Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 2 560 |
| 7 ч | 5 760 |
- Через 1 час2 560
- Через 6 часов5 760
- Всего сейчас5 760

☎️ "12-71" • www.pfru.uz • facebook.com/pensiyauzb • instagram.com/pensiyauzb/ • youtube.com/@pensiyauzb • twitter.com/PensionUz • Bot: @pensiyauzbot 📞 +998 (71) 202-12-71 📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1 📧 [email protected]
По дню публикации
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 11 нояб. 2026 г. | 25 800 |
| 14 нояб. 2026 г. | 23 700 |
| 16 нояб. 2026 г. | 26 400 |
| 17 нояб. 2026 г. | 22 450 |
| 18 нояб. 2026 г. | 24 600 |
| 23 нояб. 2026 г. | 15 150 |
| 24 нояб. 2026 г. | 9 565 |
| 25 нояб. 2026 г. | 7 090 |
Часов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 2 560 |
| 7 ч | 5 760 |
#коррупцияга_қарши_курашиш_ойлиги 🛑 Коррупция - Давлат ва жамият тараққиётининг энг катта кушандаси. ❕ Пенсия жамғармаси коррупциявий ҳолатларнинг ҳар қандай кўринишларига қаршидир! Lotin yozuvida öqiş Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 4 960 |
| 7 ч | 7 180 |
➡️ Энди муддатидан олдин пенсияга чиқмоқчи бўлсангиз Пенсия жамғармасига боришингиз шарт эмас. Сизга пенсия "проактив" шаклда тайинланади. ✔️ Маълумки, ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишсиз деб эътироф этилган шахсларга умумий белгиланган ёшдан 2 йил аввал ёшга доир пенсия тайинланади. 🚶🏻♂️➡️Авваллари фуқаро ишсиз деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома билан Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига пенсия тайинланиши учун мурожаат қилар эди. ⌨️ Янги тартибга кўра: 1️⃣ дастлаб фуқаро my.gov.uz порталидан ишсиз деб эътироф этилиш учун онлайн ариза юборади; 2️⃣ агар фуқаро Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ишсиз деб эътироф этилса, ушбу маълумотнома Пенсия жамғармасига электрон юборилади. 🚀 Шундан сўнг Пенсия жамғармаси томонидан фуқарога муддатидан олдин пенсия тайинланиши "проактив" шаклда кўриб чиқилади ва бу ҳақида фуқарога СМС-хабарнома юборилади. ↪️ Маълумот учун: Ушбу қулайлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ-355-сон Қарорига мувофиқ жорий этилди. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 4 ч | 6 790 |
| 8 ч | 8 330 |
#коррупцияга_қарши_курашиш_ойлиги 🛡 Коррупцияга қарши курашиш бўйича онлайн ўқув-семинар ўтказилди. ➡️ Пенсия жамғармаси тизимида 1–30 ноябрь кунлари “Ҳалол хизмат – ишончли пенсия” шиори остида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди. ➡️Онлайн семинарда Пенсия жамғармасининг тизим ходимлари иштирок этди. Ўқув-семинар давомида коррупциянинг олдини олиш, ходимларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизмат фаолиятида ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. ➡️Шунингдек, семинарда коррупциявий ҳолатларнинг келиб чиқишига шароит яратиши мумкин бўлган омилларни барвақт аниқлаш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда ҳар бир ходимнинг шахсий масъулиятини ошириш муҳим экани таъкидланди. ✅ Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳалоллик муҳитини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг пенсия тизимига бўлган ишончини янада ошириш — Пенсия жамғармаси фаолиятининг устувор вазифаларидан биридир. Lotin yozuvida öqiş Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 12 ч | 5 830 |
| 26 ч | 9 130 |
🇺🇿 🇲🇾 Ўзбекистон ва Малайзия Давлат пенсия жамғармалари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. ✈️ Айни кунларда Пенсия жамғармаси раҳбарияти бошчилигидаги делегация пенсия таъминоти бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб турибди. Ташриф доирасида делегация вакиллари Малайзиянинг Ходимлар жамғарма фонди (Employees Provident Fund — EPF) фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, EPF вакиллари билан учрашув ўтказилиб: 🔵EPFнинг ваколатлари, бошқаруви ва институционал тузилмаси; 🔵пенсия маблағларини инвестиция қилиш стратегияси; 🔵шариат тамойилларига мувофиқ инвестициялар; 🔵инвестиция хатарларини аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш тизими; 🔵пенсия маблағларини узоқ муддатли ва самарали бошқариш каби масалалар муҳокама қилинди. ✈️ Ўзаро мулоқот давомида EPF мутахассислари инвестиция стратегиясини шакллантириш ва хатарларни бошқариш бўйича EPFда қўлланилаётган амалий ёндашувлар ҳақида маълумот берди. Мазкур ташриф Малайзиянинг пенсия маблағларини бошқариш ва инвестиция қилиш соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда келгусида ушбу тажрибадан Ўзбекистон пенсия тизимини такомиллаштиришда фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқишга хизмат қилади. 🤝 Якунда икки давлат мутахассислари томонидан келгусида ҳам ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Lotin yozuvida öqiş Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 18 ч | 8 640 |
| 26 ч | 10 000 |
💬 Пенсия таъминотида қандай ўзгаришлар бўлади? 📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ-355-сон Қарори билан пенсия хизматларида янги қулайликлар яратилмоқда. Янги ўзгаришларга кўра: 🔘 айрим пенсиялар проактив шаклда — фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз тайинланади; 🔘 “Менинг пенсиям” хизмати орқали пенсияга чиқишга яқин қолган фуқароларга хабарнома юборилади; 🔘 2027 йилдан бошлаб Пенсия жамғармаси томонидан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар қабул қилинмайди. Батафсил инфографикада танишишингиз мумкин. 💬 Янги ўзгаришлар бўйича кейинги постларимизда ҳам маълумотлар бериб борамиз. Бизни кузатиб боринг. Lotin yozuvida öqiş Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Открыть в Telegram📣 ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА! 🔵Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан фуқаролар билан мунтазам равишда шахсий қабуллар ўтказиб келинмоқда. 🔵Шахсий қабуллар давомида пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади. Қуйида эътиборингизга Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбариятининг шахсий қабул кунлари тўғрисидаги маълумот тақдим этилади: Атаджанов Муродбек Бекберганович Ижро этувчи директор 🗓 Сешанба куни, соат 14:00–16:00 Турсунов Зоҳидхўжа Орифович Ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари 🗓 Душанба–Жума, соат 15:00–17:00 Шадиходжаев Нуриддин Абдумаликович Ижро этувчи директор ўринбосари 🗓 Чоршанба–Пайшанба, соат 11:00–13:00 📍Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй. 🔖 Қўшимча маълумот учун: 1271, 71-202-12-71 (ички рақам: 709 масъул: Б.Хасанов) Lotin yozuvida öqiş 👉 На русском #Пенсияжамғармаси #шахсийқабул #очиқмулоқот Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Открыть в Telegram❓ Келажакда сизга пенсия тайинланишида муаммоли ҳолатлар бўлишини истамайсизми? 👋 Ундай бўлса, Пенсия жамғармаси бу борада сизга кўмаклашиб, қуйидаги тавсияларга бугунданоқ амал қилишингизни сўраб қолади: ➖ Иш стажларингиз рақамлашганини доимий текшириб боринг. ➖ Агар меҳнат дафтарчангизда ёки бошқа маълумотларда хато бўлса, ҳозирдан тузатиш чораларини кўринг. ➖ Ҳужжатларингизни электрон шаклда сақланг — бу келажакда пенсияга чиқишни осонлаштиради. ➖ Агар иш стажингиз етарли бўлмаса, ихтиёрий ижтимоий солиқни тўлаш имкониятини кўриб чиқинг (бу орқали стаж тўплаш мумкин). Lotin yozuvida öqiş 👉 На русском языке Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Открыть в Telegram🫥 Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz порталида йўлга қўйилган онлайн хизматлардан фойдаланинг ⏺ Пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш ⏺ "SMS-Пенсия" хизматига уланиш ва рақамни ўзгартириш ⏺ Пенсия тайинлаш учун ариза бериш ⏺ Пенсия жамғармаси ҳисобида туриши тўғрисида маълумотнома олиш ⏺ Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари манзил маълумотлари ⏺ Пенсия беришни тўхтатиб туришга ариза бериш ⏺ Тўланган пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома олиш ⏺ Пенсия Қонунининг моддалари бўйича ҳисоботни шакллантириш ⏺ Тайинланган пенсия маълумоти 🔵 Маълумот учун, мазкур хизматлардан my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтгандан сўнг фойдаланиш мумкин. _______ 🫥 Онлайн-сервисы запущены Пенсионным фондом на портале my.gov.uz ⏺ Перевод пенсионных выплат в наличную денежную форму ⏺ Подключение к услуге "SMS-Пенсия" и смена номера ⏺ Подача заявления на назначение пенсии ⏺ Выдача справки о нахождении на учете Пенсионного фонда ⏺ Адресная информация территориальных отделений Пенсионного фонда ⏺ Подача заявления на приостановление выплаты пенсии ⏺ Выдача справки о размере выплаченных пенсий ⏺ Формировка начислений на основании статьи Пенсионного Закона ⏺ Информация о назначенной пенсии 🔵 Для информации, этими услугами можно воспользоваться после регистрации на портале my.gov.uz. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Открыть в Telegram🇺🇿 БАЙРОҒИМИЗ — ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ ВА МИЛЛИЙ ИФТИХОРИМИЗ! Пенсия жамғармаси жамоаси барча юртдошларимизни 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги билан самимий табриклайди! Тинчлик, фаровонлик, миллий анъаналарга садоқат ва ёруғ келажакка интилишни ўзида мужассам этган бу муқаддас байроқ халқимизни муштарак қадриятлар ва улуғ мақсадлар атрофида бирлаштиради. Байроғимиз доимо баланд бўлиб, Ўзбекистоннинг куч-қудрати ва бирдамлиги рамзи бўлиб қолсин. Халқимизнинг ғурур-ифтихори, орзу умидининг рамзи бўлган муқаддас байроғимиз юксакларда абадий ҳилпираб турсин. Lotin yozuvida öqiş Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Открыть в Telegram
Çortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali@chortoqhokimligiuzПолитика4,6 тыс.
Bank va Mijoz@bankmijozЭкономика49,1 тыс.
ANORBANK@anorbankЭкономика59,8 тыс.
Банкир/Маҳалла банкири@bankirЭкономика62 тыс.
Markaziy bank@centralbankuzbekistanЭкономика45,2 тыс.
🇺🇿Банкир кундалиги@bankirkundaligiЭкономика65,7 тыс.
Qulay Banklar️️️️@qulay_banklarЭкономика65,9 тыс.
HAMKORBANK@hamkorbankuzЭкономика42,4 тыс.