Кабинет

Посты канала "ПАНЖОБ" ЖОМЕ МАСЖИДИ

сначала новые

#30033Превью ссылки

#Каъба #Маълумот Каъба ҳақида 10 факт 1.Каъба бир неча маротаба қайта қурилган. Илк бор Иброҳим ва Исмоил алайҳумуссалом томонидан қурилган, лекин ҳозирги кўриниши ўша даврдагидан фарқ қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом даврларида ҳам реконструкция қилинган. Сўнги энг йирик таъмирлаш ишлари 1996 йилда амалга оширилиб, деворидаги ғишт ва тошлар алмаштирилган, пойдевори янада мустаҳкамланган. 2.Каъбанинг икки эшиги ва бир дарчаси бўлган. Илгариги Каъбада икки эшик бўлган, бири кириш, иккинчиси чиқиш учун. Шунингдек, унинг ён томонида бир дарча ҳам бўлган. Ҳозир эса фақат битта эшик мавжуд, биринчи эшик рўпарасидаги иккинчиси эса ёпиб қўйилган бўлиб, каъбапўш алмаштирилаётгандагина унинг ўрнини кўриш мумкин. 3.Каъба ёпинчиғи ранг-баранг бўлган. Каъба ёпинчиғи ранги ҳар доим қора рангда бўлмаган. Кисванинг қора рангда бўлиш  анъанаси Аббосийлар даврида бошланган. Чунки, бу сулоланинг рамзлари қора рангда эди. Ундан олдин Каъбага яшил, қизил ва оқ ранглардаги мато ҳам ёпилган. 4.Каъбанинг калитлари. Каъбанинг калитлари Макка фатҳ қилинган куни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом томонидан Усмон ибн Талҳага ва унинг қабиласи Бани Шайбага берилган. Ҳозиргача ушбу оила Каъба калитининг эгаси ҳисобланади. 5.Илгари Каъба эшиги ҳамма учун очиқ бўлган. Олдинлари кимдир Каъбага кирмоқчи бўлса, эшиги очиб берилган. Кейинчалик ёпилиб, ҳозирда фақат Саудия подшоҳлари, бош вазирлар, давлат раҳбарлари ва эътиборли меҳмонлар кира олади. 6.Маккани сув босганда одамлар Каъбани сузиб тавоф қилган. Макка пастликда жойлашгани ва ўша даврда сув тортувчи тизим йўқлиги сабабли кучли ёмғирлар вақтида Каъба атрофида сув тўпланар эди. Шу боис сув тошқинлари вақтида одамлар Каъбани сузиб тавоф қилишга мажбур бўлишган. 7.Бўлакланган Ҳажарул асвад. Ҳозирда қора тош кумуш қоплама ичида эканига кўпчилик қизиқади. Бир вақтлар Баҳрайндан келган радикал гуруҳ томонидан минглаб ҳожилар ўлдириб, жасадлари Замзам қудуғига ташланади. Улар ҳатто Ҳажарул асвадни бўлаклаб, Ироқнинг Куфа шаҳрига олиб кетади ва Аббосий халифалиги босими билангина қайтарилади. Ҳозирда бўлакланган 8 та тош мум ёрдамида бириктирилиб, кумуш ғилоф ичига мустаҳкамлаб қўйилган. 8.Каъба ичида исталган томонга юзланиб намоз ўқиш мумкин. Каъба ташқарисида ҳамма унга юзланиб ибодат қилса, ичига кирган одам исталган томонга юзланиб намоз ўқиши мумкин бўлади. 9.Каъба эшиги йилига фақат икки марта очилади. Каъбанинг эшиги ҳар йили фақат икки мартагина очилади. Навбатдан ташқари хорижий давлат раҳбарлари ва меҳмонлар келганда ичига киритиш учун очилиши мумкин. 10.Каъба куб шаклида. У куб шаклида бўлгани боис Каъба деб номланади. Каъба араб тилида куб, квадрат деган маънони англатади. t.me/panjob_masjidi

Открыть в Telegram
Просмотры635−37%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
4 ч597
7 ч635
  1. Через 6 часов635
  2. Всего сейчас635
#30032Фото
Просмотры550−45%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
4 ч523
7 ч550
  1. Через 6 часов550
  2. Всего сейчас550
#30031Фото
Просмотры839−17%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч245
4 ч515
10 ч839
  1. Через 1 час245
  2. Всего сейчас839
#30030Превью ссылки

#КУН_ҲАДИСИ ИСЛОМНИНГ МАДОРИ БЎЛГАН ТЎРТ ҲАДИС   Али ибн Ҳусайн (имом Сажжод а.с.)дан ривоят қилинади: "Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун бефойда бўлган нарсани тарк қилишидир", деганлар". Шарҳ: Бу ҳадиси шариф Исломнинг мадори бўлган тўрт ҳадиснинг биридир. У тўрт ҳадис қуйидагилар: Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя қилур: 1. "Албатта, амаллар ниятга боғликдир" ҳадиси. 2. "Бирортангиз токи ўзига яхши кўрган нарсани ўз биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди" ҳадиси. 3. "Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда бўлган нарсани тарк қилишидир" ҳадиси. 4. "Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир" ҳадислари", деган эканлар.   Ҳаётимизга диққат билан назар соладиган бўлсак, кишиларнинг кўп вақти, зеҳн-заковати, ақл-идроки ва имкониятлари беҳуда нарсаларга сарф қилинаётганини кўрамиз. Беҳуда нарсалардан четда бўлган киши фақат фойдали иш билан машғул бўлишини яхши англаб етишимиз лозим. Бинобарин, бефойда ишлардан ҳар доим ўзимизни четда тутишимиз керак бўлади. 📚"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан. http://t.me/panjob_masjidi

Открыть в Telegram
Просмотры798−21%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч257
4 ч503
10 ч798
  1. Через 1 час257
  2. Всего сейчас798
#30029Превью ссылки

  --- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---        ПАНОҲ СЎРАШ ДУОСИ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ وَمِنْ قَلْبٍ لَا يَخْشَعُ وَمِنْ عَمَلٍ لاَ يَرْفَعُ وَدُعَاءٍ لَا يَسْمَعُ وَمِنْ نَفْسٍ لَا تَشْبَعُ   Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъилмин ла янфазу ва мин қолбин лаа яхшаъу ва мин ъамалин лаа ярфаъу ва дуъоин ла юсмаъу ва мин нафсин лаа ташбаъу.    Маъноси:     Ё Аллоҳ, фойдасиз илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, кўтарилмайдиган амалдан, қабул бўлмайдиган дуодан, тўймайдиган нафсдан паноҳ беришингни сўрайман.      Шарҳ:    Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бу муборак дуоларида беш нарсани инсон учун залолат, фалокат деб ҳисоблаб, ёмонлигидан Аллоҳга сиғинганлар. Бу беш нарса доимо инсоният тарихида одамларни шахсий ва ижтимоий томондан фалокатларга етаклаган.      Биринчиси  -  манфаат келтирмайдиган илм, У доимо бадҳазм таомга ўхшаб, шахсий ва ижтимоий зарарларга сабаб бўлади. Илм фойдали бўлиши керак. Ҳар бир илм қалбга нур бўлиб кириши лозим. Баъзи илмлар борки, инсоният зарарига хизмат қилади. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бундан Аллоҳга сиғинганлар.     Иккинчиси.  - Аллоҳдан қўрқмайдиган қалб. Агap Аллоҳ қўрқуви қалбда соқчидай турса, инсон ҳар қандай ёмонликдан ўзини тияди. Акс ҳолда жамиятга бирор ваҳший махлуқ қилмайдиган фасодларни келтиради. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам: «Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқишдир», деганлар.     Учинчиси  -  Аллоҳ ҳузурига кўтарилмайдиган амал. Инсон эътиқодининг кучига яраша амал қилади. Эътиқоди заиф ва шубҳали бўлганларнинг амаллари ҳам Аллоҳ наздида мақбул эмас. Фақат чин эътиқод билан қилинган амалгина Аллоҳга мақбулдир. Холис бўлмаган амалдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Аллоҳга юкунганлар ва барча амалларини Аллоҳ розилиги учун қилиб бизга буюк намуна кўрсатганлар. Инсонда нафс ва шайтон ваҳима, нас васаси бор экан, ибодатлар ҳам кўз-кўз қилиш учун бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ асрасин. Холис бўлиши учун амалдан Аллоҳ розилигини топиш кўзланади. Бошқаси риё ҳисобланиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ёмонлаганлар.     Тўртинчиси   -  тўйишни билмаган нафс. Ояти каримада бундай дейилади: وَتُحِبُّونَ المَالَ حُبًّا جَمَّا "Ва тухиббунал маала ҳуббан жамма".     «Яна (фоний эканини била туриб) мол-дунёни қаттиқ муҳаббат билан севасиз» (Фажр, 20).     Инсоннинг қорни тўйса ҳам, кўзи тўймайди. Бунга нафс сабабчи бўлади. Нафс кетидан югурувчилар гоҳида мол-мулкка муккасидан кетиб, бутун улвий (руҳоний) манфаатларини ҳам сотиб юборадилар. Ўзлари Аллоҳга эмас, дунёга қул бўлиб коладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бундай ёмон туйғулардан Аллоҳга сиғинганлар.    Бешинчиси   -  қабул бўлмайдиган дуо. Банданинг дуоси холис бўлмаса, у қабул қилинмайди. Дуо лабдан эмас, кўнгилдан чиқиши керак. Оғиздан чиққан дуонинг илдизи кўнгил бўлмоғи лозим. Инсон чин юракдан дуо қилмаса, ҳақиқий дуо қилган ҳисобланмайди. Аслида, уни ич-ичидан келган муҳаббат билан қилиш ва Аллоҳга ёлвориш лозим. Инсон бандалигини дуода сезади. Дуо банданинг ердан Арши аълога юксалган ниёзидир. Чин дилдан чиқмаган дуоларни Аллоҳ қабул қилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабул бўлмайдиган дуолардан ҳам Аллоҳга сиғинганлар.     Ёмон хислатлардан узоқлашган одам яхшиликка яқинлашади. Ҳар бир мусулмон бу муборак дуо фазилатини кўз ўнгида тутиб, Аллоҳга сиғиниши керак. «ПАЙҒАМБАРИМИЗ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг МУБОРАК 101 ДУОЛАРИ» китобидан --- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---    👉  t.me/panjob_masjidi

Открыть в Telegram
Просмотры666−34%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч130
6 ч666
  1. Через 1 час130
  2. Через 6 часов666
  3. Всего сейчас666
#30028Фото
Просмотры660−35%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч129
6 ч660
  1. Через 1 час129
  2. Через 6 часов660
  3. Всего сейчас660
#30027Фото
Просмотры1 130+12%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
10 ч613
27 ч1 130
  1. Через 24 часа1 130
  2. Всего сейчас1 130
#30026Превью ссылки

--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---    ФИКР ЮРИТИНГ ВА ШУКР ҚИЛИНГ     Аллоҳ сизга берган неъматларни эсланг. Ўша неъматлар устингиздан ҳам, оёғингиз остидан ҳам сизни ўраб олгандир. Аллоҳ таоло айтади: "Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсизлар". (Иброҳим сураса 34-оят).     Тана соғлом, юрт тинч, озуқа ва кийимлар муҳайё, ҳаво ва сув..... Демак, дунё сизнинг қўлингизда-ю, уни ҳис қилмаяпсиз. "(Эй инсонлар!) Аллоҳ осмонлар ва Ердаги барча нарсаларни сизлар-га бўйинсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва 6отиний (моддий ва маънавий) неъматларини комил берганини кўрмадингизми?!";(Луқмон сураси 20-оят).  «Бас (эй инсонлар ва жинлар), Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасиз?!»,(Ар-Роҳмон сураси 13-оят).    Тилингиз, лабингиз, икки кўзингиз, қўлингиз ва оёғингиз тўкис шундай тугал ҳаётга эгасиз-да, уни билмаяпсиз. Ўйлаб кўринг-чи: кесилган оёқ билан юриш осон ишми? Оғриқ забтига олиб турганида кўзингизни юмиб ухлай олармидингиз ёки иштаҳа тусаб турган овқатни еб ёки совуқ сувни ича олармидингиз? Шундай кишилар бор, овқат уларнинг кўнглини хира қилади, ичган суви заҳар бўлиб, касалга мубтало этади. Қулоғингиз ҳақида фикр юритинг сиз кар эмассиз эшитасиз. Кўзингиз ҳақида ўйланг: кўр эмассиз. Терингизга боқинг: сиз песлик на моховликдан нажот топгансиз. Ақлингиз тўғрисида тафаккур қилинг: ақлингиз мукаммал бўлгани учун жиннилик ва довдирликка чалинмадингиз.      Битта кўзингизни тоғдек олтинга алиштирасизми? Ёки қулоғингизни бемисл кумуш эвазига сотишни эп кўрармидингиз? Тилингизнинг соқов бўлиши эвазига қимматбаҳо қасрни сотиб олишни хоҳлайсизми? Қўлингиз кесилиши эвазига гавҳар ва ёқутлар берилишини истайсизми? Сиз ўзи аслида энг афзал неъматлар ичидасиз, лекин ўзингиз билмайсиз. Ғам-ғусса, маҳзунлик ва тушкунликда яшайсиз.      Олдингизда иссиқ нонингиз, совуқ сувингиз, тинч уйқунгиз, бениҳоя офият турса-да, йўқотган арзимас нарсаларингизни ўйлайсиз, борига шукр қилмайсиз. Молиявий зарардан безовта бўласиз. Аслида, ихтиёрингизда саодат калити, ҳисобсиз яхшилик, иқтидор, неъмат ва бошқа эзгу нарсалар бор.«Ўзларингизда ҳам. Ахир, (уларни) кўрмайсизми?!».(Зорият сураси 21-оят).  Шулар ҳақида ва ўзингиз, аҳли аёлингиз, уйин-гиз, ишингиз, саломатлигингиз, дўстларингиз ва атрофингиздаги дунё ҳақида  фикр юритинг. "(Улар) Аллоҳнинг неъматини биладилар, сўнгра уни инкор этадилар".(Наҳл сураси 83-оят) «ЎКИНМА» китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! --- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---    👉  t.me/panjob_masjidi

Открыть в Telegram
Просмотры1 150+14%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
16 ч916
26 ч1 150
  1. Через 24 часа1 150
  2. Всего сейчас1 150
#30013Видео

#кун_ояти إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا. "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг". (Аҳзоб сураси, 56-оят). Тафсир: (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) саловот айтишининг маъноси у зотга (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади). ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/panjob_masjidi

Открыть в Telegram
Просмотры1 060+5%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#30012Фото
Просмотры1 540+53%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#30010Фото

#Маълумот 🔈 “Ялла, йа ҳажжи” “Ялла, йа ҳажжи” – Маккадаги Масжидул Ҳарам ходимлари томонидан кўп ишлатиладиган ибора бўлиб, “эй ҳожи, юринг” деган маънони билдиради. Бу сўз икки қисмдан иборат: ✓Ялла (يلا) – “келинг”, “юринг”, “ҳаракатланинг” маъносида; ✓Йа ҳажжи (حاجّ يا ) – “эй ҳожи” дегани. Шунинг учун, ходимлар “ялла, йа ҳажжи” деса, “эй ҳожи, юринг!” ёки “ҳожилар, ҳаракатланинглар!” деяётган бўлади. Бу иборани асосан Масжидул Ҳарамдаги хавфсизлик ходимлари одамлар оқимини бошқариш, тиғизликнинг олдини олиш ва зиёратчиларнинг ҳаракат равонлигини таъминлаш учун қўллайдилар. Ҳар куни миллионлаб зиёратчилар йиғиладиган ушбу муқаддас масканда ҳаракатни мувофиқлаштириш жуда муҳим ҳисобланади. Хавфсизлик ходимлари баъзан “Ялла, ҳажжи, тарийқ!” деб ҳам мурожаат қилади. Буниси “ҳожи, юринг, йўл беринг!” деган маънони англатади. “Тарийқ” (طريق) сўзи “йўл” ёки “йўл беринг” маъносида қўлланади. “Ялла ҳажжи” – бу оддий сўз эмас, балки Маккадаги тартиб ва ҳамжиҳатлик рамзидир. У ҳожиларни бир йўналишда ҳаракатлантириш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ибодат муҳитини осойишта сақлаш учун қўлланиладиган иборадир. t.me/panjob_masjidi

Открыть в Telegram
Просмотры1 050+4%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
#30009Превью ссылки

РИЗҚ “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: “Албатта ризқ бандани худди ажалидек қидиради”, дедилар” ( Табароний жаййид санад билан ривоят қилган. Табароний келтирган ривоятда: “Албатта ризқ бандани ажалидан ҳам кўпроқ қидиради”, дейилган).   Инсон онаси қорнидалигидаёқ ризқи, ажали, қанча умр кўриши тақдир қилинади. Дунёга келгач, пешонасига ёзилган ризқини – хоҳласа, хоҳламаса – олади. Умр паймонаси тўлгандан кейин ажал бандани қидириб топиши муқаррар. Худди шунга ўхшаб, банда ризқи ҳам уни ажалидек излаб топади. Бу нима дегани?   Эй банда, ризқинг сени ортингдан қидириб юрибди. Шунинг учун ортиқча ғам чекма, ўзингни ўтга-чўққа урма, хотиржам бўл, ҳалол йўллар билан ризқ изла, Парвардигоринг раҳматидан, фазлу карамидан ноумид бўлма, дегани.   “Ар-ризқ: асбобуҳу ва мафотиҳуҳ” китобида шундай дейилган: “Эй мусулмон биродарим! Буюрилган вазифанг ҳақида қайғур, бутун диққат-эътиборингни шунга қарат, сенга кафолати берилган нарса (яъни, ризқ талаби) билан машғул бўлиб қолма. Зеро, ризқ билан ажал бир-бирига яқин. Банда ажали етмагунича ризқи тўхтовсиз келиб туради. Агар Аллоҳ сенга – Ўз ҳикматига кўра – ризқ эшикларидан бирини беркитса, сен учун ундан ҳам фойдалироқ бошқа йўлни очади. Энди ҳомила ҳақида фикр юритиб кўр: унинг ризқи фақат битта йўлдан, яъни киндик орқали келади. Чақалоқ туғилгач, бу йўл кесилади, ўрнига икки йўл очилади: аввалгисидан мазалироқ, покизароқ ризқ – тоза сут келади. Эмизиш муддати тугагач, мазкур икки йўл ҳам кесилади. Энди унинг учун тўртта йўл: икки таом, икки ичимлик йўли очилади. Икки таом ҳайвон ва ўсимликлар, икки ичимлик эса сув ва сутдир. Бундан ташқари саналган неъматларга бошқа фойдалар, тотли ноз-неъматлар қўшилади. Инсон вафот этгач, мана шу тўрт йўл кесилади, лекин Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло – агар солиҳ мўминлардан бўлса – унинг учун саккизта йўлни: жаннатнинг саккиз эшигини очади. Банда ўша эшикларнинг хоҳлаганидан киради”. ("Ризқ калитлари, нажот келтирувчи дуолар") http://t.me/panjob_masjidi

Открыть в Telegram
Просмотры1 070+6%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#30008Превью ссылки

#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: «Уч нарса борки, улар ҳақида мен қасамёд қилиб, сизларга гапириб бераман. Уларни ёдлаб олинг: 1) Садақа берган банданинг моли камайиб қолмайди. 2) Бир кишига зулм қилинсада, у киши ўша нарсага сабр этса, Аллоҳ таоло унинг иззат-шарафини зиёда қилади. 3) Қайси бир банда тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ таоло унга камбағаллик эшигини очади», ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар. «Ва яна сизларга гапириб бераман. Уни мендан ёдлаб олинглар. Албатта, дунё тўрт кишиникидир: 1) Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳамда илм берган бўлса, у киши Раббисига тақво қилиб, қариндошлари билан алоқаларини боғласа ва бу топган мол-дунёсида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билса, шу киши энг афзал мақомдадир. 2) Аллоҳ таоло бир бандасига илм берган бўлсаю, мол-дунё бермаган бўлса, аммо бу кишининг нияти холис бўлиб, агар менда ҳам мол-дунё бўлганида эди, фалончи киши каби яхшиликлар қилар эдим деб айтса, бу қилган нияти ила юқоридаги биринчи киши билан савоби тенгдир. 3) Аллоҳ бир бандасига мол-дунё берган бўлсаю, аммо илм бермаган бўлса, у киши молни андишасиз, пала-партиш ишлатиб, Раббисига тақво қилмасдан, қариндошчилик алоқаларини узиб ва бу топган молида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билмаса, шу киши энг ёмон мақомдадир. 4) Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳам, илм ҳам бермаган бўлса, бу киши: «Агар менинг молдунёйим бўлганида, фалон киши каби (яъни учинчи кишидек) ишлатар эдим», деб айтса, бу киши мана шу нияти билан учинчи шахс каби гуноҳи тенгдир», дедилар. Улашинг! http://t.me/panjob_masjidi

Открыть в Telegram
Просмотры1 130+12%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#30007Фото
Просмотры1 020+1%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—