Кабинет

Посты канала Отабек Артиков

сначала новые

#13569Текст

#Мурожаат "Биз Жиззах вилояти Ғаллаорол туманиданмиз. Дадам инфарктни бошдан кечирдилар. Юракларининг атиги 30 фоизи ишлаётгани сабабли операция қилиш зарурлиги айтилди. Керакли ҳужжатларни йиғиб, ордерни ҳам тўғрилатдик. Аммо ҳозир орқа тарафдан эшитаётган гапларимиз бизни жуда хавотирга солмоқда. Айтишларича, дадам 31-навбатда эканлар, бир ойда атиги 3 та операция амалга оширилар экан. Шундай бўлса, бизнинг навбатимиз қачон келади? Унгача аҳволи оғир беморлар нима қилишади? Яна бир хавотирли гап шуки, 45 миллион сўм тўланган тақдирда, икки кун ичида операцияга тайёрлаб, операция қилиш имконияти борлиги айтилмоқда. Ҳатто бунинг учун қўшимча палаталар ташкил этилиши ҳақида ҳам гап-сўзлар эшитдик. Бу маълумотларнинг қанчалик тўғрилигини билмаймиз, лекин бундай гаплар бизни ўйлантириб қўйди. Дадам Афғон уруши қатнашчиси, 2-гуруҳ ногирони ва пенсионер. Биз давлат томонидан бериладиган ордер асосида операция қилдириш умидида қанча югурдик, ҳужжатларни тўғриладик. Ахир инсоннинг соғлиғи ва ҳаёти пул билан ўлчанмаслиги керак-ку..." P.S: Масъуллар нима дейди? 🇺🇿@Otabek

Открыть в Telegram
Просмотры1 420−94%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#13568Видео
Просмотры4 820−80%к среднему
Пересылки—
Реакции70
Комментарии—
#13566Фото

МУРОЖААТ "Шаҳрисабз тумани Аммоғон МФЙ Истиқбол маҳалласи фуқароларидан мурожаат Маҳаллага куйилган ТП 1145 буйича 2025 йил Ноябр ойидан буён маҳалла чопади. Трансформаторга маҳалла ҳисобидан автомат қўйилади лекин аҳоли кўплиги хисобидан 15 кунга бормай яна куяди. 755225270 рақамига телефон қиламиз. Улар қўлдан келганча ёрдам қилишади лекин хеч қандай ўзгариш йўқ. Хозир яна автомат ўчиши бошланган. Кечаси қариялар бор, ёш болалар бор, лекин хеч кандай амалий ёрдам берилмаяпди. Шу масала буйича масъул шахслар амалий ёрдам кўриб беришсин. Халкни хам кимдур ўйлайдими?" P.S: Ушбу мурожаатни Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари раҳбарига ҳам ташлаган эдим, афсуски ҳеч қандай натижа бўлмади. Мурожаат ҳал қилинмадими чиқаришга мажбурман. Агар аҳолини оғирини енгил қилиш Шаҳрисабз туман ҲЭТ раҳбарини қўлидан келмаётган бўлса қўлидан келадиган бошқа бирорта одамни қўйинглар. Яна бир гап, сизларга мурожаатни ташлаб бераётганим сизлардан ёки танқид қилишдан қўрқанимдан эмас, шунчаки мурожаат ечилиши тарафдори эканим учун. Мурожаатга вақтида ечим қилмасанглар мажбурман буни тармоққа қўйишга. Танқиддан кейин ҳам ечилмаса кейин бошқача ёндашишга ҳам мажбур бўлишим мумкин... 🇺🇿@Otabek

Открыть в Telegram
Просмотры12 700−47%к среднему
Пересылки—
Реакции53
Комментарии—
#13562Фото
Просмотры29 100+21%к среднему
Пересылки—
Реакции291
Комментарии—
#13561Текст
Просмотры25 600+7%к среднему
Пересылки—
Реакции239
Комментарии—
#13560Видео
Просмотры25 500+6%к среднему
Пересылки—
Реакции233
Комментарии—
#13558Файл

Хуллас, саргузаштга қизиқадиган инсонларни ҳамкорликка таклиф қиламан! Бу "Войнич қўлёзмаси". XV аср бошларида номаълум алифбо ва номаълум тилда ёзилган, дунёнинг энг сирли китобларидан бири. Бир асрдан ортиқ вақт давомида тилшунослар, криптографлар ва турли соҳа олимлари унинг сирини очишга уриниб келишмоқда. Аммо ҳозиргача унинг матнини ишончли тарзда ўқиб, маъносини тўлиқ англаб етган одамнинг ўзи йўқ. Мен эса шу китобни ўқишни истайман. Буни устида анчадан бери ишлаяпман. Ҳозирча мақтанадиган натижам йўқ. Аммо бир нарсани аниқ биламан: бу қўлёзманинг сирини очишга уринмай қўймайман. Бир неча ҳафтадан бери бир нечта сунъий интеллект моделларининг «миясини қоқиб», мавжуд бўлган деярли барча имкониятлардан фойдаланиб, бу жумбоқнинг ечимини излаяпман. Войнич қўлёзмасининг сири фақат номаълум тилда ёзилганида эмас. Унда тасвирланган ўсимликлар, биологик шакллар, астрономик тасвирлар, фармацевтикага оид саҳифалар ва бошқа ғалати илустрациялар ҳам алоҳида жумбоқ. Энг қизиғи, бу шунчаки тасодифий белгилар йиғиндиси ёки кимдир қоғозга ажи-бужи қилиб ёзиб ташлаган ёзув эмас. Матн ичида такрорланишлар, муайян тузилиш, статистик қонуниятлар ва табиий тилга хос бўлиши мумкин бўлган хусусиятлар кузатилади. Яъни, бу ортида қандайдир тизим яширинган бўлиши мумкин бўлган жиддий жумбоқ. Мен бу ишни ёлғиз давом эттиришим зерикарли ва қийин. Агар сиз ҳам тарих, криптография, тилшунослик, математика, биология, сунъий интеллект ёки шунчаки ечилмаган жумбоқларга қизиқсангиз ҳамкорликка таклиф қиламан. Бундан моддий манфаат ёки шуҳрат изламаябман шунчаки ҳеч ким эплай олмаган ишга бош суқиб кўрмоқчиман😄 Ким учундир бу кулгили, ким учундир имконсиздек туюлиши мумкин. Аммо менимча, имконсиз деб ҳисобланган нарсалар ҳам айнан кимдир уларга жиддий киришганидан кейин ўзгаришни бошлайди. Мақсадимиз шунчаки тахмин қилиш эмас. Тизимли изланиш, таҳлил, тажриба ва турли ёндашувлар орқали Войнич қўлёзмасини тушунишга, имкон бўлса, уни ўқишга ҳаракат қилиш. Агар сиз ҳам шу саргузаштга қўшилмоқчи бўлсангиз, ёзинг. Балки тарихдаги энг катта жумбоқлардан бирини ечишга биргаликда яқинлашармиз. Бу сафар биз шунчаки китоб ўқимаймиз. Биз бир сирнинг изидан борамиз. 🗝️🫡 Алоқага чиқиш учун @Artikov_bot га ёзинг... 🇺🇿@Otabek

Открыть в Telegram
Просмотры23 100−4%к среднему
Пересылки—
Реакции79
Комментарии—
#13557Текст
Просмотры29 000+21%к среднему
Пересылки—
Реакции317
Комментарии—
#13556Фото
Просмотры28 900+21%к среднему
Пересылки—
Реакции213
Комментарии—
#13553Фото
Просмотры28 900+21%к среднему
Пересылки—
Реакции251
Комментарии—
#13550Текст

МУРОЖААТ "Ҳурматли Артиков Отабек ака! Сиздан бир муҳим масала юзасидан жиддий эътибор қаратишингизни ва ушбу мавзуни кенгроқ ёритиб чиқишингизни илтимос қилмоқчиман. Бугунги кунда мамлакатимизнинг кўплаб вилоятлари, туман ва шаҳарларида мактаб директорларининг менежерлик сертификати билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Афсуски, айрим мактабларда менежерлик сертификатига эга бўлмаган, сертификат олиш учун имтиҳонларда қатнашиб, белгиланган талабларни бажара олмаган ёки бир неча бор имтиҳондан ўта олмаган директорлар ҳамон ўз лавозимида ишлаб келмоқда. Бу ерда асосий масала кимнидир ишдан бўшатиш ёки шахсий адоват эмас. Гап таълим тизимида қонунийлик, адолат, тенг талаб ва раҳбарларнинг масъулияти ҳақида кетмоқда. Агар мактаб директоридан менежерлик сертификати талаб қилинаётган бўлса, бу талаб барча раҳбарларга бирдек татбиқ этилиши керак. Бир директор сертификат олиш учун ҳаракат қилиб, имтиҳонлардан ўтишга уринаётган, бошқа директор эса сертификатсиз йиллар давомида ўз лавозимида ишлаб келаётган бўлса, бу ҳолат кўпчиликда ҳақли саволларни туғдиради. Нега айрим директорлар сертификат олиш учун қайта-қайта имтиҳон топшираётган бир пайтда, бошқалари бу талабни бажармасдан ишлашда давом этмоқда? Вилоят, туман ва шаҳарлар кесимида мактаб директорларининг менежерлик сертификатига эга ёки эга эмаслиги, имтиҳонларда қатнашганлиги ва натижалари, сертификат олиш учун яратилган имкониятлардан фойдаланганлиги бўйича очиқ ва холис маълумот берилиши керак, деб ҳисоблайман. Шунингдек, имтиҳондан ўта олмаган директорлар билан боғлиқ вазиятга ҳам аниқлик киритилиши лозим. Улар учун қайта тайёрланиш ва имтиҳон топшириш имконияти яратилганми? Белгиланган муддатларда сертификат олмаган раҳбарларга нисбатан қандай чоралар кўрилмоқда? Ушбу талабларни бажарган ва бажармаган директорлар ўртасида қандай фарқ бор? Яна бир муҳим жиҳат — мактаб директори шунчаки лавозим эгаси эмас. У юзлаб ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналар олдида масъул бўлган, таълим сифати, жамоани бошқариш, мактабдаги муҳит ва натижалар учун жавоб берадиган раҳбардир. Шу сабабли менежерлик сертификати масаласи оддий қоғоз ёки навбатдаги ҳужжатбозлик сифатида қаралмаслиги керак. Бу раҳбарнинг касбий тайёргарлиги, бошқарув кўникмалари ва масъулиятини баҳолаш билан боғлиқ масаладир. Ҳурматли Отабек Артиков, сиздан ушбу мавзуни вилоятлар ва туманлар кесимида ўрганиб, кенгроқ кўтариб чиқишингизни сўраймиз. Айниқса, сертификати йўқ директорлар, имтиҳондан ўта олмаган раҳбарлар ва белгиланган талабларни бажармасдан фаолият юритаётганлар масаласи жамоатчиликка очиқ муҳокама қилинса, мақсадга мувофиқ бўларди. Таълим тизимида адолат бўлиши учун талаб ҳамма учун бир хил бўлиши керак. Раҳбарлик лавозими имтиёз эмас, катта масъулиятдир. Мактабларни бошқараётган ҳар бир директор ўз касбий билим ва малакасини амалда ҳам, белгиланган тартибда ҳам тасдиқлаши лозим. Бу масала юзасидан тегишли мутасаддиларнинг муносабати ва аниқ изоҳларини кутиб қоламиз. Мактаб директори бўлиш — фақат лавозимни эгаллаш эмас, балки билим, малака, адолат ва масъулият билан таълимга хизмат қилишдир." P.S: Хўш вазирликми ёки қайси вилоят ОблОНОси қўрқмай ўз вилоятида нечта директор сертификат ололмай хор-у зор бўлиб ҳамон директорлик лавозимида ишлаб келаётганини очиқлай оладими, очиқлашга дух етса албатта?.. 🇺🇿@Otabek

Открыть в Telegram
Просмотры32 800+37%к среднему
Пересылки—
Реакции170
Комментарии—