Переслано из davletovuz
Ипотека кредитлари бўйича субсидияларга ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ипотека кредитлари бўйича субсидияларга аризалар 2026 йил 25 ноябрь куни соат 10:00 дан қабул қилина бошлашини маълум қилди. Аризалар илгари берилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмай қолган қисми ҳисобидан қабул қилинади. Асосий талаблар: ➖ ижтимоий мезонлар бўйича баҳолашда 30 ва ундан юқори балл тўплаш; ➖ кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши; ➖ ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика бўйлаб мулк ҳуқуқидаги турар жой бўлмаслиги; ➖ ўртача ойлик даромад белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши. Ариза Давлат хизматлари марказлари, myGov иловаси ёки my.gov.uz портали орқали топширилади. Ҳарбий тузилмалар ходимлари бевосита Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади. Ариза топшириш даврида OneID тизимида иштирок этувчи банкларга кредит тарихидан фойдаланишга рухсат берилган ва кредит тарихини олишга чеклов ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланади ва ариза рад этилади.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 324 |
| 4 ч | 639 |
| 7 ч | 731 |
| 28 ч | 987 |
- Через 1 час324
- Через 6 часов731
- Через 24 часа987
- Всего сейчас987











