Онам бор
Артсам адо бўлмас кўзларин нами,
Катта китоб бўлар кўнглининг ғами,
Биз учун умрининг энг гўзал дами,
Баҳору ёзидан кечган онам бор.
Улғайдик, энг сара кийимлар кийиб,
Энг зўр таомлардан тотиниб, тўйиб,
Топган тутганини қаршимга қўйиб,
Ҳатто нон-тузидан кечган онам бор.
Жажжи қўлларимга тутқазиб қалам,
Қалбимга жойлади янгича олам,
Шоира, олима бўлсин деб болам,
Айтажак сўзидан кечган онам бор.
Қалби йиғласада яшайди кулиб,
Не ҳам бера олдим бир фарзанд бўлиб,
Бизнинг дардимизда сарғайиб-сўлиб,
Чиройли юзидан кечган онам бор.
Ҳаёт, синовларинг қийнайди ёмон,
Ушоқдай жонини асрагин омон,
Бутун бир умрини бағишлаб ҳамон,
Ўзлиги, ўзидан кечган онам бор.
Онам...
Дунёда энг гўзал
ва азиз исм.
Сиз бор экансиз,
ҳаётим нурга тўлар
Қадрдонларга меҳр улашувчи каналдасиз!
Оқибатли қадрдонлар бу ерда
❤️ T.me/+YH1kouOYiHdiNmEy
Энг чиройли табриклар бу ерда!!!
❤️ T.me/+p50YWfICg_4yZWE6