#ДИҚҚАТ ⚠️КЎП ҚАВАТЛИ УЙДА ЯШОВЧИ МУЛКДОРЛАР ДИҚҚАТИГА Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси огоҳлантиради: Амалдаги қонунчиликка кўра, кўп қаватли уйларнинг умумий фойдаланишдаги ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб, турли қурилмалар барпо этиш қатъий тақиқланади. Бундай ҳаракатлар уй атрофидаги йўлаклар ва муҳандислик инфратузилмасига зарар етказиши, аҳоли учун ҳаракатланишда ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, фавқулодда ҳолатларда тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув техникаларининг ҳудудга кириб келишини қийинлаштиради. Агар ушбу қоидабузарлик содир этилган бўлиб, инспекция ходимлари томонидан уни бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатма берилганидан сўнг қоидабузарлик ихтиёрий равишда бартараф этилса, ҳуқуқбузар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилади. 💠Қоидабузарлик бартараф этилмаган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 159-моддасига мувофиқ: 🔹жисмоний шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари, 🔹 мансабдор шахсларга — 100 баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилади. ❕Ўзбошимчалик билан барпо этилган қурилмалар хавфсизликка, ҳудуд инфратузилмасига, санитар ҳолатга ва фавқулодда хизматларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. ✅Telegram|📹Youtube|🌐Instagram|🌐Web|🌐Facebook
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 592 |
| 3 ч | 795 |
- Через 1 час592
- Всего сейчас795