"Пахтакор" - "Ал Насср" ўйинида стадионда юзага келган ҳолат бўйича баёнот Элит Чемпионлар Лигаси баҳсидан сўнг ижтимоий тармоқларда "Пахтакор" стадиони ўриндиқлари ва секторларга кира олмаслик ҳолатлари борасида маълумотлар тарқалди. Жамоамизнинг ушбу мусобақада "Ал Насср" каби машҳур футболчиларга эга клубга қарши ўйнаши маълум бўлгач, ўйинни стадиондан кўпроқ ишқибозлар томоша қилиш имконига эга бўлиши учун "Пахтакор" футбол клуби томонидан трибуналарни таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Кўплаб секторларнинг ўриндиқлари таъмирланди хамда алмаштирилди. Баъзи секторлар ўриндиқлари ва қаторлари рақамланди. Лекин ўриндиқлар ҳали тўлиқ янгиларига ўзгартириб бўлинмаган, стадионда таъмирлаш ишлари босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Стадион ўриндиқларини рақамлаш келгуси режалардан ўрин олган. Учрашувдан аввал якшанба ва душанба кунлари стадион ходимлари томонидан ўриндиқлар, стадион ҳудуди тозалаб чиқилган. Ўриндиқлар табиий сабаб туфайли чангланиши ва баъзи эскирганларини алмаштиришга зарурат борлигини инкор этмаймиз. Таъкидлаганимиздек, бу ишлар босқичма-босқич амалга оширилиши белгиланган. Душанба кунги ўйин учун "Пахтакор" стадионига ташриф буюрган ишқибозларга ажойиб муҳит учун миннатдорчилик билдирамиз!
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 7 ч | 3 041 |
| 25 ч | 3 625 |
- Через 6 часов3 041
- Через 24 часа3 625
- Всего сейчас3 625