Кабинет

Посты канала Otabek Usmanov

сначала новые

#1752Фото

Банк ва суғурта хизматлари бўйича мурожаатлар ўрганилиб, маблағларнинг қайтарилиши таъминланди 🏦 Банк ва суғурта хизматларидан фойдаланишда истеъмолчилар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Рақобат қўмитасининг доимий эътиборида. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан кредит ажратишда мажбурий суғурта, муддатли тўлов, суғурта товони, пул ўтказмалари ва банк шартномалари бўйича келиб тушган мурожаатлар ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилди. Хусусан: 📍Республика: Рақобат қўмитасига фуқаро У. Ё томонидан “CROSS PAY” АЖ фаолияти юзасидан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда фуқаро банк картасидан 25 млн 200 минг сўм маблағ ноқонуний ечиб олинганидан норозилик билдириб, ушбу маблағни қайтаришда амалий ёрдам сўраган. ➡️ Қўмита томонидан мурожаатда қайд этилган ҳолат ўрганиб чиқилиб, натижада истеъмолчининг 25 млн 200 минг сўм маблағи нақд пул шаклида қайтарилиши таъминланди. ➡️ Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро М. Тнинг “CROSS PAY” АЖ томонидан банк картасидан ечиб олинган 5 млн 620 минг сўм маблағи ҳам Қўмита аралашуви билан пластик картасига қайтарилди. Натижада, Рақобат қўмитаси аралашуви билан икки нафар истеъмолчининг жами 30 млн 820 минг сўм маблағи қайтарилишига эришилди. 📍Қорақалпоғистон Республикаси: “Агробанк” АТБ Беруний филиали томонидан бешта фермер хўжалигига 2024–2025 йилларда ажратилган кредитларни қайтармаслик хатарини суғурталаш бўйича шартномалар фақат “My Insurance” АЖ билан мажбурий расмийлаштирилган. Махсус комиссиянинг мазкур ҳолатни “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси бузилиши деб топиб, қонуннинг 42-моддасига асосан банкка молиявий жарима қўллаш бўйича Нукус туманлараро Иқтисодий судига киритган даъво аризаси Қўмита фойдасига қаноатлантирилди. 📍Жиззах вилояти: Фуқаро “Agrobank” АТБнинг “Open” иловаси орқали муддатли тўловга маҳсулот харид қилган ва 12 ойда жами 6,5 млн сўм тўлаши лозим бўлган. Бироқ уни огоҳлантирмасдан суғурта муддати 3 йилга расмийлаштирилиб, қўшимча тўловлар киритилган. Ҳудудий бошқарма аралашуви билан суғурта тўловининг муддати тўғирлаб берилди. 📍Навоий вилояти: Фуқаро “Миллий банк”дан автокредит олиб, автомобил харид қилган ва “Gross Sug‘urta Kompaniyasi” АЖ билан суғурта шартномаси тузган. Автомобил йўл-транспорт ҳодисасига учрагани боис, етказилган зарарни қоплаш учун суғурта ташкилотига мурожаат қилган, аммо суғурта товонини олиш масаласи ҳал бўлмаган. Шундан кейин у Рақобат қўмитасига мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан кўрилган чоралар натижасида “Gross Sug‘urta Kompaniyasi” АЖ томонидан 7,5 млн сўмга яқин суғурта товони автокредит бўйича мажбуриятларни сўндириш учун ҳисобвараққа ўтказиб берилиши таъминланди. 📍Қашқадарё вилояти: Россия Федерациясидан фуқарога юборилган пул ўтказмаси "Unversalbank" АТБ Қарши филиали томонидан икки ой давомида берилмаган. Ҳудудий бошқарма аралашуви билан фуқаронинг 37 миллион сўмдан ортиқ маблағи тўлиқ қайтарилиши таъминланди. 📍Тошкент вилояти: Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаронинг TBC банк иловаси орқали 2 млн сўмлик ўтказмаси техник сабабларга кўра бекор қилинган, аммо пул қайтарилмаган. Фуқаро мурожаати ўрганилиб, 2 млн сўм унинг банк пластик картасига қайтариб берилиши таъминланди. 🔎 Рақобат қўмитаси банк ва суғурта хизматлари соҳасида истеъмолчилар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишларни изчил давом эттиради. FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE

Открыть в Telegram
Просмотры70−39%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч49
9 ч70
  1. Всего сейчас70
#1751Видео
Просмотры83−28%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
14 ч57
28 ч83
  1. Через 24 часа83
  2. Всего сейчас83
#1750Видео
Просмотры61−47%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1748Видео
Просмотры105−9%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1746Видео
Просмотры118+2%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1745Фото

👍👍👍👍👍👍 | #Кўмир Рақобат қўмитаси кўмир маҳсулоти нархларининг асослилигини ўрганади 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан кўмир маҳсулотининг истеъмолчиларга етказиб берилишида қўлланилаётган нархларнинг асослилиги ўрганилади. ♻️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига мувофиқ: ➡️устун мавқега эга корхоналар томонидан қазиб чиқарилган кўмир нархининг рақобат шароитида шаклланадиган нархдан асоссиз юқори белгиланмаслиги; ➡️аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш учун масъул бўлган тадбиркорлар томонидан биржада сотиб олган маҳаллий кўмир учун ортиқча устама (ортиқча харажатлар) қўлланмаслиги; ➡️кўмир бозорида иқтисодий концентрация бўйича давлат назорати ўрнатилиши Қўмита томонидан назорат қилинади. Ўрганиш жараёнида кўмир маҳсулоти нархларининг шаклланиши ва истеъмолчиларга етказиб беришда қўлланилаётган нархларнинг иқтисодий асосланганлигига алоҳида эътибор қаратилади. ‼️ Қонунчилик талабларига зид ҳолатлар аниқланган тақдирда, тегишли чоралар кўрилади. FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE

Открыть в Telegram
Просмотры105−9%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1744Фотореклама

👍👍👍👍👍👍 | #Реклама 27 та концерт рекламасида ижро шакли кўрсатилмагани учун реклама берувчилар огоҳлантирилди 🤩 Рақобат қўмитаси Instagram саҳифалари ва ташқи реклама объектларида жойлаштирилган 27 та концерт рекламасида фонограмма ёки жонли ижро ҳақида ахборот берилмаганини аниқлади. ✈️ Ўрганишда Лолита, Ани Лорак, Mayot, Николай Фоменко, Иззат Шукуров, "Уммон" гуруҳи, Райҳон Ганиева ва Ғайбулла Турсунов концертларининг Instagram’даги рекламаларида шундай ҳолатлар қайд этилди. Toxi$, "Машина времени" ва Отар Кушанашвили иштирокидаги дастурларнинг ташқи рекламаларида ҳам ижро шакли кўрсатилмаган. ✈️ Қўмита тегишли реклама берувчиларга рекламаларни қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш бўйича огоҳлантиришлар юборди. Концерт рекламасида ижро шакли қандай кўрсатилади? ➡️Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 207-сон қарорига мувофиқ, рекламада "Жонли ижро", "Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз" ёки "Фонограммали концерт дастури" деб аниқ кўрсатилиши лозим. ➡️"Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг 44-моддасига кўра, фонограмма ишлатилганда, рекламада ундан фойдаланиш даражаси кўрсатилиши керак. Ташқи рекламада бу ахборот реклама майдонининг камида 10 фоизини эгаллаши лозим. Ташкилотчилар томоша бошланишидан олдин бу ҳақда аудиохабар берилишини таъминлаши шарт. ➡️"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш ҳақида ахборот кўрсатилиши шарт. ‼️ Рақобат қўмитаси концерт ташкилотчилари ва реклама берувчиларни концерт рекламаларида ижро шаклини аниқ кўрсатишга ҳамда реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга чақиради. 🛡 Қўмита мониторинг давомида ушбу талаблар бузилганлиги аниқланган ҳолларда қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантиради. FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE

Открыть в Telegram
Просмотры129+12%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1743Видео
Просмотры183+58%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1742Видео
Просмотры129+12%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1741Фото
Просмотры125+8%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1740Видео
Просмотры135+17%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1739Фото

Ижтимоий тармоқларда 500 га яқин реклама роликлари қонун талабларига зид деб топилди ✈️ Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг сентябрь–октябрь ойларида Жиззах шаҳрида фаолият юритаётган тунги клубларнинг ижтимоий тармоқларда жойлаштирган рекламалари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. ✈️Хусусан, «JIZZAX LEADER FOOD» МЧЖ ҳамда «АЗИЗ БОҒИШАМОЛ КЛУБ» МЧЖга қарашли тунги клубларнинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаларида жойлаштирилган реклама материаллари таҳлил қилинди. 🖋 Ўрганишлар давомида мазкур саҳифаларда жойлаштирилган 500 га яқин видеороликда миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек, ахлоқ ва маънавиятнинг умумэътироф этилган нормаларига зид бўлган тасвир ва образлардан фойдаланилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат марказининг Жиззах вилояти бўлимига мурожаат қилинди. Улар томонидан тақдим этган хулосага мувофиқ, мазкур рекламалар «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси талабларига зид эканлиги белгиланди. ♻️ Юқоридагиларга кўра, Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида ҳар икки тунги клубнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жойлаштирилган қонунчилик талабларига зид реклама материаллари олиб ташланди. Натижада, мазкур саҳифаларнинг жами 120 минг ортиқ обуначи номақбул реклама материаллари таъсиридан ҳимояланди. ‼️ Рақобат қўмитаси реклама тарқатувчилар ва реклама берувчиларни амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга, реклама материалларини жойлаштиришда миллий қадриятлар ҳамда жамиятда эътироф этилган ахлоқ нормаларини инобатга олишга чақиради. FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE

Открыть в Telegram
Просмотры145+25%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1735Видео
Просмотры141+22%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1734Фото

ҚЎМИТА ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТОМОНИДАН ЯНА БИР БОР ТАСДИҚЛАНДИ ✈️ Рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали фаолиятида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди. ♻️ Ўрганиш давомида товарни реализация қилишда ёки олишда камситувчи шарт-шароитларни белгилаш, товардан фойдаланиш шартларини мажбуран қабул қилдириш, шунингдек, кўрсатилмаган ёки бепул кўрсатилиши лозим бўлган хизматлар учун ҳақ ҳисоблаш ҳолатлари аниқланди. 🖋 Бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектларига ортиқча ҳисобланган жами 547 938 880 сўм миқдоридаги маблағларни қайтариш ва тегишли суммаларни чегириш юзасидан кўрсатма берилди. Жумладан: ➡️“Бухоро озиқ-овқат” МЧЖ — 434 400 000 сўм; ➡️“ЯТТ А. Насиров” — 10 623 600 сўм; ➡️“Ситораи Моҳи Хоса” санаторийси МЧЖ — 72 963 280 сўм; ➡️“Махмуд Абдулло Қурувчи” МЧЖ — 29 952 000 сўм. 🤩 Натижада жами 547,9 млн сўм миқдоридаги ортиқча ҳисобланган маблағлар “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва тегишли суммалар чегирилиши таъминланди. 🤩 “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарма қарори устидан кассация ва тафтиш шикоятлари берган. Суд жараёнида келтирилган важлар батафсил кўриб чиқилиб, бошқарма қарорининг қонунийлиги ва асослилиги суднинг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланди. FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE

Открыть в Telegram
Просмотры126+9%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1733Видеореклама
Просмотры110−5%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1732Фото

👍👍👍👍👍👍 | #Устун_мавқе “WB Taxi” МЧЖ УСТУН МАВҚЕГА ЭГА РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМА ОПЕРАТОРИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ ✈️ Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи асосида йўловчиларни ташиш (такси) учун буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик (агрегатор) хизматлари бозорида “WB Taxi” МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди. Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади. ____ ООО “WB Taxi” ПРИЗНАНО ОПЕРАТОРОМ ЦИФРОВОЙ ПЛАТФОРМЫ, ЗАНИМАЮЩИМ ДОМИНИРУЮЩЕЕ ПОЛОЖЕНИЕ ✈️ На основании соответствующего приказа Комитета по конкуренции ООО “WB Taxi” признано оператором цифровой платформы с доминирующим положением на рынке посреднических (агрегаторских) услуг по размещению заказов на перевозку пассажиров (такси) и оказанию услуг такси. Также Комитетом сообщается, что в целях предотвращения злоупотребления доминирующим положением и в соответствии с законодательством по антимонопольному регулированию будет в обязательном порядке внедрена система антимонопольного комплаенса в деятельности оператора цифровой платформы с доминирующим положением, а также будет осуществляться соответствующий мониторинг. FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE

Открыть в Telegram
Просмотры103−11%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1731Видео

СУҒУРТА САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ ВА МОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР РЕКЛАМАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР КУЧАЙТИРИЛДИ 🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026 йил 10 ноябрь куни «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-1187-сон Қонун имзоланди. ⬆️ Мазкур Қонун аҳолининг суғурта саводхонлигини ошириш, молиявий хизматлар рекламасида истеъмолчиларни эҳтимолий молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. 👀 Кейинги йилларда мамлакатимизда суғурта хизматлари ва кредит-молия соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 💬Шу билан бирга, аҳоли ва тадбиркорларнинг суғурта соҳасидаги саводхонлигини ошириш, суғурта хизматлари тўғрисида ишончли ахборот бериш, шунингдек, кредит маҳсулотларидан фойдаланиш билан боғлиқ молиявий хатарлар ҳақида истеъмолчиларни олдиндан огоҳлантириш зарурати юзага келмоқда. ✅ Мазкур масалаларни инобатга олган ҳолда, Рақобат қўмитаси Марказий банк билан ҳамкорликда мавжуд ҳолат ва халқаро тажрибани таҳлил қилиб, молиявий хизматлар рекламасига тегишли огоҳлантиришларни киритиш бўйича таклифларни илгари сурди. 🔺 Қонун билан қуйидаги муҳим янгиликлар белгиланди: 🔘5-моддага мувофиқ — суғуртага оид саводхонликни оширишга қаратилган ахборот ижтимоий ахборот тури сифатида белгиланди. 🔘20-моддага мувофиқ — тегишли соҳалардаги ваколатли давлат органлари ҳам ижтимоий ахборот реклама берувчилари сифатида белгиланди. 🔘43-моддага мувофиқ — кредит, шу жумладан микроқарз рекламаларида қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириш бўлиши шартлиги белгиланди. ❗️Эътиборли жиҳати: бундай огоҳлантириш реклама майдони ва эфир вақтининг камида 10 фоизини ташкил этиши лозим. Мазкур Қонун суғурта хизматлари тўғрисида аҳолига ишончли ахборот етказиш, суғурта саводхонлиги ва ушбу хизматларга бўлган ишончни ошириш, шунингдек, кредит маҳсулотларидан фойдаланишда молиявий хатарлар ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилиш ҳамда масъулиятли қарз олиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади. 🗓 Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради. 🗓 Кредит рекламасидаги огоҳлантириш талаби ундан 3 ой ўтгач амалга киритилади. ✅ Қонун билан танишиш. FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE

Открыть в Telegram
Просмотры105−9%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1730Видео
Просмотры102−12%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1729Фото

Рақобат қўмитаси томонидан “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ нинг бошланғич нархи 1,2 млрд сўмдан ортиқ танлов савдоси бекор қилинди 🤩 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига келиб тушган мурожаат юзасидан “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ буюртмачилигида жамият ҳудуди ва биноларига реклама баннерлар ҳамда ёзувлар ўрнатиш ишлари учун бошланғич нархи 1,2 млрд сўмдан ортиқ бўлган танлаш савдосида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 🖋 Олиб борилган ўрганиш натижасида, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш ҳолатлари аниқланди. ✈️ Юқоридагиларга мувофиқ, Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг қонунчилик талабларига амал қилиш юзасидан ўтказган текширув натижасига кўра “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ томонидан ўтказилган танлаш савдоси ихтиёрий равишда бекор қилинди. Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE

Открыть в Telegram
Просмотры105−9%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—