг, Ер юзида ҳаёт қайсидир офат сифатида деярли батамом йўқолиб кетди (Худо кўрсатмасин, аммо бу ақлий машқ). Бу эҳтимол унчалик ҳам узоқ эмас, аслида, ахир 6 йилгина олдин глобал пандемияни бошдан ўтказдик. Хуллас, нимадир сабаб билан инсониятнинг 99% йўқолиб кетса ва минг йиллар давомида йиғилган билимлар ҳам йўқолса, тирик қолган 1% инсон ҳозирги цивилизацияни тиклай олишига кўзингиз етадими? Айтайлик, бутун билимлар йўқолиб кетмади, шунчаки электр токи Ер юзидан йўқолди. Аммо кутубхоналарда миллионлаб китоблар турибди. Билимларни фақат ясси ва ёруғ экрандан олиб ўрганган 1% одам улардан тўғри фойдаланиб, электр токи ишлаб чиқиш, самолётни осмонга учириш ёки мустаҳкам осмонўпар бинолар қуришни қайта ўргана оладими, сизнингча? Адабиёт, опера, фалсафа, тарих ва ҳоказолар ҳақида-ку гапириб ҳам ўтирмайман. Ваҳоланки буларсиз инсонни инсон қиладиган цивилизацияни тасаввур қилиш қийин. Ақлий машқимиз катастрофик сценарийни тақозо қилади, чунки бир маромда оқаётган ҳаётда бундай узоқ муддатли ўзгаришларни илғаш қийинроқ. Айниқса ҳамма ясси ва ёруғ экранлардан кўзини ололмайдиган бир замонда. Ҳеч қандай ҳалокат юз бермаса ҳам, яқин 100 йил ичида қоғоз китоб ўқийдиган, қаламда математик мисолларни еча оладиган ёки бинонинг планини чизадиган инсонлар сони кескин камайиб боради. Ҳамма болалар опера тингласин, физика ё кимёни ўқисин ёки Афлотуннинг фалсафасини тушунсин, демайман, албатта. Аммо янги билим олиш ва маълумот ўзгартириш усуллари ва СИ болаларимизни пойдевор билим ва кўникмалардан йироқлаштириб, нўноқ ва юмшоқ мавжудотларга айлантириб қўйиши мумкин. Шу сабабдан ҳам болаларга мумтоз ва пойдевор билимларни бериб боришимиз лозим, менимча. #Мулоҳазалар #Таълим @profsherzod

Открыть в Telegram
Просмотры3 809+1%к среднему
Пересылки32
Реакции88
Комментарии5
#782Фото
Просмотры3 568−5%к среднему
Пересылки34
Реакции13
Комментарии1
#781Текст

Переслано из Prof. Sherzod

Ўқитувчи бўлиш ниҳоятда машаққатли иш. Айни пайтда, ниҳоятда мароқли ҳам. Талабалар билан юзма-юз бўлганда, соатлаб тик турадиган оёқлар, оғриб қоладиган бел, кун охирига бориб чиқмай қоладиган овоз ҳам эсдан чиқиб кетади. Чунки ўқитувчи нафақат билим берувчи, балки театрда саҳнага чиқадиган актёр ҳамдир. Ҳудди ёш актёрни саҳнага илк чиққанида суст босганидек, мен ҳам биринчи дарсларимда ҳаяжонланганман. Бу Кембриж бакалаврлари мени тириклай ютади, деб тиззаларим қалтирагани эсимда. Шунда ўқитувчим—ўша пайтдаги илмий раҳбарим—"Булар қанчалик зўр талаба бўлмасин, сен булардан кўпроқ биласан" деган бир оғиз далда берган. Ҳали ҳамон эсимдан чиқмайди шу гаплари. Катта конференцияларда чиққанимда ҳам бир эслайман. Йиллар давомида баланд овозда маъруза ўқиб, қулоғи яхши эшитмай қоладиган ўқитувчилар бор. Менинг овозим кучли, 200 кишилик аудиторияда микрофонсиз дарс ўта оламан, ўтганман. Аммо мен 200 кишилик аудиторияга семестрда 2-3 марта дарс ўтарман. Кундалик ўтганимда, микрофонсиз овозсиз қолиб кетардим. Кун давомида ручка ушлаб ўтирганидан, ўртанча бармоғида ручка шаклидаги чуқурлик ҳосил бўлган ўқитувчиларни ўзим кўрганман. Мен ҳам ручкани яхши кўраман, аммо мен дарс ўтадиган пайтга келиб, деярли ҳамма нарсани клавиатурада қиламиз. Ўқитувчилик азоб иш, аммо талаба кўзидаги учқунни кўриб, ҳаммасини эсдан чиқарамиз. Байрамингиз билан, байрамимиз билан, азиз устозлар! @profsherzod

Открыть в Telegram
Просмотры2 659−29%к среднему
Пересылки14
Реакции68
Комментарии8
#780Текст
Просмотры3 285−13%к среднему
Пересылки0
Реакции28
Комментарии1
#779Фотоизменён

IELTS'дан юқори баҳо олиш осон бўлиб қолгани ҳақидаги бир твитга муносабат билдиргандим, ўз тажрибамдан келиб чиқиб. Одатда кичик доирадаги ўқувчиларга қизиқ бўладиган твитларимдан фарқли, бу муносабат негадир кўп диққат тортди. Ким билади дейсиз, балки бир қариянинг фикрлари бўлгани учун қизиқ бўлгандир 😊 Айни пайтда, биз тайёрланиб, бошқаларни ҳам тайёрлаб, топширганимиздан бери IELTS'нинг жамиятимиздаги мавқеи ниҳоятда ўсди. Тил билгисини ўлчаш инструментлари орасида шубҳасиз биринчи ўринга чиқди (TOEFL дегани бўларди, эсингиздами?). Ҳатто барча етишиши, эга бўлиши керак чўққи, кўкракка қадаб юриладиган орденга айланди. IELTS шунчаки тил даражасини аниқлаб берадиган муддатли бир тест эканини ёддан чиқармаслик керак. Уни умумий қон таҳлилига ўхшатиш мумкин一айни пайтдаги тил билимингиз аҳволини атрофлича кўрсатади. У муваффақиятнинг барча эшикларни очадиган сеҳрли калит эмас. Тил эса тест топшириш учунгина, юқори балл билан мақтаниш учунгина ўрганилмагани яхши. #Мулоҳазалар #ИнглизТили @profsherzod

Открыть в Telegram
Просмотры7 831+108%к среднему
Пересылки49
Реакции91
Комментарии10
#778Превью ссылки

"Шарқий назар" подкастининг янги сонини чиқардик "The East Angle" (#ШарқийНазар) номли инглизча подкастимизни канални мунтазам ўқийдиганлар билишади. Уни ҳамкасбим Ра Мейсон билан одатда ўзимизнинг университет студиясида ёзамиз, таҳминан бир ойда бир чиқарамиз. Ёз ойларида, хабарингиз бор, мен тадқиқот қилиш мақсадида уч ой Токиода бўлдим. Подкастни онлайн ёзмаганимиз учун, ёз ойларида танаффус эълон қиламиз, деб келишган эдик. Аммо мен Токиода видео ёзиш учун ўзим билан камераларимни олиб кетгандим. У ердалигимда ўзимнинг Ютуб каналим учун 3 та видео ҳам олдим (булардан биринчиси тез кунларда чиқади). Шу сабаб, Токиода анчадан бери таниганим икки киши: Саймон Ли ва Жеф Холл билан суҳбат қилиш имкони пайдо бўлгач, Шарқий назарнинг ҳам янги сонини ёзишга қарор қилдик. Саймон Ли асли Японияда яшайдиган корейслардан (在日朝鮮人), ёшлигини Британияда ўтказган, энг қиммат хусусий мактаблардан бўлган Итон мактабини тугатган (бу мактабда инглиз бош вазирларидан кўпи ўқиган). Саймон яқин йилларда Financial Times (FT) газетасининг собиқ бош муҳаррири Лайонел Барберга Софтбанк асосчиси Сон Масаёши ҳақидаги китобни ёзишда ёрдам берди, бу ҳақда ҳам суҳбатлашдик. Жеф Холл эса АҚШлик, кўп йиллардан бери Токиодаги бир университетда халқаро муносабатлардан дарс беради, аммо дунёга ўзининг твиттердаги аккаунти билан танилган: у Японияда бўлаётган қизиқарли ёки шов-шувли янгиликларни дунё аудиториясига яхши тақдим қилиб беради. Суҳбат анчагина узун бўлди, бир соатдан ошиб кетди. Аммо сизларга қизиқ бўлади, деган умиддаман. Уни мана бу ҳавола орқали кўришингиз мумкин. Ўзингизнинг видеоларингиз қачон чиқади, деган савол бўлиши табиий. Бу университет подкасти бўлгани учун, уни монтаж қилишда университет техник ходимларининг ёрдами тегади, шу сабаб бу олдин чиқди. Ўзимнинг видеоларимни эса фақат ва фақат ўзим монтаж қилишим керак 😅 Унинг устига, янги ўқув йилини ҳам бошлаб олдик, деярли ҳар куни дарс ўтяпман 😉 Шу сабаб бироз кечикмоқда. Аммо биринчисини октябр бошларида чиқармоқчиман. Эътиборингиз учун катта раҳмат! #Токио #подкаст @profsherzod

Открыть в Telegram
Просмотры3 935+5%к среднему
Пересылки2
Реакции33
Комментарии0
#777Фото
Просмотры3 612−4%к среднему
Пересылки24
Реакции19
Комментарии2
#775Фотоальбомизменён

Чегара билмас болалар адабиёти ҳақида Ёзда Йокоҳамада яшайдиган укам Фарҳоднинг уйига кўп бордим (Цукуба ҳақидаги видеода Фарҳодни кўрасизлар). Жиянларим, Фарҳоднинг фарзандлари мутолаани яхши кўришади, маҳаллий кутубхонадан ҳар ҳафта ўнлаб китоб олиб ўқишади. Бир куни китобларига қизиқиб кўрдим. Муқовасида силовсин расмли китобга узоқ тикилиб қолганимни кўрган болалар, "Бу машҳур "Ситон ҳайвон ҳикоялари", эшитмаганмисиз?" деб сўрашди. "Эшитганда қандоқ!" деб жавоб бердим 😊 Чунки болаликда энг яхши кўрган китобим эди! Отам (болаларнинг бобоси) тавсиясига кўра рус тилида ўқиганимни, ҳикоялар ҳануз эсимдалигини болаларга айтдим. Дунёда қизиқарли китоб борки, таржима қилиниб, чоп қилинадиган Японияда, Ситон-Томпсон ҳикоялари болалар томонидан севиб ўқилиши табиий. Аммо у туғилган Британияда унинг китоби эсдан чиққан. Бундан ҳайратга тушдим. Айни пайтда, адабиётнинг чегара билмаслиги ҳақида яна бир ўйладим. Бу китоб ҳали ўзбекчалаштирилмаган бўлса, нашриётларга тавсия қиламан 😊 #Китоблар @profsherzod

Открыть в Telegram
Просмотры3 032−19%к среднему
Пересылки8
Реакции38
Комментарии15