Кабинет

Посты канала Otaş Qassob

сначала новые

#922Фото

Переслано из FATVO.UZ | Расмий канал

🌙 АКСАР МАМЛАКАТЛАРДА 19 ФЕВРАЛЬ РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ 📢 2026 йил 17 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари ҳижрий 1447 йил Рамазон ойи ҳилоли кўринмаганини маълум қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтининг тақдим этган маълумоти ҳам мазкур кузатишларни тасдиқлади. Шу боис, жорий йил 18 февраль кунини ҳижрий 1447 йил Шаъбон ойининг ўттизинчи куни, Рамазон ойининг биринчи куни эса шу йилнинг 19 февраль кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилинди. 🌍 Қуйидаги аксар мусулмон мамлакатлари ҳам Рамазон ойининг биринчи кунини шу йилнинг 19 февраль куни, деб эълон қилди: 🇪🇬 Миср Араб Республикаси 🇯🇴Иордания 🇸🇾 Сурия 🇱🇾 Ливия 🇮🇶 Ироқ 🇮🇷 Эрон 🇹🇷 Туркия 🇰🇿 Қозоғистон 🇰🇬 Қирғизистон 🇹🇯 Тожикистон 🇹🇲 Туркманистон 🇦🇿 Озарбайжон 🇮🇩 Индонезия 🇧🇩 Бангладеш 🇧🇳 Бруней 🇴🇲 Уммон 🇸🇬 Сингапур 🇹🇳 Тунис 🇦🇺 Австралия 🇯🇵 Япония 🇵🇰 Покистон 🇮🇳 Ҳиндистон 🇲🇾 Малайзия 🇰🇷 Жанубий Корея ⏺Шунингдек, Европа фатво ва тадқиқотлар кенгаши томонидан жорий йил 19 февраль кунини Рамазон ойининг биринчи куни, деб эълон қилинди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Открыть в Telegram
Просмотры3 930+603%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#921Фото
Просмотры3 150+464%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—